Сурҳондарё гидрометеорология бошқармаси агрометеорологлари май ойининг сўнгги кунларида режага асосан вилоят бўйлаб ғалла ва пахта кузатувлари асосида авто йўналиш ўтказдилар. Кузатувлар натижасига кўра жанубий туманларда ғалланинг 64% тўлиқ пишиш, 36% мум пишиш фазасида, шимолий туманларда 45% тўлиқ пишиш, 55% мум пишиш фазасида бўлиб, ривожланиш фазалари кўп йиллик ривожланиш фазаларидан 3 кун олдин эканлиги аниқланди. Пахта майдонлари ўрганилганда ривожланиш фазалари 3-5 кун, 2020 йилга нисбатан 5-7 кун олдин етилиши аниқланди.
#сурҳондарё #бошқарма #агрометеоролог #пахта #ғалла #кузатув
Telegram | facebook | Instagram | Youtube
#сурҳондарё #бошқарма #агрометеоролог #пахта #ғалла #кузатув
Telegram | facebook | Instagram | Youtube