Hydromet.uz
5.55K subscribers
11.3K photos
1.66K videos
5 files
9.14K links
Gidrometeorologiya xizmati agentligi

Olingan xabarlarda bizning manba ko‘rsatilsin!

100052, Toshkent shahri, Bodomzor yo‘li 1-tor ko‘chasi, 72

📞55 5052120
✉️[email protected]

https://hydromet.uz
fb.com/uzhydromet
www.instagram.com/hydromet.uz
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари штаб бошлиғининг 2021 йил 1 апрелдаги 43-сонли буйруқномаси талаблари асосида, Фавқуллодда вазиятлар бошқармаси, Фарғона гидрометеорология бошқармаси масъул ходимларидан иборат тузилган ишчи гуруҳ томонидан, жорий йилнинг 20-21 апрель кунлари, 2021 йил ёз мавсумида вилоят ҳудудида болаларни дам олдириш ва соғломлаштиришга тайёргарлик кўриш ҳамда мавсумни юқори савияда ўтказиш вақтида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, юзага келиши мумкин бўлган сел оқимлари, сув тошқинлари ва кўчки ҳодисалари ўрганиб чиқилди
#ФВБ #фарғона #гидрометеорология #ҳудуд #болалар #соғломлаштириш #сел #тошқин
Telegram | facebook | Instagram | Youtube
Наманган гидрометеорология бошқармаси ходимлари 6 май куни "Фарғона халқа йўли" автомобил йўлига келган селни жойига чиққан ҳолда ўрганилди. Натижада "Фарғона халқа йўли"нинг 13-14 км ларини автомобил йўли кучли жала натижасида ҳосил бўлган сел оқизиқларидан ўпирилиб тушганлиги аниқланди. Аниқланган ҳолатлар мутасадди ташкилотларга етказилиб ҳолатлар бартараф этилмоқда.

#наманган #бошқарма #ходим #сел #жала #кузатиш

Telegram | facebook | Instagram | Youtube
Наманган гидрометеорология бошқармаси ходимлари 6 май куни Поп тумани "Ангрен-Поп" электрлаштирилган темир йўлига келган селни жойига чиққан ҳолда ўрганилди. Натижада "Ангрен-Поп" электрлаштирилган темир йўлининг 104-105 км гача бўлган масофада кучли ёғингарчилик оқибатида юзага келган сел оқизиқлари сабабли, темир йўлнинг чап ва ўнг қирғоқларидаги сув ўтказиш ариқлари тупроқ ва тош уюмларига тўлиб қолганлиги аниқланди. Аниқланган ҳолатлар мутасадди ташкилотларга етказилиб холатлар бартараф этилмоқда.

#наманган #бошқарма #ходим #темирйўл #сел #жала #кузатиш

Telegram | facebook | Instagram | Youtube
Наманган вилоят депутати А.Алоходжаевнинг Наманган Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бошлиғи номига ёзган 2021 йил 6 май кунги 331-сонли хатига асосан Наманган вилояти гидрометеорология бошқармаси гидрологлари, вилоят ФВБ ҳодимлари ва "Давсувхўжаликназорат" ДИ мутахассислари билан биргаликда жойига чиққан ҳолда сел натижалари ўрганилди.

#наманган #бошқарма #фвв #ходим #сел #кузатиш

Telegram | facebook | Instagram | Youtube
Наманган вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармасида "Зилзила, сел ва сув тошқинлари ҳамда кўчки ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларда аҳолининг ҳаракати" мавзусидаги ўқув амалий семинарда Наманган гидрометеорология бошқармаси бошлиғи ҳамда мутахассислари иштирок этдилар. Ўқув семинарда малакали мутахассис мавзуга оид маърузаси билан қатнашиб, иштирокчилар томонидан берилган саволларга тўлақонли жавоб берди.

#наманган #бошқарма #мутахассис #зилзила #сел #тошқин #семинар

Telegram | facebook | Instagram | Youtube
Наманган вилояти гидрометеорология бошқармаси гидрологи махсус тузилган ишчи гуруҳ билан биргаликда Поп тумани, Қўшминор темир йўл бош бекати яқинидаги сел хавфи мавжуд бўлган жойларни ўрганиб чиқдилар.

#наманган #гидрометеорология #бошқарма #темирйўл #сел

Telegram | facebook | Instagram | Youtube
Жорий йилнинг 21 июнь куни Фарғона гидрометеорология бошқармаси гидрология бўлими бошлиғи Б. Сафоев Фарғона вилояти транс-чегаравий дарёларининг сел сув тошқини бўлиши мумкин бўлган ҳудудларни олдиндан аниқлаш, аҳолини огоҳлантириш, аҳолини эвакуация қилиш чора-тадбирларини тўғри олиб бориш ҳақида ўқув семинари ўтказилди.

#фарғона #гидрометеорология #бошқарма #сел #огоҳлантириш

Telegram | facebook | Instagram | Youtube
Наманган гидрометеорология бошқармасига қарашли Орзу қор кўчки станцияси бошлиғи, Қамчиқ махсус қидирув ёнғин қутқарув бошқармаси ходимлари билан биргаликда "Ангрен-Поп" электрлаштирилган темир йўлининг Тошкент ва Наманган вилоятлари ҳудудидан ўтувчи қисмида сел келиши ҳавфи мавжуд ҳудудлари ўрганилди.

#наманган #гидрометеорология #бошқармаси #ангрен_поп #темир_йўл #сел

Telegram | facebook | Instagram | Youtube
Наманган гидрометеорология бошқармасига қарашли, Орзу ва Чодак қор кўчки станциялари бошлиқлари, Қамчиқ махсус қидирув ёнғин қутқарув бошқармаси ходимлари билан биргаликда "Ангрен-Поп" электрлаштирилган темир йўлининг Тошкент ва Наманган вилоятлари ҳудудидан ўтувчи қисмида сел келиши хавфи мавжуд ҳудудлар ўрганилди.

#наманган #гидрометеорология #бошқарма #станция #сел #ҳудуд
Ўзгидромет 13-16 август кунлари Республика тоғ ва тоғ олди ҳудудларида сел келиш хавфи тўғрисидаги шторм огоҳлантириш эълон қилгани муносабати билан Наманган вилоят гидрометеорология бошқармаси бошлиғи М.С.Мутавалиев ва бошқармага қарашли Учқўрғон гидрологик станцияси бошлиғи Т.М.Хожиевлар Учқўрғон тумани Норин дарёсида жойлашган сув иншоотларининг сел-сув тошқинларига бардошлилик даражаси ва ҳозирги кунда сел сув тошқинларини хавфсиз ва талофатсиз ўтказиб юбориш мақсадида амалга оширилаётган чора-тадбирларни Учқўрғон сув хўжалиги бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўрганиб чиқишди.

#наманган #гидрометеорология #бошқарма #станция #сел #тошқин
Фаргона гидрометеорология бошқармаси мутахассиси ҳамда Фавқулодда вазиятлар бошқармаси мутахассислари билан биргаликда Сўх туманида жойлашган Умбара, Хушёр асосий, Хушёр-4, Пидиргон ва Калача сел тошқинлари юзага келадиган йўлларида бажарилаётган таъмирлаш ишларини кўздан кечириш ва текшириш жараёни.

#фағона #гидрометеорология #бошқарма #станция #текшириш #сел #тошқин