Сирдарё вилояти гидрометеорология бошқармаси мутахассислари томонидан 2021 йил ҳосили учун экилган бошоқли дон экини, ғалланинг ривожланиш фазалари, ўсимликнинг зичлиги ҳамда бошоқларининг ҳолати бўйича кузатиш, ўрганиш ишлари олиб борилди. Айни дамда жорий йил экин майдонларидан олинадиган таҳминий ялпи ҳосил прогнози ишлаб чиқилмоқда.
#сирдарё #бошқарма #мутахассис #дон #ҳосил #кузатиш
Telegram | facebook | Instagram | Youtube
#сирдарё #бошқарма #мутахассис #дон #ҳосил #кузатиш
Telegram | facebook | Instagram | Youtube
“Чегонак” ва “Отводяший” канналларида Самарқанд вилоят гидрометеорология бошқармаси мутахассислари сув оқимни ўлчаш ва нивелир назорат қилиш ишларини олиб бордилар. Шунингдек, сувнинг сатҳи, даражаси ва ҳарорати, ҳаво ҳарорати ва ёғинлар бўйича кузатувлар ўтказилди.
#самарқанд #бошқарма #мутахассис #сув #оқим #ўлчаш #кузатув
Telegram | facebook | Instagram | Youtube
#самарқанд #бошқарма #мутахассис #сув #оқим #ўлчаш #кузатув
Telegram | facebook | Instagram | Youtube
Хоразм гидрометеорология бошқармаси ходимлари вилоят бўйлаб навбатдаги автомашрут кузатув ишларини олиб боришди. Ғалла ўсимлигида пастки пояланиш қисмининг тупланиш бўғинидан шохларнинг тупроқ устида пайдо бўлиши жанубий ҳудудларда бошоқланиш яъни рўвак чиқариш фазалари кузатилди.
#хоразм #бошқарма #мутахассис #ғалла #фаза #кузатиш
Telegram | facebook | Instagram | Youtube
#хоразм #бошқарма #мутахассис #ғалла #фаза #кузатиш
Telegram | facebook | Instagram | Youtube
Наманган вилояти гидрометеорология бошқармаси агрометеорологлари режа асосида бошоқли донли экинларнинг ривожланиш босқичи, экинларнинг зичлиги, баландлиги ва ҳолатини ўрганиш ҳамда шудгорланган пахта экилган майдонларда, пахта экинларининг ривожланишини кузатишди.
#наманган #бошқарма #мутахассис #дон #пахта #ҳосил #кузатиш
Telegram | facebook | Instagram | Youtube
#наманган #бошқарма #мутахассис #дон #пахта #ҳосил #кузатиш
Telegram | facebook | Instagram | Youtube
Ўтган йилларда сел-сув тошқинига хавфли ҳудудда жойлашган ва рўйҳатга олинган Чуст тумани Ғова ШФЙ Янги ҳаёт МФЙ 63-хонадонда яшовчи фуқаронинг хонадони яқинидаги Ғовасой сойи ҳимоя данбалари мустаҳкамланиб фуқаронинг хонадонига бўлган хавф бартараф қилингани тўғрисидаги Чуст туман ҳокимининг 2021 йил 20 апрелдаги 01-06/202-сонли мурожаати юзасидан Наманган гидрометеорология бошқармаси гидрологлари, Фавқулодда Вазиятлар бошқармаси ходимлари, "Давсувхўжаликназорат"ДИ Наманган вилояти филиали етакчи мутахассиси билан биргаликда ушбу хонадон жойига чиққан холда ўрганилди. Ўрганиш якунида далолатнома тузилиб фуқаронинг хонадони сел-сув тошқинига хавсиз деб топилди ва сел-сув тошқинига хавфли хонадонлар рўйҳатидан чиқариб юбориш режалаштирилди.
#наманган #бошқарма #мутахассис #сув #тошқин #хавф #ўрганиш
Telegram | facebook | Instagram | Youtube
#наманган #бошқарма #мутахассис #сув #тошқин #хавф #ўрганиш
Telegram | facebook | Instagram | Youtube
Наманган вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармасида "Зилзила, сел ва сув тошқинлари ҳамда кўчки ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларда аҳолининг ҳаракати" мавзусидаги ўқув амалий семинарда Наманган гидрометеорология бошқармаси бошлиғи ҳамда мутахассислари иштирок этдилар. Ўқув семинарда малакали мутахассис мавзуга оид маърузаси билан қатнашиб, иштирокчилар томонидан берилган саволларга тўлақонли жавоб берди.
#наманган #бошқарма #мутахассис #зилзила #сел #тошқин #семинар
Telegram | facebook | Instagram | Youtube
#наманган #бошқарма #мутахассис #зилзила #сел #тошқин #семинар
Telegram | facebook | Instagram | Youtube