"Ўзэлтехсаноат" уюшмаси
2.69K subscribers
10.5K photos
1.53K videos
20 files
4.96K links
"Ўзэлтехсаноат" уюшмасининг расмий телеграм канали
Расмий веб-сайт: uzeltech.uz
Facebook: fb.com/uzeltexsanoat.uzbekistan/
Instagram: https://www.instagram.com/uzeltechsanoat/
Таклифлар учун: @press_uzeltex
Боғланиш учун: +998712074466
Download Telegram
#Эълон

СИРДАРЁ ВИЛОЯТИДА ФАОЛИЯТ ЮРИТАЁТГАН ТАДБИРКОРЛАР ДИҚҚАТИГА!!!

Сизда электротехника саноатини ривожлантириш бўйича қандай лойиҳалар, ташаббус ва таклифлар бор? Президентимиз томонидан қабул қилинган янги ҳуқуқий ҳужжатлардаги имтиёзлардан хабардормисиз?

👉16 март куни соат 11:00 да Сизларни тадбиркорлар билан электротехника саноатини ривожлантириш истиқболларига бағишлаб ўтказиладиган очиқ мулоқотимизга таклиф қиламиз.

Учрашув Гулистон шаҳар ҳокимлиги биносида бўлиб ўтади.

Bizni kuzatib boring👇👇👇
@uzeltexsanoat
Курс продаж цветных металлов по данным LME

По вчерашним итогам Лондонской биржи цветных металлов цены на основные виды металлов, кроме олова и свинца, повысились 📈

📲 Подпишитесь на канал!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Здоровье человека напрямую зависит от чистоты окружающего воздуха. Бактерицидный рециркулятор - эффективный способ обеззараживания воздуха. Идеален для применения в магазинах, офисах, образовательных учреждениях, салонах красоты, ресторанах и домах.
Наши преимущества:
- безопасность в использовании при людях и животных
- профилактика и контроль вирусных заболеваний, в том числе, COVID-19;
- бактерицидный эффект.
***Товар сертифицирован и имеет гарантию 12 месяцев.
93 330-50-00 / 93 720-30-30
ELXOLDING - доверь свое здоровье профессионалам!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Mobil_Reportaj #ONLINE

ИШЧИ ГУРУҲИ ҚАРОР МОҲИЯТИНИ ТАДБИРКОРЛАРГА ЖОЙИГА ЧИҚҚАН ҲОЛДА ТУШУНТИРМОҚДА

Айни пайтда "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси Ишчи гуруҳи Сирдарё вилоятида.

Президент қарори моҳияти ва унинг тадбиркорларга бераётган имкониятлари корхонанинг ўзига чиққан ҳолда тушунтирилмоқда. Айниқса, янги лойиҳа бошлаётган ушбу корхонада бу қулайликлар айни муддао бўлади.

Кабель-сим маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхонада қурилиш монтаж ишлари якунланиш арафасида. Бу ерда 10 дан ортиқ кабель турлари ўзлаштирилади. Корхона апрелдан ишга тушиши режалаштирилган. 20 та янги иш ўринлари яратилади.

@uzeltexsanoat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#QAROR_MOHIYATI #ONLINE #MOBIL_REPORTAJ
СИРДАРЁЛИК ТАДБИРКОРЛАРГА ҚАРОР МОҲИЯТИ ТУШУНТИРИЛДИ

Гулистон шаҳрида "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси Ишчи гуруҳи томонидан Президент қарори ижросини таъминлаш, унинг мазмун-моҳиятини тадбиркорларга тушунтириш, ундаги имтиёз ва янгиликларни етказиш бўйича очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Сирдарёлик тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволлар билан хужжатдаги имтиёзларга қизиқиш билдирдилар.

Соҳани ривожлантириш бўйича таклифларни ўртага ташладилар. Айниқса, ёшларнинг инновацион таклифлари ҳаммада катта қизиқиш уйғотди.

@uzeltexsanoat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Факт 24 | «Технопарк»да миллионинчи газ ҳисоблагич ишлаб чиқарилди
#16mar #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ХАЛҚАРО КОМПАНИЯЛАРНИ ЎЗБЕКИСТОНГА ЖАЛБ ЭТИШ БЎЙИЧА БИРИНЧИ ДАВРА СУҲБАТИ

"Ўзэлтехсаноат" уюшмасида
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадида йирик компанияларни жалб қилиш учун шароит яратиш бўйича зарур қўшимча чора-тадбирлар масаласида биринчи давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда уюшма Бошқарув раиси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ва яна кўплаб нуфузли Халқаро ташкилотлар иштирок этди.

@uzeltexsanoat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Sirdaryo #Mobil_reportaj

КОРХОНАДА КООПЕРАЦИЯ АЛОҚАЛАРИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ.
МАҲАЛЛИЙЛАШТИРИШ ДАРАЖАСИ ОШГАН

Ишчи гуруҳининг Сирдарё вилоятидаги ўрганишлари давомида "Сирдарё Элтехсаноат" корхонасида бўлишди.

Корхонада бугун электр чойнак ва соч қуритиш учун фен маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. Уюшма кўмаги билан корхонага шу кунгача четдан импорт асосида кириб келган электрга уланиш кабель шнурлари ўзимизнинг "Еврокабель" корхонаси томонидан кооперация асосида етказиб берилмоқда.

Корхона майда маиший техника ишлаб чиқаришни кенгайтириш ниятида. Бозор талабидан келиб чиқиб, янги турдаги маҳсулотлар ўзлаштирилиши режалаштирилган.

@uzeltexsanoat
#Билган_яхши

☝️Наврўз байрамида иш ҳафтасининг давомийлигидан қатъи назар барча ходимлар кетма-кет 3 кун дам олади

20 март –
шанба (барча ходимлар учун дам олиш куни);
21 март – якшанба (Наврўз байрами);
22 март – душанба (барча ходимлар учун дам олиш куни - 27 март (шанба)даги дам олиш куни кўчирилган).

27 март – шанба куни барча ходимлар учун, жумладан ҳафтасига 5 кун ишлайдиган ходимлар учун ҳам иш куни бўлади.
#LifeHack

💪 Ўз-ўзингиздан мотивация олиш учун 3 маслаҳат

Мақсадга эришиш йўлида сизни тўхташингизга имкон бермайдиган маслаҳатлар

1. Камтар бўлинг - телебошловчи Опра Уинфри энг нуфузли ва муваффақиятли аёллардан бири, аммо у ўз шуҳратига жиддий эътибор бермайди. Опрадан ўрнак олинг: бурнингизни кўтарманг ва бошқаларнинг эътирофи ва тан олишини кутманг. Агар сиз ўзингизни жуда юқори деб ҳисобласангиз, унда сиз аллақачон энг катта чўққини забт этгандай туюласиз.

2. Аммо кучли томонларингизни унутманг - ва улар албатта кўп. Масалан, таваккалчилик инстинктига, ғайратга ва катта иштиёқга эга бўлган одам тадбиркорга айланади. У ўзининг кучли томонларини билади ва улардан максимал даражада фойдаланади.

3. Нимага интилаётганингизни доимо ёдда тутинг- «Агар сизда бирон бир нарсага бўлган иштиёқ кучли бўлса, унда инстинктив равишда унга эришиш йўлларини топасиз», - дейди Эилен Фишер. Унинг асосий интилиши - Экологик тозаликка эришиш иштиёқи - Эиленга йиллар давомида мотивация бериб келмоқда.
Мис хомашёсини сотиб олиш бўйича қўшимча имтиёздан фойдаланинг!

🗓 2021 йил 1 апрелдан бошлаб мис хомашёсини биржа савдолари орқали харид қилишда юқори технологияли ишлаб чиқариш жараёнини жорий этган тармоқ корхоналари томонидан тўловнинг 25 фоизини аванс тарзида ва қолган 75 фоизини мис хомашёси олинганидан сўнг 90 иш куни ичида ҳар ойда тенг улушларда амалга ошириш белгиланган (асос: ПҚ-5011).

🏭 Ҳурматли электротехника тармоғи корхоналари вакиллари ушбу имтиёзлардан фойдаланиш учун зарур ҳужжатларни қуйидаги онлайн форма орқали тақдим этишингиз мумкин:

📲 uzeltech.uz/uz/onlayn-ariza/
ҚАРОР МОҲИЯТИ ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДАГИ КОРХОНАЛАРГА ТУШУНТИРИЛМОҚДА

"Ўзэлтехсаноат" уюшмаси раиси М.Юнусов раҳбарлигидаги Ишчи гуруҳи Тошкент вилоятидаги корхоналарни жойига чиққан ҳолда ўрганмоқда.
👉 uzeltech.uz/uz/qaror-mohiyati/

📲 Telegram | Facebook | Instagram