#Yoshlarkelajagimiz #Ёшларкелажагимиз
Ёшларга яратилаётган имкониятлар уларни юксак мақсадлар сари чорлайди
Бугунги кун ёшлари халқимизнинг бебаҳо бойлиги, давлатимиз келажагининг юксак ишончидир. Улар учун барча шарт-шароитлар яратилган, имкониятлар эшиги кенг очилган. Бунга жавобан ёшларимиз билим ва салоҳияти билан ҳар жабҳада ўзларини намоён этмоқдалар.
Бугун таълим соҳасида ҳам ўзининг бор салоҳиятини ишга солиб, унинг ривожи учун улкан ҳисса қўшиб келаётган ёшларимиз ҳам талайгина.
Улардан бири Халқ таълими вазирлиги Донор ва грантлар билан ишлаш шўъбаси мудири Муҳайё Аъзамова.
Муҳайё Халқ таълими вазирлиги жамоасида фаолият бошлаганига кўп бўлмаган бўлсада, мактаб таълимини ривожлантиришга қаратилган бир қатор халқаро ва маҳаллий ҳамкорлар билан биргаликда вазирликнинг кўпгина ташаббусларини муваффақиятли амалга оширишга эришган ёшлардан.
Унинг иштирокида Халқ таълими тизимида АКТни яхшилаш, бошланғич синфларда таълим бериш тизимини такомиллаштириш бўйича АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) кўмагида кейинги беш йил ичида 50 миллион АҚШ доллари миқдоридаги грантларни жалб этиш, EGRA ва EGMA баҳолаш бўйича лойиҳалар йўлга қўйилди.
Ушбу маблағлар эвазига 2021 йилда умумтаълим мактаб ўқувчилари учун тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантириш ва уларни ишга жойлашга оид дастурларни ишга тушириш каби қатор ишларини амалга оширилиши кутилмоқда.
У ҳамжиҳатликни самарали мувофиқлаштириш доирасида халқаро ҳамжамиятнинг кўплаб вакиллари, масалан JICA, Жаҳон банки, АҚШ Давлат департаменти, Франция элчихоналари, UNESCO билан амалга ошириладиган лойиҳаларни йўлга қўйди.
Ўқитувчи ва ота-оналар билан ёшлар ўртасида зўравонликни олдини олиш бўйича суҳбатлар ўтказиш учун канал ташкил этди.
Унинг саъй-ҳаракати билан ажратилган грантлар асосида Халқ таълими вазирлиги тизимига STEAM бўйича хорижий мутахассислар ва ўқитувчилар жалб қилинди.
Муҳайё каби мутахассислар сабабли пойтахтимиз ва республикамизнинг чекка ҳудудларидаги ўқувчи ҳамда ўқитувчилар таълим, шунингдек маданиятнинг турли соҳаларида билим, тажриба алмашиш имкониятига эга бўлди.
Эндиликда 2020-2021 йилларда донорлик маблағлари ҳисобига етакчи, шарқий ва ғарбий таълим муассасаларидан 50 дан ортиқ мутахассислар жалб қилиниши кутилмоқда.
Муҳайё Аъзамова Халқ таълими вазирлигида олиб борилаётган ишлар, тизимнинг барқарор ислоҳотини шакллантириш, ўқувчиларнинг сифатли таълим олиши учун доимо ўз ҳиссасини қўшиш ниятида эканлигини алоҳида таъкидлайди.
Биз Муҳайё каби ёшларимиз билан ғурурланамиз!

Юртимиз келажаги иқтидорли ёшлар қўлида
1996 йил 8 октябрда Хоразм вилояти, Гурлан туманида зиёлилар оиласида бир ўғлон дунёга келди. Ота-онаси яхши ниятлар билан унга Сардор деб исм қўйишди. Онаси ўқитувчи бўлгани боис фарзандига катта эътибор қаратиб, тарбиялай бошлади. Зеҳнли, қизиқувчан, тенгдошларига нисбатан зукко эканлиги учун 6 ёшли болажон Гурлан тумани, Муқумий номидаги 10-мактабининг 1-синфига қабул қилинди. Бошланғич синфда ўқиган вақтларидаёқ Сардор Бозорбоев номи мактабда машҳур бўлишга муваффақ бўлди. У бир нечта фанлардан мактаб ички олимпиадаларида ва турли спорт турларидан чемпионатларда муносиб қатнашиб, совринли ўринларни қўлга киритди.
Юқори синфга ўтганида ҳам аълочи ўқувчи вилоят олимпиадаси ва “Билимлар синови”да фахрли ўринларни эгаллай бошлади. Мактабни аъло баҳоларга тугатгач, имтиёзли равишда Ўзбекистон Миллий университети қошидаги С.Ҳ.Сирожиддинов номли академик лицейнинг аниқ фанлар йўналишига қабул қилинди. Лицейда ва ЎзМУ да ташкиллаштирилган олимпиада тўгаракларида мунтазам иштирок этиб, “Лицейим-ифтихорим” номли Республика академик лицей ўқувчилари ўртасидаги олимпиадада математика фани бўйича қатнашиб, уч марта I даражали диплом билан тақдирланди.
2015 йил Сардор учун омадли келди. Иқтидорли ўқувчи Қозоғистон Республикасининг Алмата шаҳрида бўлиб ўтган 11-Халқаро Жаутыков олимпиадасида математика фанидан қатнашиб, махсус сертификатни қўлга киритди. Шу йилнинг апрель ойида М.В.Ломоносов номидаги МДУ Тошкент филиалида ўтказилган “Ломоносов-2015” турнирида математика фани бўйича иштирок этиб, I даражали диплом соҳиби бўлди. Икки марта Тошкент шаҳар олимпиадасида биринчиликни олиб, Республика академик лицейлар ва касб-хунар коллежлари фан олимпиадасида математика фани бўйича қатнашиб, 1-ўринни қўлга киритди. Ва ниҳоят, олимпиадалар ичида энг нуфузли ҳисобланган 201 та давлат ўқувчилари иштирок этган 56 Бутунжахон олимпиадаси (IMO-2015 International Mathematical Olympiad) да бронза медал, шу билан бирга энг чиройли ечим учун “Alternative solution” ютуғини қўлга киритди ва имтиёз асосида Ўзбекистон Миллий университетининг Математика (Механика-математика) факультети математика йўналишига ўқишга қабул қилинди.
Миллий университетда устози Карим Раҳимов қўл остида олимпиадаларга тайёргарлик кўра бошлади. Натижада Республика миқёсида, иқтидорли талабалар ўртасидаги академик Қори Ниёзий хотирасига бағишлаб ўтказилган, биринчи Қори Ниёзов олимпиадасида фахрли 1-ўринга лойиқ деб топилди. 2017, 2018, 2019 йилларда кетма-кет уч бор Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги “Санкт-Петербург Аҳборот технологиялари, Механика ва Оптика Миллий тадқиқот Университети (ITMO University)” томонидан ўтказилган Халқаро NCUMC олимпиадасида иштирок этиб, олтин медалларни қўлга киритди. Юртимиз Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Сардор Бозорбоев нафақат Ўзбекистонда, балки хориж давлатларида бўлиб ўтган олимпиада ва беллашувларда кумуш, олтин медалларга муносиб деб топилди. Президентимиз томонидан Халқаро олимпиадалардаги ютуқлари инобатга олиниб, ʻʻПрезидент совғасиʼʼ сифатида Соbalt русумли енгил автомобиль билан тақдирланди.
Айни дамда изланувчан Сардор Бозорбоев физика-математика фанлари доктори, академик Азимбай Садуллаев билан “Риман сиртида дифференсиал геодезигининг динамик хоссалари” мавзусида илмий фаолиятини олиб бормоқда. Шу билан бирга Халқ таълими вазирлиги Фан олимпиадалари бўйича иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш департаментида самарали фаолият юритмоқда. Ўз иш фаолияти давомида турли давлат ва нодавлат ташкилотлари билан ҳамкорликда фан олимпиадалари ўтказилишида ташаббус кўрсатмоқда.
Мамлакатимизда Сардор Бозорбоев каби юрт равнақига ҳисса қўшувчи ёшлар кўпаяверсин!
Қаҳрамонимизга келгуси ишларида муваффақият ва зафарлар ёр бўлишини тилаб қоламиз.

30 дан ортиқ хорижий олий таълим муассасасига қабул қилинган юртимиз умумтаълим мактаби ўқувчилари
Давлатимиз раҳбарининг таълим тизимини ислоҳ қилиш, хусусан мактабларга 11 йиллик таълимни қайтаришдаги саъй–ҳаракати натижасида юртимизда инновацион ва креатив фикрлайдиган замонавий кадр, ватанпарвар, юксак маънавият эгалари бўлиб улғайишида муҳим асос бўлиб хизмат қилмоқда.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, “Ҳурматли муаллималаримиз, жонкуяр мактаб директорларини, соҳа фахрийларини эл-юртимизнинг таянчи ва суянчи деб биламиз. Мактаблар тизимини ривожлантириш учун бундан буён ҳам маблағни, имкониятни асло аямаймиз. Келажак авлодимиз тақдири, бутун миллатимиз тақдири муҳтарам муаллимларга боғлиқ”.
Юксак ишончни оқлаш мақсадида фидойи устозлар ўқувчиларнинг фанларни тўла ўзлаштиришлари, билим, кўникмаларининг оширилишига ва албатта, ўғил-қизларнинг халқаро майдонда ҳам ўз иқтидорларини амалда намоён этиши учун замонавий педагогик таълим стандартлари асосида билим бермоқда.
Мана шундай иқтидорли ёшларни Юнусобод туманидаги 250-мактаб ўқувчилари орасида ҳам учратиш мумкин. Бу даргоҳда иқтидорли ёшлар кўпчиликни ташкил этади. 2019-2020 ўқув йили битирувчилари Гулруҳбону Шокирова ва Абдулворис Миркомилов эришган ютуқлари кишига алоҳида фахр-ифтихор бағишлайди. Улар эришган ютуқлар нафақат мактаб ўқувчиларига, балки Республикамиз ёшларига ҳам намунадир.
Гулруҳбону Шокирова ва Абдулворис Миркомилов бошланғич синфданоқ мактаб ва туман миқёсида ўтказиб келинадиган фан олимпиадаси ва турли кўрик-танловларда фаол иштирок этиб фахрли ўринларни қўлга киритган. Гулруҳбону Шокирова она тили ва адабиёт фанларидан бўлиб ўтган билимлар беллашуви ҳамда фан олимпиадаларининг туман ва шаҳар босқичларида фахрли I–II ўринларни эгаллаган. Шунингдек, турли мавзуларда ўтказилган иншолар танловнинг Республика босқичида ҳам муносиб ўринларга сазовор бўлган. У мактабни олтин медаль билан тамомлаган илк қалдирғочларидан ҳисобланади.
Мазкур таълим масканининг яна бир иқтидор эгаси Абдулворис Миркомиловдир. У математика фанидан туман ва шаҳар босқичларида ўтказилган билимлар беллашуви, фан олимпиадаларида муносиб иштирок этиб, фахрли ўринларга эга бўлган. Қувонарлиси, Қорақалпоғистон Республикасида ўтказилган математика фани бўйича Халқаро олимпиаданинг саралаш босқичида фаол иштирок этиб, юқори натижаларни қўлга киритган.
Гулруҳбону Шокирова 33 та, Абдулворис Миркомилов 35 та университетга талабаликка қабул қилинди.
Эътиборлиси, Гулруҳбону ва Абдулворис каби Ўзбекистон ёшлари ҳеч кимдан кам эмасликларини амалда исботламоқда.

Ўзбекистонлик мактаб ўқувчиси физика бўйича халқаро олимпиадада бронзани қўлга киритди
2020 йилнинг 7-15 декабрь кунлари Халқаро тақсимланган физика олимпиадаси (International distributed physics olympiad, IdPhO) масофавий тарзда бўлиб ўтди.
Жаҳоннинг 57 та мамлакатидан 285 нафар ўқувчи иштирок этган мазкур олимпиадада IPhO-2020 учун сараланган миллий терма жамоа аъзолари иштирок этдилар.
Мазкур олимпиадада Ўзбекистон шарафини беш нафар иқтидорли ўқувчи химоя қилди:
Раиль Хашаев - Тошкент шаҳри 71-мактаб 11-синф ўқувчиси;
Мадинабону Хасанова – С.Х.Сирожиддинов номидаги академик лицей 1-босқич ўқувчиси;
Мироншох Юсуфов – Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети 1-босқич талабаси;
Сардор Бобошев - Тошкент шаҳридаги ИНҲА университети 1-босқич талабаси;
Азизбек Турсунов – Москва физика ва технология институти 1-босқич талабаси.
Мамлакатимиз жамоа аъзоларидан Раиль Хашаев бронза медалини қўлга киритди. Сардор Бобошев ва Азизбеклар Турсунов эса фахрли диплом билан тақдирландилар.
Олимпиаданинг назарий босқичида ўқувчиларга 3 та савол берилиб, 5 соат вақт ажратилди, амалий қисмида эса, иштирокчилар ташкилий қўмита томонидан жўнатилган лаборатория жиҳозларида тажриба ўтказдилар.
Ушбу халқаро олимпиада карантин қоидаларига риоя қилинган ҳолда, Тошкент шаҳридаги Президент мактабида халқаро ҳакамлар видео-кузатуви остида ўтказилди.
Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети ўқитувчиси Дониёр Бобожонов терма жамоа раҳбари сифатида ўқувчилар билан ўқув машғулотларини ташкил қилиб, уларни мазкур халқаро олимпиадага тайёрлади.

#Ёшларкелажагимиз
Фарғоналик 7-синф ўқувчиси синфдошларига ўз қўллари билан либослар тикиб бермоқда
Фарғона вилояти Бувайда туманидаги 19-умумтаълим мактабида иқтидорли ва зеҳнли ўқувчилар талайгина. Бири қўли ширин пазанда бўлса, бири моҳир тикувчи.
Ана шундай ўқувчилардан бири 7-,,Б" синф ўқувчиси Гулҳаё Абдулҳамидова. 13 ёшли Гулҳаё интилувчан, тиришқоқ, изланувчан ва тенгдошларини орқасидан эргаштирадиган қиз.
Онаси қизидаги қизиқишни сезиб, тикувчиликка шогирдликка берган. Гулҳаё илк бор ўзи тиккан либосларни маҳалла қизларига тақдим этгани кўпчиликнинг эътирофига сабаб бўлган. Бугунги кунда Гулҳаё туман танловларида қатнашиб, ўз яратган ишлари билан эътирофларга сазовор бўлмоқда.
Мактаб ҳаётида ҳам Гулҳаё фаол. У «Моҳир қўллар» ва «Ёш тилшунос» каби тўгаракларга қатнашиб келмоқда. Камалак йўналиш сардори.
Яқинда туманда ташкил этилган «Миллийликдан юксалиш сари» номли танловда миллийлигимиз бўлган атлас ва адрас матоларидан тиккан либослари билан энг ёш иштирокчи бўлди.

“АСОСИЙ МАҚСАДИМ ХАЛҚАРО ОЛИМПИАДАДА ИШТИРОК ЭТАЁТГАН ҲАР БИР ЎҚУВЧИМИЗНИНГ ҒОЛИБ БЎЛИШИГА ЭРИШИШ”
Ана шундай юксак мақсадни олдига қўйган умидли ёшлардан бири Халқ таълими вазирлигининг Иқтидорли ёшларни халқаро олимпиадаларга тайёрлаш ва терма жамоа иштирокини таъминлаш бўлими бошлиғи Даврон Тўхтаев бўлади.
Даврон Тўхтаев 29 ёшда, у 2018 йилдан буён халқаро олимпиадаларда, хусусан Венгрия, Эрон, Қатар, Беларусь давлатларида ўтказилган беллашувларда ҳакамлар ҳайъати аъзоси сифатида қатнашиб, ўқувчилар ишларини ҳимоя қилишда иштирок этиб келмоқда.
БАТАФСИЛ: https://bit.ly/3h47noQ
Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram