Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
103K subscribers
22.8K photos
6.23K videos
141 files
13K links
Veb-sayt: https://www.uzedu.uz/
YouTube: youtube.com/@UzEdu1
Facebook:https://www.facebook.com/uzedu1/
Instagram: https://www.instagram.com/mmtv_uz/
📞 Ishonch telefoni: (71) 202-09-09

✉️ [email protected]

Manzil:Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi 2a-uy
Download Telegram
#МУНОСАБАТ

Жорий йилнинг 24 июнь куни ижтимоий тармоқларда Нарпай туманидаги 12-умумтаълим мактаби директори Муҳайё Очилованинг ходимларни ишга қабул қилиш ва бошқа мақсадларда раҳбарларнинг пул талаб қилаётгани тўғрисидаги асоссиз фикрлари қайд этилган видеоси тарқалганди.
Ушбу ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилаётгани тўғрисида 25 июнь куни вилоят халқ таълими бошқармасининг телеграмдаги расмий канали орқали дастлабки муносабат ҳам билдирилди (t.iss.one/samarqandvxtb/5226).
Жорий йилнинг 26 июнь куни Нарпай туманидаги 12-мактабда Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси, Нарпай тумани ҳокимлиги, туман халқ таълими бўлими ходимлари, мактаб педагогик жамоаси, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда мактаб жойлашган маҳалладаги фаоллар иштирокида ижтимоий тармоқлар орқали тарқатилган видео муҳокама этилди.
Муҳокамада Муҳайё Очилова видеода айтган фикрларини изоҳлаб, видео мактаб ўқитувчиси Умида Шодмонова томонидан ёзиб олинганини, Умида Шодмонова номутахассис бўлса-да, психолог сифатида мактабга ишга олишини сўраб, бунинг учун пора олишга ундаб келгани, шу билан бирга, ҳар бир суҳбатда уни фикрларини яширинча ёзиб олишга ҳаракат қилиб келаётганини таъкидлади. Муҳайё Очилова Умида Шодмонованинг бу ҳаракатидан унинг мақсади ишга ўтишгина эмас, унга Умида орқали кимдир тазйиқ ўтказмоқчи эканлиги таҳмин қилганлигини, ушбу видеони ҳам ёзиб олинаётганини сезиб, туман халқ таълими бўлими ва вилоят халқ таълими бошқармаси раҳбарлари номига нисбатан ёлғон сўзларни айтганини тан олди. Аслида собиқ туман ХТБ мудири М.Юлдошев ҳеч қандай пул талаб қилмаганлиги, бошқарма бошлиғининг тўй қилган-қилмаганидан хабардор бўлмасдан, ушбу ёлғон гапни айтганлиги учун узр сўради.
Умида Шодмонова сўзга чиқиб, мактаб директори Муҳайё Очилованинг олдига кирганда телефони бехосдан ёниқ қолгани, директорнинг сўзларини ёзиб олганини билмаганини, унинг олдидан чиққандан сўнг, телефонини йўқотиб қўйганини, ушбу видеони ижтимоий тармоқларга ким тарқатганини ҳам билмаслигини таъкидлади.
Дарҳақиқат, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи айни лавозимга 2019 йил 30 августда тайинланган ва бугунги кунга қадар ҳеч қандай тўй ва бошқа маросимлар ўтказгани йўқ. Шунингдек, тасарруфидаги халқ таълими бўлими ва умумтаълим муассасалари раҳбарларига ғайриқонуний талаб қўйилмаган, қўйилмайди ҳам. Бугунги кунда вилоят халқ таълими тизимида бундай иллатларнинг олдини олиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Афсуски, бир мактаб директори ва психологининг ўзаро келишмовчилиги бутун халқ таълими тизими ва унда меҳнат қилаётган педагог ва раҳбар ходимлар ҳақида жамоатчиликнинг фикри чалғишига сабаб бўлди. Ходимининг қинғир ишини текшириш, ёки бошқа мақсадда раҳбарлар номидан фойдаланиб, ёлғон ва туҳматларни ёғдирган директорнинг хатти-ҳаракатини қандай баҳолаш мумкин?
Ижтимоий тармоқларда тарқатилган видео, унда айтилган фикрлар исботини топмади.

Самарқанд вилояти халқ таълими
бошқармаси ахборот хизмати.
Forwarded from PAYARIQ TUMAN MAKTABGACHA VA MAKTAB TA'LIMI BO‘LIMI (Неьмат Абдурахмонович)
#Муносабат

ТУРМУШГА ЧИҚҚАН ҚИЗ УМУМТАЪЛИМ МАКТАБИ ЎҚУВЧИСИ ЭМАС

Ижтимоий тармоқларда Пайариқ туманидаги 97-умумий ўрта таълим мактабининг 10-синф ўқувчиси З.А.нинг турмушга чиққанлиги билан боғлиқ маълумотлар тарқалди.
Ушбу ҳолат юзасидан олиб борилган ўрганиш ишларига мувофиқ қуйидагиларни маълум қиламиз.
З.А.нинг ота-онаси 2018 йилда ажрашган. 2018 йил ноябрь ойида З.А.нинг онаси Ҳилола М. З.А. ва яна уч нафар фарзандини Пайариқ тумани “Фитрат” маҳалласида истиқомат қилувчи онаси Норчучук М.га ташлаб, Россия давлатига ишлаш учун кетади.
Ўтган вақт давомида 97-умумий ўрта таълим мактаби директори А. Қоржовов, маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари М.Аминова, “Фитрат” маҳалласи раиси М.Турдиева биргаликда ота-онаси хорижга ишлаш мақсадида кетган ва яқинлари қарамоғида қолган ўқувчиларнинг хонадонларида бўлиб, уларнинг оилавий шароитлари ўрганилган. Жумладан, З.А. яшаётган хонадонда ҳам бўлиб, бувиси Норчучук М.га вояга етмаган фарзандларнинг таълим-тарбиясини алоҳида назоратга олиш бўйича тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилган.
Пандемия шароитидан келиб чиққан ҳолда, 97-умумий ўрта таълим мактабида анъанавий дарслар жорий йилнинг 28 сентябридан бошланди. Мактабнинг 9-синфини битирган З.А. янги ўқув йилидан ўз қизиқишлари ва хоҳиш-истагига кўра, Пайариқ тумани 2-сон касб-ҳунар мактабида тикувчилик йўналиши бўйича ўқишни давом эттирмоқда. Жорий йилнинг 1 октябрида эса яқинларининг розилиги билан турмушга узатилган.
Шу ўринда эслатиб ўтмоқчимизки, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 64-моддасида ота-онанинг фарзандларини боқиш ва тарбиялашга мажбур эканлиги белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси, 73-моддасида “Ота-онанинг болаларга таълим-тарбия беришга оид ҳуқуқ ва мажбуриятлари” аниқ белгилаб қўйилган. Яъни, “Ота-она ўз болаларини тарбиялаш ҳуқуқига эга ва тарбиялаши шарт. Ота-она ўз болаларининг тарбияси ва камолоти учун жавобгардир. Улар ўз болаларининг соғлиғи, жисмоний, руҳий, маънавий ва ахлоқий камолоти ҳақида ғамхўрлик қилишлари шарт...”
Дарҳақиқат, айрим ота-оналарнинг масъулиятсизлиги, фарзандлар тақдирига бефарқлиги сабабли юқоридаги ҳолатлар каби жамиятимиздаги энг оғриқли муаммолар юзага келади. Бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун эса ота-она нафақат қонун олдидаги, балки ўз виждони олдидаги мажбуриятларини унутмаслиги зарур.

Пайариқ тумани халқ таълими бўлими
#МУНОСАБАТ

Бўкадаги мактабда юз берган нохуш ҳолат ўрганилди ва кўриб чиқиш учун судга юборилди

Халқ таълими вазирлиги сўнгги кунларда ижтимоий тармоқда тарқалган Тошкент вилояти, Бўка туманидаги 2-умумтаълим мактабида юз берган нохуш ҳолат бўйича қуйидагиларни маълум қилади:

Мазкур ҳолат тезкорлик билан Халқ таълими вазирлигининг Назорат-ҳуқуқий хизмати томонидан ўрганилди.

Аниқланишича, Бўка туманидаги 2-умумтаълим мактабининг 3-синф ўқувчиси Е.В. 2021 йил 19 ноябрь жума куни мактабга бораётганда қор ёғиб, кўчалар сув бўлганлиги учун оёғи билан сувга тушиб, ҳўл бўлган.

Ушбу мактабнинг ёшлар етакчиси мактаб коридорида В.Е.нинг оёғи ҳўл бўлганлигини кўриб синф хонасига олиб кирган ва ўқувчини синф раҳбари Феруза Қўшматовага топширган.

Синф раҳбари ўқувчининг саломатлигидан қайғуриб, болани уйи мактабга яқин бўлганлиги сабабли оёқ кийимларини алмаштириб келиш учун уйига жўнатган ва йўлдан ўтказиб қўйган.

Боланинг онаси А.Н. ўғлини оёғи ҳўл ҳолатда уйига қайтиб келганлигини кўриб, нима бўлганлигини сўраганида ўғли синфдошлари сувга итариб юборганлигини, шунинг учун оёғи ҳўл бўлганлигини айтган, она ўғлининг оёқ кийимларини алмаштирмаган ҳолда қайтариб, мактабга олиб келган ва бақириб жанжал кўтарган. Мактаб маъмурияти дарҳол ўқувчига қуруқ кийим ва пайпоқ бериб устини алмаштирган.

Синф раҳбари, мактаб психологи, мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари онага синф хонасида жанжал кўтармаслигини, синфдан ташқарида муассаса раҳбарияти билан биргаликда бу масалани ҳал қилишни айтган, лекин А.Н. синф хонасидан чиқмасдан ўқувчиларга тазйиқ ўтказиб, жанжални давом эттирган.

Ушбу вазиятдан мактаб директори хабар топиб, туман Қўриқлаш хизмати ходимларини чақиртирган, бироқ фуқаро ҳуқуқ-тартибот идораларига ҳам қаршилик кўрсатган.

Вазирнинг Назорат-ҳуқуқий хизмати аралашувидан сўнг профилактика инспекторининг иш юритувида бўлган Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 40-(туҳмат), 183-(майда безорилик) ва 194 (милиция ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) моддаларида кўрсатилган ҳуқуқбузарликларни содир этганлиги учун фуқаро А.Носиржоновага нисбатан тўпланган ҳужжатлар мазмунан кўриб чиқиш учун 2021 йил 9 декабрь куни соат 11:45 да Жиноят ишлари бўйича Бўка тумани судига юборилиши таъминланди.

Шу билан бир қаторда, синф раҳбари Феруза Қўшматовага Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 197-5-моддасига мувофиқ педагог ходимининг касбий фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш ёки ўз хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш ҳолати юзасидан судга мурожаат этиш ҳуқуқи мавжудлиги тушунтирилди.

Суд натижалари бўйича қўшимча маълумот берилади.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#МУНОСАБАТ

Оммавий ахборот воситаларидаги ёшлар ўртасидаги салбий ҳолатларнинг кенг тарғибот қилиниши акс таъсир кўрсатиши мумкин

Кейинги пайтларда оммавий ахборот воситаларида, ижтимоий тармоқлардаги блогерларнинг каналларида ёшлар ўртасидаги салбий ҳолатларни акс эттирувчи ва оқибатда уларнинг онгига, психологик руҳиятига салбий таъсир кўрсатадиган маълумотлар учрамоқда.

Албатта жамиятда кенг кўламли демократик ислоҳотлар олиб борилаётган бир пайтда сўз эркинлиги каби тушунчаларни танқид қилишдан йироқмиз.

Лекин шундай жараёнлар ҳам борки, уларнинг ёритиб борилиши ёшлар ва ўспиринларга салбий таъсир кўрсатмай қолмайди. Вояга етмаган ўқувчилар томонидан содир этилаётган ўз жонига қасд қилиш, эрта туғруқ ва ҳомиладорлик каби ҳолатларнинг кенг ёритилиши шу ёшдаги ўсмирларнинг руҳиятига акс таъсир кўрсатиши психолог олимлар томонидан илмий асослаб берилган.

Шу ўринда айтиш жоизки, Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги умумтаълим мактаб ўқувчилари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, мустақил ҳаётга жисмоний, тиббий, руҳий жиҳатдан тайёрлаш ва репродуктив саломатлик саводхонлигини ошириш борасида доимий равишда қатор ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, ўқув дастурлари таркибига соғлом турмуш тарзини тарғиб қилувчи мавзулар киритилган. Мавзуларда ўқувчиларнинг рeпрoдуктив сaлoмaтлиги тўғрисидa кeнг дoирaдaги мaсaлaлaргa эътибор қаратилиб, улaрни сoғлoм турмуш тaрзи aсoслaри ҳамда инсонга ҳаёти давомида зарур бўладиган тиббий, ижтимоий ва маданий кўникмалар, жумладан ўзaрo шaxсий мунoсaбaтлaрни шакллантириш, ўз-ўзини ва ўз ҳиссиётлaрини тушуниш, ҳaётдa мустақил қaрoр қaбул қилиш каби кўникмаларни шакллантириш ва ривожлантиришга эътибор қаратилган. Шу билан бирга, ўқувчиларнинг ёш психо-физиологик хусусиятларини инобатга олган ҳолда уларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш ва уларни оилавий ҳаётга тайёрлаш бўйича тарбиявий ишлар олиб борилмоқда. 1-11-синф ўқувчилари учун янги фан “Тарбия” дарслари киритилган. “Соғлом турмуш тарзи асослари” факультатив курсларида ўқувчиларига “Оилада менинг ўрним ва вазифам”, “Оила - муқаддас даргоҳ”, “Соғлом турмуш тарзи ва зарарли одатларни олдини олиш”, “Чиройли хулқ-инсон зийнати”, “Тозалик – соғлиқ гарови”, “Репродуктив саломатликнинг ижтимоий – психологик хусусиятлари”, “Оилавий қадриятлар психологияси”, “Ижтимоий-психологик босимлар ва уларга қарши тура олиш билим-кўникмалари”, “Психологик маданият ва саломатлик билим-кўникмалари”, “Оила психологияси ва этикаси ҳақида тушунчалар” каби мавзуларда тушунчалар бериб борилади. Ўқувчиларни миллий урф одатларимиз, анъаналаримиз руҳида тарбиялашга ҳам катта эътибор қаратилади. Шунингдек тизимда нафақат ўқувчиларнинг балки ота-оналарнинг психологик билимларини ошириб боришга ҳам эътибор бериб келинмоқда. 2021 йилда ота-оналарнинг тиббий-психологик билимларини ошириш учун “Соғлом авлод” дастури ишлаб чиқилди, унинг мақсади болаларнинг жинсий ривожланишининг асосий босқичлари, ўспиринларнинг репродуктив потенциали, ёш даврларида боладаги психологик ўзгаришлар тўғрисида тасаввурга эга бўлишга ёрдам бериш, шунингдек, ўспиринлар оиласида ота-она ва бола муносабатларини уйғунлаштиришдир.

Лекин афсуски, вояга етмаганлар ўртасида содир этилаётган нохуш ҳолатлар, ҳуқуқбузарлик, жиноятчилик, ўз жонига қасд қилиш, эрта туғруқ ҳолатларининг содир этилиши барчамизни қайғуга солади. Бундай ҳолатларни олдини олишда айбдорларни қидириш, жазолаш эмас балки ҳар бир ҳамкор ташкилотларнинг биргаликдаги фаолиятини қайта кўриб чиқиш, бола тарбиясида ҳар биримизнинг масъулиятимизни ошириш, болаларни тушуниш, уларга эътибор, ғамхўрлик ва меҳр кўрсатиш, бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ота-оналарнинг масъулиятини ошириш борасида биргаликда ҳаракат қилиш принципларига эътибор қаратишимиз лозим.

Шу ўринда оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали болаларнинг онгига акс таъсир этувчи юқорида қайд этилган ҳолатларини кенг тарғибот қилинишига йўл қўймаслик мақсадга мувофиқ саналади.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#МУНОСАБАТ

Халқ таълими вазирлиги ўқитувчилардан дарс сифатидан бошқа ҳужжатларни талаб этиш таъқиқланганлиги ҳақида қатъий огоҳлантиради!

Сўнгги кунларда ўқитувчилардан жойларда текширувлар авж олгани, хусусан турли ҳужжатлар тақдим этиш талаб этилаётгани юзасидан турли мурожаатлар келиб тушмоқда.

Мурожаатларни ўрганиб чиқиб Халқ таълими вазирлиги мактабларда текширувлар амалга ошириш бўйича ҳеч қандай кўрсатма берилмаганини маълум қилади. Халқ таълими вазирлиги томонидан ҳудудий халқ таълими бошқармаларига умумтаълим муассасаларидаги мавжуд ҳолат ва муаммоларни ўрганиб, уларни бартараф этиш учун мактаб жамоасига ёрдам бериш топширилган.

Вазирлик умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома»га мувофиқ (Адлия вазирлигидан 2020 йил 29 июнда 3058-I рақам билан рўйхатдан ўтказилган) ўқитувчилар томонидан юритиладиган ҳужжатлар сони биттагача (фақат синф журнали (жумладан, электрон равишда kundalik.com тизими орқали) қисқартирилганини эслатиб ўтади.

‼️Шу боис мактабда ўқитувчилардан фақат синф журнали(электрон кундалик жорий этилган мактабларда электрон шаклда)дан бошқа ҳужжатларни талаб этиш қатъиян маън этилиши ҳақида қатъий огоҳлантиради.

Шу ўринда таълим муассасаси педагог ходимининг касбий фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш ёки ўз хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 197-5-моддаси, шунингдек мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексининг 205-моддасига мувофиқ жавобгарликка тортилишини эслатиб ўтамиз.

Ҳурматли ўқитувчилар!

Агарда сизда юқорида келтирилган ноқонуний ҳужжат талаб қилиш ҳолатлари учраётган бўлса ҳудуд ва мактабингиз тўғрисидаги аниқ маълумотлар билан вазирликнинг 71 202 09 09 Ишонч телефон рақамларига мурожаат қилишингизни сўраймиз.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Муносабат

2245 та мактабда спорт зали мавжуд эмас

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда блогерлар томонидан мактабларда спорт заллари йўқлиги масаласи кўтарилиб, унда Халқ таълими вазирлиги ушбу муаммодан бехабарлиги айтилмоқда. Шу ўринда мактаблардаги спорт заллари билан боғлиқ муаммолар Халқ таълими вазирлигига яхши маълумлигини билдирган ҳолда қуйидагиларни маълум қиламиз:

Қайд этиш жоизки, сўнгги йилларда ушбу йўналишда мавжуд муаммоларни ҳал этиш борасида кўплаб ишлар амалга оширилган бўлиб, бугунги кунда ажратилаётган маблағлар доирасида босқичма-босқич давом эттирилмоқда. Буни қуйидаги рақамлардан ҳам кўриш мумкин: 2017-2021 йилларда жами 296 та спорт заллари янгидан қурилган бўлса, 604 та мавжуд спорт заллар таъмирдан чиқарилган.

Бироқ шунга қарамай, бугунги кунда Республикада мавжуд 10130 та умумтаълим мактабларидан 7885 тасида (78 фоиз) спорт заллари мавжуд, қолган 2245 та мактабда спорт заллари умуман мавжуд эмас. Мавжуд спорт залларидан 358 таси реконструкцияга ва 2078 таси мукаммал таъмирга муҳтож.

Мактабларда спорт заллари билан боғлиқ муаммолар ҳақида аввал ҳам Халқ таълими вазирлиги бир неча бор маълумот берган.

Хабарингиз бор Давлатимиз раҳбари ўз сайлов олди дастурида таълим соҳасида амалга ошириладиган ишларни энг муҳим ишлар сирасига киритар экан, келгуси йилларда энг катта ҳаракат – мактаб, мактаб, яна бир марта мактаб бўлишини, мактаб ривожланса, ҳамма соҳа бўйича ривожланиш бўлиши ҳамда келгуси беш йилда қўшимча 1,2 миллион ўқувчи ўрни яратиш учун, мактаблар реконструкция қилиниб, янгидан барпо этилишини қайд этган эди.

Ҳукуматнинг тегишли топшириғига кўра, ҳудудлардаги ҳолатни манзилли ўрганиш мақсадида турли вазирлик ва идоралар вакилларидан иборат Ишчи гуруҳлар ташкил этилиб ва улар томонидан бугунги кунда Республиканинг барча ҳудудларда мавжуд талаблар ўрганилмоқда. Ушбу жараёнда мактабларга спорт заллари ҳам қурилиши режалаштирилган.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Муносабат

Огоҳлантиришларга қарамай йўл қўйган камчилиги учун Кармана тумани халқ таълими бўлими мудири, методисти ҳамда бош ҳисобчиси Халқ таълими вазирлиги раҳбарияти топшириғига кўра ишдан олинди

Бугун Kun.uz интернет нашрида «Тузалмайдиган» таълим тизими: Карманалик ўқитувчиларга қиммат китоб, «карман»га бир машина пули” номли сарлавҳа остида журналистик суриштирув эълон қилинди.

Унда Навоий вилояти Кармана тумани ХТБ Халқ таълими вазирлигининг топшириғига зид равишда чет тили ўқитувчиларига тарқатилаётган 1 млн сўм маблағни нақд кўринишида бериб, бозор нархи 60 минг сўм бўлган китобни 483 минг сўмдан пулламоқчи бўлгани ҳақида маълумотлар келтирилган.

Мазкур маълумот Халқ таълими вазирлиги топшириғига кўра, ишчи гуруҳ тузилиб, зудлик билан ўрганилди. Ўрганиш хулосаларига кўра, ҳолат ўз тасдиғини топди. Шу боис Халқ таълими вазирлигининг бир неча бор мазкур ҳолат юзасидан огоҳлантиришига қарамай ушбу ҳолатга йўл қўйганлиги учун Кармана тумани халқ таълими бўлими мудири вазифасини вақтинча бажарувчи ўз вазифасидан озод этилди. Кармана тумани ХТБнинг бош ҳисобчиси ва хорижий тиллар методистини лавозимидан озод этиш юзасидан вазирлик раҳбарияти томонидан топшириқ берилди.

Халқ таълими вазирлиги юқоридаги каби ҳолатлар қайтарилиб, ўз тасдиғини топган тақдирда кескин ва аёвсиз чора кўрилиши ҳақида яна бир бор огоҳлантиради!


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Муносабат

“ГЕОГРАФИЯ” ДАРС СОАТЛАРИДАГИ ЎЗГАРИШЛАР ЮЗАСИДАН ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА КЎТАРИЛГАН ЭЪТИРОЗЛАРГА МУНОСАБАТ

Ўқитувчилар нимадан норози?

Миллий ўқув дастурига кўра, 2022-2023-ўқув йилидан бошлаб, 1-6-синфларда ягона “Табиий фанлар” (Science) фани жорий қилиниши белгиланган (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 августдаги ПҚ 4805-сонли қарори).

Янги фан география, биология, физика, кимё ҳамда астрономия фанлари бўйича ўқувчиларнинг дастлабки кўникмаларини шакллантиришга қаратилган.

Эндиликда бу фанларга оид билим ва кўникмалар ўқувчиларда 1-синфдан бошлаб шакллантирилади. Миллий ўқув дастури доирасида ўқувчиларда “Табиий фанлар” фани орқали шаклланиши лозим бўлган билим ва кўникмалар ҳар бир синф кесимида белгиланди.

Ўқувчилар бошланғич синфларда етарли кўникма ва малакага эга бўлишлари учун, халқаро тажрибадан келиб чиқиб, янги фанга ажратилган дарс соатларини бошланғич синфларда кўпайтиришга эҳтиёж туғилди. Шу муносабат билан, 6-синфда ҳар бири ҳафталик 2 соатдан ўтиладиган (жами 6 соатлик) география, биология ва физика фанлари ўрнига ягона, ҳафтасига 3 соатлик “Табиий фанлар” киритилди.

Ўз навбатида, қолган ҳафталик 3 соат “Табиий фанлар” доирасида 2-, 3-, 4-синфларга ўтказилди. Яъни, бу синфларга ҳафтасига 1 соатдан, жами 3 соат қўшиб берилди.

Мактабда география фанидан берилиши зарур бўлган билим ҳажми ва унга умумий режада ажратилган соатлар ҳажми қисқаргани йўқ.

Бошқа фанлар қатори география фанига оид мавзулар “Табиий фанлар”га сингдирилган, умуман дастурда эса, география фанига оид мавзулар 291 та мавзудан 387 та мавзуга, яъни 96 та мавзуга кўпайган.

Шу нуқтаи назардан, ижтимоий тармоқларда география фани йўқолиш хавфи остидаги хулосалар, асоссиз.

Жаҳон тажрибасида қандай?

“Табиий фанлар” жаҳондаги аксарият ривожланган давлатларда ўқитилади. Хусусан, Буюк Британия тажрибаси ўрганилганида, табиий фанлар 1-6-синфларда интеграция қилинган ҳолда, ягона фан сифатида ўқитилади.

Табиий фанларнинг қуйи синфларда қўшиб ўқитилиши ўқувчига оламни бир бутун тасаввур қилиш, фанларга оид мавзулар кесимида лойиҳа ишларини амалга ошириб, тадқиқотчилик кўникмаларини ривожлантириш, ўқувчиларнинг фаоллигини ошириш, танқидий фикрлаш қобилиятларини яхшилаш, уларни ижодкорликка йўналтиришга хизмат қилади.

Миллий ўқув дастури доирасида таълим мазмунида амалга оширилаётган бу каби ўзгаришлар иқтисодиёт соҳаларига халқаро андозалар асосида меҳнат бозорида эҳтиёж юқори бўлган кўникмаларга эга кадрларни тайёрлаши билан ўқувчилар учун манфаатлидир.

Янги фан киритилиши ўқитувчиларга қандай имконият яратади?

Миллий ўқув дастурида айнан География фани ҳафталик 8 соат дарс ўтишлиши белгиланган. Шу ўринда алоҳида қайд этиш лозимки, география фани ўқитувчиларида “Табиий фанлар” йўналиши бўйича қисқа муддатли қайта тайёрлов курсини муваффақиятли тамомлаган тақдирда, 11 соат дарс бериш имконияти пайдо бўлади (натижада, амалдаги ҳафталик 10 соат ўрнига, 11 соат беришлари мумкин).

Шу билан бирга, Вазирлик дастурни халқаро талаблар асосида замонавийлаштириш бўйича ўз олдига қўйилган вазифаларни инобатга олган ҳолда, ўқувчиларда иқтисодий билимларни янада ошириш мақсадида қўшимча соат ажратиш бўйича имкониятларни ўрганмоқда.

Мазкур йўналишда қўшимча дарс жорий қилинса, бу ҳам география ўқитувчилари учун қўшимча имконият бўлади.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Муносабат

Мактаблардаги кечки тадбирларга педагог ходимлар ва ўқувчиларни мажбурий жалб этиш таъқиқланади

Сўнгги кунларда айрим ҳудудларда ўқитувчиларни мактаб муассасаларида дарс жараёнидан ташқари кечки вақтларда турли маданий-маърифий тадбирларга жалб этилаётгани ҳақида кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда.

Ушбу мурожаатлар юзасидан Халқ таълими вазирлиги қуйидагиларни маълум қилади:

Мактабларда ўқиш жараёнидан ташқари вақтларда ўтказилаётган мазкур тадбирлар уюшмаган ва таълим билан банд бўлмаган (18-30 ёш) ёшларга мўлжалланган бўлиб, уларни ташкил этишга Ёшлар ишлари агентлиги, хусусан маҳаллалардаги ёшлар етакчилари масъул этиб белгиланган.

Бунда Халқ таълими вазирлигига мактаб инфратузилмасидан (кутубхона, спорт зал, компьютер хоналари, тадбирлар зали) оқилона фойдаланиш ҳамда мактабларни маҳалла учун “маънавият маскани”га айланишини таъминлаш вазифаси юклатилган.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда Халқ таълими вазирлиги барча ҳудудий бошқармаларга ушбу тадбирларга мактаб маъмурияти, педагог ходимлар ва мактаб ўқувчиларини мажбуран жалб этилиши қатъиян таъқиқланганини маълум қилади.

Шу ўринда Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Қарорига асосан, халқ таълими ходимларини хизмат мажбурияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб қилиш қатъиян таъқиқланганини яна бир бор эслатиб ўтади.

‼️Мазкур қарорга кўра, юқоридаги талабларни бузган Давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари тегишли жавобгарликка тортилиши белгиланган.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Муносабат

Халқ таълими вазирлиги ўқитувчи томонидан ўқувчиларга куч ишлатиш ҳолатини кескин қоралайди

Сурхондарё вилояти, Бандихон туманидаги, 4-мактабда содир бўлганлиги айтилаётган ўқувчига нисбатан куч ишлатиш акс этган видео юзасидан.

Бош прокуратура Матбуот хизмати томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, ҳолат юзасидан Бандихон тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланди.

Ўқитувчининг хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви тайинланди.

Текширув ҳаракатлари Сурхондарё вилояти прокуратураси томонидан алоҳида назоратга олинган.

Шу ўринда юртимиздаги барча педагогларга болага нисбатан куч ишлатиш мумкин эмаслигини эслатиб ўтмоқчимиз.

Халқ таълими вазирлиги ўқитувчи томонидан ўқувчиларга куч ишлатиш ҳолатини кескин қоралайди.

Бугунги замон ўқитувчилар ўқувчилар билан фақат дўстона муносабат ўрнатиш орқали натижага эришиш мумкинлигини тақозо этади. Ҳар бир ўқувчи билан муаммони биргаликда ижобий ҳал этиш - бугунги кун педагогининг бурчи ҳисобланади. Агар дўстона муносабат орқали натижага эришишнинг имкони бўлмаса буни ҳал этиш учун боланинг ота-онаси ёҳуд участка нозири жалб этиш тўғри саналади.

Мактабда бундай ҳолатларнинг барча кўринишларини бартараф этиб, ўқитувчиларни босиқликка ва ўзаро келишмовчиликларни тинч йўл билан ҳал этишга чақириб қолади.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Forwarded from Laylo Rustamova
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#МУНОСАБАТ

Айни дамда кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган хабар юзасидан МУНОСАБАТ

Ҳолатни ўрганиш давомида агрессив мазмунда ёзилган ушбу пост Гулистон шаҳар халқ таълими бўлими номидан очилган саҳифада эълон қилинганлиги ва кейинроқ пост ўчирилганлиги тасдиқланди.

Қайд этиш лозимки, ушбу материал бошқа ижтимоий тармоқ саҳифаларидан олинган бўлиб, соҳа ходимларнинг бепарворлиги ва масъулиятсизлиги оқибатида каналга жойланган. Лекин бу нарса ушбу ҳолатга йўл қўйган масъулни жавобгарликдан озод қилмайди.

Айни вақтда мазкур ҳолат бўйича Халқ таълими вазирлиги томонидан хизмат текшируви олиб борилмоқда ҳамда ушбу ҳолатга йўл қўйган масъул ходимларга тегишли чоралар кўрилиши таъминланишини маълум қиламиз.

Ўрганиш натижалари ҳамда кўрилган чоралар хусусида кун якунига қадар батафсил маълумот бериб ўтилади.

Шу ўринда соҳа ходимларидан ҳар қандай маълумот ёки постни эълон қилишдан олдин унинг мазмуни ва оқибати нималарга олиб келиши мумкинлигини, сўз масъулиятини унутмасликларини сўраб қоламиз.