Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
77.1K subscribers
20.9K photos
5.95K videos
140 files
12.3K links
Veb-sayt: https://www.uzedu.uz/
YouTube:https://bit.ly/2PYbkOx
Facebook:https://www.facebook.com/uzedu1/
Instagram: https://www.instagram.com/mmtv_uz/
📞 Ishonch telefoni: (71) 202-09-09

✉️ [email protected]

Manzil:Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi 2a-uy
Download Telegram
Forwarded from Sherzod Shermatov
Марҳамат, мактаблардаги ёшлар етакчилари, маънавият бўйича масъуллар, блогерлар-у журналистлар, умуман исталган инсон ушбу лойиҳада қатнашиб, устозларни топиб, улар ҳақида ижтимоий тармоқларда ва ОАВларда ёритиб, трендга чиқарса ноутбукка эга бўлади.

Бундай устозлар эса ўз навбатида соҳавий ва давлат мукофотларига ҳамда мактаб директорлигига номзод сифатида тавсия этилади.

Шу тариқа, Мустақиллигимизнинг 30 йиллигига ўз меҳнати билан ҳисса қўшаётган жойлардаги замонавий қаҳрамонларимизнинг фаолиятини кенгроқ ёритишга ҳам эришамиз.

PS. Ноутбуклар ҳомийлар томонидан тақдим этилган.
#zamonamiz_qahramonlari #Mustaqillik_30_yil
“Замонамиз қаҳрамонлари”ни ижтимоий тармоқда трендга чиқаринг ва замонавий ноутбукка эга бўлинг!

Халқ таълими вазирлиги "Замонамиз қаҳрамонлари" лойиҳаси давом этаётганини эслатиб ўтади.

‼️Биз излаётган “Замонамиз қаҳрамонлари” кимлар?

🔷Таълим соҳаси ривожига, келажак авлодга сифатли таълим бераётган фидоий устозлар!

‼️Лойиҳада кимлар қатнашиши мумкин?

Мактаблардаги ёшлар етакчилари;
Маънавият бўйича масъуллар;
Журналистлар;
Блогерлар ва соҳага бефарқ бўлмаган исталган одамлар.

Бунинг учун сиз “Замонавмиз қаҳрамони”ни топиб, уларни ижтимоий тармоқлар ёҳуд ОАВ орқали #zamonamiz_qahramonlari #Mustaqillik_30_yil хештегларини ишлатиб трендга чиқаришингиз лозим.

🖥“Замонамиз қаҳрамонлари”ни топган энг яхши иштирокчилар йил охирига қадар ҳар 2 ҳафтанинг якунида ноутбук билан тақдирланади.

🎁Илк ғолиб ўз нотбукини қўлга киритди, кейингиси сиз бўлишингиз мумкин!
“Замонамиз қаҳрамонлари” лойиҳаси доирасида навбатдаги ноутбук ўз эгасига топширилди

Жорий йилнинг 14 январь куни Kun.uz нашрида Самарқанд вилояти, Иштиҳон тумани, Башир қишлоғидаги 73-мактаб филиали бошланғич синф ўқитувчиси Эътибор Қувондиқова ҳаёти ва фаолияти акс этган "Жуда кўп ота-оналар фақат бугунини ўйлаб яшаяпти" — номли видеоматериал эълон қилинганди.

Унда оддий қишлоқ ўқитувчисининг ўй-хаёллари Kun.uz нашри журналисти Муҳаббат Мамирова томонидан маҳорат билан ёритилган.

"Айнан ўша ўқитувчини қаҳрамон сифатида олиб чиқишимизга унинг фидоийлиги кўплаб ота-оналар томонидан эътирофларга сазовор эканлиги бўлди, — дейди Муҳаббат.

Журналист Муҳаббат Мамирова Халқ таълими вазирлиги томонидан “Замонамиз қаҳрамонлари” лойиҳаси доирасида ноутбук билан тақдирланди.

Материал сайтда 20 мингдан ортиқ кўрилиб, 200 дан ортиқ гуруҳларга тарқатилди, ҳамда ушбу гуруҳларда мингдан ортиқ изоҳларга сабаб бўлди.

Шошилинг! Кейинги ноутбук сизники бўлиши мумкин!

#zamonamiz_qahramonlari #Mustaqillik_30_yil
Навбатдаги “Замонамиз қаҳрамони” саҳро бағрида жойлашган мўъжаз мактабдан топилди!

Халқ таълими вазирлиги “Замонамиз қаҳрамонлари”ни топиб, уни юртдошларимиз орасида трендга чиқарган фуқарога ҳар икки ҳафтада замонавий ноутбук тақдим этишни ваъда қилганди.

Навбатдаги қаҳрамонимиз Ўзбекистоннинг энг чекка ҳудудларидан бири Хоразм вилояти, Тупроққалъа тумани, Базиргон қишлоғида яшайдиган 66 ёшли ўқитувчи Гавҳар Бобоева бўлди. Саҳро бағрида жойлашган бу қишлоқда ижтимоий объектлар деярли йўқ, аммо кичиккина мактаб бор ва бу мактаб “Замонамиз қаҳрамони” томонидан бошқарилмоқда. 5 февраль куни Kun.uz нашри мухбири Нурмуҳаммад Саид томонидан ёритилган «Директор ҳам, ўқитувчи ва қоровул ҳам ўзим» — Хоразмдаги мўъжаз мактаб муаллимаси» номли эълон қилинган мақола ана шу фидоий устоз ҳақида.

8 та уйдан иборат қишлоқ муаллима ҳикояси интернет фойдаланувчиларни беэътибор қолдирмади, мақола қарийб 100 минг фойдаланувчи томонидан кўрилиб, 1000 дан ортиқ изоҳ қолдирилган, юзлаб интернет фойдаланувчилар ўқитувчи ҳақидаги мақолани бир-бири билан бўлишган.

Айтиш жоизки, мазкур ҳудуднинг асосий мактаб билан оралиғи 40 кмга яқин бўлганлиги сабабли махсус дарс жадвали асосида бириктирилган ўқитувчилар ҳафтада икки марта келиб, математика, информатика, инглиз тили, мусиқа, рус тили фанларидан дарс машғулотлари ташкил қилинган.

Мақола эълон қилинганидан сўнг, ҳудудий ХТБ ўқувчиларнинг ота-оналари билан сухбатлашиб, болаларнинг ўқув жараёнини мактаб интернатида давом қилишларига кўндирди. Юқори синф ўқувчилари 2021 йил 8 февралдан бошлаб, Ҳазорасп туманидаги 1-сонли мактаб-интернат базасида яшаб, ўқишни давом қилдиришлари бўйича келишиб олинди. Мактаб-интернатдаги овқатланиш учун тўланадиган ота-оналар бадал пулини тўлаш мажбуриятини туман ҳокимлиги ўз зиммасига олди.

Бошланғич синф ўқувчилари эса ҳозирча ўқиш жараёнини Гавҳар Бобоеванинг мўъжаз мактабида билан давом эттирадиган бўлди.

Халқ таълими вазирлиги ўқитувчи фаолиятини трендга чиқаргани учун “Замонамиз қаҳрамонлари” лойиҳаси доирасида мақола муаллифи хоразмлик журналист Нурмуҳаммад Саидни ноутбук, ўқитувчи Гавҳар Бобоевани эса "Халқ таълими фидоийси" кўкрак нишони билан тақдирлашга қарор қилди.

Сиз ҳам Гавҳар Бобоева сингар ўз ишининг фидоий устозларини топинг, трендга чиқаринг ва ноутбук соҳиби бўлинг.

#zamonamiz_qahramonlari #Mustaqillik_30_yil
Халқ таълими вазирлиги навбатдаги "Замонамиз қаҳрамони" ҳамда уни элга танитган журналистни тақдирлади

Kun.uz нашри мухбири Нурмуҳаммад Саид томонидан «Директор ҳам, ўқитувчи ва қоровул ҳам ўзим» — Хоразмдаги мўъжаз мактаб муаллимаси» номли мақола эълон қилиниб, унинг муаллифи ҳамда мақолада ёритилган ўқитувчи Гавҳар Бобоева "Халқ таълими фидоийси" кўкрак нишони билан тақдирланиши ҳақида хабар бергандик.

Бугун Хоразмда ўқитувчи ва журналистни тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Унда ўқитувчига Халқ таълими вазири номидан “Таълим фидойиси” кўкрак нишони ва вилоят ҳокимининг қимматбаҳо совғаси, журналистга эса замонавий ноутбук тақдим этилди.

Сиз ҳам “Замонамиз қаҳрамонлари”ни топинг, уни трендга чиқаринг ва ноутбук эгаси бўлинг.


#zamonamiz_qahramonlari #Mustaqillik_30_yil