Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
76.6K subscribers
21K photos
5.96K videos
140 files
12.3K links
Veb-sayt: https://www.uzedu.uz/
YouTube:https://bit.ly/2PYbkOx
Facebook:https://www.facebook.com/uzedu1/
Instagram: https://www.instagram.com/mmtv_uz/
📞 Ishonch telefoni: (71) 202-09-09

✉️ [email protected]

Manzil:Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi 2a-uy
Download Telegram
Forwarded from Sherzod Shermatov
Бугунги мажлисда Президентимиз ижтимоий масалалар бўйича комплекс раҳбари – Бош вазир ўринбосари лавозимига айнан молия соҳасида узоқ йиллик тажрибага эга иқтисодчини тайинлаганликлари замирида ижтимоий соҳага ажратилаётган маблағларнинг самарали ишлатилиши муҳимлиги ҳақида алоҳида тўҳталиб ўтдилар.

Ҳақиқатда, шундай оғир иқтисодий шароитда ажратилаётган маблағларнинг тўғри ишлатишини таъминлаш жуда муҳим. Масалан, энг катта соҳалардан бири бўлган халқ таълими тизимини ўзини қараганда ҳам, афсуски, маблағларни жойларда тўғри тасарруф этилиши бўйича инсон омилига ҳалигача жуда катта боғлиқлик бор.

Шунинг учун, ўтган бир ярим йил давомида Вазирликнинг Ички аудит тизими салоҳиятини ошириб, жойлардаги хато ва камчиликларни бартараф этиш ҳамда ушбу хатоларга сабабчи бўлган омилларни камайтириш бўйича тизимли иш бошланган.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб Палатаси ҳамда Халқ таълими вазирлигининг Ички аудит ва молиявий назорат хизмати ҳамкорликда Халқ таълими соҳасида 2018-2019 йилларда бюджетдан ажратилган маблағлардан фойдаланиш самарадорлиги ҳамда 2020 йилги харажатларни мақбуллаштириш имкониятларини аниқлаш бўйича яқинда ўтказилган ўрганиш ҳам анчагина муаммоларни кўрсатиб берди.

Ўрганиш натижасида жами 192,3 млрд. сўмлик молиявий хато ва камчиликларга йўл қўйилганлиги аниқланиб, ушбу кўрсаткич 2018-2019 йилларда Давлат бюджетидан тизимга ажратилган жами 30 562,1 млрд. сўм (шундан, 2018 йилда 12 037,2 млрд. сўм ва 2019 йилда 18 524,9 млрд. сўм) маблағларга нисбатан 0,63 фоизни ташкил этади.

Аниқланган молиявий хато ва камчиликларнинг 52,5 млрд. сўми иш ҳақидан ўғирлик, ноқонуний ўзлаштириш ва ортиқча тўловларга тўғри келиб, мазкур йилларда иш ҳақи билан боғлиқ харажатларга ажратилган жами 28 118,0 млрд. сўмга (шундан, 2018 йилда 10 987,0 млрд. сўм ва 2019 йилда 17 131,0 млрд. сўм) нисбатан 0,19 фоизни ташкил этади (Жадвал илова қилинади).

Хусусан, Жиззах вилоятида – 16,3 млрд. сўм (ажратилган маблағга нисбатан 1,17 %), Қашқадарё вилоятида – 10,98 млрд. сўм (0,39 %), Андижон вилоятида – 8,2 млн. сўм (0,33 %) ва Самарқанд вилоятида – 6,5 млрд. сўмлик (0,2 %) ноқонуний харажатларга йўл қўйилган.

Ўтказилган ўрганиш давомида, иш ҳақи билан боғлиқ бўлган ҳолатлардан ташқари, шунингдек:

- 56,1 млрд. сўмлик “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонун талабларига зид равишда амалга оширилган харидлар;

- 27,7 млрд. сўмлик умумтаълим мактабларини таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш учун ҳудудларга ажратилган бюджет маблағларининг самарасиз сарфланиши;

- 56,0 млрд. сўмлик бошқа хато ва камчиликлар аниқланган.

Ўрганиш натижаси бўйича аниқланган ҳолатларни бартараф этиш ва уларни келгусида такрорламаслик юзасидан Ҳисоб Палатаси билан ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда “йўл харитаси” ишлаб чиқилмоқда.

Хусусан, халқ таълими тизимини бошқариш бўйича ягона электрон дастурий мажмуасини яратилиши, Молия вазирлигининг “UzASBO” дастурий мажмуаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг маълумотлар базалари билан интеграция қилиниши ҳам белгилаб олинди.

Бугунги кунгача аниқланган хато ва камчиликларнинг 6,7 млрд.сўми ундирилди ҳамда 23,7 млрд.сўми бартараф этилди.

Аниқланган ҳолатларга ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида расмийлаштирилган материаллар прокуратура органларига юборилди, уларнинг натижалари бўйича маълумотлар ОАВларда ёритилиб борилмоқда.

Бундан ташқари ижтимоий соҳадаги соғлиқни сақлаш, маданият ва бошқа қатор йўналишларда ҳам бу каби муаммолар ўз ечимини кутмоқда. Шунинг учун ҳам, ҳозирги кунда ушбу соҳалардаги молиялаштириш тизимларини тўлиқ тушунадиган ва етарли тажрибага эга бўлган инсонни ижтимоий соҳага масъул Бош вазир ўринбосари этиб тайинланиши бу каби ҳолатларни олдини олиш бўйича аниқ чоралар ишлаб чиқилишига жуда катта ёрдам бўлади деб умид қиламиз.

Давлатимиз Раҳбари таъкидлаганларидек асосийси муаммони олдини олиб чоралар кўриш, муаммо бўлганидан кейин аниқлаб, айбдор қидириш билан чекланиш эмас.

Фурсатдан фойдаланиб, Беҳзод Анваровичнинг фаолиятларига муваффақиятлар тилаймиз!

#Sifat #Adolat #Shaffoflik batafsil: https://bit.ly/3dTU1Y7