Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
76.4K subscribers
21.3K photos
6.02K videos
140 files
12.5K links
Veb-sayt: https://www.uzedu.uz/
YouTube: youtube.com/@UzEdu1
Facebook:https://www.facebook.com/uzedu1/
Instagram: https://www.instagram.com/mmtv_uz/
📞 Ishonch telefoni: (71) 202-09-09

✉️ [email protected]

Manzil:Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi 2a-uy
Download Telegram
☝️#Халқаро_олимпиада #IJSO #Departament
Tабиий фанлар бўйича ўсмирлар олимпиадаси
(International Junior Science Olympiad, IJSO)

Ушбу олимпиадада 15 ёш ва ундан кичик ўқувчилар иштирок этадилар. Бу олимпиадада физика, биология ва кимё фанлари бўйича ўқувчиларнинг билим ва кўникмаларини синаб кўрилади. Ўқувчилардан учта фанни бирдай мукаммал билиш талаб этилгани боис, ушбу олимпиада мураккаб ва ўзига хос деб таснифлаш мумкин.

Ҳар бир иштирокчи давлатдан 6 нафар иштирокчи ва 3 нафар жамоа раҳбари ва етакчилардан иборат гуруҳ юборилади. Ушбу нуфузли олимпиада 2004 йилдан бери ҳар йили декабрь ойида ўтказилиб келинади. Илк бор Индонезия давлатида бўлиб ўтган.
Ўтган 2019 йилги 16-IJSO олимпиадаси 3-12 декабрь кунлари Қатар давлатининг Доҳа шаҳрида бўлиб ўтди. Унда 70 та давлатдан келган 400 нафардан ортиқ ўқувчилар иштирок этди. 17- Халқаро табиий фанлар бўйича ўсмирлар олимпиадаси IJSO 2020 – Германия давлатида бўлиб ўтиши тасдиқланган.

🇺🇿Ўзбекистон иштироки: IJSO табиий фанлар бўйича ўсмирлар ўртасида Қатар давлатида бўлиб ўтган олимпиадада мамлакатимиз вакиллари 2019 йил илк маротаба иштирок этиб, битта бронза медалга сазовор бўлишди.

📄Назорат материаллари: Олимпиада турли кунларда ўтказиладиган 3 та турдан иборат:
👉1-босқич: тест
👉2-босқич: назарий саволлар
👉3-босқич: экспериментал турларни ўз ичига олади. Иштирокчилар физика, кимё ва биология бўйича амалий тажрибаларни ўтказишади.
👉1- турда - қатнашчилардан 30 та саволга жавоб беришлари сўралади, улардан 10 таси физика, 10 - кимё ва 10 - биологияга бағишланган.
👉2- назарий турда - ҳар бир иштирокчи гуруҳ кимё, физика ва биологияда бир нечта муаммоли масалаларни ҳал қилиши керак. Назариядаги барча фикрлар индивидуал таснифга ўтади.
👉3-экспериментал турда - вазифа сифатида, физика, кимё ва биология бўйича билимларни талаб қиладиган тадқиқотлар ўтказиш таклиф этилади.
Уч кишидан иборат жамоалар экспериментал турда қатнашадилар. Унинг натижалари одатда рақамлар, жадваллар ва графикалар шаклида тақдим этиладиган экспериментга қўшимча равишда, иштирокчиларга эксперимент билан боғлиқ бўлган бир қатор тест, назарий саволларга жавоб бериш таклиф этилади. Одатда, "меҳнат тақсимоти" (топшириқлар) шу 3 кишидан иборат жамоага бўлинади: бири асбоб-ускуналар билан ишлашда, бошқаси назарияни ҳисоблашда, учинчиси эса тестларни ечиш вазифаларни бажарадилар.

🥉Ўзбекистон терма жамоаси натижалари: Олимпиада натижаларига кўра, Ўзбекистон терма жамоасидан Тошкентдаги Президент мактабининг 9-синф ўқувчиси Муҳаммадризо Мажидов бронза медал совриндори деб топилди.
Ушбу олимпиада барча жалб қилинган ўқувчиларнинг жамоавий ҳаракатлари натижаси бўлиши керак. Ушбу танловнинг мақсади ўқувчиларни ёшлигиданоқ табиий фанлар ихлосмандлари қаторига жалб қилишдир. Бундан ташқари, у илмий ишларда устунликка эришишга ёрдам беради ва мукофотлайди ҳамда иқтидорли ўқувчиларни табиий фанлар бўйича иқтидорларини янада ривожлантиришга рағбатлантиради.

Қуйида 2019 йилда бўлиб ўтган олимпиададан видеолавҳани тақдим этамиз
https://youtu.be/pMoEMerh3p8

Каналга уланиш: 👇👇👇
https://t.iss.one/olimpdep
☝️#Халқаро_олимпиада #IBO #Departament
Халқаро биология олимпиадаси
(International Biology Olympiad)
15 ёшдан кичик ва 20 ёшдан катта бўлмаган мактаб ўқувчилари ўртасида ҳар йили биология фанидан ўтказиладиган нуфузли халқаро олимпиада ҳисобланади.
Олимпиадада иштирок этиш учун ҳар бир давлатдан 4 нафар иштирокчи ва 2 нафар жамоа раҳбаридан иборат миллий терма жамоа шакллантирилади ва одатда мазкур 4 нафар ўқувчилар шу давлатнинг миллий олимпиадаси ғолиблари орасидан сараланади. Ушбу олимпиада 1990 йилдан бери ҳар йили июль ойида турли давлатларда ўтказиб келинмоқда. Илк маротаба олимпиада Чехославакия давлатида ўтказилган ва унда 6 нафар терма жамоа иштирок этган. Бугунги кунга келиб олимпиадада 80 га яқин турли мамлакат терма жамоалари мунтазам қатнашиб келмоқда. 2019 йилда Халқаро биология олимпиадаси Венгриянинг Сегет шаҳрида бўлиб ўтди. Бу йилги 31- Халқаро биология олимпиадаси (IBO) 2020 йил 3-11 июль кунлари Япониянинг Нагасаки шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган.
🇺🇿 Ўзбекистон иштироки: Ўзбекистон терма жамоаси 1997 йилдан иштирок этиб келмоқда.
📄Назорат материаллари: Олимпиаданинг расмий тили - бу инглиз тилидир. Ташкилий қўмита томонидан тайёрланган назорат материаллари ва баҳолаш мезонлари барча терма жамоалар раҳбарлари олдида муҳокама қилинади ва тасдиқланади.
Барча иштирокчилар индивидуал тартибда баҳоланади. Олимпиадада биологиянинг бир неча асосий йўналишлари: ҳужайра биологияси, молекуляр биология, ўсимлик анатомияси ва физиологияси, ҳайвонлар ва одамларнинг анатомияси ва физиологияси, этология, генетика ва эволюция, экология, биосистематикадан синовлар ўтказилади.
Олимпиада 2 босқичда ўтказилади:
👉1-босқич - амалий-лаборатория топшириқлари.
👉2-босқич - назарий саволлар.
Жорий йилги IBO-2020 халқаро биология олимпиадасида назорат материаллари қуйидаги тартибда берилиши белгиланган:
👉1-босқичда биологиянинг қуйидаги 3 та йўналишига оид:
а) Ҳайвонлар физиологияси, гистологияси ва ривожланиш биологияси (3 соат); б) Ўсимликлар биологияси (1,5 соат); в) Биоинформатика (1,5 соат) амалий-лаборатория топшириқлари ўтказилади.
👉2-босқичда бериладиган барча назарий саволлар биологиянинг асосий йўналишига асосланади ва бу босқичда ўқувчиларнинг биология фанига оид билимларидан ташқари чуқур мантиқий фикрлаш, кучли математик ҳисоблаш малакалари синовдан ўтказилади.
Олимпиада 2 кун мобайнида ўтказилиб, ҳар бир босқич учун 6 соатдан вақт ажратилади. Ғолиб ва совриндорлар баллар кетма-кетлигида аниқланади. Жами иштирокчиларнинг 10 фоизи олтин, қолган 20 фоизи кумуш, қолган 30 фоизи бронза медалларига сазовор бўладилар.
💵 Рағбатлантириш:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4306-сонли қарорига асосан ушбу халқаро олимпиадада ғолиб бўлган ўқувчилар, уларнинг ўқитувчилари учун пул мукофотлари (ҳамда устамалар) берилиши белгиланган.
🥈🥉Ўзбекистон терма жамоаси натижалари: Терма жамоамиз 1997-2018 йилларда жами 1 та кумуш, 5 та бронза медалларни қўлга киритган бўлса, биргина 2019 йилнинг ўзида Ўзбекистон тарихида биринчи марта мазкур олимпиадада бирданига 3 та бронза медал қўлга киритилди.
Бу албатта Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшларга билдирган ишончининг ижобий натижасидир. Юртимиз ифтихорлари: Худойбердиев Шароф (БРОНЗА, 1997, Ашхобод, Туркманистон); Худойбердиев Шароф (БРОНЗА, 1998, Киль, Германия); Қосимов (БРОНЗА, 1998, Киль, Германия); Алиев Алишер (БРОНЗА, 1999, Уппсала, Швеция); Аширов Азиз (БРОНЗА, 2000, Анталия, Туркия); Тургунов Жахонгир (БРОНЗА, 2000, Анталия, Туркия); Алиев Алишер (КУМУШ, 2000, Анталия, Туркия); Қудратова Хосиятхон (БРОНЗА, 2019, Сегет, Венгрия); Эгамов Хусен (БРОНЗА, 2019, Сегет, Венгрия); Валижонова Саида (БРОНЗА, 2019, Сегет, Венгрия)
Қуйида 2019 йилда Венгриянинг Сегет шаҳрида бўлиб ўтган олимпиададан видеолавҳани тақдим этамиз: https://youtu.be/HEMKDZQ-wl0 Каналга уланиш: 👇
https://t.iss.one/olimpdep
☝️#Халқаро_олимпиада #IOI #Биласизми
Халқаро информатика олимпиадаси
(International Olympiad in Informatics, IOI)
Халқаро информатика олимпиадаси ҳар йили юқори синф ўқувчилари ўртасида ўтказиладиган нуфузли халқаро фан олимпиадаларидан биридир.
Ушбу олимпиадада ҳар бир давлатдан битта терма жамоа иштирок этади. Терма жамоа 2 нафар жамоа раҳбари ва 4 нафар иштирокчи ўқувчилардан иборат бўлади. Иштирокчи ўқувчилар одатда ҳар бир давлатнинг саралаш олимпиадаси натижаларига кўра терма жамоага танланади. IOI илк маротаба 1989 йил Болгария давлатида бўлиб ўтган ва ҳар йили олимпиадага мезбонлик қиладиган мамлакатлар ўзгариб туради. Олимпиадада 80 дан ортиқ мамлакат терма жамоалари иштирок этиб келмоқда.
2020 йилги 32-Халқаро информатика олимпиадаси 19-26 июль кунлари Сингапур Миллий университетида бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Ушбу олимпиадада 80 дан ортиқ мамлакатдан келган жамоалар қатнашадилар.
🇺🇿Ўзбекистон иштироки: Мамлакатимиз ўқувчилари ушбу нуфузли халқаро олимпиадада 2015 йил Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрида ташкил қилинган 27-Халқаро информатика олимпиадасида илк маротаба иштирок этган.
💵Рағбатлантириш:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4306-сонли Қарорига асосан ушбу халқаро олимпиадада ғолиб бўлган ўқувчилар, уларнинг ўқитувчилари учун пул мукофотлари (ҳамда устамалар) берилиши белгиланган.
📄Олимпиада ўтказилиш тартиби. Халқаро олимпиадада дастурлашга оид ҳар куни 3 тадан учта жами 6 та амалий топшириқ берилади. Бу топшириқларнинг ҳар бири 100 баллдан баҳоланиб, уларни бажариш учун ҳар бир турда 5 соат вақт ажратилади.
Ҳар бир иштирокчи компьютерда C, C++ ёки Паскаль дастурлаш тиллари ёрдамида берилган топшириқларни мустақил бажаради. Топшириқларга тузилган дастурларнинг тўғрилиги компьютерда текшириш тестлари ёрдамида аниқланади. Иштирокчиларнинг 50%и олтин, кумуш ва бронза медаллар билан тақдирланадилар. Тақдирлаш маросимида иштирокчилар умумий баллар сонидан келиб чиққан ҳолда рейтингга мувофиқ тақдирланадилар.
🇺🇿Ўзбекистон терма жамоаси натижалари. Ўзбекистон ушбу олимпиадада ҳали медалларга сазовор бўлмаган. Республикамизда илм-фанга қаратилаётган эътибор туфайли иқтидорли ёшларни қўллаб қувватлаш, уларга зарур шароитларни яратиш ҳамда уларни моддий рағбатлантириш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилмоқда. Бундай юксак эътиборга жавобан информатика фани ўқитувчилари, олимпиада тренерлари ва мутахассислари, шунингдек олимпиадада иштирок этишни хоҳлаган ўқувчилар келгуси Халқаро информатика олимпиадаларида бор билими ва имкониятларидан фойдаланиб юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, малакатимиз байроғини халқаро майдонда юқори кўтаришига ишонч билдирамиз.

Қуйида 2019 йилда Баку шаҳрида бўлиб ўтган олимпиададан видеолавҳани тақдим этамиз: https://youtu.be/8PIBynaXhyQ
Каналга уланиш: 👇
https://t.iss.one/olimpdep