Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
77.1K subscribers
21.2K photos
5.99K videos
140 files
12.4K links
Veb-sayt: https://www.uzedu.uz/
YouTube: youtube.com/@UzEdu1
Facebook:https://www.facebook.com/uzedu1/
Instagram: https://www.instagram.com/mmtv_uz/
📞 Ishonch telefoni: (71) 202-09-09

✉️ [email protected]

Manzil:Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi 2a-uy
Download Telegram
#Инфографика

🏫🔝 2022 йил 1 сентябрдан барча туман (шаҳар)лар кесимида “Намунали мактаб” рейтинги жорий этилади.

💯 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб мактабларда Интернет тезлиги камида 40 Мбит/с.дан 100 Мбит/с.гача бўлиши таъминланади.

♻️📲 2022 йил 1 сентябрга қадар ўқитувчи ва мактаб директори лавозимига онлайн ариза топшириш учун махсус электрон портал яратилади.

⚠️☝️Батафсил юқоридаги инфографика орқали танишишингиз мумкин.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Инфографика

Ёз мавсумида ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш бўйича Халқ таълими вазирлиги томонидан амалга оширилаётган ишлар

Халқ таълими вазирлиги тизимида ташкил этилган жами 48 та оромгоҳда қарийб 19 минг нафар бола дам олмоқда.

Мактабларда ташкил этилган 926 та соғломлаштириш майдончаларида 148 минг нафар бола дам олмоқда.
#Инфографика

Жорий ўқув йилида 11380 нафар битирувчи олтин ва кумуш медаллар билан тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 февралдаги умумий ўрта таълим муассасаларининг иқтидорли битирувчиларини олтин ва кумуш медаллар билан тақдирлаш тартиби таcдиқланган.

2021-2022 ўқув йилида умумий ўрта таълим мактабларининг 11380 нафар иқтидорли битирувчиларига олтин ва кумуш медалларни тантанали топшириш маросимлар ўтказиляпти.

Шундан 9412 нафар битирувчи олтин, 1968 нафари эса кумуш медаль билан битирди.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Инфографика

НАМАНГАНДА ЎҚУВЧИ-ЁШЛАР СПОРТ БИЛАН БАРКАМОЛЛИК ВА МУВАФФАҚИЯТЛАР САРИ ОДИМЛАМОҚДА

Вилоят халқ таълими бошқармаси “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти фаолияти ўқувчиларни юксак марралар, зафарли одимларга руҳлантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Шунинг натижасида биргина жорий йилнинг ўтган даврида вилоятдаги ўқувчилар орасидан 6 нафари жаҳон чемпиони бўлди. Шунингдек, Осиё чемпионлари ва халқаро мусобақалар ғолиблари 4 нафарни, Ўзбекистон чемпионлари 294 нафарни ташкил қилмоқда. Вилоятдаги таълим муассасаларида ўқувчи-ёшлар ихтиёрида 2484 та спорт иншооти фаолият юритмоқда. Улардаги секциялар спортнинг 17 тури бўйича жами 177 097 нафар ўқувчини қамраб олган.

Наманган вилояти халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
#Инфографика

📄 2022 йилда Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш, "Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” ҳамда қўшимча дастурлар доирасида халқ таълими тизимидаги жами 787 та умумтаълим мактабларида қурилиш-тиклаш ва жиҳозлаш ишлари амалга оширилмоқда.

🏗 Умумтаълим муассасаларининг 51 тасида янгидан қурилиш, 461 тасида реконструкция ҳамда 275 тасида мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

⛪️ Бугунги кунга қадар 484 та объектларда қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари якунланиб, фойдаланишга топширилмоқда.

🗓 Объектларнинг фойдаланишга топшириш жадвалига мувофиқ ўқув йилида ҳам таъмирлаш ишлари давом этадиган мактаб ўқувчиларини маҳаллий ҳокимликлар таклифлари асосида бошқа ижтимоий соҳа объектларига кўчирган ҳолда узлуксиз таълим жараёнлари олиб борилиши чоралари кўрилган.
#Инфографика

Республика болалар кутубхонаси томонидан жорий йилда 180 номдаги жаҳон ва ўзбек адабиёти намуналарининг аудио вариантлари яратилди.

Батафсил юқоридаги инфографика орқали танишишингиз мумкин.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Инфографика

"Заковат" 1,5 млн. нафардан ортиқ ёшларни қамраб олди

Қарорга асосан:

интеллектуал ўйинларнинг республика босқичида ғолиб ва совриндор (1- 3-ўринлар) бўлган умумий ўрта таълим мактаблари олий таълим муассасаларининг тегишли таълим йўналишларига тўлов контракт асосида имтиҳон синовларисиз қабул қилиниши;

таълим муассасаларида ташкил этилган “Заковат” интеллектуал клубларининг координатори бўлган профессор-ўқитувчиларга директор жамғармаси ҳисобидан бир ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 50 фоизи миқдорида бир марталик устама тўлаб берилиши белгилаб қўйилган.

Шунингдек, мазкур турнирнинг республика босқичи ғолиблари:

1-ўрин
базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари;
2-ўрин базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари;
3-ўрин базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида бир йил мобайнида стипендия билан рағбатлантирилиб борилади.

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Инфографика

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН ЎТГАН ВАҚТ ДАВОМИДА 20 ДАН ОРТИҚ ЭЛЕКТРОН ТАЪЛИМ РЕСУРСЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚИЛДИ

Халқ таълими вазирлиги томонидан умумтаълим мактаблари педагогларининг касбий маҳоратларини ошириш ва ўқувчиларнинг билим олиш кўникмаларини замонавийлаштириш борасидаги технологик жараёнлар давомий олиб борилмоқда.

Айтиш жоизки бугунги кунда республикадаги умумтаълим муассасаларида Ягона “Электрон таълим” тармоғи яратилиб, 2000 та мактабда тўлиқ жорий қилинди.

Жумладан, мамлакатимиздаги умумтаълим мактаблари ва “Баркамол авлод” болалар мактабларининг 12 мингдан ортиқ компьютер синфхоналари ва бошқа хизмат хоналари ички локал тармоғи ҳамда ўқитувчилар хоналари Wi-Fi қурилмалари билан таъминланди.

Мактабларда иш олиб бораётган информатика ўқитувчиларининг 6500 нафари ёки 41 фоизи Python, C++, Scratch каби замонавий дастурлаш тиллари бўйича ўқитилди. Шу билан бирга Жиззах, Наманган, Хоразм, Самарқанд вилоятларидаги 2500 та умумтаълим мактабларнинг директорлари жойлардаги IT-Park ўқув марказларида “АКТ саводхонлик” бўйича ўз малакаларини оширишди.

Яна бир хайрли ташаббус сифатида вазирлик томонидан ўтган вақт давомида Maktab.uz, Kitob.uz, Edukids, Smartland каби 20 дан ортиқ электрон таълим ресурслари ишлаб чиқилди.

Мазкур платформаларга мактаб ўқув дастурлари бўйича тайёрланган:

• 14 000 дан ортиқ видеодарслар;
• 4 000 дан ортиқ тақдимотлар;
• 4000 га яқин электрон ва аудио китоблар;
• 2 000 дан ортиқ интерактив кўринишдаги мантиқий ўйинлар тўплами жойлаштирилди.

Айни вақтда ўқувчиларнинг платформалардан кенг фойдаланишларини таъминлаш мақсадида доимий тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#ИНФОГРАФИКА

Мактаб директорларидан таълим тизимини ривожлантириш бўйича 170 дан ортиқ таклифлар келиб тушди

Аввал хабар берганимиздек, мактабларда мавжуд тизимли муаммоларни ўрганиш ва уларни ҳал этиб бориш орқали таълим-тарбия жараёнларини яхшилаш мақсадида махсус @direktor_murojaati_bot боти ташкил қилинди.

Ўтган икки ҳафта давомида мактаб раҳбарларидан ушбу бот орқали 170 дан ортиқ мурожаат ва таклифлар келиб тушди. Унда асосан таълим жараёнларини яххшилаш, педагогларнинг касбий маҳоратини ошириш, мактабларнинг моддий-техник базасини яхшилаш юзасидан мурожаатлар йўлланган.

Айни вақтда Вазирлик мутасаддилари ва ҳудудий халқ таълими бошқармалари ушбу мурожаатларни манзилли ўрганиб чиқмоқда.

Фурсатдан фойдаланиб, ушбу масалага бефарқ бўлмаган барча мактаб раҳбарларига миннатдорлик билдирган ҳолда, бошқа мактаб директорларини ҳам фаол бўлишга чақирамиз.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#инфографика

👥 Мактаблардаги 8 592 та ижодий тўгаракларда 200 162 нафар ўқувчи-ёшлар ўз маҳоратларини оширишмоқда;

📚 Бугунги кунга қадар ижодкор ўқувчиларнинг 1160 номдаги китоблари нашр қилинди.

Батафсил инфографикада☝️


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram