Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
76.7K subscribers
21K photos
5.96K videos
140 files
12.3K links
Veb-sayt: https://www.uzedu.uz/
YouTube:https://bit.ly/2PYbkOx
Facebook:https://www.facebook.com/uzedu1/
Instagram: https://www.instagram.com/mmtv_uz/
📞 Ishonch telefoni: (71) 202-09-09

✉️ [email protected]

Manzil:Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi 2a-uy
Download Telegram
Халқ таълими вазири Корея Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси билан учрашди

Бугун Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов ҳамда Корея Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ким Хи-Санг ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Унда Корея Республикаси билан ҳамкорликда юртимиз халқ таълими тизимини янада ривожлантириш борасидаги амалга оширилаётган ишлар атрофлича муҳокама этилди.

Учрашувда корейс мутахассисларини Ўзбекистонга юборишни ташкил этиш бўйича Корея Республикаси Таълим вазирлигининг Халқаро миллий таълим институти билан имзоланган меморандум асосида олиб борилаётган ишларга ҳам алоҳида тўхатилиб ўтилди. Қайд этилганидек, айни вақтда 4 нафар корейс мутахассислари мамлакатимиз умумтаълим мактабларида фаолият юритиб келмоқда.

Батафсил: 👉https://uzedu.uz/y3/news/789


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Forwarded from ITSM
📍Samarqandda "IT-Education" Forumi o'z ishini boshladi

🏆 “ICTWEEK UZBEKISTAN 2022” axborot-kommunikatsiya texnologiyalari haftaligining ikkinchi ish kuni doirasida  "IT-Education" Forumi bo‘lib o‘tmoqda.

🟪Unda ta'lim sohasidagi yangiliklar, raqamlashtirish, innovatsion va texnologik loyihalar taqdimoti bilan bir qatorda, ushbu yo'nalishdagi dolzarb masalalar va takliflar muhokama qilindi.

➡️ Tadbirni quyidagi havola orqali kuzatishingiz mumkin: https://facebook.com/story.php?story_fbid=1192849744970691&id=100000129477514
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#инфографика

👥 Мактаблардаги 8 592 та ижодий тўгаракларда 200 162 нафар ўқувчи-ёшлар ўз маҳоратларини оширишмоқда;

📚 Бугунги кунга қадар ижодкор ўқувчиларнинг 1160 номдаги китоблари нашр қилинди.

Батафсил инфографикада☝️


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
❗️Умумтаълим мактабларига қуёш электр панеллари ўрнатилмоқда

Бугунги кунда энергия тежовчи қурилмалар ва муқобил энергия ресурсларидан кенг фойдаланиш жараёнлари ҳар соҳада жадал ривожланиб бормоқда. Шу маънода ижтимоий обеъктларни қайта тикланувчи энергия манбалари билан таъминлаш борасида давлатимиз томонидан қатор муҳим ишлар амалга оширилмоқда.

📍Жорий йил якунига қадар Халқ таълими вазирлиги, тегишли ташкилотлар ҳамда маҳаллий ҳокимликлар олдига юртимиздаги 1000 та умумтаълим мактаби биноларида қуёш электр панеллари ва қуёш сув иситиш қурилмаларини ўрнатиш вазифаси қўйилган.

🔸Халқ таълими вазирлиги томонидан 390 та умумтаълим мактабига қуёш электр панелларини ўрнатиш ишлари амалга оширилади.

❇️ Маҳаллий ҳокимликлар томонидан 610 та мактаб биносига қуёш электр панеллари ўрнатилади.

Батафсил: 👉https://uzedu.uz/y3/news/790

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Зарафшон шаҳридаги 12-умумтаълим мактаби янги компьютер жиҳозлари билан таъминланди

📌 Мактабларнинг мавжуд инфратузилмасини янада яхшилаш, синфхоналарни зарур ўқув жиҳозлари таъминлаш мақсадида Халқ таълими вазирлиги мутасаддилари томонидан жойларда олиб борилаётган таҳлилий ўрганишлар давомида қатор таклифлар билдирилмоқда.

2022 йил май ойида Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидовнинг Навоий вилояти Зарафшон шаҳридаги 12-умумтаълим мактабида ўтказган ўрганишлари даврида ўқувчиларнинг мактабнинг эски компьютерларини янги компьютер жиҳозлари билан алмаштириш таклифи инобатга олинган эди.

👏 Айни вақтда вазир томонидан ваъда қилинган компьютер жиҳозлари мазкур мактабга етказиб берилди ҳам тегишли синфхоналарга ўрнатилди. Бу катта эътибор ва рағбатдан нафақат мактаб ўқувчилари ва ўқитувчилари, балки шу ҳудудда яшовчи ота-оналар ҳам жуда мамнун эканликларини билдиришди.

Батафсил: 👉https://uzedu.uz/y3/news/791

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
✍️ Вазир ўринбосари томонидан Андижондаги мактабларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ўрганилди

Юртимизда ёш авлодга муносиб таълим-тарбия бериш, бунинг учун таълим муассасаларида етарлича шарт-шароитлар яратиш масалаларига алоҳида эътибор берилмоқда.

💎 Жорий йилнинг 25 октябрь куни Халқ таълими вазири ўринбосари Иброҳим Жўраев томонидан вилоятдаги таълим муассасаларини 2022-2023 йилги куз-қиш мавсумига пухта тайёрлаш борасида олиб борилаётган ишлар, мавжуд муаммо ва камчиликлар муҳокама этилди.

🔔 Вазир ўринбосари туман, шаҳар халқ таълими бўлимлари эксплуатация хизматларининг мазкур масалаларга доир саволларига жавоб бериб ўтди.

Батафсил: 👉https://uzedu.uz/y3/news/792

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Forwarded from Xorijiy tillar
🇺🇿🤝🇫🇷 Xorijiy tillarni oʻrganishni ommalashtirish agentligi va Fransiya elchixonasi tomonidan YANGI loyiha!

Xalqaro fransuz tili oʻqituvchilari kuniga bagʻishlangan maxsus “Envolez-vous pour la France” tanloviga start beramiz! Gʻoliblar 2022-yil dekabr oyida Fransiyaning Nitsa shahriga yoʻl olishadi!

Tanlov ikki bosqichdan iborat:

1-bosqich shartlari:

1. Ishtirokchilar 2 yil va undan yuqori pedagogik tajribaga ega universitet yoki maktabda fransuz tili oʻqituvchisi boʻlishi lozim;
2. B1 va undan yuqori xalqaro sertifikatga ega boʻlishlari kerak (DELF, DALF, TCF);
3. Tanlov ishtirokchisi ilgari Fransiya hukumati yoki Agentlik tomonidan taqdim etilgan grantlar sohibi boʻlmagan boʻlishi lozim.

2-bosqich shartlari:
1. Saralangan ishtirokchilar Fransiyaning Oʻzbekistondagi elchixonasi vakillari tomonidan suhbatdan oʻtadilar

🏆Tanlov gʻoliblari 2022-yil 24-noyabrda xalqaro fransuz tili oʻqituvchilari kunida eʼlon qilinadi!

🕒 Tanlovga arizalar 31 oktyabr 23:59 gacha qabul qilinadi!

Tanlovga roʻyxatdan oʻtish uchun havola 👉 LINK
Qoʻshimcha maʼlumot olish uchun + 998 90 9373917 raqamiga murojaat qiling

Xorijiy tillarni o‘rganishni ommalashtirish Agentligining rasmiy sahifalariga ulaning

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube| 🌐
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM