Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
76.3K subscribers
21.4K photos
6.03K videos
140 files
12.5K links
Veb-sayt: https://www.uzedu.uz/
YouTube: youtube.com/@UzEdu1
Facebook:https://www.facebook.com/uzedu1/
Instagram: https://www.instagram.com/mmtv_uz/
📞 Ishonch telefoni: (71) 202-09-09

✉️ [email protected]

Manzil:Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi 2a-uy
Download Telegram
#Халқ_таълими_рақамларда

Сўнгги 3 йилда

Тил бўйича Халқаро сертификат олган битирувчи ўқувчилар сони 10 бараварга, яъни 700 дан 7 минг нафарга ошди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#халқ_таълими_рақамларда

🧐 Бугунги кунда “Таълим сифати” синфлардаги ўқувчилар сонига боғлиқ(ми)?

Мактабда таълим сифатини ошириш - шу соҳадаги ислоҳотларнинг асосий мақсадидир. Бу мақсадни амалга оширишда ўз-ўзидан объектив ва субъектив муаммолар юзага келиши табиий.

❇️ Субъектив муаммо сифатида – ўқитувчининг билим савияси ва касбий маҳоратини айтадиган бўлсак, бу муаммони ўқитувчиларнинг ўз устида доимий ишлашлари натижасида бартараф этиш мумкин.

🏫 Аммо таълим сифатидаги объектив муаммолардан бири – синфдаги ўқувчилар сонининг жуда кўплигидир. Бу таълим сифатига салбий таъсир ўтказиши мумкин.

А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти томонидан бу борада ҳам изланишлар олиб борилиб, сўровнома ўтказилди.

Юқоридаги видео орқали натижалар таҳлили билан танишишингиз мумкин.

👉 Cўровнома натижаси таҳлили матн кўринишда.

❗️Институтнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website| YouTube |Instagram
#Халқ_таълими_рақамларда

ЎТГАН БИР ЙИЛДА МАЛАКА ТОИФАСИГА ЭГА БЎЛГАН ЎҚИТУВЧИЛАР СОНИ ҚАРИЙБ 303 МИНГ НАФАРГА ЕТДИ

Таҳлилларга кўра, ўтган бир йилда малака тоифасига эга бўлган ўқитувчилар сони қарийб 303 минг нафарга етиб, бу жами педагогларнинг 62,5 фоизини ташкил этмоқда.

Ўтган йили бу кўрсаткич 45,2 фоизни ташкил қилган бўлса, уч йил олдин 30 фоизга ҳам етмаган. Шунингдек, жорий йилда олий ва биринчи малака тоифасига эга ўқитувчилар сони салкам 143 минг нафарга, яъни 30,1 фоизга етгани ҳолда олий малака тоифасига эга ўқитувчилар улуши 9,1 фоизни ташкил этмоқда.2021 йилда бу кўрсаткич 5,7 фоиз бўлган, холос.

Ўз навбатида, халқ таълими тизимида фаолият юритаётган ўрта маълумотли ўқитувчилар улуши ҳам 9,5 фоиздан 7,3 фоизга камайган.
Бу ҳам мактабларда олий маълумотли ўқитувчилар сафи йилдан­-йилга кенгайиб, педагог касбининг нуфузи ошиб бораётганига далилдир. 2021 йилдан хорижий тиллар ўқитувчиларига халқаро сертификат бериш тизими жорий қилиниб, уларнинг ўз билимини исботлаши асосида шаффоф тарзда ойлик маошини қўшимча ошириш имкони берилди.

Бу эса ўтган қисқа даврда халқаро стандартларга жавоб берадиган чет тил ўқитувчилари сони деярли уч баробар ошишига туртки бўлди.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Халқ_таълими_рақамларда

Бугунга кунда халқ таълими тизимида 219 та “Баркамол авлод” болалар мактаблари мавжуд бўлиб, уларда қарийб 10 мингга яқин тўгараклар фаолияти йўлга қўйилган.

Тўгаракларга жалб қилинган ўқувчилар сони 278 421 нафарни ташкил қилади, бу эса 2021 йилга нисбатан тўгараклар (8 450 та) 11%га ўқувчилар эса (220 153 нафар) 20%га ошганлигини кўрсатмоқда.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Халқ_таълими_рақамларда

Ҳозирги вақтда Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатлари сони 90 тани ташкил этади.

Уларнинг:
50 таси — ақли заиф болалар учун;
19 таси — кар ва заиф эшитувчи болалар учун;
18 таси — кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун;
3 таси — таянч аъзоларида нуқсони бўлган болалар учун;
1 таси — нутқида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатларидир.

Мазкур мактаб-интернатларида ногиронлиги бўлган 21 231 нафар ўқувчи таълим олиб келишмоқда.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram |Youtube |Facebook |Instagram