Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
123K subscribers
21.5K photos
6.04K videos
140 files
12.5K links
Veb-sayt: https://www.uzedu.uz/
YouTube: youtube.com/@UzEdu1
Facebook:https://www.facebook.com/uzedu1/
Instagram: https://www.instagram.com/mmtv_uz/
📞 Ishonch telefoni: (71) 202-09-09

✉️ [email protected]

Manzil:Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi 2a-uy
Download Telegram
#Замонамиз_қаҳрамонлари

1000 ДАН ОРТИҚ ЎҚУВЧИЛАРИ ТАЛАБА БЎЛГАН ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНЛИК ФИДОИЙ УСТОЗ

Яқинда Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманидаги 56-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 82% битирувчиси талаба бўлгани ҳақида хабар бергандик. Бугун ана шу мактабнинг математика фани ўқитувчиси, 32 йиллик тажрибага эга ўқитувчи Азимбай Сапарбаев фаолияти билан танишамиз.

Азимбай Сапарбаев биринчилардан бўлиб мактабларда вариатив ўқув режа асосида ташкил қилинган X-XI синфларда дарс машғулотларини бошлаган. Вариатив синфлар бўйича ўтказилган тест натижаларига кўра ўқувчилари 75-78% натижа кўрсатмоқда.

Айни кунда унинг олий маълумотли шогирдлари сони 1500 нафарга етган. Азимбай Сапарбаев ҳар йили “Темир дафтарга” кирган оилаларнинг фарзандларини Олий таълим муассасаларига бепул тайёрлаб, уларнинг талаба бўлишига ҳам ўз ҳиссасини қўшаётган фидоий инсонлардан.

БАТАФСИЛ: https://bit.ly/3nGWOMr


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Замонамиз_қаҳрамонлари

Қашқадарёда 1000 доллар маош олаётган ўқитувчилар сони ортмоқда

Гулруҳ Холмуродова Шаҳрисабз туманидаги 39-мактабда фаолият юритади. Олий тоифали, тил билиш кўникмасининг С1 даражадаги ҳамда халқаро сертификатга эга инглиз тили фани ўқитувчисидир. У айни пайтда 1000 доллар миқдорида иш ҳақи олади.

«Президентимиз ва Халқ таълими вазирлиги томонидан яратилган имкониятлардан фойдаланган ҳолда 1000 АҚШ долларига тенг миқдорда маош олмоқдаман. Беш йиллик иш фаолиятимда бир неча халқаро ва миллий сертификатларни қўлга киритдим. Энди эса чекка қишлоқда истиқомат қиладиган шогирдларимни юқори маррага эришишлари учун ҳаракат қиляпман», — дея фикр билдирди Гулруҳ Холмуродова.

Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
#Замонамиз_қаҳрамонлари

1 Октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланади

Ўз шахсий жамғармасидан мактабга кутубхона, ошхона қуриб, қувур ётқизган, ҳамқишлоқларига уйлар қуриб бераётган сурхондарёлик халқ ўқитувчиси

Кўп йиллик тажрибага эга илғор педагог Сурхондарё вилояти, Бойсун туманидаги 53-мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси Рамазон Абдуллаев айни вақтда ҳам замонавий таълим технологияларидан фойдаланган ҳолда ёш авлодни вояга етказиш йўлида меҳнат қилиб келмоқда.

Унинг ташаббуси билан туманнинг узоқ тоғли ҳудудида жойлашган мактабда қўшимча синф хоналари, устахона, ошхона қурилган. 53-мактабга ишга ўтгач, ўз шахсий жамғармаси ҳисобидан қувур ётқизиб, ўқувчиларни тоза ичимлик суви билан таъминлашда бошқаларга ибрат намунасини кўрсатди. Мактаб кутубхонасини шахсий жамғармаси ҳисобидан қуриб, фойдаланишга топширди.

БАТАФСИЛ: https://uzedu.uz/y3/news/723


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Замонамиз_қаҳрамонлари

1 Октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланади

ЎҚУВЧИЛАРИ ХАЛҚАРО ОЛИМПИАДАЛАРДА ҒОЛИБ БЎЛАЁТГАН ЎҚИТУВЧИ ОЛТИН МЕДАЛНИ МАҚСАД ҚИЛДИ

Ёш педагог Сардор Самадов Навоий шаҳридаги 11-мактабда ўқувчиларга кимё фанидан сабоқ беради. Изланувчан ўқитувчининг ўқувчилари Халқаро мусобақаларда, шунингдек, фан олимпиадасининг шаҳар, вилоят, республика босқичларида мунтазам равишда фахрли ўринларни эгаллаб келмоқда.

Сўнгги тўрт йил давомида унинг ўқувчилари кимё фанидан ўтказилган олимпиаданинг Навоий шаҳар ва вилоят босқичларида саккиз маротаба фахрли ўринларни эгаллади. 2020-2021 ўқув йилида саккиз нафар ўқувчиси Давлат тест маркази томонидан ўтказилган умумтаълим фанларини билиш даражаси тўғрисидаги сертификатга эга бўлди. Қувонарлиси, уларнинг барчаси 90 фоиздан юқори натижаларни қўлга киритди.

Батафсил: https://uzedu.uz/y3/news/724


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram