Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
76.9K subscribers
21K photos
5.97K videos
140 files
12.3K links
Veb-sayt: https://www.uzedu.uz/
YouTube:https://bit.ly/2PYbkOx
Facebook:https://www.facebook.com/uzedu1/
Instagram: https://www.instagram.com/mmtv_uz/
📞 Ishonch telefoni: (71) 202-09-09

✉️ [email protected]

Manzil:Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi 2a-uy
Download Telegram
Сурхондарё мактабларидаги шароитларни яхшилаш бўйича аниқ таклифлар тайёрланди

Халқ таълими вазирлиги раҳбарияти Сурхондарё вилоятининг Термиз, Ангор туманларидаги мактаблар фаолиятини ўрганмоқда. Хусусан, ўқувчилар учун шароитларни яхшилаш, педагогларнинг касбий маҳоратини ошириш, ўқувчиларга замонавий билим бериш, эртанги кунимиз, мамлакат келажагини ривожлантиришда педагогларнинг дахлдорлик ҳиссини оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Мактаблардаги шароитларни яхшилаш бўйича аниқ таклифлар тайёрланди. Жумладан, Термиз туманидаги 25-мактабнинг 1986 йилда лой-пахсадан қурилган биносини реконструкция қилиш, Ангор туманидаги 32-, 11-мактаб биноларини мукаммал таъмирлаш, 4-мактабнинг 80 ўринли биноси ўрнида замонавий мактаб қуриш учун Ижтимоий ва ишлаб чиқаришни ривожлантириш дастурига қўшимча киритиш режалаштирилди.

Батафсил: 👉https://bit.ly/35NlkEo


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Халқ таълими вазири Сурхондарё вилояти фан олимпиадаси ғолибларини тақдирлаш маросимида иштирок этди

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов Сурхондарё вилоятида фан олимпиадаларининг вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросимида иштирок этиб, ғолиб ўқувчиларни муваффақиятлари билан қутлади.

Сурхондарё вилоятида фан олимпиадасининг III вилоят босқичида жами 93 нафар ўқувчи ғолибликни қўлга киритди. Ушбу ғолибларни тақдирлаш учун биргина Сурхондарё вилоятига 123 млн сўм, ҳакамлар ҳайъати аъзолари учун эса 67 млн сўм пул маблағлари Республика бюджетидан ажратилди.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
📣 Xalq ta'limi vaziri o'rinbosari Rustam Karimjonov boshchiligida ishchi guruh tomonidan Shayxontohur tumanida "Xalq ta'limi vazirligining yagona elektron tizimini" (YaET) joriy etilish holati o'rganildi. 🧑🏻‍💻

🔶 YaETda o'quvchi hamda o'qituvchi va xodimlar ma'lumotlari shakllantirilishi, o'quvchilar harakati, o'qituvchilarning malaka toifasi va chet tili sertifikatlari, sinflar kesimida dars taqsimoti va oylik ish haqi modullarining joriy etilish holati yuzasidan o'rganish olib borildi.

🔶 Bundan tashqari o'quvchilar bilan muloqot qilinib quyidagi foydali ta'lim resurslar taqdimoti o'tkazildi:

🔘 MAKTAB.UZ
🔘 KITOB.UZ - Apple Store | Google Play
🔘 SMARTLAND - Apple Store | Google Play
🔘 VR SAYOHAT
🔘 EDU KIDS
🔘 ARTSHOP

Website I Facebook I Telegram I Instagram
Сурхондарёда “Мобил методик гуруҳлар”нинг вазифалари белгилаб берилди

Аввал хабар берилганидек, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан ҳамкорликда таълим даражаси паст бўлган мактабларда фаолият юритаётган педагогларга методик ва амалий ёрдам бериш мақсадида “Мобил методик гуруҳлар” ташкил этилмоқда.

Мазкур методик гуруҳлар ўз фаолиятини бошлашидан аввал унинг аъзоларига методик гуруҳларнинг фаолият тартиби, вазифаларини тушунтириш мақсадида вилоят Малака ошириш ҳудудий марказида учрашув ўтказилди. Унда вилоятдан 3 та педагогик йўналишдаги олий ўқув юртлари, Термиз давлат университети, Термиз педагогика институти, Денов тадбиркорлик ва педагогика институти ректорлари, деканлари иштирок этди.

Учрашувда А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти директори томонидан методик гуруҳлар фаолияти бўйича тақдимот қилинди.

Методик гуруҳ аъзолари билан таълим сифати паст мактабларда ўқитувчиларнинг маҳоратини ошириш бўйича амалга ошириладиган ишлар келишиб олинди.


@uzedu
Ўзбекистон Республикаси Президентининг соврини учун “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловига старт берилди

Халқ таълими вазирлиги ва Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлиги томонидан танловнинг туман босқичи жорий йилнинг 4 март куни бошланиб, унда 40 325 минг ўқувчи иштирок этди.

Мазкур танловнинг туман (шаҳар) босқичи ғолиблари 1-ўрин учун – 100 миллион сўм, 2-ўрин учун – 75 миллион сўм, 3-ўрин учун – 50 миллион сўм миқдорида;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар (вилоят) босқичи ғолиблари 1-ўрин учун – 250 миллион сўм, 2-ўрин учун – 200 миллион сўм, 3-ўрин учун – 150 миллион сўм миқдорида;

республика босқичи ғолиблари 1-ўрин учун – 500 миллион сўм, 2-ўрин учун – 400 миллион сўм, 3-ўрин ўрин учун – 300 миллион сўм миқдорида мукофотланади.

Батафсил: 👉https://bit.ly/3IGOlA9


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram