Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
99.7K subscribers
23.4K photos
6.31K videos
142 files
13.2K links
Veb-sayt: https://www.uzedu.uz/
YouTube: youtube.com/@UzEdu1
Facebook:https://www.facebook.com/uzedu1/
Instagram: https://www.instagram.com/mmtv_uz/
📞 Ishonch telefoni: (71) 202-09-09

✉️ [email protected]

Manzil:Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi 2a-uy
Download Telegram
“Бугун ота-оналарнинг энг катта муаммоси фарзандларининг қўлидан телефонни олиб қўйиш ёки уларни фойдали контентга йўналтириш. Бугун Халқ таълими вазирлиги айнан шу муаммо болаларнинг қўлига фойдали контент яратишга асосий эътибор қаратмоқда” - Халқ таълими вазири ўринбосари Рустам Каримжонов ўқувчилар учун электрон таълим ресурсларни ишлаб чиқиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар хусусида АОКАда ўтаётган матбуот анжуманида маълумот бермоқда
👨🏻‍💻 Мактаб ўқувчилари учун яратилган таълим платформалари фаолияти

АОКАда шу мавзуда Халқ таълими вазири ўринбосари ва бошқа мутасаддилар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

📹 Жонли эфир
___________________

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
«English Speaking Nation» дастури доирасида «TESOL» сертификатига эга 82 нафар ўқитувчи 837 нафар касбдошига каскад усулида машғулот ўтади

2022 йил март ойидан бошлаб «English Speaking Nation» (ESN) дастури доирасида Ўзбекистонлик 837 нафар ўқитувчи учун «Teacher to Teacher» инглиз тилини ўқитишнинг замонавий методларини ўқитиш бўйича каскад усулидаги машғулотлар серияси йўлга қўйилади.

АҚШнинг Ўзбекистондаги Элчихонаси ва Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги томонидан 2019 йилнинг ноябрь ойида амалга оширишни бошланган «English Speaking Nation: Secondary Teacher Training» (ESN:STT) дастури доирасида 4 март куни «Teacher to Teacher» ўқитувчиларнинг касбий малака ошириш ва ўқитиш бўйича машғулотлар сериясининг каскад усули босқичи бошланди.

Батафсил: 👉https://uzedu.uz/uz/english-speaking-nation


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔹 Фарзандингизни телефон ва гаджетлардан ажрата олмаяпсизми?

У ҳолда уни тўғри ва фойдали контент билан машғул қилинг🔻

Edukids – болалар интеллектини ривожлантиришга қаратилган дайжестлар тўплами
🌐 @edukids_uz

Kitob.uz – электрон ва аудио китоблар мажмуаси
AppStore | Play Market

Smartland – ўйнаб ўрганиш вақти: 100дан ортиқ машғулотлар
AppStore | Play Market

🌐 Maktab.uz – барча видеодарсликлар
🌐 artshop.uzedu.uz/uz – артшоп

ITSM.uz – таълим инновацияларини биз билан кузатиб боринг!
Telegram | Facebook | Instagram
Жарқўрғондаги мактаблар фаолияти ўрганилди

Халқ таьлими вазирлиги раҳбарияти Жарқўрғон туманидаги 13-сонли мактаб фаолияти билан танишди. Мазкур мактаб 1972 йилда қурилган бўлиб, 320 ўқувчи ўрнига эга, ҳозирда 523 нафар ўқувчи таьлим олмоқда. Мактаб биноси бугун таъмирга муҳтож ҳолатга келиб қолгани боис, Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига қўшимча киритиш таклифи билдирилди.

Шунингдек, мактабинг 8-синф ўқувчилари учун “Вазир дарси” ташкил этилиб, ўқувчиларга тарих, математика, кимё каби фанлардан билимлари синовдан ўтказилди. Савол-жавобларда фаол қатнашган 2 нафар ўқувчига планшет совға қилинди.

Шу билан бирга, Термиз шахридаги 9-сонли ихтисослашган мактаб фаолияти ўрганилиб, мактаб учун 2022 йилда 1680 ўринли янги мактаб биноси барпо этилиши қайд этилди.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Матбуот_анжумани

Халқ таълими вазирлиги томонидан мактаб ўқувчилари учун 10 дан ортиқ фойдали бепул таълим ресурслари ишлаб чиқилган

Бугун АОКАда Халқ таълими вазири ўринбосари Рустам Каримжонов иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида ушбу мактаб ўқувчилари учун яратилган бепул таълим платформалари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Батафсил: 👉https://bit.ly/3hG4gTw

📹Матбуот анжуманини вазирликнинг YOUTUBE тармоғидаги расмий канали орқали ҳам кўришингиз мумкин.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Forwarded from KHISO olimpiada
“Ulugʻbek izdoshlari” olimpiadasining oxirgi saralash bosqichi!

▪️Olimpiada Innovatsion rivojlanishi vazirligi, Innovatsiyalar Milliy ofisi, Yoshlar akademiyasi va KHISO olimpiada maktabi hamkorligida matematika, fizika, kimyo va biologiya fanlaridan o‘tkaziladi.

2-mavsumning 5-bosqichi 5-6-mart kunlari www.khiso.uz onlayn olimpiadalar platformasida oʻtkaziladi.

📲 Olimpiadaga @khiso_uz1_bot orqali roʻyxatdan oʻtish shart!

📌 Qatnashish mutlaqo bepul!

💡
Olimpiada haqida batafsil: 👉🏻 bit.ly/32BGxQN

⚠️
Saytdan foydalanish bo‘yicha yo‘riqnoma bilan tanishing.

Olimpiadaning rasmiy kanali: 👉🏻 @mu627
Халқ таълими тизими ва мактаб директорлиги вакант лавозимларга онлайн ҳужжат топширинг!

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ТИЗИМИДА ВАКАНТ ЛАВОЗИМЛАР УЧУН ОЧИҚ ВА МУСТАҚИЛ ТАНЛОВ ЎТКАЗИШ ТИЗИМИ ЙЎЛГА ҚУЙИЛГАН.

Мазкур ҳафтада вазирлик марказий аппаратининг 1 та бўлим бошлиғи лавозимига ҳужжат топширган номзодларнинг малака талаби ўрганилиб, 1 та етакчи мутахассис, 2 та ҳудудий бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари ва 2 та туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудири лавозимларига тестдан ижобий натижа олган номзодлар билан уларнинг малакаси ва касбий кўникмаси вакант лавозимга мослигини аниқлаш мақсадида суҳбат ўтказилди.

Ўтказилган танлов натижаларига кўра, вазирлик марказий аппаратига 1 та етакчи мутахассис ҳамда 1 та туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудири лавозимларига муносиб номзодлар тайинланди.

Келгуси ҳафтада Танлов комиссияси томонидан вазирлик марказий аппаратида 1 та бўлим бошлиғи лавозимига номзодларни тест синовидан ўтказиш, 2 та бошқарув ходими ҳамда 4 та туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудири лавозимларига номзодлар учун суҳбат жараёнлари ўтказилиши режалаштирилмоқда.

⚠️Танлов жараёнларини бевосита youtube.com тармоғидаги вазирликнинг расмий канали орқали тўғридан-тўғри кузатиб боришингиз мумкин.

Бундан ташқари, жорий йилда белгиланган тартиб асосида жами 127 нафар (2021 йилда 1144 нафар) мактаб директори лавозимга тайинланган бўлиб, шундан 17 нафари ушбу ҳафтада тайинланди. Шунингдек, 62 та мактаб директори лавозимига номзодлар учун тест синовлари ўтказилди.
Имконияти чекланган болалар учун мўлжалланган таълим муассасаларидаги шароитлар ўрганилди

Бугун Халқ таълими вазирлиги раҳбарияти Шўрчи туманида жойлашган 125-сонли Кўзи ожиз болалар учун мўлжалланган мактаб-интернати, 122-сонли кар ва соқов болалар учун мўлжалланган мактаб-интернати, 68-сонли ақли заиф болалар учун мўлжалланган мактаб-интернатларда болалар учун яратилган шароитлар билан танишди.

Мазкур таълим муассасаларда тарбияланаётган болаларга ҳар қачонгидан кўпроқ эътибор қаратиш зарурлиги, моддий техник базаси, махсус техникалар билан таъминлаш зарурлиги таъкидланди. Шу мақсадда Кўзи ожиз болалар учун Ангор туманида 180 ўринли янги бино, 150 ўринли ётоқхона барпо этилмоқда, янги ўқув йилидан ушбу муассаса фойдаланиш учун топширилади, заиф кўрувчи болалар кўчирилади.

Батафсил: 👉https://bit.ly/3sJmh9V


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram