Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
79.4K subscribers
21.4K photos
6.03K videos
140 files
12.5K links
Veb-sayt: https://www.uzedu.uz/
YouTube: youtube.com/@UzEdu1
Facebook:https://www.facebook.com/uzedu1/
Instagram: https://www.instagram.com/mmtv_uz/
📞 Ishonch telefoni: (71) 202-09-09

✉️ [email protected]

Manzil:Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi 2a-uy
Download Telegram
Forwarded from Baxtiyor Saidov
Жорий йилнинг 28 январь куни Давлатимиз Раҳбари мактаб таълимини ривожлантириш масалаларига бағишланган мамлакатимиз келажаги учун юксак аҳамиятга молик йиғилиш ўтказди. Йиғилишда муҳим қарорлар қабул қилингани ва кўплаб вазифалар белгилаб берилгани бугун халқ таълим тизимининг давлат сиёсати даражасидаги асосий масалаларидан бири эканлигини ифодалади. Қайд этиш жоизки, мактаблар инфратузилмасини яхшилаш, қурилиш ишларини олиб бориш Халқ таълими вазирлиги зиммасидан ҳокимликлар тасарруфига ўтказилгани бизга барча эътиборни таълим-тарбияга, мактабда таълим сифатини оширишга қаратиш учун яна бир имкониятлар эшигини очиб берди. Зеро, келажак авлоднинг таълим-тарбияси пойдевори айнан мактаб саналади.

Таълим сифатини юксалтиришда иккита асосий йўналиш мавжуд. Биринчиси, ўқитувчиларнинг билим савияси, касб маҳоратини ошириш. Давлатимиз Раҳбари эндиликда юқори малакали, ўз устида доимий ишлайдиган муаллимлар фаолиятини янги ёндашувлар асосида қўллаб-қувватлаш, маҳоратли педагоглар тажрибасидан самарали фойдаланиб, уларнинг ўқитиш методикасини оммалаштириш каби вазифаларни илгари сурди. Президентимиз ўқитувчи билимли бўлмаса келажак авлодга ҳеч нарса бера олмаслигини куюниб қайд этар экан, бугун айрим педагоглар сифатли дарс ўтишга эмас, кўпроқ соат олишга интилишини алоҳида қайд этиб ўтди. Дарҳақиқат, шундай, афсуски, бугун ўқитувчиларни болаларнинг таълим олиши эмас, кўпроқ ўз манфаати қайғуга солади, гўё. Шу сабабли, ҳар биримизга таълимга бўлган ёндашувни қайта кўриб чиқиш вазифаси топширилди. Шу билан бирга халқ таълими соҳасидаги ислоҳотларга барча вазирлик ва идоралар бирдек масъуллиги алоҳида таъкидланди. Эндиликда мактаб таълимини ислоҳ қилиш кенгашлари тузилиши ва уларга шахсан Президентимизнинг ўзлари раҳбарлик қилишлари соҳада кескин бурилиш кутилаётганидан дарак беради.

Давлатимиз Раҳбари топшириғига кўра, бой тажрибага эга педагоглар фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилаётган Халқ таълими вазирининг махсус жамғармаси ўқитувчиларнинг иш фаолиятини янада ривожлантириш учун ўзига хос мотивация беради.

Иккинчи асосий йўналиш бу ўқувчилар учун замонавий дарсликлар яратиш. Давлатимиз Раҳбари томонидан яна бир муҳим топшириқ бўлди-ки, унда дарсликларни янгилаш кераклиги алоҳида таъкидлаб ўтилди. Айни вақтда янги авлод дарсликларини илғор тажрибалар асосида тўлиқ янгилаш учун Англия, Франция, Германия каби давлатлардан қирққа яқин халқаро экспертлар жалб қилинган. Мазкур дарсликлар ўқувчиларнинг назарий билимларини ошириб, фикрлашга чорлайдиган методикалар сирасига киради.

Келгуси беш йилда 1,2 миллион ўқувчи ўрни яратилиши юзасидан берилган топшириқ ҳам таълимда амалга оширилиши кутилаётган туб ислоҳотлардан бири. Нимага айнан 1 млн. 200 нафар ўқувчи ўрни? Бу дегани яқин беш йилликда аҳоли сони ўсиши билан бир қаторда мактаб ўқувчиларининг сони ҳам ўсади. 2025 йилга бориб, ўқувчи сони 7 млн.дан кўпроқни ташкил этади. Табиийки, мактабларда шунча ўқувчи ўрни ҳам бўлиши керак. Шуларни инобатга олган ҳолда ҳурматли Президентимиз 2022 йилнинг ўзида 527 та янги ва таъмирталаб мактабларни реконструкция қилиш йўли билан керакли ўқувчи ўрни яратилишини режага киритиш бўйича топшириқ берди.

Бир сўз билан айтганда, мактаб таълимини мутлақо янги босқичга олиб чиқиш учун улкан ислоҳотлар сари дадил қадам қўйилди. Галдаги марра ушбу қадамларни жадал суратларда босиб ўтиш! Зеро, Давлатимиз Раҳбарининг таъбири билан айтганда, ушбу ислоҳотлар Ватанимиз келажаги ва бу йўлда шошқалоқлик қилиш ярамайди. Шундай экан, мазкур масъулиятли йўлда барчамиз стратегик мақсадларни тўғри белгилаб олишимиз лозим.
#Брифинг

📢 1 февраль, сешанба куни ўтказилиши режалаштирилган брифинг:

📍Мавзу
: Масофавий таълим даврида электрон Кундалик платформасидан фойдаланиш юзасидан ота-оналар ва ўқитувчилардан келиб тушаётган мурожаатлар юзасидан

● Вақти: 16:00

● Иштирок этади: Лайло Рустамова, Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмат раҳбари

〰️〰️〰️
✏️Мавзу юзасидан саволларни @Rasmiy_aloqabot'га жўнатишингиз мумкин. ОАВ ходимлари таклиф этилади.
Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажариш учун янги раҳбар тайинланди

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов бошчилигида Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси раҳбарияти ва барча туман халқ таълими бўлими мудирлари иштирокида соҳада амалга оширилиши лозим бўлган ислоҳотлар ва унинг натижадорлигига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда Тошкент шаҳар халқ таълими тизими масъул ходимлари, мактаб директорлари ва педагоглар олдида турган долзарб вазифаларга алоҳида тўхталиб ўтилди.

Сўнгра ҳозирги кунда вакант бўлган Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажариш Яшин Султоновга юклатилди.

Мазкур тайинловга қадар Яшин Султонов Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги “Ўқув-таълим-таъминот” ДУК директори вазифасида фаолият юритган.

Йиғилиш сўнгида, янги раҳбарга пойтахт мактабларида таълим сифатини яхшилаш, мактаб таълимини ривожлантириш ҳамда намунавий даражага олиб чиқиш борасида тегишли вазифалар юклатилди.


@uzedu
#Брифинг

Онлайн таълим даври якунига қадар Кундалик платформаси билан боғлиқ бир қатор чеклов ва талаблар бекор қилинади

24 январдан бошлаб Коронавирус инфекциясининг янги штамми болалар ва ёшлар ўртасида тарқалиш хавфини олдини олиш мақсадида республикамизнинг барча мактабларида таълим жараёни бир ой муддатга “Онлайн”, яъни масофавий шаклга ўтказилди.

Шу боис сўнгги кунларда масофавий таълим олаётган ўқувчиларнинг ота-оналари ва ўқитувчилардан электрон Кундалик интернет платформаси билан боғлиқ кўплаб саволлар ва мурожаатлар келиб тушди. Бугун соат 16:00 да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамова ушбу муаммоли вазиятларнинг ечими юзасидан брифинг ўтказади.
#Брифинг

КУНДАЛИК ПЛАТФОРМАСИ БИЛАН БОҒЛИҚ БИР ҚАТОР ЧЕКЛОВ ВА ТАЛАБЛАР ОНЛАЙН ТАЪЛИМ ДАВРИ ЯКУНИГА ҚАДАР БЕКОР ҚИЛИНАДИ

🔰Бугун АОКАда ўтган брифингда масофавий таълим даврида электрон Кундалик платформасидан фойдаланиш юзасидан келиб тушган саволлар юзасидан Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати рахбари Лайло РУСТАМОВА батафсил
маълумот берди:

Онлайн таълим жараёнида фарзандларимнинг Kundalik.com тизимига уйга вазифаларини юклашида муаммолар юзага келмоқда, вақтида юкланмагани уй вазифа учун эса ўқитувчилар томонидан баҳолар пасайтирилмоқда. Шу муаммонинг ечими борми?

Жавоб: Дастлаб айтиш жоизки, Халқ таълими вазирлиги кўплаб мурожаатларни инобатга олган ҳолда ўқитувчи ва ота-оналарга қулайлик туғдириш мақсадида масофавий таълим даври якунига қадар электрон Кундалик платформаси билан боғлиқ бир қатор чеклов ва талабларни бекор қилмоқда.

Юқоридаги саволга қайтадиган бўлсак, эндиликда ўқитувчилар уйга вазифаларни ўқувчи ва ота-оналар билан келишган ҳолда Kundalik.com тизими ёки исталган бошқа ижтимоий тармоқ ва мессенжерлар ёрдамида қабул қилишлари мумкинлигини маълум қиламиз. Бунда телевидение орқали эфирга узатилаётган фанлар доирасида ўқитувчилар томонидан берилаётган уйга вазифалар “Онлайн-мактаб” телевизион дастури орқали эфирга узатилаётган дарсларига мос бўлиши лозим.

Уйга вазифа топширилгандан кейин ўқитувчилар томонидан уларни баҳолаш ва қўйилган баҳоларни Kundalik.com тизимига ёки Kundalik.com жорий қилинмаган мактабларда босма шаклдаги синф журналларига қўйиш учун 5(беш) кун муддат берилади.

📹
Брифингни Youtube (HD)да кўриш


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Брифинг

ЎҚИТУВЧИЛАР ОНЛАЙН ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА ҲАМ АНЪАНАВИЙ МАКТАБДАГИ СИНГАРИ БАҲОЛАШ ТИЗИМИНИ ҚЎЛЛАШИ МУМКИН

Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати рахбари Лайло РУСТАМОВА Бугун АОКАда ўтган брифингда батафсил
маълумот берди:

Онлайн таълим жараёнида биздан мактаб раҳбарияти кундалик равишда ҳар бир фандан ҳар бир ўқувчини баҳолашни талаб қилмоқда. Баҳолаш жараёнида анъанавий мактабдаги каби йўл тутсак бўладими?

Жавоб:
Албатта, онлайн таълим жараёнида ҳам анъанавий мактабдаги сингари баҳолаш тизимини қўллашингиз мумкин.

Яъни, Ўқитувчилар ҳар кунлик уйга вазифаларни белгиланган иш меъёрлари ва вақтлари доирасида, бир кунда кўпи билан 20 (йигирма) фоизини баҳолаши мумкин. Масалан, синфда 35 нафар ўқувчи бўлса, бир кунда 7 нафар ўқувчи уйга вазифа топшириб баҳоланади, кейинги дарс учун кейинги 7 киши баҳоланади ва ҳоказо, ушбу меъёрдан ортиқ ўқувчини баҳолаш ўқитувчининг ўз ихтиёрига кўра, ўқувчи ва ота-оналар билан келишилган ҳолда амалга оширилади.

Шу билан бирга ўқитувчиларимизга масофавий, яъни онлайн шаклдаги таълим даври мобайнида Kundalik.com статистик ҳисоботида “дарсларни ўз вақтида қайд этиш” ва “режалаштириш” кўрсаткичлари ҳисобга олинмаслигини маълум қиламиз!

✳️ Халқ таълими вазирлиги томонидан ушбу кўрсатма хати бугун барча умумтаълим муассасаларига етказилади. Юқорида келтирилган муаммоларни ушбу кўрсатма хати асосида бартараф этишга ҳудудий халқ таълими бошқармалари раҳбарлари ҳамда умумтаълим муассаса директорлари шахсан жавобгар ҳисобланадилар.

📹 👉Брифингни Youtube (HD)да кўриш


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
РЯД ОГРАНИЧЕНИЙ И ТРЕБОВАНИЙ, СВЯЗАННЫХ С ЭЛЕКТРОННОЙ ПЛАТФОРМОЙ KUNDALIK, БУДУТ ОТМЕНЕНЫ ДО ОКОНЧАНИЯ ОНЛАЙН ОБУЧЕНИЯ

Сегодня на брифинге в АОКА начальник Информационной службы Министерства народного образования Лайло РУСТАМОВА рассказала об использовании электронной платформы Kundalik в период дистанционного обучения:

В процессе онлайн-обучения у моих детей возникают проблемы с загрузкой домашних заданий в систему Kundalik.com, в результате чего учителя снижают оценки за несвоевременную сдачу домашнего задания. Есть ли решение данной проблемы?

Ответ: В первую очередь следует отметить, что Министерство народного образования учитывая множество обращений родителей и педагогов сняло ряд ограничений и требований, связанных с электронной платформой Kundalik.com в период дистанционного обучения.

Хотим сообщить, что теперь учителя могут принимать домашние задания своих учеников по согласованию с учениками и родителями с помощью системы Kundalik.com или любой другой социальной сети и мессенджеров.

После сдачи учениками домашних заданий, учителям дается 5 (пять) дней для их оценки и выставления оценок в системе Kundalik.com или в бумажных классных журналах в школах, где Kundalik.com еще не реализован.

📹 Смотрите брифинг на Youtube (HD)
#Брифинг

УЧИТЕЛЯ ТАКЖЕ МОГУТ ИСПОЛЬЗОВАТЬ СИСТЕМУ ОЦЕНКИ В ТРАДИЦИОННОЙ ШКОЛЕ В ПРОЦЕССЕ ОНЛАЙН-ОБУЧЕНИЯ

Об этом на брифинге в АОКА сообщила начальник Информационной службы Министерства народного образования Лайло РУСТАМОВА:

В процессе онлайн-обучения администрация школы требует от нас ежедневно оценивать каждого ученика по каждому предмету. Можем ли мы оценивать учеников как в процессе традиционного обучения?

Ответ:
Конечно, в процессе онлайн-обучения можно использовать ту же систему оценивания, что и в традиционной школе.

То есть Учителя в рамках установленных рабочих норм и времени могут оценивать не более 20 (двадцати) процентов ежедневных домашних заданий. К примеру, если в классе 35 учеников, 7 учеников будут оцениваться по домашнему заданию в один день, на следующий день еще 7 учеников и так далее.
Оценка учащихся сверх этой нормы производится на усмотрение учителя по согласованию с учащимися и родителями.

В то же время хотим сообщить нашим преподавателям, что в период дистанционного, т.е. онлайн-обучения, в статистике Kundalik.com не будут учитываться показатели «своевременное ведение журнала» и «планирование».

✳️ Соответствующее письмо Министерства народного образование сегодня направлено во все общеобразовательные школы. Руководители региональных управлений а также районных и городских отделов народного образования и директора общеобразовательных учреждений несут персональную ответственность за надлежащее исполнение данного письма поручения.
Халқ таълими вазири "Баркамол авлод" болалар мактаби ва Республика болалар кутубхонаси иш фаолияти билан танишди

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов Республика "Баркамол авлод" болалар мактабида бўлиб, мактаб биносининг бугунги ҳолати, моддий техник базаси ва иш фаолияти билан яқиндан танишди.

Вазир "Баркамол авлод" болалар мактаблари фаолиятини такомиллаштириш ва мактабдан ташқари таълим тизимини юқори босқичга олиб чиқиш бўйича ўз тавсияларини бериб ўтди.

Шу куннинг ўзида вазир қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилаётган Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги Республика болалар кутубхонасида ҳам бўлди.

Мазкур муассаса мутасаддилари ва қурувчилар билан суҳбат жараёнида Бахтиёр Саидов кутубхонанинг жиҳозланиши борасида маълум стандартларга амал қилиш, ўқувчиларнинг кутубхонадан кенг фойдаланишлари учун замонавий шароитлар яратиш, ажратилган хоналарни махсус жиҳозлар билан таъминлаш ҳамда энциклопедик, адабий-бадиий, маърифий ва илмий-оммабоп китоблар билан янада бойитиш юзасидан тегишли тавсияларини берди.
[на русском см. ниже ⬇️]

Огоҳ бўлинг! Фирибгарларнинг қурбонига айланманг!

Ҳурматли ўзбек ва қардош тилларда дарс бериладиган мактабларда дарс берадиган рус тили фани ўқитувчилари!

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 январдаги “Хорижий тилларни ўрганишни такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар хақида”ги Қарорига мувофиқ, таълим тили рус тили бўлмаган умумтаълим муассасаларида дарс бераётган ҳамда С1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга рус тили фани ўқитувчиларига 2022 йил 1 февралдан бошлаб 50% устама олиши белгиланган.

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқ ва мессенжерлар, хусусан Telegram’даги “С1 вместе с МГУ” каби каналларда рус тили ўқитувчиларидан 6300 Россия рубли эвазига ТРКИ имтиҳони ўтказиб, ТРКИ С1 сертификатини ваъда қилиш ҳоллари учрамоқда ва бу хусусда рус тили фани ўқитувчиларидан кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда.

Ушбу мурожаатларни ўрганиш мақсадида Халқ таълими вазирлиги М.В. Ломоносов номидаги Москва Давлат Университетининг Тошкент шаҳридаги филиали билан боғланганда бундай тадбирларга Москва Давлат Университининг ҳеч қандай алоқаси йўқлиги ва бу маълумот ёлғон эканлиги маълум бўлди. Бу ҳақда Университет томонидан расмий хат ҳам юборилган.

Шунингдек, Москва Давлат Университети сертификацион имтиҳонларни ўзининг Тошкент филиалида 2022 йилнинг март ойидан бошлаб ўтказишни режалаштирилганлиги билдирилган.

****

Будьте бдительны! Остерегайтесь мошенников!

Уважаемые учителя русского языка, преподающие в школах (класса), где русский язык не является родным!

Как Вам известно, согласно Постановлению Кабинета Министров Республики Узбекистан «О дополнительных мерах по совершенствованию изучения иностранных языков» от 19 января 2022 года, начиная с 1 февраля 2022 года учителям русского языка, имеющим сертификат ТРКИ С1 или выше, преподающим в школах (классах), где русский язык не является родным, с 1 февраля 2022 года будет выплачиваться надбавка в размере 50%.

В последние дни в социальных сетях и мессенджерах, в частности в Telegram появились такие группы и каналы на подобек «С1 вместе с МГУ», «обещающие» экзамен и сертификат С1 за 6300 рублей.
В целях изучения данных обращений Министерство народного образования обратилось в ташкентский филиал МГУ им. М.В. Ломоносова, в ходе которого выяснилось, что МГУ не имеет никакого отношения к подобным мероприятиям и данная информация является ложной. Об этом университетом также было направлено официальное письмо.

Также было отмечено, что МГУ планирует проводить сертификационные экзамены в своем ташкентском филиале с марта 2022 года.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Diqqat_ochiq_muloqot

‼️ YOSHLAR ITTIFOQINING MAKTABLARDAGI SARDORLARI OLIY TA'LIM MUASSASASIGA IMTIYOZLI QABUL QILINISHINI BILARMIDINGIZ?

Maktablarda faoliyat olib borayotgan Sardorlar Kengashining faol a'zolari Oliy ta'lim muassasasiga imtiyozli qabul qilinadi.

Bu haqda “O‘zbekiston yoshlar ittifoqining faol a’zolariga oliy ta’lim muassasalariga kirishda imtiyozlar berish to‘g‘risida” Vazirlar Mahkamasining 914-sonli qarori mavjud.

🎯 Umumiy o'rta ta'lim muassasalarida maktab, sinf Sardori sifatida faoliyat olib borayotgan tengdoshlarimiz bu imkoniyatga ega bo'ladi.

❗️Qiziqdingizmi?! Unda siz ushbu jarayon bilan bog’liq barcha savollaringizga onlayn muloqot davomida javob olishingiz mumkin.

🎥 Onlayn shaklda tashkil etiladigan muloqotni Xalq ta'limi vazirligining Facebookdagi rasmiy sahifasi orqali kuzatishingiz mumkin.

🗓 Muloqot 2022-yilning 3️⃣-fevral kuni 1️⃣1️⃣:0️⃣0️⃣da boshlanadi.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИ ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИНИ ЎТКАЗДИ

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов вазирликнинг назорат-ҳуқуқий хизмати, юридик бўлим масъуллари иштирокида фуқаролар қабулини ўтказди.

Қабул жараёнида фуқаролар дарс соати, ишга қайта тиклаш, мактаб таъмирида йўл қўйилган камчиликлар, мактаблардаги носоғлом муҳит ҳамда ажратилган маблағларни нотўғри сарф қилиш, раҳбарлар фаолиятига оид мурожаатлар тингланди.

Қабул жараёни якунида Халқ таълими вазири мурожаатларда кўтарилган муаммолар, мактаблар мавжуд носоғлом муҳитни ишчи гуруҳлар ёрдамида ўрганиб, уларни бартараф этиш, кадрлар масаласини қайта кўриб чиқиш ва коррупция иллатини йўқотиш бўйича жойига бориб ўрганиш учун мутасадди ходимлардан иборат гуруҳ тузилиши бўйича топшириқ берди.

Қабул жараёни бошқа вилоятларда ҳам давом эттирилиши кўзда тутилган.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН ЁШЛАРГА САБОҚ БЕРАЁТГАН НАМАНГАНЛИК МУАЛЛИМНИНГ ОЙЛИК ДАРОМАДИ 1200 АҚШ ДОЛЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТМОҚДА

Косонсой туманидаги 13-умумтаълим мактабининг информатика фани ўқитувчиси Раҳимжон Фозилов ўз ҳаёти, фаолияти, ташаббуслари асосида буни амалда яққол исботлаб келаётган янги давр муаллимларидан бири.

15 йиллик педагогик тажрибага эга муаллим мактабнинг ўзидан 7 млн сўм маош олади. Ўз устида тинимсиз изланишдан чарчамайдиган ўқитувчи, шунингдек, қўшимча ўқув курси ташкил қилган бўлиб, ўқувчиларга информатика ва математика фанларини чуқур ўргатиб, олий таълимга тайёрламоқда. Мингга яқин ўқувчига замонавий билимларни пухта ўргатиб, истиқбол сари дадил етаклаётган моҳир муаллим ушбу қўшимча машғулотдан ойига 6 млн сўм даромад топмоқда.

Косонсойнинг энг чекка ҳудудида фаолият юритаётган ташаббускор ўқитувчининг изланишлари нафақат тумандаги, балки бутун вилоят миқёсидаги ҳамкасбларига ибрат ва ўрнак.

Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати