Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
79.7K subscribers
21.4K photos
6.03K videos
140 files
12.5K links
Veb-sayt: https://www.uzedu.uz/
YouTube: youtube.com/@UzEdu1
Facebook:https://www.facebook.com/uzedu1/
Instagram: https://www.instagram.com/mmtv_uz/
📞 Ishonch telefoni: (71) 202-09-09

✉️ [email protected]

Manzil:Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi 2a-uy
Download Telegram
⚡️Тезкор

CCВ: Мамлакатимизда ўқув жараёнлари анъанавий шаклга ўтказилади

Сўнгги кунларда юртимизда коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолати камаяётгани кузатилмоқда.

Касалликнинг тарқалганлик даражаси 0,8 ни ташкил этмоқда (ЖССТ экспертлари хулосасига кўра бу кўрсаткич 1,0 гача бўлса вазият барқарорлигини англатади).

Шунингдек, стационардан чиқарилаётганлар сонининг стационарга ётқизилаётганлар сонига нисбатан ҳамда карантиндан чиқарилаётганлар сонининг карантинга олинаётганлар сонига нисбатан ҳам ижобий томонга силжиш кузатилмоқда.

Касалликнинг юқтириб олиш манбаи 35-43 % ҳолатда касалланган оила аъзоси ёки қариндошлари, 6-7 % ҳолатда бемор кўшнилари, 10-12 % ҳолатда жамоат жойларидаги мулоқот ва 4-5 % ҳолатда иш жойидаги мулоқот экани аниқланмоқда.

Таҳлилларига кўра, боғча ёшидаги (3-6 ёш) болалар ўртасида касалланиш, уй қарамоғидаги шу ёшдаги болаларга нисбатан (3-3,5 марта) кам учрамоқда.

Республика махсус комиссияси томонидан ушбу жиҳатлар инобатга олиниб, бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

❗️Хусусан,
2022 йил 7 февралдан бошлаб умумтаълим мактаблари, профессионал, касб-ҳунар таълим ва олий таълим муассасалари, академик лицейлар ҳамда нодавлат таълим ташкилотларида ўқув жараёни анъанавий шаклга ўтказилади.

Бунда, барча таълим ташкилотларида ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш ва антисептик воситалардан мунтазам фойдаланиш талаб этилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
МАКТАБЛАРДА ДАРСЛАР АНЪАНАВИЙ ШАКЛДА ДАВОМ ЭТТИРИЛАДИ

Республика махсус комиссиясининг 2022 йил 2 февралдаги қарорига асосан 7 февралдан бошлаб умумтаълим мактабларида ўқув жараёнлари анъанавий шаклда давом эттирилади.

Бунда, барча умумтаълим мактабларида ўқитувчи ва ўқувчилар ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, шахсий гигиена қоидаларига қатьий риоя этилган ҳолда антисептик воситалардан мунтазам фойдаланишлари талаб этилади.

Шунингдек, дарс машғулотлари амалдаги дарс жадвали асосида синф системасида ташкил этилади.

Мактаб маъмурияти вирус тарқалишини олдини олиш мақсадида, таълим жараёни иштирокчиларининг ниқоб тақиб юриши ҳамда ижтимоий масофани сақлашини қатьий назоратга олиши талаб этилади.

Шу билан биргаликда, умумтаълим мактабида касалланиш ҳолатлари кўпайган тақдирда санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг хулосасига кўра бевосита ушбу мактабда анъанавий таълим жараёнини чеклаш бўйича қарорлар қабул қилиш ваколатига эга эканлигини эслатиб ўтамиз.
Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши янгиланган таркибидан халқ таълимига бефарқ бўлмаган фаоллар жой олди

Жорий йилнинг 1 февраль куни Халқ таълими вазирлиги ҳузурида тузилган Жамоатчилик кенгашининг янгиланган таркиби аъзоларининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилиш аввалида Жамоатчилик кенгашининг янгиланган таркиби тасдиқланди.

Жамоатчилик кенгашнинг раиси этиб DEKOS компанияси, «M-faktor» лойиҳаси асосчиси Хасан Мамасаидов сайланди. Жамоатчилик кенгаши котиби A.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти директори Аюбхон Раджиев бўлди.

Янги таркибда иш бошлаган Кенгаш аъзолари томонидан таълимдаги муаммолар қизғин муҳокама этилган ҳолда, уларни ҳал этиш бўйича янги тизим ва "Йўл харита"сини яратиш таклифи илгари сурилди.

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов вазирлик ҳузурида тузилган Жамоатчилик кенгашининг янгиланган таркиби мактабларни ривожлантириш, ўқитувчилар мавқеини ошириш, таълим сифатини ошириш, тизимга инновацион лойиҳаларни тадбиқ этишда Жамоатчилик вакилларининг аҳамиятини қайд этди.

Жамоатчилик кенгашининг янги таркиби, доимий равишда Мустақил экспертлар клубини ташкил қилган ҳолда тизимда мавжуд масалаларни таълим соҳасига бефарқ бўлмаган фуқароларни жалб этган ҳолда ҳал этишни таклиф этди.

Жамоатчилик кенгашининг янгиланган таркибидан хусусий сектор вакиллари, блогерлар, депутатлар ва фаол жамоат вакиллари ўрин олган.

Улар билан танишинг👇👇👇
Халқ таълими вазири мактаблар фаолияти билан танишиш мақсадида Бухоро вилоятига борди

Вазир вилоят мактаблари фаолияти билан танишар экан, ўқитувчилар билан мулоқот қилиб, фуқароларнинг муаммоларини тинглади.

Вазир даставвал Жондор туманидаги 11- ҳамда 3-умумтаълим мактабларида бўлди.

Батафсил: https://bit.ly/3ojDUuy


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram