Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
77.6K subscribers
21.1K photos
5.97K videos
140 files
12.4K links
Veb-sayt: https://www.uzedu.uz/
YouTube: youtube.com/@UzEdu1
Facebook:https://www.facebook.com/uzedu1/
Instagram: https://www.instagram.com/mmtv_uz/
📞 Ishonch telefoni: (71) 202-09-09

✉️ [email protected]

Manzil:Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi 2a-uy
Download Telegram
Forwarded from Rustam Karimjonov
📊SOʻROVNOMA!

Hurmatli ota-onalar, ustoz va murabbiylar hamda taʼlim tizimiga befarq boʻlmagan vatandoshlar!


📈Xalq taʼlimi tizimini istiqbolli rivojlantirish boʻyicha kelgusi 5 yillik uchun Milliy dastur ishlab chiqilmoqda. Yuqorida sanab oʻtilgan yoʻnalishlarda, xususan oʻqituvchi nufuzi, oʻquvchilarning taʼlim olishga boʻlgan ishtiyoqini oshirish, umuman olganda, xalq taʼlimi tizimini rivojlantirish yuzasidan aniq va asosli taklif-mulohazalaringizni ushbu havoladagi soʻrovnoma orqali yozib qoldirishingiz mumkin.

❗️Farzandlarimiz kelajagi uchun barchamiz mas'ul bo'laylik!

Facebook | Telegram | Web-site
Халқ таълими вазири Жомбойдаги 28-мактаб ўқувчиларини вақтинча бошқа бинога кўчириш чорасини кўришни айтди

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов бугун тунда Жомбой туманидаги 28-умумтаълим мактабига борди.

1975 йилда ҳашар йўли билан қурилган мазкур мактабнинг бугунги кундаги ўқувчилар сиғими 2 коэффицентдан ошиб кетган.

Халқ таълими вазири синфхоналарни кўздан кечирар экан қишки мавсумда ўқувчиларнинг муносиб шароитларда таълим олишини таъминлаш мақсадида яқин ҳудудда жойлашган касб-ҳунар коллежига қисқа муддатда кўчириш чорасини кўришни сўради.

Биринчи навбатда ўқувчиларнинг таълим олиши учун муносиб шароит яратишимиз зарур. Бино эски бўлганлиги сабабли имкон борича тезроқ болаларни бошқа бинога кўчириб, мактабни инвестиция дастурига киритиш чорасини кўришимиз лозим”, — дея қайд этди вазир.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Бахтиёр Саидов Булунғурдаги мактаб шароитлари билан танишди

Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов Самарқанд вилояти Булунғур тумани 5-ихтисослашган (инглиз тили) давлат умумий ўрта таълим мактабида бўлди.

Бугун қарийб 800 нафар ўқувчи таълим-тарбия олаётган мазкур мактаб 2006 йилда жорий таъмирдан чиқарилган бўлиб, унда 70 дан ортиқ педагог фаолият юритмоқда.

Кун кеч бўлиб қолгани сабабли вазир фақат мактаб маъмурияти билан сухбатда бўлди. Бахтиёр Саидов мактабни келгуси 5 йиллик инвестиция дастурига киритиш, замонавий жиҳозлар билан таъминлаш масалалари хусусида гапирди. Мактаб маъмуриятига педагогларнинг маънавияти, нуфузи ва масъулиятини ошириш масалалари тушунтирилди.

“Ўқитувчи зиммасидаги масъулиятни ич-ичидан ҳис қилиши керак. Келажагимиз тақдири уларнинг қўлида. Бунинг учун эса ўқитувчи доим ўз устида изланиши керак, албатта бу меҳнатлар келажакда ўз мевасини беради”, — дея қайд этди вазир.

@uzedu
Халқ таълими тизимида 102 та ва директорлар орасида 118 та вакант лавозимларга онлайн ҳужжат топширинг!

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ТИЗИМИДА ВАКАНТ ЛАВОЗИМЛАР УЧУН ОЧИҚ ВА МУСТАҚИЛ ТАНЛОВ ЎТКАЗИШ ТИЗИМИ ЙЎЛГА ҚУЙИЛГАН.

Жорий ҳафтада вазирлик марказий аппаратида 1 та етакчи мутахассис лавозимига тест синови ўтказилиб, 1 та бошқарма бошлиғи ўринбосари, 1 та бўлим бошлиғи ва 1 та етакчи мутахассис лавозимларига тестдан ижобий натижа олган номзодлар билан уларнинг малакаси ва касбий кўникмаси вакант лавозимга мослигини аниқлаш мақсадида суҳбат ўтказилди.

Келгуси ҳафтада Танлов комиссияси томонидан вазирлик марказий аппаратнинг 5 та етакчи мутахассис лавозимлари, 1 та ҳудудий бошқарма бошлиғи биринчи ўринбосари ва 5 та туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудири лавозимларига номзодлар учун суҳбат жараёнлари ўтказилиши режалаштирилмоқда.

⚠️жараёнларини бевосита youtube.comтармоғидаги вазирликнинг расмий канали орқали тўғридан-тўғри кузатиб боришингиз мумкин.

Шу билан бирга, Халқ таълими вазирлигида ишлашни хоҳловчилар ҳозирги кунда вакант бўлган қуйидаги лавозимларига ариза топширишлари мумкин:

Ўқув жараёнини методик жиҳатдан таъминлашни ривожлантириш бошқармаси етакчи мутахассиси

Бундан ташқари, белгиланган тартиб асосида жами
1051 нафар мактаб директори лавозимига тайинланган бўлиб, шундан 21 нафар жорий ҳафтада тайинланди. Шунингдек 87 та мактаб директори лавозимига номзодлар учун тест синовлари ўтказилди.
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
📢 27 ноябрь, шанба куни ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

〰️〰️〰️
Мавзу: Ичимлик сув таъминотини яхшилаш бўйича амалга оширилган ишлар ҳамда тизимларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш дастури ижроси
● Вақти: 10:00
● Иштирок этади: Тоҳир Ҳайдаров, "Ўзсувтаъминот" АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари

〰️〰️〰️
● Мавзу: Мактаблар қурилиши ва таъмирлаш билан боғлиқ масалалар юзасидан
● Вақти: 12:00
● Иштирок этади: Лайло Рустамова, Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

〰️〰️〰️

✏️ Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин. ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
#брифинг

Ўзбекистонда мактаб етишмовчилиги масаласи қандай ҳал этиляпти?

АОКАда ўтказилган брифингда Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Лайло Рустамова мавзу юзасидан маълумот берди:

〰️〰️〰️
2018-2021 йилларда мактабларда янги 474,5 минг ўқувчи ўрни яратилди. Бунга давлат бюджетидан 5 трлн. сўмдан ортиқ маблағ ажратилди.

Мактаблар 11 йиллик таълим тизимига ўтиши муносабати билан бўшаб қолган 383 та касб-ҳунар коллежи мактабларга айлантирилиши ҳисобидан яна 221 минг қўшимча ўқувчи ўрни яратилди.

Бугун республикада 5 млн.дан ортиқ ўқувчи ўрнига мўлжалланган 10 130 та мактабда 6 млн. 246 мингдан ортиқ ўқувчи таълим олмоқда. Келгуси 5 йилликда ўқувчилар сони 7,5 млн.га етиши кутилмоқда.

▪️Батафсил
_______________

❗️Халқ таълими тизимини истиқболли ривожлантириш бўйича келгуси 5 йиллик учун Миллий дастур ишлаб чиқилмоқда. Таълим сифати ва ўқитувчи нуфузини ошириш ёхуд тизим ривожига оид таклифларингиз бўлса, ушбу ҳавола орқали ёзиб юборинг:

✍️ СЎРОВНОМА

Расмий хабарлар | Медиабанк
⚡️ Qoraqalpog‘iston Respublikasi xalq ta'limi vazirligi huzuridagi Respublika ta'lim markazi va Al Xorazmiy nomidagi xalqaro olimpiada maktabi tomonidan 1-dekabr qoraqalpoq tiliga davlat tili maqomi berilganiligining 32 yilligi munosabati bilan onlayn olimpiada o‘tkaziladi.

Olimpiada qoraqalpoq tilidan o‘quvchilar va o‘qituvchilar o‘rtasida 28-noyabr kuni www.khiso.uz onlayn olimpiadalar platformasida soat 11:00 dan 21:00 ga qadar o‘tkaziladi.

📲 Olimpiadaga qatnashishni xohlovchilar @khiso_uz1_bot orqali ro‘yxatdan o‘tishlari so‘raladi.

Batafsil: 👉 t.iss.one/khisoqq/1737
📢DIQQAT! XALQARO KONFERENSIYA!

📝 XALQARO ILMIY-AMALIY KONFERENSIYADA ISHTIROK ETING!

Eslatib o‘tamiz, A.Avloniy nomidagi ilmiy-tadqiqot instituti tomonidan Ta'lim sifatini baholash bo'yicha xalqaro tadqiqotlarni amalga oshirish milliy markazi bilan hamkorlikda 2021-yil 10-dekabr kuni “Xalqaro baholash va ta‘lim sifatini tadqiq etishning dolzarb muammolari” mavzusida xalqaro ilmiy-amaliy konferensiya o‘tkaziladi.

Konferensiyaning asosiy yo‘nalishlari:

📚 Boshlang‘ich ta’lim sifatini baholash va takomillashtirishda xalqaro tadqiqot dasturlarining o'rni: muammo va yechimlar;

📚 PISA-2022 xalqaro baholash dasturida muvaffaqiyatli ishtirok etish - ta’lim sifatini oshirishning muhim omili;

📚 TIMSS – 4- va 8-sinf o‘quvchilarining matematika va tabiiy fanlardan savodxonlik darajasini baholash va rivojlantirishga qaratilgan zamonaviy yondashuvlar;

📚 TALIS - Direktor va o'qituvchilar ovozi: maktabdagi ta’lim jarayoni va kasbiy rivojlanish muhitini tahlil qilish hamda yaxshilashda xalqaro tadqiqotlarning ahamiyati: muammo va yechimlar;

📚 Umumta’lim maktablarida fanlarni zamonaviy yondashuvlar asosida o‘qitish metodikasi: muammo va yechimlar.

📥📨Konferensiya uchun maqolalar 2021-yil 30-noyabrga qadar (shu kuni ham) [email protected] elektron pochtasi va @xalqaro_konferensiya2021, @mmkonferensiya telegram manzillari orqali qabul qilinadi.

☝️Konferensiyada ishtirok etish BEPUL, materiallar elektron shaklda nashr etiladi.

🔹аxborot xati
🔹информационное письмо
🔹information letter

📌Qo‘shimcha ma’lumotlar uchun Institutning Xalqaro baholash va ta'lim sifatini tadqiq etish ilmiy-tadqiqot bo'limiga murojaat qiling.

TEL:+998 71 246-93-93

❗️A.Avloniy nomidagi ilmiy-tadqiqot institutining rasmiy sahifalarini kuzatib boring 👇👇

Telegram |Facebook |Website|YouTube
Тошкентда «Русский язык в открытом образовательном пространстве» конференцияси бўлиб ўтади

Жорий йилнинг 9-11 декабрь кунлари Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида
«Русский язык в открытом образовательном пространстве» номли илмий-методик конференцияси бўлиб ўтади.

Халқаро илмий-услубий конференция Россия Федерацияси маориф ва Ўзбекистон Халқ таълими вазирликларининг кўмагида Н.П. Огарёв номидаги Мордовия давлат миллий тадқиқот университети ҳамда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети томонидан ташкил этилади.

«Русский язык в открытом образовательном пространстве» номли илмий-услубий конференциясидан кўзланган асосий мақсад турли таълим муассасаларида рус тилини ўқитиш бўйича тажриба алмашиш, натижаларини баҳолашга оптимал ёндашувларни излаш ва рус тилини ўргатиш тизимини такомиллаштиришдан иборат.

Конференцияда иштирок этиб, сертификатни қўлга киритган умумтаълим муассасаларининг рус тили ўқитувчиларига малака ошириш тизимида белгиланган шаклда кредитлар тақдим этилиб, ушбу сертификатлар ўқитувчи иш тажрибасини шаҳар миқёсида оммалаштирилганлигига тенглаштирилади.

Конференцияда иштирок этишни хоҳловчи ўқитувчилар https://ruconf.mrsu.ru/ сайти орқали барча маълумотларни олиши мумкин.

Манзил: Тошкент, Кичик ҳалқа йўли кўчаси, г-9а даҳаси, 21-а уй.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Халқ таълими вазири ҳудудий халқ таълими бошқармалари раҳбарлари билан ҳудудларда мавжуд муаммоларни таҳлил қилди

Давра суҳбати шаклида ўтган мазкур учрашувда тизимда мавжуд муаммо ва камчиликлар, уларни ҳал этиш йўллари таҳлил қилинди.

“Вазифага киришганимдан бери 3 та ҳудудда бўлдим, аҳвол қониқарли эмас. Сизлар керак бўлса ҳудудингиздаги ҳар бир мактабни билишингиз лозим. У ерда мавжуд муаммолар, уларни ҳал этиш йўллари сизда бўлиши керак. Фаолиятингизни ўрганиб, менда юзага келган биринчи савол нега ҳамма вилоятда кўрсаткич ҳар хил? Фаолиятингизни таққослаб бир-бирингиз билан рақобат қилинг, рақобат бўлган жойда албатта тараққиёт бўлади. Ўзгаришни ўзингиздан бошланг. Ҳудудингизда мавжуд педагогика Олий таълим муассасалари битирувчилари билан учрашувлар ташкил қилинг, яхши педагогларни излаб топинг, профессионал ўз ишини яхши биладиган педагогларингиз иштирокида бошқа ўқитувчиларингизга маҳорат дарсларини ташкил қилинг”, — дея таъкидлади вазир.

БАТАФСИЛ: https://bit.ly/3FTF3iC


@uzedu
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видеошарҳ

“Бугун болага берилган эътибор, эртага уни йўл қўйиши мумкин бўлган хатодан сақлаб қолади”

Мактаблардаги рейд тадбирларининг аҳамияти;

Ўқувчи портфелининг текширилиши унинг ҳуқуқини поймол қиладими?

Фарзанд тарбиясига лоқайд ота-оналар;

Ўқувчилар ёнидан никотинли снюслар топилаётгани;

Журналистлардан келиб тушаётган ва айрим ота-оналарнинг эътирозларига сабаб бўлаётган шу ва бошқа саволларга Халқ таълими вазирлиги Маънавий-ахлоқий тарбия бошқармаси бошлиғи Акбар ТАГАЕВ жавоб беради.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Forwarded from Baxtiyor Saidov
Ҳурматли устозлар, ота-оналар ва кенг жамоатчилик вакиллари!

Аҳолининг халқ таълими тизимини ўрганиши мақсадида қилган мурожаатимдан сўнг Сизлардан жуда кўплаб таклиф, фикр ва мулоҳазалар келиб тушди. Таълим соҳасига бўлган бундай эътиборни кўриб, тўғриси жуда қувондим.

Масъул ходимлар кўмагида имкон қадар ҳар бир мурожаат билан танишиб чиқишга ҳаракат қилдик, зарурлари тегишли мутасаддиларга йўналтирилди.

Хабарингиз бўлса, ўтган ҳафтада вазирлик вакилларидан иборат ишчи гуруҳ билан биргаликда 3 та вилоятда бўлдик. Мактабларнинг шароитларини ўргандик. Тўғриси, аҳвол қониқарли эмас. Афсуски, мактабларимизда таълим сифатини яхшилаш учун жуда катта ва кўп ишлар қилишимиз керак.

Давлатимиз Раҳбари таълим тизими, фарзандларимизнинг келажаги ҳақида жуда куюняптилар ва энг олий вазифамиз деб белгилаяптилар. Шу боис, керак бўлса ҳар бир ҳудуд раҳбаридан бугун ўз вилоят ва туманидаги барча мактаблар шароитини билиш талаб этилади. Жойларда фан ўқитувчиларининг билим ва савиясини оширишимиз керак. Айрим ўқитувчилар билан суҳбатлашдим, афсуски, ҳатто ўз фани бўйича оддий саволга ҳам жавобни билмайдиган ўқитувчилар бор экан. Хўш, нима қилиш керак? Вилоятда, туманда, мактабда ҳатто бир нафар яхши педагог бўлса ҳам фойдаланиб, керак бўлса уни қолган ҳамкасбларига маҳорат дарси ўтказишга жалб этган ҳолда мактабларда таълим сифатини оширишимиз керак. Синфда 20 нафар боладан 18 нафари фанни зўр билса, демак бу ўша фан ўқитувчисининг ютуғи, демак у ўқувчиларини ўз фанига қизиқтира олган. Агар шу синф ўқувчиларидан 1-2 нафаригина фандан билими кучли бўлса, демак у иқтидорли ўқувчи ёхуд ота-онаси репетиторга берган, ўқитувчи эса дарс вақтида ўз фанини етказиб бера олмаётганидан далолат.

Тўғри, мактабда шароит йўқ дерсиз, лекин ўқитувчи ўша ерда вақтини кетказиб ўтирибди-ку, жонкуярлик бўлмаса нима қилади бу касбни танлаб?! Унинг қўлида инсон тақдири ётибди! Мактабларда шароит, инфратузилма яхшиланишини кутсак, болаларни йўқотамиз.

Менга келган мурожаатлардан кўриниб турибдики, жойлардаги айрим мактабларда муҳит яхши эмас. Мазкур мактаблардаги муҳитни яхшилашга ҳатто ҳудуд халқ таълими раҳбарининг ҳам кучи етмаяпти.

Ўқитувчилар ўз мурожаатларида мени мактабларига бориб, шароитни ўрганишга таклиф қилган. Қани эди, ҳамма мактабларга бирданига боришга имконим бўлса ҳар бирининг ҳолатини ўрганиб, шахсан назоратга олардим. Бунга вақт керак, лекин албатта ҳаммасига борамиз. Бу йўналишда ҳудудий раҳбарлар билан тизимли иш ташкил қилишга келишиб олдик. Ҳудуд раҳбарларининг масъулиятини ва ваколатини янада оширамиз.

Мулоҳазаларда қайд этилганидек, биз билимли, жонкуяр ва фидойи кадрларни топишимиз керак. Бунинг учун керак бўлса педагогика университетлари билан ҳамкорликни кучайтирамиз. Ҳар бир битирувчи билан суҳбатлашиб, энг яхшиларини мактабларга жалб этамиз.

Шу ўринда барчангизга юборилган фикр ва мулоҳазаларингиз учун миннатдорлик билдирмоқчиман. Сизлардан келган ҳар бир мулоҳаза ва таклифдан келгуси иш фаолиятимизда фойдаланамиз.
Forwarded from Baxtiyor Saidov
УВАЖАЕМЫЕ УЧИТЕЛЯ, РОДИТЕЛИ И ПРЕДСТАВИТЕЛИ ШИРОКОЙ ОБЩЕСТВЕННОСТИ!

В результате моего первого обращения я получил от вас много предложений, мнений и комментариев. Я был действительно рад видеть такое большое внимание общественности к системе народного образования. С помощью ответственных лиц министерства мы постарались максимально подробно ознакомиться с каждым из них, при необходимости обращения были переданы на рассмотрение соответствующим должностным лицам.

Как вам известно, на прошлой неделе вместе с рабочей группой, состоящей из представителей министерства, мы посетили 3 области. Мы изучали условия в школах. Если честно, ситуация неутешительная. К сожалению, нам предстоит проделать большую работу по повышению качества образования в школах.

Глава нашего Государства очень обеспокоен системой образования, будущим наших детей и отмечает его приоритетным направлением. Поэтому, при необходимости, сегодня каждый руководитель областного управления народного образования должен знать состояние каждой ему относящейся школы. Перед нами стоит большая задача по повышению знаний и уровней учителей предметников. Я разговаривал с несколькими учителями, к сожалению, некоторые из них не знают даже свой предмет. Что же делать? Надо повышать качество образования в школах, используя даже хорошего учителя в области, районе, школе, и при необходимости привлекать их к проведению мастер-классов для остальных коллег. Если 18 из 20 детей в классе хорошо знают предмет, это означает, что учитель смог заинтересовать своих учеников к своему предмету. Если только 1-2 ученика в этом классе обладают глубокими знаниями по данному предмету, это означает, что это одаренный ученик или родитель платит репетитору, а учитель просто не способен заинтересовать детей своим предметом.

Возможно вы сейчас скажите, что в школах нет необходимых условий. Но, учитель так или иначе проводит там свое время. А если у педагога нет преданности к своей профессии, зачем выбирать её. Ведь в его руках судьба человека! Если мы будем ждать улучшения условий и инфраструктуры в школах, мы потеряем детей.

Многие из вас для изучения условий пригласили меня в школы. Если бы у меня была возможность посетить все школы сразу, я взял бы под личный контроль каждую из них. Но на это потребуется время и мы обязательно сделаем все возможное для этого. С руководителями ОблУНО мы договорились организовать планомерную работу в каждом направлении.

Как вами было отмечено в комментариях, сейчас перед нами стоит задача найти преданных своему делу людей. С этой целью при необходимости будем укреплять сотрудничество с педагогическими ВУЗами. Мы будем беседовать с каждым выпускником и привлекать в школы лучших из лучших.

В свою очередь я хотел бы поблагодарить всех вас за ваши отзывы и пожелания. Мы будем работать над каждым из них в нашей дальнейшей работе.