Халқ таълими вазири Қамашидаги Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини йўқлаб борди
Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов Қашқадарё вилояти Қамаши туманидаги Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан учрашди.
Вазир уларга яратилган шарт- шароитлар билан танишиб, уларни таълим-тарбияси, жисмонан соғломлиги йўналишида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Болалар билан уларни қийнаётган муаммолар, қизиқишлар тўғрисида суҳбат қилди.
"Сизлар юртимизнинг эртанги кундан умидисизлар. Сизлар қанчалик ақлли, илмли бўлсангиз Ватанимиз шунча равнақ топади", — дея болаларни руҳлантирди вазир.
Меҳрибонлик масканида болаларнинг АКТдан унумли фойдаланишлари учун қўшимча компьютер жамланмалари совға қилинди.
Шу билан вазирнинг Қашқадарё вилоятига ишчи ташрифи ниҳоясига етди.

Forwarded from A.Avloniy nomidagi pedagogik mahorat milliy instituti
Резюме Намуна.pdf
123.7 KB
ДИҚҚАТ!
✅Шартнома асосида малакали педагог ва мутахассислар ишга таклиф этилади!
🔗 А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти “Узлуксиз касбий ривожлантириш-2022” лойиҳаси доирасида педагог кадрларини узлуксиз касбий ривожлантириш курслари контенти (тегишли мавзунинг маърузалар матни, тақдимоти, видеодарси (15 дақиқалик) ва тест топшириқлари) ни ишлаб чиқиш бўйича юқори малакали фан ўқитувчилари ва мутахассисларни шартнома асосида ишга таклиф этади!
✅ ҚУЙИДАГИ ФАНЛАР БЎЙИЧА ПЕДАГОГЛАР ХОДИМЛАР:
👉Батафсил
Ишлаш истагидагилар Резюме (CV) (телефон рақами кўрсатилган ҳолда), паспорт нусхасини 2021 ЙИЛ 1 ДЕКАБРГА қадар @uzluksiz_rivojlantirish_2022 телеграм манзилига юборишлари сўралади.
⚡️А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇
Telegram |Facebook |Website|YouTube

Forwarded from Laylo Rustamova
“Келгуси йилларда энг катта ҳаракатимиз – мактаб, мактаб, яна бир марта мактаб” — Шавкат МИРЗИЁЕВ
Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон мактабларидаги мавжуд энг оғриқли муаммолардан бири кўтарилди. Бу мактаб етишмовчилиги масаласи. Афсуски интернет майдонида давлатимизнинг асосий эътиборида турган ушбу масалани “Ўзбекистоннинг мактаб етишмовчилиги муаммосини ечиш бўйича режаси мавжуд эмас” деган иддао билан илгари сурилган.
Бугунги кунда мактаб масаласи нафақат Халқ таълими вазирлиги, балки давлатимиз раҳбарининг диққат марказидаги энг муҳим масалалардан бири эканлиги ҳеч кимга сир эмас.
Давлатимиз раҳбари сайлов олди дастурида ҳам таълим соҳасида амалга ошириладиган ишларни энг муҳим ишлар сирасига киритар экан:
“Келгуси йилларда энг катта ҳаракатимиз – мактаб, мактаб, яна бир марта мактаб. Агар мактабни ривожлантирсак, ҳамма соҳа бўйича ривожланиш бўлади. Келгуси беш йилда қўшимча 1,2 миллион ўқувчи ўрни яратиш учун, мактаблар реконструкция қилинади ва янгидан барпо этилади”, — дея қайд этган.
Айтиш жоизки, 2018-2021 йиллар давомида юртимизда олиб борилган мактабларнинг моддий-техника базаси ва инфратузилмасини яхшилаш борасида олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида мактабларида қўшимча янги 474,5 минг ўқувчи ўринлари яратилди. Шундан 58,7 минг ўқувчи ўрни янгидан барпо этилган 156 та мактабда ҳамда навбатлилик коэффиценти юқори бўлган мавжуд 1511 та умумтаълим мактабларига қўшимча ўқув бинолари барпо этилиши натижасида 371,4 минг ўқувчи ўрни яратилишига эришилди. Юқорида тилган олинган қарийб ярим миллион ўқувчи ўрнини яратишга давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 5 трлн.сўмдан ортиқ маблағ ажратилган. Бундан ташқари мактаблар 11 йиллик таълим тизимига ўтиши муносабати билан бўшаб қолган 383 та касб-ҳунар коллежлари мактабларга айлантирилиши ҳисобидан 221 минг қўшимча ўқувчи ўрни яратилди. Ушбу янги ўқув ўринларининг яратилиши навбатлилик коэффиценти ошиб кетган мактаблардаги ҳолатни меъёр даражасига олиб тушишга ва таълим олишга муносиб шарт-шароитлар яратишга хизмат қилган.
Гувоҳи бўлганингиздек, жараён фаол ҳолатда, шундай бўлсада, бу борада қилинадиган ишлар ҳали кўп. Уларни ҳал қилиш учун эса албатта вақт ва маблағ зарур.
Шу ўринда бугунги кунда мактабларга ёрдам юртимизда умуммиллий ҳаракатга айланиб улгурганлигини ҳам айтиб ўтмоқчимиз. Қувонарли томони, бугун мактабларни қуришга ҳисса қўшаётган тадбиркорлар ҳам йўқ эмас. Халқ таълими вазирлиги уларга миннатдорлик билдирган ҳолда келгусида ҳам ушбу ҳаракатда фаол бўлишларига чорлаб қоламиз.

Асосий фан олимпиадасининг III (вилоят) босқичига старт берилди
Мазкур олимпиада умумтаълим фанларидан биринчи гуруҳ фанлари нуфузли халқаро олимпиадалар ташкил қилинадиган математика, физика, кимё, биология, информатика бўйича ўтказилади.
Республикамизнинг барча ҳудудларида бўлиб ўтадиган синовлар 2 турда, яъни ёзма иш ва тест, фақат информатика фанидан дастурлашга оид амалий топшириқлар асосида ташкил этилади.
Асосий фан олимпиадасининг III босқичи натижаларига кўра синфлар кесимида 1-5-ўринни эгаллаган ўқувчилар 30 ноябрь куни халқаро олимпиадаларда иштирок этувчи Ўзбекистон терма жамоасини саралашнинг биринчи босқичида қатнашади.
БАТАФСИЛ: https://bit.ly/3l3JWgT
Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram

Forwarded from Rustam Karimjonov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Innovatsion ta’lim texnologiyalari Qashqadaryoda taqdimot qilindi
Qashqadaryolik o’quvchilar Xalq ta’limi vazirligi tomonidan ishlab chiqilgan ilmiy-interaktiv o’yinlar bilan dars jarayonida tanishdilar.
Bolalarning xursandchiligi va qiziqishini ko’ring, dars tugasa ham ketgisi yo’q.
Eng qizig’i, dars jarayonini o’quvchilar boshqarishyapti, o’zlari sinfdoshlariga dars o’tishyapti.
❗️Ta'lim sohasidagi innovatsion loyihalar, joriy etilayotgan veb platformalar haqida xabardor bo'lish uchun ijtimoiy tarmoqdagi sahifalarimizni kuzatib boring, obuna bo'ling!
#IT #innovatsiyalar #maktabda
Facebook | Telegram | Web-site

Халқ таълими вазири самарқандлик ўқитувчилар билан учрашди: “Жамиятнинг ўзгариши сиздан бошланиши лозим”
Бугун Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов Самарқанд вилоятига борди. Вазирнинг илк манзили Самарқанд шаҳридаги 800 нафардан ортиқ бола таҳсил оладиган 8-сонли япон тилига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби бўлди. У ерда ўқувчиларга яратиб берилган шарт-шароитлар ва дарс жараёнлари кўздан кечирилди.
Бахтиёр Саидов мактаб педагоглар жамоаси билан учрашар экан, ўқитувчилик масъулияти, ўқувчиларнинг замонавий билим ва касб-ҳунарларни ўрганишда замонавий методлардан фойдаланиш хусусида ўз тавсияларини берди.
Батафсил: 👉https://bit.ly/3r8wXyD
Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Бугун Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов Самарқанд вилоятига борди. Вазирнинг илк манзили Самарқанд шаҳридаги 800 нафардан ортиқ бола таҳсил оладиган 8-сонли япон тилига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби бўлди. У ерда ўқувчиларга яратиб берилган шарт-шароитлар ва дарс жараёнлари кўздан кечирилди.
Бахтиёр Саидов мактаб педагоглар жамоаси билан учрашар экан, ўқитувчилик масъулияти, ўқувчиларнинг замонавий билим ва касб-ҳунарларни ўрганишда замонавий методлардан фойдаланиш хусусида ўз тавсияларини берди.
Батафсил: 👉https://bit.ly/3r8wXyD
Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Халқ таълими вазирлигида Жаҳон банки билан ҳамкорликни кенгайтириш имкониятлари кўриб чиқилди
Жорий йилнинг 25 ноябрь куни Халқ таълими вазирлигида Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё минтақаси инсон тараққиёти бўйича минтақавий директори Фадия Саада билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда вазирнинг биринчи ўринбосари Усмон Шарифходжаев Жаҳон банки вакили Фадия Саада билан Жаҳон банки молиявий кўмагида Ўзбекистонда амалга оширилаётган жорий лойиҳалар хусусида суҳбатлашди.
Бугунги кунда Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги дастури Европа ва Осиё минтақасида Туркиядан кейинги энг катта амалиёти ҳисобланади. Ушбу дастур жорий йилнинг 1 ноябрь ҳолатига кўра умумий қиймати қарийб 4,8 млрд. АҚШ долларини ташкил этувчи 26 та лойиҳадан иборат.
Батафсил: 👉https://bit.ly/3p1AFY8