#Diqqat_Tanlov
Халқ таълими вазирлиги интернетнинг ўзбек сегментидаги энг кўп аъзоларига эга Maslahat.uz гуруҳи билан навбатдаги танловни эълон қилади!
🎁Мактабдаги ўқитувчингизни ёдга олинг ва 💻 ноутбук соҳиби бўлинг!
"Унинг дарсида ҳаммамиз жим ўтирардик ва хато қилиб қўйишдан қўрқардик. У ҳеч биримизнинг ҳаётимизга бефарқ эмасди. Унинг бугунги ютуқларимдаги ўрни беқиёс"
— Сизда ҳам ана шундай сўзлар билан хотирлайдиган устозингиз борми?
👩🏫Мактаб ҳар бир инсон ҳаётида ўзига хос хотиралар билан умрбод сақланиб қолади. Бугун эришган ҳар қандай ютуғимизда мактабдаги ўқитувчиларимизнинг ўрни беқиёс.
Ҳаётингизда муваффақиятга эришишингизга сабаб бўлган ўқитувчингиз билан боғлиқ энг яхши хотирангиз билан ўртоқлашинг ва навбатдаги ноутбукни ютиб олинг!
‼️Танлов ўқитувчингизга дилингиздаги туйғуларингизни билдириш учун ажойиб имконият бўлади.
Танлов шарти:
✅Ушбу постни ўз саҳифангизда улашинг
✅Ўқитувчингиз ҳақида ушбу ҳаволадаги пост тагида ёзиб қолдиринг.
🎁Энг кўп лайк ва изоҳларга сабаб бўлган иштирокчи 7️⃣ июнь куни соат 1️⃣5️⃣:0️⃣0️⃣ да аниқланади.
#Tanlov
#Ustozingni_yod_et

Facebook
Log in or sign up to view
See posts, photos and more on Facebook.
Халқ таълими вазири ўринбосари имконияти чекланган болаларни байрам билан табриклаш учун Жиззахда бўлди
Халқ таълими вазири ўринбосари Темур Комилов имконияти чекланган болаларни 1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан табриклаш учун Жиззах вилоятига борди.
Вазир ўринбосари вилоят масъуллари билан биргаликда халқ таълими бошқармасига қарашли Заиф эшитувчи болалар махсус мактаб интернатининг очилиш маросимида қатнашди.
Ушбу масканда 20 та синф хоналари, математика, физика, география, кимё-биология, тарих, рус тили, тасвирий санъат, она-тили ва адабиёт фанларини ўқитишга ихтисослаштирилган хоналар, 8 та коррекцион йўналишдаги якка машғулотлар олиб бориладиган хоналар, 10 та касбга йўналтирувчи ўқув хоналари, 100 ўринли фаоллар зали, спорт зал, сунъий қопламали очиқ спорт майдони, замонавий электрон кутубхона ва инновацион компьютер хонаси мавжуд.
Шунингдек, ўқувчиларга қулай шароит яратиш мақсадида 3 та бинодан иборат 200 ўринли барча қулайликларга эга шинам ётоқхоналар, 200 ўринли ошхона, ўқитувчилар хонаси, ёшлар етакчиси хонаси, психолог, сурдолог-дефектолог ҳамда маъмурий-бошқарув хоналари ташкил этилди.
Шу куннинг ўзида Темур Комилов Кар болалар махсус мактаб интернатида бўлди. Жиззах вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан мазкур мактаб интернатига маҳаллий бюджет ҳисобидан қарийб 6 млрд. сўм маблағ ажратилиб, махсус мактаб интернатида замонавий дизайн асосида замон талабига жавоб берадиган махсус хоналар, спорт зали, ошхона, 160 ўринга мўлжалланган ётоқхона ва ювиниш хоналари капитал реконструкция қилинганлигини алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги
Фискал институтга 2021/2022 ўқув йили учун илк бор бакалавриат йўналишларига талабалар қабул қилинади
Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институт 2021/2022 ўқув йилида таълимнинг қуйидаги бакалавриат йўналишларида талабаликка қабул қилади:
✅Солиқ ва солиққа тортиш;
✅Бухгалтерия ҳисоби ва аудит;
✅Рақамли иқтисодиёт.
Таълим кундузги ва сиртқи шаклларда, кредит-модуль тизими асосида ташкил этилади ва тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
Ўқиш муддатлари:
✅кундузги таълим шакли учун 4 йил;
✅сиртқи таълим шакли учун 5 йил.
‼️Шунингдек, Россия Федерацияси Ҳукумати ҳузуридаги Молия университети билан ҳамкорликда ҳам 4 йиллик кундузги таълим асосида кадрлар тайёрланади.
Қабул барча учун очиқ, қонунчиликда белгиланган тартибда тенг ҳуқуқлилик, ягона қабул қоидалари ва ягона танлов асосида амалга оширилади.
Кириш имтиҳонлари иқтисодий таълим блокидаги фанлар бўйича ўтказилади.
Талабалар учун қуйидаги қулайликлар тақдим этилади:
▶️ битирувчиларни иш билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилади;
▶️ ўқув жараёнида таълимнинг масофавий шакллари ҳам қўлланилади;
▶️ икки йил давомида инглиз тили чуқурлаштирилган ҳолатда ўқитилади;
▶️ талабалар турар жой билан таъминланади;
▶️ Россия Федерацияси Ҳукумати ҳузуридаги Молия университети билан ҳамкорликдаги таълимнинг 3-4 босқичлари Россия Федерациясининг Москва шаҳрида амалга оширилади;
▶️ дарс машғулотларига вазирлик ва идораларнинг етакчи амалиётчи мутахассислари жалб этилади;
▶️ ўқув жараёнининг якуний босқичи солиқ органлари маъмурий биноларида ташкил этилади;
▶️ таълим жараёни Фискал институтнинг энг замонавий кампусларида ташкил этилади.
Батафсил маълумотларни Фискал институтнинг https://fiin.uz/ сайтидан олишингиз мумкин.
☎️Қўшимча маълумот учун телефонлар: 71 275-56-92, 71 274-03-00

Халқ таълими вазирининг ўринбосари Урганчдаги мактабларда ўқувчилар учун яратилган шароитлар билан танишди
Бугун Халқ таълими вазирининг ўринбосари Иброҳим Жўраев Урганч шаҳридаги мактабларда ўқитувчи ҳамда ўқувчилар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.
Шунингдек Иброҳим Жўраев мактаблардаги ободонлаштириш ишларининг олиб борилиши, ўқувчиларнинг дарсдан ташқари пайтда қўшимча машғулотлар билан шуғулланиши учун яратилган шароитлар, "Бешта муҳим ташаббус" доирасида олиб борилган ишларни ўрганди.
Жойлардаги мавжуд муаммоларни ўрганиб, таъмирлаш ишларининг сифатли олиб борилиши, ўқувчи ва ўқитувчилар учун муносиб шароитлар яратилиши бўйича ўз таклиф ва тавсияларини билдирди.
Хоразм вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати

Халқ таълими ҳудудий бошқарма ходимлари вазирликда амалиёт ўташмоқда
Халқ таълими вазирлиги ҳудудий бошқарма раҳбар ходимларининг билим-кўникмаларини ошириш, тизимда олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишиш ҳамда ўзаро тажриба алмашиш мақсадида, Вазирлик томонидан режа-жадвал асосида соҳавий йўналишлар бўйича стажировка ташкил этилган.
Асосий мақсад - халқ таълими тизимидаги ўрта бўғин ходимлари амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмуни-моҳиятини ўрганиш ва ушбу ислоҳотларни жойларда самарали татбиқ этишга қаратилган.
Барча амалиётчилар учун ўзаро тажриба алмашиниш ва уларни ҳудудларда татбиқ этишга қаратилган ислоҳотлар доирасида Тошкент шаҳридаги Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган IT мактаби, IT парк ҳамда бошқа объектларга экскурсия ташкил этилди ва ҳар бир объектлар фаолияти бўйича батафсил маълумот берилди, тажрибалар билан ўртоқлашилди.
Бу каби амалиётларнинг тизимли ташкил этилиши келгусида ҳудудларда самарали иш жараёнини ташкил этишда муҳим аҳамият касб этади.

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРИ СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИДА ЯНГИ ТАШКИЛ ЭТИЛАЁТГАН ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН МАКТАБЛАР ФАОЛИЯТИНИ ТАНҚИДИЙ ТАҲЛИЛ ҚИЛДИ
Маълумки, сўнгги йилларда Президент қарорлари билан бир қатор устувор фанлар бўйича ҳудудларда ихтисослаштирилган мактаблар ташкил этилмоқда. Бугунги кунда уларнинг фаолиятини самарали ташкил қилиш ва улардаги таълим сифатини юқори даражага кўтариш муҳим вазифалардан бири бўлиб турибди.
Халқ таълими вазири вилоятда ташкил этилаётган ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини ўрганди.
БАТАФСИЛ: https://bit.ly/3piINmz
@uzedu

#КУН_ФОТОСИ
ВАЗИР ЎРИНБОСАРИ ВА ҲОКИМ "МЕҲРИБОНЛИК УЙИ" ТАРБИЯЛАНУВЧИЛАРИ БИЛАН ШАШКА ЎЙНАДИ
Халқ таълими вазири ўринбосари Темур Комилов Жиззах вилоятидаги “Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчиси билан шашка ўйнади.
Кейинги столдаги рақиблар жамоасида эса Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев.
Ўйин чоғида раҳбарлар “рақибларининг” орзу умидлари хусусида суҳбат қилган.
Маълум бўлишича, ўйин болалар фойдасига якунланган.

Сурхондарёда натижага ишлаб, мақсадли кўрсаткичларга эришиш, жумладан қизил мактабларни камайтириш ва ўқитувчилар малакасини ошириш масалалари муҳокама этилди
Халқ таълим вазири Шерзод Шерматов вилоят халқ таълим бошқармаси ҳамда Термиз шаҳар ва барча туман халқ таълим бўлими мудирлари иштирокида KPI кўрсаткичларига бағишланган йиғилиш ўтказди.
KPIда кўрсатилган 8 та индикатор бўйича ишларни ташкил этиш орқали мактабларда ижобий ўзгариш амалга ошиши ва унинг натижасида халқ таълим бўлими ходимларининг устама миқдорлари белгиланишини тушунтириб ўтди.
KPIда энг паст кўрсаткичга эга бўлган Денов, Музработ туман халқ таълим бўлим мудирларининг кўрсаткичларни кўтариш бўйича амалга оширилган ишлари ва бажарилиши лозим ишлар бўйича таклифлари эшитилди.
Мазкур масала вилоятнинг барча таълим муассаса директорлари билан ҳам ZOOM орқали муҳокама этилди.
KPI кўрсаткичларини кўтариш бўйича таклиф ва топшириқлар берилди.
Ташриф давом этмоқда...