ЎЙИНЧОҚ ЦЕХИ ОРҚАСИДАН 20 МИЛЛИОН СЎМГАЧА ДАРОМАД ТОПАЁТГАН МАКТАБ БИТИРУВЧИСИ ДУБАЙ УНИВЕРСИТЕТИНИНГ ТАЛАБАСИ БЎЛДИ
Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Ургутдаги мактаб ўқувчиларининг мустақил равишда юқори даромад топиш билан биргаликда 30-40 нафар ишчини ҳам иш билан таъминлаётгани ҳақида айтиб ўтганди.
Ургут туманидаги 1-мактаб битирувчилари Рустам ва Бекзод Исмоиловлар ана шундай ёш тадбиркорлардан. Улар ака-укаларнинг фарзандлари. Бугунги кунда уларнинг ҳар бирининг даромади мавсумига қараб 20 миллион сўмгача етиши мумкин.
"Қилаётган ишимизга ишонмаганлар бемалол келиб фаолиятимиз билан танишишлари мумкин", — дейди Бекзод Исмоилов.
Ҳозирда улар ўйинчоқ цехларда 15 хил турдаги ўйинчоқ машиналарни ишлаб чиқаради.
Бугун Рустам SYNERGY UNIVERSITY DUBAI талабаси бўлгани ҳақида хабар олдик.
Батафсил: 👉 https://bit.ly/3ckejeV
Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram

Forwarded from Sherzod Shermatov
Bobotog‘da yillar davomida rus tili tayinli o‘tilmagan maktabda endi malakali rus tili o‘qituvchisi dars o‘tmoqda
Uzoq hududlardagi hamda taʼlim sifati past bo‘lgan maktablarda taʼlim sifatini oshirishga ko‘maklashish maqsadida, boshqa hududdan oliy yoki birinchi toifali o‘qituvchilar kelishini rag‘batlashtirish bo‘yicha qabul qilingan qarorlar, yillar davomida rus tili tayinli o‘tilmagan maktablardagi oquvchilarga malakali o‘qituvchidan dars olishlariga imkoniyat yaratdi.
Andijonlik fidoiy o‘qituvchimiz Adilbek Ataboev Surxondaryoning bunday uzoq hududiga borib ishlayotganini eshitib, biz ham undan xabar olib qo‘shimcha rag‘batlantirish uchun bordik. Haqiqatda juda uzoq hududligigan, yo‘lda ketayotganimizda juda chiroyli tog‘ manzaralarini tomosha qilib ketdik.
O‘qituvchimizga “Xalq taʼlimi aʼlochisi” ko‘krak nishoni va noutbuk taqdim etilgani darslarni yanada samaraliroq o‘tkazishga yordam beradi deb umid qilamiz.
www.ustozfondi.uz
Batafsil: https://bit.ly/334t14J

БИОЛОГИЯ ВА ФИЗИКА ФАНЛАРИДАН ХАЛҚАРО НУФУЗЛИ ФАН ОЛИМПИАДАЛАРИДА ИШТИРОК ЭТУВЧИ ТЕРМА ЖАМОА АЪЗОЛАРИ САРАЛАНДИ
Биология ҳамда Физика фанларидан Халқаро фан олимпиадаларига саралашнинг 2-босқичида юқори натижа қайд этган жами 31 нафар ўқувчи билан 3-6 июнь кунлари тайёргалик машғулотлари ўтказилди.
Дарсларни тажрибали тренер-ўқитувчилар, Халқаро фан олимпиадалари совриндорлари олиб борди. Машғулотлар якунида нуфузли фан олимпиадаларида иштирок этувчи терма жамоа саралаб олинди.
Ўқув машғулотлари А.Авлоний илмий-тадқиқот институтида олиб борилди. Вилоятлардан келган ўқувчиларга ётоқхона ва 3 маҳал овқатланиш учун шароитлар яратилди.
Терма жамоа аъзолари ҳамда юқори натижа қайд этган қуйи синф ўқувчилари учун яқин кунларда хорижий тренерлар иштирокида дарс-машғулотлари ўтказилиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Халқаро Биология олимпиадаси (IBO) жорий йилнинг 18-23 июль кунлари Португалия давлатида, Халқаро физика олимпиадаси (IPhO) 17-25 июль кунлари Литва давлатида ўтказилади.

#Diqqat_Ochiq_muloqot
ИҚТИДОРЛИ ЎҚУВЧИЛАР ВА УЛАРНИНГ ОТА-ОНАЛАРИ ДИҚҚАТИГА!!!
Фарзандингиз Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги фанларни чуқурлаштириб ўқитишга йўналтирилган ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларида ўқишини истайсизми?
‼️Унда бу сиз учун👇👇👇
Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги ихтисослашган мактаблар, уларга қабул жараёнлари, имтиҳонларни ўтказиш тартиби юзасидан Сизларни қизиқтирган барча саволларга жавоб берилади.
Очиқ мулоқот давомида ҳурматли ота-оналар ва ўқувчилар учун:
✅ Мавжуд ихтисослаштирилган давлат умумтаълим муассасалари тўғрисида маълумот;
✅ Ҳужжатлар қабул қилиш муддати ва тартиби;
✅ Ихтисослаштирилган давлат умумтаълим муассасаларига ҳужжатларни топшириш бўйича яратилган электрон платформа;
✅ ихтисослаштирилган мактабларга ўтказиладиган саралаш танловлари (тест) тартиби;
✅ қабул имтиҳонларини муваффақиятли топшириш бўйича тавсиялар берилади.
Очиқ мулоқот вазирликнинг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида бўлиб ўтади.
🔹 Саволларингизга Давлат тест маркази, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Инновация, технология ва стратегия маркази вакиллари масъул вакиллари жавоб беради.
‼️Саволларни Очиқ мулоқот ташкил этилаётган вақт давомида изоҳларда қолдириш мумкин.
Шу ўринда барча мактаб маъмуриятларидан ота-оналар ўртасида онлайн семинарни юқори даражада тарғибот-ташвиқот қилиши, Очиқ мулоқотда мактабдан иштирок этадиган иштирокчилар учун карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда АКТ хоналарида зарур шарт-шароит яратиб беришлари сўралади.
Очиқ мулоқот ўтказилиш вақти:
9 июнь куни 🕒 соат 15:00 да
ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!

Facebook
Log in or sign up to view
See posts, photos and more on Facebook.
Forwarded from Namangan viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi/ RASMIY (MARDON)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
КОСОНСОЙЛИК ЎҚУВЧИ МИНИ ТРАКТОРЛАР ЯРАТИБ, ОИЛАСИГА ЯХШИГИНА ДАРОМАД КЕЛТИРМОҚДА
8 июнь куни ўтказилиши режалаштирилган тадбир:
〰️〰️〰️
🔰 Брифинг
● Мавзу: 2021-2022 ўқув йилида мактабларнинг 1-синфига ҳамда Халқ таълими тизимидаги Ихтисослашган мактабларга қабул тартибидаги ўзгаришлар ва янгиликлар
● Вақти: 12:00
● Жойи: АОКА мажлислар зали
● Иштирок этади: Лайло Рустамова, Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

#Брифинг
2021-2022 ўқув йилида 1-синфга қабул тартибидаги ўзгаришлар ва янгиликлар тўғрисида брифинг
https://www.youtube.com/watch?v=2KrOw9cZArc

‼️ 2021-2022 ЎҚУВ ЙИЛИДА 1-СИНФГА ҚАБУЛ 15 ИЮНДАН БОШЛАНАДИ
✅ Ота-оналарга қулайлик яратиш мақсадида Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг марказидаги умумтаълим мактабларида 1-синфга қабул жараёнлари тажриба-синов тариқасида ЭЛЕКТРОН ШАКЛДА амалга оширилади.
✅ Қолган ҳудудлар (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг бошқа туман (шаҳар)лари умумтаълим мактабларида 1-синфга қабул АНЪАНАВИЙ ШАКЛДА, яъни бевосита мактабда амалга оширилади.
‼️1️⃣ Тажриба-синов тариқасида жорий этилаётган ЭЛЕКТРОН ШАКЛДАГИ қабул жараёни 2 та босқичда амалга оширилади:
🔰БИРИНЧИ БОСҚИЧДА
ота-оналар 2021 йилнинг 15 июнидан 5 июлига қадар my.maktab.uz электрон платформаси орқали рўйхатдан ўтиб, фарзандлари 1-синфга чиқадиган мактабларни танлайдилар.
❗️Бунда ота-оналарга 3 та мактабни танлаш имконияти берилади:
Биринчи мактаб ота-она доимий истиқомат қилаётган ҳудуддаги мактаб, яъни яшаш манзили бириктирилган микроҳудуддаги мактаб;
Иккинчи ва учинчи мактаблар ота-оналарнинг ихтиёрий танлови асосида фарзандларини қатнаши учун қулай бўлган мактаблар.
🔰 ИККИНЧИ БОСҚИЧДА
2021 йилнинг 6 июлидан 31 июлга қадар ота-оналар электрон платформа орқали танлаган биринчи мактабга, яъни бириктирилган микроҳудуддаги мактабга ҳужжатларини топширадилар, бунда ҳужжатларни топшириш тўлиқ электрон шаклда амалга оширилади.
❇️ Агар ота-оналар микроҳудуддаги мактабни эмас, бошқа мактабларни танлаган бўлса, яъни электрон рўйхатдан ўтиш вақтида танлаган иккинчи ёки учинчи мактабларнинг бирида бўш ўринлар бўлган тақдирда 1-15 август кунлари ҳужжатларини топширишлари мумкин бўлади.
‼️2️⃣ Қабул АНЪАНАВИЙ ШАКЛДА амалга ошириладиган ҳудудларда
❗️Ота-оналар бевосита 2021 йилнинг 15 июндан - 15 июлга қадар доимий яшаш манзили бўйича бириктирилган микроҳудуддаги мактабга фарзандларини 1-синфга жойлаштириш учун ҳужжатларини топширишлари мумкин.
❇️ Шунингдек, 16 июлдан - 15 августга қадар ота-оналарга ихтиёрий танлов асосида бошқа мактабларга, яъни микроҳудудига кирмаса ҳам бўш ўринлар бўлса, фарзандларини 1-синфга қабул қилиш учун бошқа мактабга ҳужжатларини топшириш имконияти берилади.
Шу ўринда яна бир бор эслатиб ўтамиз! Умумий ўрта таълим муассасаларининг 1-синфига болалар “Таълим тўғрисида”ги янги таҳрирдаги Қонуннинг 9-моддасига асосан 7️⃣ ёшга тўладиган йилда қабул қилинади.
☝️Эслатиб ўтамиз, олти ёшдан етти ёшгача бўлган болаларни бошланғич таълимга бир йиллик мажбурий тайёрлаш Мактабгача таълими вазирлиги томонидан амалга оширилади.
‼️ Умумтаълим мактабларига бириктириладиган микроҳудудлари маҳаллаларнинг жойлашуви ва аҳолининг демографик ўсишини инобатга олган ҳолда туман (шаҳар) ҳокимликларининг қарори асосида белгиланади.
Ҳудудларда янги уй-жойларнинг қурилиши ёки маъмурий ҳудудий чегараларнинг ўзгариши сабабли туман (шаҳар) ҳокимликларининг қарори билан умумтаълим мактабларига бириктирилган микроҳудудлар қайта ўзгартирилиши мумкин.

☝️Ота-оналарнинг доимий яшаш манзили бўйича бириктирилган микроҳудуддаги мактабга фарзандларининг жойлашишлари кафолатланади.
❇️ Агар ота-оналар микроҳудуддаги мактабни эмас, бошқа мактабларни танлаган бўлса, яъни электрон рўйхатдан ўтиш вақтида танлаган иккинчи ёки учинчи мактабларнинг бирида бўш ўринлар бўлган тақдирда 1-15 август кунлари ҳужжатларини топширишлари мумкин бўлади.
‼️2️⃣ Қабул АНЪАНАВИЙ ШАКЛДА амалга ошириладиган ҳудудларда
❗️Ота-оналар бевосита 2021 йилнинг 15 июндан - 15 июлга қадар доимий яшаш манзили бўйича бириктирилган микроҳудуддаги мактабга фарзандларини 1-синфга жойлаштириш учун ҳужжатларини топширишлари мумкин.
❇️ Шунингдек, 16 июлдан - 15 августга қадар ота-оналарга ихтиёрий танлов асосида бошқа мактабларга, яъни микроҳудудига кирмаса ҳам бўш ўринлар бўлса, фарзандларини 1-синфга қабул қилиш учун бошқа мактабга ҳужжатларини топшириш имконияти берилади.
Шу ўринда яна бир бор эслатиб ўтамиз! Умумий ўрта таълим муассасаларининг 1-синфига болалар “Таълим тўғрисида”ги янги таҳрирдаги Қонуннинг 9-моддасига асосан 7️⃣ ёшга тўладиган йилда қабул қилинади.
☝️Яъни янги 2021/2022 ўқув йилида 2014 йилнинг 1 январидан 31 декабрига қадар туғилган болалар 1-синфга қабул қилинади.❗️Шунингдек, мазкур қонун талаблари бошқа вазирлик ва идоралар тасарруфидаги, мулкчилик шаклидан қатъий назар, яъни нодавлат хусусий барча таълим муассасалари учун ҳам мажбурийдир.
☝️Эслатиб ўтамиз, олти ёшдан етти ёшгача бўлган болаларни бошланғич таълимга бир йиллик мажбурий тайёрлаш Мактабгача таълими вазирлиги томонидан амалга оширилади.
‼️ Умумтаълим мактабларига бириктириладиган микроҳудудлари маҳаллаларнинг жойлашуви ва аҳолининг демографик ўсишини инобатга олган ҳолда туман (шаҳар) ҳокимликларининг қарори асосида белгиланади.
Ҳудудларда янги уй-жойларнинг қурилиши ёки маъмурий ҳудудий чегараларнинг ўзгариши сабабли туман (шаҳар) ҳокимликларининг қарори билан умумтаълим мактабларига бириктирилган микроҳудудлар қайта ўзгартирилиши мумкин.
Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
“Онлайн мактаб” лойиҳасида фаол қатнашган педагоглар Халқ таълими вазирлиги томонидан тақдирланди
Жорий йилнинг 8 июнь куни Тошкент шаҳридаги 238-сонли умумтаълим мактабида “Онлайн мактаб” лойиҳасида фаол қатнашган педагогларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Бунда, 2020-2021 ўқув йили якуни муносабати билан, ушбу лойиҳада фаол қатнашган жами 43 нафар ўқитувчилар ва мутахассислар Халқ таълими вазирлиги томонидан “Халқ таълими аълочиси” ва “Халқ таълими фидоийси” кўкрак нишонлари билан тақдирланди.
Халқ таълими вазирлиги “Онлайн мактаб” рукнидаги телевизион дарсларни тасвирга олишга жалб қилинган барча ўқитувчилар, сурдо-таржимонлар, муҳаррирлар ва телевидения ходимларига ўз миннатдорчилигини билдиради.