Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
77.4K subscribers
21.1K photos
5.98K videos
140 files
12.4K links
Veb-sayt: https://www.uzedu.uz/
YouTube: youtube.com/@UzEdu1
Facebook:https://www.facebook.com/uzedu1/
Instagram: https://www.instagram.com/mmtv_uz/
📞 Ishonch telefoni: (71) 202-09-09

✉️ [email protected]

Manzil:Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi 2a-uy
Download Telegram
Forwarded from Sherzod Shermatov
Maktablarni qo‘shimcha daromadini oshirib, o‘quvchilarga ham daromad topishni o‘rgatayotgan pedagoglarimizning ijobiy tajribalarini ommalashtirish zarur

Samarqand shahridan Paxtachi tumaniga ketayotganda yo‘lda maktab ko‘ringanida, bir to‘xtab ko‘raylikchi qanday ekan deb kirib juda yaxshi holatning guvohi bo‘ldik. Maktab direktori maktabning yerlaridan unumli foydalanib, turli xil ekinlar, issiqxonalar tashkil qilgani bilan birga fidoyi tasviriy san’at o‘qituvchisining mahsulotlarini ko‘rsatdi. O‘qituvchi bolalar bilan birga ko‘pgina yo‘nalishda ijod namunalarini yasab, erkin savdoga ham berib yuborar ekan.

Natijada o‘ziga, maktabga va o‘quvchilarga qo‘shimcha daromad topibgina qolmay, balki bitiruvchilarni ish bilan ta’minlanishiga o‘ziga xos poydevor yaratayapti. Samarqandda turizm imkoniyatlari keng bo‘lgani tufayli har bir sayyoh o’zi bilan esdalik uchun nimadir olib ketgisi keladi. Batafsil: https://bit.ly/2R0IKyE
Сирдарё вилояти ҳокими иқтидорли ўқувчиларга ҳар ой 245 минг сўмдан стипендия беради

Гулистон шаҳридаги Информатика ва ахборот техналогияларига ихтисослаштирилган таянч мактаб интернатида Сирдарё вилояти ҳокими ташаббуси билан иқтидорли ўқувчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида вилоят ҳокимининг “Энг билимдон ўқувчи” фанлар олимпиадасининг якуний вилоят босқичи ташкил этилди.

Олимпиадада Вилоят Ҳокимининг стипендиясига лойиқ бўлган ўқувчи ёшлар орасидан “Энг яхши математик”, “Энг яхши хорижий тил билимдони”, “Энг яхши дастурчи”, “Энг яхши биолог”, “Энг яхши физик” ва “Энг яхши кимё фани билимдони” каби йўналишларда иқтидорли ўқувчилар аниқланди.

Ўқувчиларнинг бажарган ишлари ҳакамлар ҳайъати томонидан шаффофликда текширилди ва юқори натижа кўрсатган ўқувчилар вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан тақдирланди.

Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати
#ХУШХАБАР

55-Халқаро Менделеев кимё олимпиадасида қатнашган 7 нафар ўқувчининг барчаси ғолибликни қўлга киритди

2021 йил 20-26 апрель кунлари 28 та давлат ўқувчилари ўртасида 55-Халқаро Менделеев кимё олимпиадаси онлайн тарзда ўтказилди. Ўзбекистон шарафини мазкур олимпиадада 7 нафар ўқувчи ҳимоя қилиб, 7 нафари ҳам медаль соҳиби бўлди.

Олимпиадада Австрия, Хитой, Туркия, Россия, Саудия Арабистони, Исроил, Хорватия, Венгрия ва бошқа мамлакат жамоалари билан бирга мамлакатимиз терма жамоаси ҳам иштирок этди. Халқаро олимпиада Халқ таълими вазирлигининг Фан олимпиадалари бўйича иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш департаменти томонидан Тошкент шаҳри Юнусобод тумани 9-Ахборот технологияларга ихтисослаштирилган мактабда ўтказилди ва жараёнлар ташкилий қўмита томонидан жами 17 та вебкамера ва микрофонлар орқали кузатиб борилди.

Халқаро олимпиада иккита назария турда ўтказилди. Илк босқичда барча иштирокчилар 8 та мажбурий масала ишлаган бўлса (жами 80 балл), иккинчи босқичда кимё фанининг 5 бўлимига оид 15 масаладан ихтиёрий 5 тасини ишлаш талаб қилинди (жами 75 балл). Икки босқич натижаларига кўра ғолиб ўқувчилар аниқланди.

Якуний натижаларга кўра ватанимиз шарафини ҳимоя қилган ўқувчиларимиз 1 та олтин, 4 та кумуш ва 2 та бронза медаллари билан тақдирланди.

Ўтган йилги 54-Халқаро Менделеев кимё олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоаси 1 та олтин ва 5 та бронза медалини қўлга киритган эди.

Ғолиб иштирокчиларга дипломлар ва медаллар ҳамда совға қилинадиган китоблар ташкилий қўмита томонидан почта орқали жўнатилади.

Маълумот учун: Бугунги кунгача Ўзбекистон терма жамоасининг ҳисобида 7 та олтин, 20 та кумуш ва 51 та бронза медаллари мавжуд.

55-Халқаро Менделеев кимё олимпиадасида совриндор ўринларни қўлга киритган ўқувчилар

🥇Олтин медаль – 1 та

Фирдавс Собиров –
Бухоро шаҳар 35-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси.

🥈Кумуш медаль – 4 та

Азимжон Жамолов –
Абу Али ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқувчиси;

Собиржон Аманов – Тошкент педиатрия тиббиёт институти академик лицейи ўқувчиси;

Нафиса Нормуродова – Тошкент педиатрия тиббиёт институти академик лицейи ўқувчиси;

Дурдона Мухтархўжаева – Абу Али ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқувчиси.

🥉Бронза медаль – 2 та

Икромиддин Боймаҳаммадов –
Абу Али ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиси;

Бегзод Рўзибоев – Тошкент педиатрия тиббиёт институти академик лицейи ўқувчиси.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Forwarded from Rustam Karimjonov
⚡️Yangi o‘quv yilidan Surxondaryo viloyatining 6 ta tumanlari – Jarqo‘rg‘on, Denov, Angor, Sho‘rchi, Sherobod va Sariosiyo tumanlarida AKTga ixtisoslashtirilgan maktablar o‘z ish faoliyatini boshlaydi.

🔍Batafsil o'qish: https://bit.ly/32MzYHf

#tashrif #termiz #AKT_holati

Facebook | Telegram | Web-site
Forwarded from BVMMTB.UZ | Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#АТТЕСТАЦИЯ_2021
#ИККИНЧИ
✳️ОФАРИН, УСТОЗ!

🔹Бугун, 27 апрель куни Бухоро муҳандислик технология институтида она тили фани ўқитувчилари учун малака тоифаси бўйича тест синовлари бўлиб ўтмоқда.

🔹Мазкур синов жараёнида Ғиждувон туманидаги 60-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Юлдуз Қосимова берилган 40 та саволдан барчасига тўғри жавоб берган ҳолда энг юқори кўрсаткич, яъни 100 балли натижани қайд этди.

🔹Офарин, Устоз!


Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси каналига аъзо бўлинг: 👉 buxorovxtb
#Bilasizmi

Фан олимпиадалари ғолиблари Ўзбекистонда қандай рағбатлантирилади?

Куни кеча 55-Халқаро Менделеев кимё олимпиадасида 7 нафар ўқувчи ғолибликни қўлга киритгани ҳақида хабар бергандик. Мазкур хабар айрим ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан ғолибларнинг рағбатлантирилиши юзасидан саволларни келтириб чиқарди.

Хўш, Ўзбекистонда Фан олимпиадалари ғолиблари қандай рағбатлантирилади?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ фан олимпиадалари ғолибларини рағбатлантиришнинг янги тизими жорий этилди.
Мазкур қарорга кўра фақатгина қуйидаги дунёда тан олинган нуфузли фан олимпиадаларида ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар ва уларнинг ўқитувчилари бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланади:

Халқаро математика олимпиадаси (International Mathematical Olympiad (IMO)),
Халқаро физика олимпиадаси (International Physics Olympiad (IPhO)),
Халқаро кимё олимпиадаси (International Chemistry Olympiad (IChO)),
Халқаро биология олимпиадаси (International Biology Olympiad (IBO)),
Халқаро информатика олимпиадаси (International Olympiad in Informatics (IOI))

🥇1-ўрин (олтин медаль) учунўқувчига базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баравар (122,5 млн. сўм), ўқитувчисига – 450 баравар (110,25 млн. сўм);

🥈2-ўрин (кумуш медаль) учун – ўқувчига базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 баравар (73,5 млн. сўм), ўқитувчисига – 250 баравар (61,25 млн. сўм);

🥉3-ўрин (бронза медаль) учун – ўқувчига базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравар (49 млн. сўм), ўқитувчисига –150 бараварида (36,75 млн. сўм).

Халқаро фан олимпиадалари ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар ва таълим муассасаси директорлари навбатдаги ўқув йили учун директор жамғармасидан қуйидагича қўшимча устама оладилар:

1-ўрин (олтин медаль) учун – 200%;
2-ўрин (кумуш медаль) учун – 175%;
3-ўрин (бронза медаль) учун – 150%.

Юқоридаги нуфузли халқаро олимпиадаларда медаль билан тақдирланган ўқувчилар Олий таълим муассасаларига имтиҳонларсиз имтиёзли равишда қабул қилинади.

‼️Таълим муассасаларида ўқитувчи бўлиб фаолият юритаётган халқаро олимпиадалар ғолиблари лавозим маошига 150 фоиз, асосий олимпиадалар республика босқичи ғолиблари лавозим маошига ҳар ой 100 фоизлик устама ҳақи тўланади.

Шунингдек, юқорида номлари қайд этилган нуфузли олимпиадалардан ташқари ўтказиладиган халқаро олимпиадалардаги ўқувчиларнинг иштироки ҳам рағбатлантириб борилмоқда. Хусусан 2021 йил давомида ўтказилган Халқаро Менделеев кимё олимпиадаси, Халқаро Жаутиков олимпиадаси ҳамда Кавказ математика олимпиадаларида ғолиб бўлган 21 нафар ўқувчининг барчасига яқин кунларда Ўзбекистон Республикаси Президенти совғаси сифатида моноблок, олтин медаль соҳибларига қўшимча равишда телевизорлар берилади.

Бундан ташқари Халқ таълими вазирлиги билан хамкорликда фаолият юритадиган ташкилотлардан ҳам қўшимча совғалар берилиши кўзда тутилган.

СУРАТЛАР: Халқ таълими вазирлиги томонидан 2020 йилнинг 27 август куни Халқаро фан олимпиадаларида ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар ва уларнинг устозларини бир марталик пул мукофоти билан тақдирлаш маросимидан олинган.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Хушхабар

Андижонлик ўқувчи Токиода бўлиб ўтадиган ёзги олимпиада ўйинларига йўлланмани қўлга киритди

Андижон вилояти Булоқбоши тумани 8-умумтаълим мактаби ўқувчиси Давронбек Ашуров спортнинг биатлон тури бўйича квалификацион мусобақаларда ғолиб бўлиб Токиода бўлиб ўтадиган ёзги олимпиада ўйинларига йўлланмани қўлга киритди.

Халқ таълими вазирлиги Давронбек Ашуров ҳамда унинг оила аъзоларини ушбу ютуқлари муносабати билан муборакбод этади.

Спортчи-ўқувчимизнинг зафарли одимлари бардавом бўлсин.

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати
Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Бўзатов тумани ўқувчилари билан учрашди

Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифходжаев Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича идоралараро ишчи гуруҳ аъзоси сифатида Бўзатов туманида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Ҳудуддаги ёшлар ва мактаб ўқувчилари билан суҳбатлашиб, уларни қизиқишлари, мактадан бўш вақтида спорт билан шуғулланиш, китоб ўқиш, ахборот-коммуникация технологиялари билан ишлаш бўйича шароитлари ўрганилди.

Шунингдек жорий йилда таъмирланиши кўзда тутилаётган мактаблар бўйича аниқ режалар белгилаб олинди.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
МЕНДЕЛЕЕВ ОЛИМПИАДАСИДА ОЛТИННИ ҚЎЛГА КИРИТГАН ИЛК МАКТАБ ЎҚУВЧИСИ — У ЖАҲОН РЕКОРДИНИ ЯНГИЛАБ ЭНГ ЁШ АКАДЕМИК БЎЛИШНИ МАҚСАД ҚИЛГАН

17 ёшли Фирдавс тинимсиз китоб ўқийди. Навоий ғазалларини ўқишни, мумтоз мусиқа тинглашни яхши кўради. Ўзбекистон халқ артисти Муножат Йўлчиеванинг ашаддий мухлиси.

Фирдавснинг орзуларидан бири севимли санъаткори Муножат Йўлчиева билан кўришиш.

Шу кунгача Фирдавснинг Олимпиадалардаги ғалабаларидан олган пул кўринишидаги рағбати 62 миллион сўмни ташкил қилади.

Фирдавс Собировнинг ҳаётига назар солиб, унинг онасини суҳбатга тортдик...

БАТАФСИЛ: https://bit.ly/3tYi9Rt

Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram