Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
101K subscribers
23.3K photos
6.29K videos
142 files
13.2K links
Veb-sayt: https://www.uzedu.uz/
YouTube: youtube.com/@UzEdu1
Facebook:https://www.facebook.com/uzedu1/
Instagram: https://www.instagram.com/mmtv_uz/
📞 Ishonch telefoni: (71) 202-09-09

✉️ [email protected]

Manzil:Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi 2a-uy
Download Telegram
Бўзатов мактабларидаги ўзига хос тажриба ўрганилди

Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифходжаев Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича идоралараро ишчи гуруҳ аъзоси сифатида Бўзатов туманидаги мактаблар фаолияти билан танишаётгани ҳақида аввалроқ хабар бергандик.

Ушбу ўрганиш натижасида Бўзатов мактабларида ўзига хос тажриба кузатилди. Мактабларнинг спорт залларида дарс вақтидан сўнг спорт мактаби мураббийлари томонидан турли тўгараклар ташкил қилинган бўлиб, бунда ушбу мактаб ёки қўшни туман мактаби ўқувчилари учун улардан бепул фойдаланиш ташкил қилинган. Айни дамда ўқувчиларда енгил атлетика, баскетбол, кураш, футбол, енгил атлетика, бокс, волейбол каби спорт турлари бўйича жами 20 га яқин тўгаракларда шуғулланиш имконияти мавжуд.

Бундан ташқари мактаб ҳудудида жойлашган бўш бинода мактаб филиалларида таҳсил олаётган олис ҳудуддан қатнайдиган иқтидорли ўқувчиларни асосий мактабга келиб таълим олиши учун ётоқхона ташкил этилиши белгиланди.
❗️ССВ: Мактаб ва боғча ходимлари ҳамда сурункали касаллиги бор фуқароларни ҳам коронавирусга қарши эмлаш бошланди

Юртимизда коронавирусга қарши эмланаётган аҳоли қатламлари қамрови кенгайди. Шу пайтгача 65 ёш ва ундан катта фуқаролар ҳамда тиббиёт ходимлари эмланаётган эди.

Кеча, 27 апрелдан бошлаб ўрта мактаб ўқитувчилари, мактабгача таълим муассасалари ходимлари ҳамда сурункали касаллиги бор фуқаролар ҳам вакцинация жараёнларига жалб қилинди.

Шу куннинг ўзида:
💉9343 нафар ўқитувчи,
💉5298 нафар мактабгача таълим муассасалари ходимлари,
💉2845 нафар сурункали касаллиги борлар
корнавирусга қарши вакцина қабул қилган.

Илк кунда мактаб ўқитувчиларининг 22 фоизи AstraZeneca, 78 фоизи ZF-UZ-VAC2001 билан эмланган бўлса, мактабгача таълим муассасалари ходимларида бу кўрсаткич мос равишда 11 ва 89 фоизни, сурункали касаллиги борларда эса 23 ва 77 фоизни ташкил этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

▶️
@ssvuz
▶️
@ssvmatbuotkotibi
НАМАНГАНЛИК ЎҚУВЧИ БИЛИМИ ОРҚАЛИ БИР ОЙДА 5 МЛН СЎМ ДАРОМАД ТОПМОҚДА

Отабек Усмонов Наманган туманидаги 16-умумтаълим мактабининг 11-синфида таҳсил олади. Ўз олдига катта мақсадлар қўйган қаҳрамонимиз муддатидан аввал Жанубий Кореянинг “Songvon” университети талабасига айланди.

Корейс тилидан Тоpic 2 даражали сертификатга эга бўлиб, мазкур тил билан 3 йилдан буён мунтазам шуғулланиб келаётган ёш, интилувчан ўқувчи ўз атрофига умумтаълим масканидаги тенгдошлари, ука-сингилларини жамлаган. Дарсдан сўнг таълим маскани директори Анваржон Мирзалиев томонидан ажратиб берилган хонада корейс тилидан қўшимча сабоқлар беради.

Айни пайтда ўзининг 9 нафар синфдошини ҳам ОТМга кириш имтиҳонларига тайёрламоқда.

Биргина мактабнинг ўзида 50 дан зиёд ўқувчи ҳамда маҳалладошларига корейс тилидан сабоқ бермоқда.

Тинимсиз ҳаракатлари, интилиши ва билими унга ҳар ойда 5 млн сўм даромад келтирмоқда.


Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси Ахборот хизмати
ХТВ ва Австрия делегацияси таълим соҳасида ўзаро ҳамкорлик масаласини муҳокама этдилар

27 апрель куни Австрия элчихонаси маслаҳатчиси Клеменс Махал, “АТС” компанияси директори Тино Терранео ҳамда “Bit media e-solution” компанияси вакили Стефан Дюсс таркибидаги делегация Халқ таълими вазирлигига ташриф буюрди.

Халқ таълими вазири ўринбосари Рустам Каримжонов ҳамда Инновация, технология ва стратегия маркази бош директори Абдували Хайдаров иштирокида ўтган учрашувда томонлар Ўзбекистон ва Австрияда ўрта таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан ўзаро танишдилар.

“Bit media e-solution” вакили Стефан Дюсс компаниянинг электрон таълим, электрон ҳукумат ва электрон ечимлар йўналишларидаги амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида маълумот берди. Шунингдек, Австрия ҳукумати томонидан ижтимоий лойиҳаларга ажратиладиган узоқ муддатли фоизсиз кредитлар мавжудлигини ва ҳамкорликда амалга оширилиши мумкин бўлган лойиҳаларни ушбу кредит асосида молиялаштириш таклифини билдирди.
“Обод мактаб” танловида ғолиблар жамоатчилик томонидан берилган овозлар сонига қараб аниқланади

Хабарингиз бор, Халқ таълими вазирлиги томонидан "Обод мактаб" экологик онлайн кўрик-танлови эълон қилинган эди.

Мазкур танловда таълим муассасалар томонидан 400га яқин видеороликлар юборилган бўлиб, Ишчи гуруҳ томонидан танлов низоми талабларига мос бўлган энг яхши 42 та ижодий ишлар саралаб олинди.

Сараланган видеороликлар танлов низомига кўра Халқ таълими вазирлигининг Facebook ижтимоий тармоғидаги расмий танловлар саҳифасида жамоатчилик томонидан баҳолаш («Нравится»👍 (ёқтириш) белгисини босиш) учун эълон қилинди. Жамоатчилик томонидан энг кўп овоз берилган ижодий ишлар “Обод мактаб” танловида ғолиб деб топилади.

Видеороликларга овоз бериш жараёни жорий йилнинг 30 апрель куни соат 18:00 га қадар давом этади.

Барча видеороликлар билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин:
👉https://www.facebook.com/uzedutanlov
#Diqqat_Online_muloqot

Ҳурматли ота-оналар, ўқитувчилар ва тўгарак раҳбарлари!

Давлатимиз раҳбари илгари сурган 5 та муҳим ташаббусдан биринчиси ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодини юзага чиқаришга хизмат қилмоқда.

Халқ таълими вазирлиги санъат ва маданиятнинг ўқувчилар тарбиясида тутган ўрни, боланинг ривожланишида аҳамиятини ота-оналар ва ўқитувчилар ўртасида кенг тарғиб қилиш мақсадида халқимизнинг севимли санъаткори, каратэ бўйича Қора ДАН белбоғи соҳиби Валижон Шамшиев ҳамда "Ниҳол" мукофоти совриндори, Баркамол авлод маркази тўгарак раҳбари, раққоса Муҳаббат Қурбонова билан онлайн мулоқот ташкил этмоқда.

Онлайн мулоқот Халқ таълими вазирлигининг фейсбук ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида бўлиб ўтади.

☝️Саволларни Очиқ мулоқот ташкил этилаётган вақт давомида изоҳларда қолдириш мумкин.

Очиқ мулоқот 29 апрель куни
🕒 соат 1️⃣0️⃣:0️⃣0️⃣ да бўлиб ўтади
Чироқчида пиёдалар йўлакчасида ЙТҲ содир бўлган ҳудудда мактаб қурилиши бу йилги дастурга киритилган ва бундан аҳоли хабардор қилинган эди

Хабарингиз бор, 21 апрель куни Қашқадарёнинг Чироқчи туманида А-378 «Самарқанд—Ғузор» йўлидан Самарқанд томон ҳаракатланиб келаётган Isuzu юк машинаси пиёдалар йўлакчаси орқали йўлни кесиб ўтаётган болани уриб юборган.

Халқ таълими вазири ўринбосари Иброҳим Жўраев ушбу ҳудудда бўлиб ҳолатни ўрганди.

Маълум бўлишича, бола мазкур мактабга тайёрлов гуруҳига қатнаётганда пиёдалар йўлакчасидан йўлни кесиб ўтаётган вақтда ЙТҲда ҳалок бўлган.

Айтиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йилнинг 12-13 ноябрь кунлари Қашқадарё вилоятига ташрифи доирасида ажратилган қўшимча маблағ ҳисобига мазкур ҳудудда 99-мактаб филиали ўрнига 176 ўринли тўлақонли мактаб янги ўқув йилигача қурилиши режага киритилган ва бу ҳақда ҳудуд аҳолиси хабардор бўлган. Айни дамда мактабнинг лойиҳа-смeта ҳужжатлари тайёр ва мактаб қурилиши бўйича тендерга қўйилган.

Янги мактаб қурилиши натижасида “Истиқлол” маҳалласининг болалари йўлни кесиб ўтмасдан ўзининг ҳудудидаги мактабга қатнаш имкони бўлади ва ушбу мактаб филиалига тўлақонли мактаб мақоми берилади.

Фурсатдан фойдаланиб, азиз ота-оналардан фарзандингизни серқатнов йўллардан мактабга боришида назоратга олишингизни, ҳайдовчилардан эса пиёдалар йўлакчаларига яқинлашганда тезликни камайтириб, диққатни оширишни, йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишларини сўраб қоламиз.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
👩🏻‍🏫 Умумтаълим мактабларда ахборот коммуникация технологиялари, интернет ва рақамлаштириш қай даражада?

Кутилган натижалар ва истиқболдаги режалар

〰️〰️〰️

Бугун, 29 апрель куни соат 14:00 да АОКАда бўлиб ўтадиган матбуот анжуманида шу каби муҳим саволларга жавоб олишингиз мумкин.

▪️Иштирок этади: Халқ таълими вазирлиги мутасаддилари

〰️〰️〰️
📢
Саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.

🎤 ОАВ ходимлари таклиф этилади.

https://t.iss.one/aoka_uz
#Online

Айни дақиқаларда

Давлатимиз раҳбари илгари сурган 5 та муҳим ташаббусдан биринчиси ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодини юзага чиқаришга хизмат қилмоқда.

Санъат ва маданиятнинг бола тарбиясида тутган ўрни юзасидан халқимизнинг севимли санъаткори, сўз устаси Валижон Шамшиев ҳамда "Ниҳол" мукофоти совриндори, Баркамол авлод маркази тўгарак раҳбари, раққоса Муҳаббат Қурбонова билан онлайн мулоқот ташкил этилмоқда.

Онлайн мулоқот Халқ таълими вазирлигининг фейсбук ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида бўлиб ўтмоқда.

☝️Саволларни Очиқ мулоқот ташкил этилаётган вақт давомида изоҳларда қолдириш мумкин.
ХТВ томонидан тақдирланадиган фан олимпиадалари ғолибларини “Ўзкимёсаноат” ва Ички ишлар вазирлиги ҳам тақдирлаш ташаббуси билан чиқди. Сизда ҳам шундай имконият бор! Ёшларни қўллаб-қувватловчилар сафига қўшилинг!

Куни кеча ўзбекистонлик ўқувчиларнинг Халқаро Менделеев кимё олимпиадасида ғолибликни қўлга киритгани ҳақида хабар бергандик.

Ўқувчиларнинг тақдирлаш маросими жорий йилнинг 1 май куни ўтказилиши режалаштирилди. Тақдирлаш маросимида Халқаро Менделеев кимё олимпиадасидан ташқари Халқаро Жаутиков олимпиадаси ҳамда Кавказ математика олимпиадаларида ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар ҳам тақдирланади.

Ҳозирда “Ўзкимёсаноат” АЖ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Китоб маркази китоб дунёси тармок савдо марказлари ўқувчиларимизни рағбатлантириш ташаббуси билан чиқди.

Агар сизда ҳам ғолибларимизни тақдирлаш истаги бўлса биз бундан мамнун бўламиз, ўқувчилар ва уларнинг ўқитувчилари учун ушбу рағбат олдинда бўлиши кутилаётган нуфузли халқаро олимпиадаларида Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилиш учун қўшимча мотивация бўлади.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram