Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
76.8K subscribers
21.2K photos
6K videos
140 files
12.4K links
Veb-sayt: https://www.uzedu.uz/
YouTube: youtube.com/@UzEdu1
Facebook:https://www.facebook.com/uzedu1/
Instagram: https://www.instagram.com/mmtv_uz/
📞 Ishonch telefoni: (71) 202-09-09

✉️ [email protected]

Manzil:Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi 2a-uy
Download Telegram
#Интервью

МАКТАБЛАРДА ИМКОНИЯТИ ЧЕКЛАНГАН БОЛАЛАР УЧУН ХАВФСИЗ ИНКЛЮЗИВ ЎҚУВ МУҲИТИ ЯРАТИЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 6 ноябрдаги қарорига асосан Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик Республика ташхис маркази фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича Ҳукумат қарорини қабул қилиш белгиланган.

Қарорда халқ таълими тизимида касб-ҳунарга йўналтириш, ижтимоий-психологик хизмат кўрсатиш механизмини янада такомиллаштириш, касб-ҳунарга йўналтиришнинг илғор тажрибаларга асосланган замонавий шакл ва услубларини жорий этиш, инклюзив таълимни жорий этиш, ривожлантириш ҳамда болалар, ота-оналар, педагог ходимлар ва жамоатчиликни ижтимоий-психологик жиҳатдан тайёрлаш орқали болалар учун хавфсиз инклюзив ўқув муҳитини яратиш кўзда тутилган.

Хўш, болалар учун хавфсиз инклюзив ўқув муҳитини яратиш бўйича Марказда қандай ишлар амалга оширилмоқда? Ушбу саволга Марказнинг дефектология ва тиббиёт бўлими бошлиғи, педагогика фанлари номзоди, доцент Убайда ФАЙЗИЕВА жавоб берди.

— Айни вақтда Марказ томонидан “Инклюзив таълим лабораторияси”нинг Низоми ҳамда инклюзив таълим беришнинг сифати ва самарадорлигини аниқлаш мезонларини ишлаб чиқиш, педагог ходимларнинг малака ошириш курслари учун “Инклюзив таълим” ўқув модулини яратиш ва амалиётга татбиқ этиш, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларида ташкил этиладиган “Болаларни ижтимоий-психологик қўллаб-қувватлаш маркази” негизида инклюзив шароитларда таълим олувчилар учун психологик-педагогик қўллаб-қувватлаш ишларини ташкил қилиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.

— Болалар учун хавфсиз инклюзив ўқув муҳитини яратишда нималарга эътибор қаратиш керак?

Коррекцияловчи (камчиликларини тузатиш) таълим мазмунини ўқувчиларнинг эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда индивидуал бўлишини таъминлаш орқали ҳар бир ўқувчи инклюзив таълим шароитида эркин ҳис қиладиган даражага етказилиши зарур. Бунинг учун таълим жараёнида иштирок этувчи барча педагог ходимлар, тарбиячилар олдига ягона талаб қўйилади. Бунда ўқувчиларни ижтимоий ҳаётга тайёрлашга яъни оилада, маҳаллада, жамоат жойларида, умуман олганда ҳаётда қўлланиладиган шахслараро муносабатлардаги барча коммуникатив кўникма ва малакалар берилишини таъминлашни кўзда тутади.

— Инклюзив таълимда мактаб синф хоналарига ҳам алоҳида талаблар қўйиладими?

— Ҳа албатта, инклюзив таълимга ўтишда мактаб ва ундаги синф хоналарига алоҳида талаблар қўйилади. Чунки барча умумий ўрта таълим мактаблари соғлом болаларни таълим олишига мўлжалланган. Шунинг учун ҳаракати чекланган, заиф кўрувчи, кўзи ожиз, кар ва заиф эшитувчи болалар учун махсус қурилмалар, мосламалар, дарслик ва ўқув материаллари, жиҳозлар бўлиши талаб этилади.

— Инклюзив таълим имконияти чекланган ўқувчилар умумий дастурлар орқали ўқитиладими ва унда қандай мутахассислар фаолият олиб боради?

— Инклюзив синфларда умумтаълим мактабларининг барча ўқитувчилари фаолият олиб боради, фақат синфдаги имконияти чекланган болалар билан махсус таълим мутахассислари (сурдопедагог, тифлопедагог, олигофренопедагог) махсус ўқитувчи сифатида ҳамкорликда иш олиб боради. Инклюзив таълим умумтаълим дастурлари асосида ҳар бир йўналишдаги (кўришдаги, эшитишдаги, ақлий фаолиятида муаммоси мавжуд) болаларга йўналтирилган, мослаштирилган ўқув дастурлари асосида индивидуал ёндашув орқали ўқитилади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#интервью

"Энг аввало, шаффофликни йўлга қўйганмиз. Ўқитувчилар билан дўстона муносабат қилиб, уларни доимий рағбатлантириб борамиз. Ўқитувчиларимиз 9 -10 -11- синф ўқувчиларини махсус фанлар бўйича олий таълимга тайёрлайди"

Нигора Саидходжаева

🥇Кўча супурган педагог бугун “Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси” фахрий унвони соҳибаси бўлди.

Тошкент шаҳри, Сергели туманидаги 300-умумтаълим мактаби директори Нигора Саидходжаева билан суҳбат.

📹 Тўлиқ интервьюни институтнинг расмий ютуб каналида кузатинг
👉https://youtu.be/gYu--dRSgxM

А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Интервью

"ФАРЗАНДЛАРИМИЗГА ЭНГ КУЧЛИЛАР ДАРС БЕРИШИ КЕРАК. ЎЗБЕКИСТОНДА ОЛИЙ ПЕДАГОГИК ТАЪЛИМДА МАКТАБЛАР УЧУН ТАЙЁРЛАНАЁТГАН КАДРЛАР АМАЛДА БОШҚА РЕАЛЛИК БИЛАН УЧРАШАР ЭДИ"

Таълимдаги бир йил узилиш Ялпи ички маҳсулотнинг 1 фоиз тушишига олиб келади.

Тошкент Давлат педагогика университети Халқ таълими вазирлиги тасарруфига ўтказилди, хўш, энди таълимда қандай ўзгаришлар бўлади?

Янги тартибдаги қабул жараёнлари ва квоталар;

Янги 4+2 формати бўлажак педагогларга нима беради?...

Шу ва бошқалар ҳақида Халқ таълими вазирлигининг Таълим сифати жараёнларини мувофиқлаштириш департаменти директори Лазиз ХЎЖАҚУЛОВ сўзлаб беради.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#интервью

"Узлуксиз касбий таълим" электрон платформаси ўқитувчиларга маъқул келяптими?

Улар учун платформада қандай имкониятлар яратилган?

Бу борада Тошкент шаҳар "Сеҳриё" нодавлат таълим муассасаси ўқитувчилари билан суҳбат олиб бордик.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, "Узлуксиз касбий таълим" электрон платформасида нодавлат мактаблар ўқитувчи-педагоглари ҳам узлуксиз малака оширмоқда.

❗️Миллий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатишда давом этинг!👇👇

Telegram |Facebook |Website|YouTube