Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi
76.8K subscribers
21.2K photos
6K videos
140 files
12.4K links
Veb-sayt: https://www.uzedu.uz/
YouTube: youtube.com/@UzEdu1
Facebook:https://www.facebook.com/uzedu1/
Instagram: https://www.instagram.com/mmtv_uz/
📞 Ishonch telefoni: (71) 202-09-09

✉️ [email protected]

Manzil:Shayxontohur tumani, Navoiy ko'chasi 2a-uy
Download Telegram
#Интервью

МАКТАБЛАРДА ИМКОНИЯТИ ЧЕКЛАНГАН БОЛАЛАР УЧУН ХАВФСИЗ ИНКЛЮЗИВ ЎҚУВ МУҲИТИ ЯРАТИЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 6 ноябрдаги қарорига асосан Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик Республика ташхис маркази фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича Ҳукумат қарорини қабул қилиш белгиланган.

Қарорда халқ таълими тизимида касб-ҳунарга йўналтириш, ижтимоий-психологик хизмат кўрсатиш механизмини янада такомиллаштириш, касб-ҳунарга йўналтиришнинг илғор тажрибаларга асосланган замонавий шакл ва услубларини жорий этиш, инклюзив таълимни жорий этиш, ривожлантириш ҳамда болалар, ота-оналар, педагог ходимлар ва жамоатчиликни ижтимоий-психологик жиҳатдан тайёрлаш орқали болалар учун хавфсиз инклюзив ўқув муҳитини яратиш кўзда тутилган.

Хўш, болалар учун хавфсиз инклюзив ўқув муҳитини яратиш бўйича Марказда қандай ишлар амалга оширилмоқда? Ушбу саволга Марказнинг дефектология ва тиббиёт бўлими бошлиғи, педагогика фанлари номзоди, доцент Убайда ФАЙЗИЕВА жавоб берди.

— Айни вақтда Марказ томонидан “Инклюзив таълим лабораторияси”нинг Низоми ҳамда инклюзив таълим беришнинг сифати ва самарадорлигини аниқлаш мезонларини ишлаб чиқиш, педагог ходимларнинг малака ошириш курслари учун “Инклюзив таълим” ўқув модулини яратиш ва амалиётга татбиқ этиш, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларида ташкил этиладиган “Болаларни ижтимоий-психологик қўллаб-қувватлаш маркази” негизида инклюзив шароитларда таълим олувчилар учун психологик-педагогик қўллаб-қувватлаш ишларини ташкил қилиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.

— Болалар учун хавфсиз инклюзив ўқув муҳитини яратишда нималарга эътибор қаратиш керак?

Коррекцияловчи (камчиликларини тузатиш) таълим мазмунини ўқувчиларнинг эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда индивидуал бўлишини таъминлаш орқали ҳар бир ўқувчи инклюзив таълим шароитида эркин ҳис қиладиган даражага етказилиши зарур. Бунинг учун таълим жараёнида иштирок этувчи барча педагог ходимлар, тарбиячилар олдига ягона талаб қўйилади. Бунда ўқувчиларни ижтимоий ҳаётга тайёрлашга яъни оилада, маҳаллада, жамоат жойларида, умуман олганда ҳаётда қўлланиладиган шахслараро муносабатлардаги барча коммуникатив кўникма ва малакалар берилишини таъминлашни кўзда тутади.

— Инклюзив таълимда мактаб синф хоналарига ҳам алоҳида талаблар қўйиладими?

— Ҳа албатта, инклюзив таълимга ўтишда мактаб ва ундаги синф хоналарига алоҳида талаблар қўйилади. Чунки барча умумий ўрта таълим мактаблари соғлом болаларни таълим олишига мўлжалланган. Шунинг учун ҳаракати чекланган, заиф кўрувчи, кўзи ожиз, кар ва заиф эшитувчи болалар учун махсус қурилмалар, мосламалар, дарслик ва ўқув материаллари, жиҳозлар бўлиши талаб этилади.

— Инклюзив таълим имконияти чекланган ўқувчилар умумий дастурлар орқали ўқитиладими ва унда қандай мутахассислар фаолият олиб боради?

— Инклюзив синфларда умумтаълим мактабларининг барча ўқитувчилари фаолият олиб боради, фақат синфдаги имконияти чекланган болалар билан махсус таълим мутахассислари (сурдопедагог, тифлопедагог, олигофренопедагог) махсус ўқитувчи сифатида ҳамкорликда иш олиб боради. Инклюзив таълим умумтаълим дастурлари асосида ҳар бир йўналишдаги (кўришдаги, эшитишдаги, ақлий фаолиятида муаммоси мавжуд) болаларга йўналтирилган, мослаштирилган ўқув дастурлари асосида индивидуал ёндашув орқали ўқитилади.
Илк бор ўқитувчилар ўртасида математика фан олимпиадаси бўлиб ўтади

Олимпиадада умумий ўрта таълим муассасалари, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлигига қарашли таълим муассасалари, академик лицей ва касб-ҳунар мактаблари, нодавлат таълим муассасаларининг математика фани ўқитувчилари иштирок этади.

Батафсил: https://bit.ly/3qM9CQp


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️РАСМИЙ БАЁНОТ

Мактабларда учта таътил ўрнига узайтирилган қишки таътилни жорий этилаётгани, биринчи ва сўнгги қўнғироқ кунларини ўзгараётгани юзасидан
#final
1-kun sarhisobi

Yaxshi dam mehnatga hamdam

Finalchilarimiz bugun tog' yonbag'rida joylashgan so'lim mehmonxonaga joylashdilar. Ulardagi katta energiyani ko'rib, rosti, hayron qoldik!

''Teambuilding''dan so'ng qatnashchilarga muammolarni hal qilish va taqdimotlar tayyorlash, tahliliy fikrlash bo'yicha seminar-trening o'tildi. Shuningdek, qiziqarli intellektual o'yinlar ham tashkil etildi. Dasturxon atrofida, bir piyola choy ustidagi samimiy muhitni ta'riflashga esa so'z topmadik!

Eng kulminatsion nuqtaga yetib kelyapmiz. Final bosqichi ishtirokchilarining har biri g'olib. Ammo g'oliblar ichida g'olibni hali hech kim bilmaydi.

Finalni birga kuzatamiz.

@oqituvchilar_assotsiatsiyasi
#final
2-kun sarhisobi

Finalchilarimiz bugun professional trenerlar tomonidan oʻtilgan treninglarda oʻz koʻnikma va mahoratlarini oshirdilar. Qatnashchilarga yuqori saviyada taqdimot oʻtkazishga oid tavsiyalar berildi.

Treningdan soʻng ustozlarimiz quvnoq ''Teambuilding''da ko'ngilochar oʻyin va musobaqalarda bellashdilar.

Ustozlar koʻtarinki kayfiyatda bir jamoa boʻlib, maroqli vaqt oʻtkazmoqdalar.

Finalni birga kuzatamiz.

@oqituvchilar_assotsiatsiyasi
Халқ таълими вазирлиги “Онлайн мактаб”да қатнашган 18 нафар ўқитувчини “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирлади

12 декабр “Онлайн мактаб” рукнидаги телевизион дарсларни тасвирга олишда фаол қатнашган 18 нафар ўқитувчи ва ходимлар Халқ таълими вазирлиги томонидан “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони ҳамда Фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.

Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифходжаев ўқитувчиларни тақдирлаб, “online maktab” рукнидаги телевизион дарслар тасвирга олишга жалб қилинган барча ўқитувчилар, сурдо-таржимонлар, муҳаррирлар ва телевидения ходимларига ўз миннатдорчилигини билдиради.

Халқ таълими тизимида масофавий таълим жараёнини амалиётга кенг жорий этиш, ўқув-тарбия жараёнида замонавий ахборот-коммуникация технологиялари, инновацион шакл ва усулларидан самарали фойдаланиш ҳамда таълим сифатини оширишга кўмаклашиш мақсадида “online maktab” рукнидаги телевизион дарслар тасвирга олинмоқда.

Телевизион дарсларни тасвирга олишда 100 дан ортиқ малакали, тажрибали фан ўқитувчилари, муҳаррирлар, сурдо-таржимонлар жалб қилинган.

“Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланганлар рўйхати:

1.Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманидаги 82-сонли умумтаълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси - Азизова Дилдора Абдуллаевна.

2. Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги 168-сонли умумтаълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси - Нуруллаева Лиля Шакировна.

3. Тошкент шаҳар Учтепа туманидаги 228-сонли умумтаълим мактабининг ўзбек тили фани ўқитувчиси - Шавкатова Гульноза Анваровна.

4. Тошкент шаҳар Сергели туманидаги 300-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси - Турапова Нигора Мусаевна.

5. Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги 17-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг инглиз тили фани ўқитувчиси - Таджиева Сайёра Шамсутдиновна.

6. Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги 231-сонли умумтаълим мактабининг она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси - Махмудова Наргиза Эсиргаповна.

7. Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги 97-сонли умумтаълим мактабининг Рус тили ва адабиёти фани ўқитувчиси - Садикова Дилдор Абдуллаевна.

8. Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманидаги 169-сонли умумтаълим мактабининг тарих фани ўқитувчиси - Пятин Николай Геннадиевич.

9. Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги 114-сонли умумтаълим мактабининг тарих фани ўқитувчиси - Рашидова Санобар Зокировна.

10. Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги 112-сонли умумтаълим мактабининг француз тили фани ўқитувчиси - Шералиев Илхом Иброхим ўғли.

11. Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги 151-сонли умумтаълим мактабининг биология фани ўқитувчиси - Триандафилиди Анастасия Сергеевна.

12. Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги 15-сонли умумтаълим мактабининг биология фани ўқитувчиси - Ишанова Барно Баходировна.

13. Тошкент шаҳар Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги мактаб- интерантининг она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси - Толипова Олтиной Яндашевна.

14. Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридаги 24-сонли умумтаълим мактабининг Рус тили ва адабиёти фани ўқитувчиси - Ким Эмма Владимировна.

15. Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги 17-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг биология фани ўқитувчиси - Абдукаримов Дилшод Исакович.

16. Абдулла Авлоний номидаги халқ таълими муаммоларини ўрганиш ва истиқболларини белгилаш илмий тадқиқот институтининг Ахборот ресурс маркази раҳбари - Джуманиёзова Муяссар Маматшериповна.

17. Республика таълим маркази методисти - Соатова Гулжахон Мухамматовна.

18. Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги Профилли меҳнат таълимига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби бошланғич синф ўқитувчиси - Қодирова Мухаррам Юсупалиевна.

@uzedu