"O'zdavyerloyiha" davlat ilmiy loyihalash instituti
993 subscribers
4.52K photos
442 videos
2 files
1.49K links
"O'zdavyerloyiha" davlat ilmiy loyihalash instituti rasmiy kanali.

Bizning sayt: www.uzdavyerloyiha.uz
Download Telegram
#Президент_қарори #ПҚ_5006 #Институт #Вазифалар

🔰Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари М.Рузметов бошчилигида жорий 12 март санасида “Ўздаверлойиҳа” илмий лойиҳалаш институтининг Хоразм вилояти бўлинмасида семинар бўлиб ўтди.

🔰Ҳозирги кунда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан, самарали фойдаланиш ва экинлар ҳолатини назорат қилишни рақамлаштириш бўйича Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Ер-ахборот тизими портали тизимидан барча фуқаролар фойдаланиши учун қулай тизим яратилган бўлиб, ушбу порталда барча маълумотлар реал вақтда янгилаб борилиши таъминлаш бўйича бўлинма мутахассисларига тегишли кўрсатмалар берилди.
#Президент_қарори #ПҚ_5006 #Институт #Вазифалар

🔰Хабарингиз бор "Ўздаверлойиҳа" илмий-лойиҳалаш институтининг барча ҳудудий бўлинмаларида семинарлар бўлиб ўтиши белгиланган эди.

🔰Навбатдаги семинар “Ўздаверлойиҳа” илмий лойиҳалаш институтининг Наманган вилояти бўлинмасида бўлиб ўтди.

🔰Мазкур семинарда эндиликда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг ҳолатини, қишлоқ хўжалиги экинлари ва агротехник тадбирларни учувчисиз учиш аппаратлари (дронлар)дан белгиланган тартибда фойдаланган ҳолда мониторинг қилиш ишлари олиб борилиши ҳақида маълумотлар берилди.
#Президент_қарори #ПҚ_5006 #Институт #Вазифалар

🔰Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 февраль санасидаги ПҚ-5006 сон қарорида “Ўздаверлойиҳа” илмий лойиҳалаш институтига белгиланган вазифалар, 2021 йил ҳосили учун экинлар жойлашувини электрон хариталарга туширишни ташкил этиш бўйича ходимларни таништириш мақсадида "Ўздаверлойиҳа" илмий-лойиҳалаш институтининг Фарғона вилояти бўлинмасида семинар бўлиб ўтди.


Бизлар ижтимоий тармоқларда:

Facebook | Telegram
#Халқаро_ҳамкорлик #ФАО #Тошкент #Институт_ҳаёти

Ўзбекистонда тоғ ва водий ўрмонларини барқарор бошқариш

Жорий йилнинг 7 апрель санасида "Даверлойиҳа" илмий лойиҳалаш институти, Ўрмон хўжалиги Давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО)билан биргаликда, турли вазирлик ва идоралар вакиллари, шунингдек, хусусий сектор вакиллари, эксперт мутахасислар иштирокида "Ўзбекистонда тоғ ва водий ўрмонларини барқарор бошқариш» лойиҳасининг Мувофиқлаштирувчи комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Мазкур йиғилишда 2021 учун иш режа ва бюджет масалалари тўғрисида маърузалар тингланди.
Эслатиб ўтамиз "Ўзбекистонда тоғ ва водий ўрмонларини барқарор бошқариш» лойиҳаси ФАО томонидан амалга оширилиб, Глобал Экологик Фонди томонидан молиялаштирилади.