Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Тугатилаётган фермер хўжалигининг ерга қилган харажати қопланади
Ҳукумат қарори (501-сон, 24.08.2020 й.) билан Тугатилаётган ёки мақбуллаштирилаётган фермер хўжалиги ёки қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи бошқа субъектларга ажратилган ер майдонида сарфланган харажатлар қийматини ҳисоблаш ва қоплаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
✅ Низом билан ер майдонига сарфланган қайси турдаги харажатлар қоплаб берилиши белгиланди.
💰 Жумладан, кўчатлар, манзарали дарахтлар, уларни парваришлаш, ҳудудни ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишлари, қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш мақсадида бажарилган агротехник тадбирлар учун қилинган харажатлар қоплаб берилади.
➡️ Қишлоқ хўжалиги ташкилоти ихтиёрийлик асосида тугатилаётганда ёки мақбуллаштирилаётганда ерга сарфланган харажатларни аниқлаш учун фермерлар баҳоловчи ташкилотга мурожаат қилади.
🏢 Тугатиш ёки мақбуллаштириш ҳокимлик томонидан амалга оширилса, туман ҳокимлиги баҳоловчига мурожаат қилади.
🧾 Баҳоловчи ташкилот сарфланган харажатларни аниқлаш учун тегишли мутахассисларни шартнома асосида жалб этиши мумкин.
🔍 Баҳолаш қишлоқ хўжалиги ташкилоти ташаббуси асосида амалга оширилганда, баҳолаш натижалари туман ҳокимлигига ҳисобот кўринишида тақдим қилинади агар, ҳокимлик ҳисоботдан норози бўлса ҳисоботнинг ишончлилиги юзасидан экспертиза ўтказилади.
📩 Ҳисобот бўйича эътироз бўлмаса ер майдони танловга қўйилади ва талабгорлар қопланиши лозим бўлган харажатлар тўғрисида хабардор қилинади.
📌 Талабгор танлов ғолиби деб эълон қилинган кундан бошлаб 10 кун ичида харажатларни тўлиқ тўлаши лозим.
📄 Агар харажатларни қопламаса, ҳокимлик кейинги календарь кундан кечикмай ғолибдан кейин энг юқори балл тўплаган талабгорга харажатларни қоплаш тўғрисида таклиф юборади.
⏳Ушбу талабгор 10 иш кунида харажатларни тўласа, у танлов ғолиби деб ҳисобланади ва унга ушбу ер расмийлаштирилади.
♻️ Агар харажатлар тўланмаса, танлов ўтказилмаган деб ҳисобланади ва ер майдони кейинги танловга такроран қўйилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

❗️Ўзбек тили байрами куни белгиланди
“Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида” Қонун (ЎРҚ-615-сон, 10.04.2020 й.) Президент томонидан имзоланди.
Қонунга мувофиқ, 21 октябрь Ўзбек тили байрами куни этиб белгиланди.
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Эслатиб ўтамиз, ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун — 21 октябрь санасини "Ўзбек тили байрами куни" деб эълон қилиш тўғрисидаги таклиф Президент томонидан маъқулланган эди.

❗️Ерни ноқонуний олиб қўйганлик учун жавобгарлик белгиланди
“Ер участкаларини ноқонуний олиб қўйганлик учун жавобгарлик кучайтирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–667-сон, 14.01.2021 й.) Президент томонидан имзоланди.
📝 Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ва Жиноят кодексларига қўшимчалар киритилди.
💰 Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчаларга кўра, ерни ноқонуний олиб қўйиш мансабдор шахсларга БҲМнинг 100 бараваридан 150 бараваригача (22 млн 300 минг сўмдан 33 млн 450 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
✅ Агар мазкур ҳуқуқбузарлик мулкдорга етказилган зарарнинг ўрни олдиндан ва тўлиқ қопланмаган ҳолда биноларнинг бузиб ташланишига олиб келса, мансабдор шахсларга БҲМнинг 150 бараваридан 200 бараваригача (33 млн 450 минг сўмдан 44 млн 600 минг сўмгача) миқдорда жарима солиниши мумкин.
☑️ Жиноят кодексига маъмурий жазо қўлланилганидан кейин такроран ерларни ноқонуний олиб қўйган мансабдор шахсларга қуйидаги жазо чораларини белгиловчи қўшимча киритилди:
➖БҲМнинг 200 бараваридан 250 бараваригача (44 млн 600 минг сўмдан 55 млн 750 минг сўмгача) миқдорда жарима;
➖300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
➖2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари.
➡️ Мазкур жиноят мулкдорга етказилган зарарнинг ўрни олдиндан ва тўлиқ қопланмаган ҳолда биноларнинг бузиб ташланишига олиб келса ёки анча миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилса мансабдор шахс 3 йилгача, кўп миқдорда зарар келтирса 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.
❕Ерни ноқонуний олиб қўйиш мулкдорга жуда кўп миқдорда зарар етказса ёки кўпчилик учун хавфли бўлган усулда содир этилса, муайян ҳуқуқдан маҳрум этиб 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

“Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5006-сон, 24.02.2021 й.) қабул қилинди.
💼 Қарорга мувофиқ, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тузилмасида аграр соҳани жадал рақамлаштириш, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳаларига замонавий ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотларни жорий этиш масалаларига масъул бўлган вазир ўринбосари лавозими киритилди.
➡️ Аграр соҳада рақамли технологияларни ривожлантириш ҳамда Геоахборот технологияларини ривожлантириш бошқармалари ташкил қилинди.
🗓 Шунингдек, 2021 йил 1 мартдан вазирликка тўғридан-тўғри бўйсунувчи Қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари ташкил этилади.
➡️ Вазирлик ҳузуридаги “Мониторинг хизмати” давлат муассасаси ва вазирлик марказий аппаратидаги Ички назорат хизмати негизида Ички аудит ва комплаенс-назорат бошқармаси ташкил этилди.
☑️ Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг “Ўздаверлойиҳа” давлат илмий-лойиҳалаш институти ҳудудий бўлинмалари балансида турган бино-иншоотлар 2021 йил 1 мартдан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимига ўтказилади.
❕Қарорга кўра, Қишлоқ хўжалиги вазирлигига бир қатор ҳуқуқлар берилди. Вазирлик, жумладан, қонунчиликда белгиланган ваколатлар доирасида тўғридан-тўғри маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённомалар расмийлаштириш ва айбдор шахсларни жаримага тортиши мумкин.
🏢 Бундан ташқари, Кадастр агентлиги тизимидаги Республика аэрогеодезия марказининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудлараро бўлинмалари ташкил этилди.
🖥 2021 йил 1 июлга қадар ерга оид ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, ҳужжатлар тўпламини шакллантириш ва уларни кўриб чиқиш мониторингини юритиш бўйича “Е-YER NAZORAT” автоматлаштирилган ахборот тизими яратилади.

Ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга ажратиш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори (543-сон, 27.08.2021 й.) билан Ер участкаларини давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга ажратишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди
📋 Регламентга кўра, юридик ёки жисмоний шахсларнинг эгалигида, фойдаланишида, ижарасида ёки мулкида бўлган ер участкаси давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун улардан олиб қўйилгандан (сотиб олингандан) ва давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин берилади.
☑️ Ер участкасини ажратиш бўйича материалларни тайёрлаш ишлари буюртмачи ҳамда Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бошқармаси томонидан шартнома асосида бажарилади.
⏳ Шартнома тузилгандан кейин 20 иш куни давомида электрон шаклда ер участкаси ажратиш ҳақида ҳужжатлар йиғмажилди тайёрланади ва “YERELEKTRON” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига юборилади.
🗓 Ҳокимликлар ҳужжатлар йиғмажилдини олгандан сўнг уни 5 иш куни давомида ўрганади ҳамда давлат экологик экспертизаси хулосасини олиш учун буюртмачига юборади.
✅ Давлат экологик экспертизаси Давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари томонидан 20 иш куни давомида ўтказилади.
Кейин ҳужжатлар қурилиш бош бошқармаси томонидан 3 иш куни давомида ўрганиб чиқилиб, ажратиладиган ер участкаси бўйича хулоса тайёрланади.
➡️ Шунга кўра, ер участкасини ажратиш материаллари ваколатли органлар билан келишилади.
📌 Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкасини доимий фойдаланишга ажратиш ҳақида қарор қабул қилингач, шу асосда 3 иш кунида ер участкаси чегаралари жойида (натурада) белгиланади.
Бунинг учун БҲМнинг уч ярим баравари миқдорида ҳақ ундирилади.
❕Ҳуқуқий экпертиза якуни бўйича ҳудудий адлия бошқармаларининг ижобий хулосаси мавжудлиги ер участкасини доимий фойдаланишга ажратиш ҳақида қарор қабул қилишнинг мажбурий шарти ҳисобланади.
🔘 Ажратилган ер участкасида қурилишни бошлашга ёки фойдаланишга фақат ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин йўл қўйилади.
🚫 Қишлоқ хўжалиги мақсадларига мўлжалланган ер участкалари давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ажратилмайди.

Коррупцияга қарши ички назорат тузилмаларининг вазифалари белгиланди
Коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолияти тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш тўғрисидаги буйруқ Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами – 3319, 08.09.2021 й.).
🏢 Низомга мувофиқ, Коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари коррупция ҳолатларини барвақт аниқлаш ва олдини олиш, уларнинг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик ҳамда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш чораларини кўришга масъул ҳисобланади.
🔄 Назорат тузилмалари ташкилотнинг биринчи раҳбарига бўйсунади ва тузилма раҳбарларини озод этиш Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан келишилади.
☑️ Назорат тузилмаларининг асосий вазифалари, жумладан, қуйидагилар ҳисобланади:
➖ ташкилотда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш ва уларга қарши курашиш;
➖ ташкилотда коррупцияга қарши курашиш тизимини самарали ишлашини таъминлаш ва назорат қилиш.

“Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди (ЎРҚ–728-сон, 15.11.2021 й.).
🔰 Қонунга кўра, қуйидаги ерлар хусусийлаштирилиши мумкин:
👉 юридик шахсларга тадбиркорлик ва шаҳарсозлик учун берилган ерлар;
👉 фуқароларга якка тартибда уй-жой қуриш ва уй-жойни ободонлаштириш, тадбиркорлик ва шаҳарсозлик учун берилган ерлар (илгари ЯТТларнинг хусусийлаштирилиши назарда тутилмаган);
👉 хусусийлаштириладиган давлат объектлари жойлашган ерлар (илгари бу рухсат берилмаган);
👉 бўш турган ерлар.
☑️ Ер участкалари қуйидаги шаклларда хусусийлаштирилади:
➖ умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ерни сотиб олиш;
➖ ерни электрон онлайн-аукцион орқали сотиб олиш.
➡️ Хусусийлаштиришдан тушадиган маблағлар Давлат бюджетига йўналтирилади (илгари Урбанизацияни ривожлантириш жамғармасига йўналтирилган).
📝 Aриза ДХМ ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали берилади.
🧾 Ариза кўриб чиқилиб хабарнома шаклда ижобий ёки салбий қарор қабул қилинади.
❕Салбий қарор асослантирилган шаклда бўлиши шарт.
✅ Қуйидагилар хусусийлаштиришни рад этиш учун асос ҳисобланади:
● хусусийлаштириш учун асос мавжуд эмаслиги;
● ерга нисбатан тугалланмаган суд ишларининг мавжудлиги;
● ерда жойлашган кўчмас мулкка қўйилган тақиқнинг ёки хатловнинг мавжудлиги;
● аҳоли пунктларининг тасдиқланган бош режаларида, аҳоли пункти лойиҳаларида хусусийлаштиришга монелик қиладиган маълумотларнинг мавжудлиги;
● давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйиш тўғрисида қарор мавжудлиги;
● хусусийлаштириладиган ер участкасини сотишга ёки бошқача тарзда ўзга шахсга ўтказишга нисбатан тақиқнинг мавжудлиги;
● аризада нотўғри, бир-бирига зид бўлган ёки бузиб кўрсатилган маълумотлар аниқланганлиги;
● хусусийлаштириладиган ер пули тўланмаганлиги.
🚫 Хусусийлаштиришни бошқа сабабларга кўра рад этишга йўл қўйилмайди.
🖥 Бўш турган ер участкалари электрон онлайн-аукцион орқали хусусийлаштирилади.
☑️ Ерга бўлган мулк ҳуқуқи учун давлат ордери ер учун тўлов қилинганидан сўнг 1 иш кунида Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан берилади.
🔘 Қуйидаги ҳолатларда хусусийлаштирилган ерни мулкдордан олиб қўйиш мумкин:
➖ ерга ижро ҳужжатлари бўйича ундирув қаратилганда;
➖ ер давлат ва жамият эҳтиёжлари учун сотиб олинганда (эгасининг ёзма розилиги билан);
➖ ер мусодара қилинганда;
➖ ер реквизиция қилинганда (эпидемия, табиий офат вақтида).
⚠️ Хусусийлаштирилган ерни национализация (ҳақ эвазига давлат ихтиёрига ўтказиш) қилиш Қонундан чиқариб ташланди.
▫️ Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Пахта майдонлари учун субсидия ажратишнинг вақтинчалик тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори (360-сон, 05.07.2022 й.) билан Пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича агротехник тадбирлар учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом тасдиқланди
🔰 Низомга мувофиқ, пахта майдонларида тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорликни ошириш бўйича агротехник тадбирлар учун 13 та тумандаги ердан фойдаланувчиларга ҳар бир гектар майдонга 1 млн. сўм субсидия берилади.
📋 Ердан фойдаланувчилар қишлоқ хўжалиги бўлинмасига “Агросубсидия” ахборот тизими орқали субсидия олувчилар рўйхатига киритиш учун 2022 йил 25 июлгача ариза билан мурожаат қилади.
➡️ Қишлоқ хўжалиги бўлинмаси аризаларга асосан 2022 йил 1 августгача ердан фойдаланувчиларнинг номи, манзили, пахта майдони тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган рўйхатни вилоят ҳокимликларига тақдим этади.
📁 Ҳокимликлар 2022 йил 5 августгача ердан фойдаланувчилар рўйхатини тасдиқлайди.
☑️ Қишлоқ хўжалиги бўлинмаси 2022 йил 10 августгача ердан фойдаланувчиларни уларнинг рўйхатга киритилганлиги ёки рўйхатга киритиш рад этилганлиги тўғрисида хабардор қилади.
🗓 Рўйхатга киритилган ердан фойдаланувчи 2022 йил 5 сентябргача “Агросубсидия” АТ орқали субсидия ажратиш бўйича ариза билан Қишлоқ хўжалиги вазирлигига мурожаат қилади.
📝 Қишлоқ хўжалиги вазирлиги рўйхатни умумлаштиради ва уларни 2022 йил 20 сентябргача Молия вазирлиги ва Давлат статистика қўмитасига тақдим этади.
🔘 Молия вазирлиги рўйхатга мувофиқ субсидиянинг дастлабки 70 фоизини 2022 йил 1 октябргача қуйидаги тақсимотга кўра ташкилотларнинг ҳисобварақларига ўтказиб беради:
➖60 фоизини – ердан фойдаланувчиларга;
➖6 фоизини – Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институтига;
➖4 фоизини – Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институтига.
🔢 Давлат статистика қўмитаси 2023 йил 25 ноябргача ердан фойдаланувчиларнинг 2023 йилдаги пахта ҳосилдорлигини аввалги йил билан таққослаган ҳолда маълумот тайёрлайди ва Молия вазирлигига тақдим этади.
💰Молия вазирлиги Давлат статистика қўмитасининг маълумотига асосан пахта ҳосилдорлиги аввалги йилга нисбатан 15 фоиз ёки ундан кўп миқдорда ошганда, субсидиянинг қолган 30 фоизини 2023 йил 20 декабргача ердан фойдаланувчиларнинг ҳисобварағига ўтказиб беради.
⏳ Ушбу Вақтинчалик низом 2024 йил 1 январгача амал қилади.

❗️Яйлов ер майдонларининг электрон ҳисоби юритилади
“Яйловларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–24-сон, 16.02.2023 й.) қабул қилинди
🔰Фармонга кўра, халқаро молия институтларининг 7,8 млн АҚШ доллари миқдоридаги грант маблағидан 2023 йилда қуйидаги чоралар кўрилади:
🔹йиллик қуввати 10 минг тонна бўлган майда шохли моллар учун омухта ем ишлаб чиқарувчи корхоналар ташкил қилиш;
🔹чорва ҳайвонлари генетик тадқиқоти лабораториясини ташкил қилиш;
🔹қоракўлчилик-наслчилик хўжаликларида 500 минг бош майда шохли молларни рақамли идентификация қилиш.
☑️ Шунингдек, дон етиштириш учун 800 гектар яйлов ўзлаштирилади.
✅ Фармонга кўра, 500 гектар яйловда қуёш энергиясида ишлайдиган насос агрегатлари ёрдамида ерости сувларини чиқариш ҳамда томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш бўйича намунавий пилот лойиҳаси амалга оширилади.
🗓 2023 йил 1 августгача:
🔸ижарага берилган яйлов ер майдонлари (ўрмон фонди ерлари бундан мустасно) хатловдан ўтказилиб, яйловлардан фойдаланишнинг ҳолати ҳамда шартнома талаблари бажарилганлиги ўрганилади;
🔸яйлов ер майдонларидан мақсадсиз фойдаланган ҳолатлар юзасидан чоралар кўрилади;
🔸 яйлов ер майдонларининг электрон ҳисобини юритиш йўлга қўйилади.
📝 2023 йил 1 сентябргача янги таҳрирдаги “Яйловлар тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.