Savdo-sanoat palatasi
13.1K subscribers
8.71K photos
1.25K videos
110 files
9.9K links
Oʼzbekiston Savdo-sanoat palatasi rasmiy kanali

facebook.com/uzchamber
instagram.com/uzchamber
youtube.com/uzchamber
https://chamber.uz

Murojaat va takliflar uchun 24/7:
+998 (78) 150-60-06
Download Telegram
#ССП_янгиликлари

Савдо-саноат палатаси томонидан яна бир Тадбиркорлик субъектининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинди.

📣 Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасига палата аъзоси “Universal Parts Construct” МЧЖ мурожаат қилиб, Бухоро вилоят давлат солиқ бошқармасига ундириш сўзсиз (акцептсиз) тартибда амалга ошириладиган ҳужжатни ижро этиш мумкин эмас деб топиш юзасидан судга даъво аризасини киритишни сўраган.

🔻 Мурожаат белгиланган тартибда ўрганиб чиқилди ҳамда “Universal Parts Construct” МЧЖ манфаатида судга даъво ариза киритилди.

🔰Ушбу низо юзасидан 2021 йил 26 октябрда Бухоро туманлараро маъмурий суди томонидан жавобгар Бухоро вилоят Давлат солиқ бошқармасининг “UNIVERSAL PARTS CONSTRUCTION MATERIALS” МЧЖга нисбатан 2021 йил 5 апрель кунидаги ва 2021 йил 21 июнь кунидаги камерал солиқ текширувида аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги материалларни кўриб чиқиш натижалари бўйича қарорлари ҳақиқий эмас деб топиш бўйича ҳал қилув қарори қабул қилинди.
#ССП_янгиликлари

Савдо-саноат палатаси томонидан яна бир тадбиркорлик субъектининг қонуний манфаатлари ҳимоя қилинди

📣 Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг бузилаётган ҳуқуқ ва манфаатлари адолатли ҳимоя қилиниши таъминланмоқда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасига палата аъзоси “Wellimpex Plus” МЧЖ мурожаат қилиб, Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармасига нисбатан назорат қилувчи органлар томонидан қонун ҳужжатлари талабларини бузган ҳолда сўзсиз (акцептсиз) тартибда ҳисобдан чиқарилган пул маблағларини бюджетдан қайтариш юзасидан судга даъво аризасини киритишни сўраган.

📌 Мурожаат белгиланган тартибда ўрганиб чиқилди ҳамда “Wellimpex Plus” МЧЖ манфаатида судга даъво ариза киритилди. Ушбу низо юзасидан 2021 йил 25 октябрда Тошкент туманлараро иқтисодий суди томонидан “Wellimpex Plus” МЧЖ фойдасига жами 556 304 346 ( беш юз эллик олти миллион уч юз тўрт минг уч қирқ олти) сўм ҚҚС тўловини бюджетдан жамият ҳисобига қайтариш бўйича ҳал қилув қарори қабул қилинди.
#ССП_янгиликлари

🇺🇿🇰🇷Корея Республикасига маҳсулотларни экспорт қилиш бўйича вебинар ташкил этилди

2022 йил 3 июнь Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан Кореяда фаолият юритаётган ҳамда ушбу хорижий давлатда савдо уйи фаолиятини йўлга қўйган мутахассис Ш.Каримова билан ҳамкорликда “Республикамиздан маҳсулотларни Корея Республикасига экспорт қилиш” мавзусида вебинар ташкил этилди.

🔻Вебинарда озиқ-овқат, мева-сабзавот, полиз экинлари, саноат маҳсулотлари, тайёр кийим кечак маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи 60 дан ортиқ маҳаллий тадбиркорлар шунингдек, 30 нафар ишбилармон аёллар иштирок этдилар.

📌Онлайн тадбирни Палата масъул ходими Ғ.Усмонов кириш сўзи билан очиб бериб, ушбу хорижий бозорнинг республикамиз экспорти учун аҳамияти, экспортбоп маҳсулотлар диверсификациясини кенгайтириш тўғрисида қайд этиб ўтди.

🔰Шу билан бирга Ш.Каримова вебинар қатнашчиларининг Корея Республикасига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, болалар кийимлари, саноат маҳсулотлари, гигиеник воситалар ва бошқа маҳсулотлар учун тартиб-қоидалар, маҳсулотнинг экспортга тайёрлигини баҳолаш мезонлари, бозорда харидор топиш билан боғлиқ саволларига атрофлича жавоб қайтарди.

📝 Тадбир сўнгида маҳсулотларни Ўзбекистондан Кореяга экспорт қилишда ҳар бир тармоқ йўналишлари кесимида шу каби вебинарларни мунтазам ташкил этишга келишиб олинди.
#ССП_янгиликлари

📣 ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ТЕКШИРУВЧИ МАНСАБДОР ШАХСЛАР ТЕКШИРИШ ҲУҚУҚИНИ БЕРИШ ЮЗАСИДАН АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТКАЗИЛДИ

🔰 Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 ноябрдаги 920-сонли Қарори асосида тасдиқланган “Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларини тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом асосида Палатанинг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси вакили мансабдор шахсларини тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш юзасидан ўтказиладиган аттестация жараёнларида комиссия аъзоси сифатида иштирок этиб келмоқда.

Жорий йилнинг 2 июнь куни Солиқ қўмитасининг Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекциясида ўтказилган аттестация жараёнларида Палатанинг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ш.Абдуллаев комиссия аъзоси таркибида иштирок этди.

📌 Комиссия томонидан аттестациядан ўтувчи 7 нафар ходимлар ҳақидаги тавсифнома ва саволларга берилган жавобларни инобатга олган ҳолда ҳар бир аттестациядан ўтувчи ходимга нисбатан очиқ овоз бериш йўли билан қарор қабул қилинди.

🔻 Аттестация комиссияси томонидан аттестациядан ўтмаган деб ҳисобланган 1 нафар ходим такрорий аттестацияга тайёрланиши тавсия этилди ва унга қадар ушбу ходимга тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ман этилди.
#ССП_янгиликлари

Жамоатчилик экспертизаси ўтказилган яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси хусусида

🔻 Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 376 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Палата томонидан кўриб чиқилиб, Жамоатчилик экспертизаси хулосалари берилди.

📌 Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Лойиҳаолди, харид ҳужжатлари, импорт контрактлари ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар қўллаган ҳолда олиб кириладиган (импорт қилинадиган) товарлар рўйхатларини комплекс экспертизадан ўтказиш билан боғлиқ давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарори лойиҳаси жамоатчилик экспертизасидан ўтказилиб, у юзасидан Жамоатчилик экспертизаси хулосаси берилди.

🔰 Хулоса билан батафсил сайтимизда танишинг.
#ССП_янгиликлари

📣 Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан яна бир тадбиркорнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинди

Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига унинг аъзоси “Mix Master Ikrom” МЧЖ мурожаат қилиб, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда амалий ёрдам сўраган.

🔰“Mix Master Ikrom” МЧЖнинг мурожаатига кўра, Тошкент вилояти Идоралараро комиссиясининг фаолиятсиз объект мулкдорига нисбатан таъсирчан солиқ чорасини қўллаш бўйича хулосасини ваколатга эга бўлмаган ишчи гуруҳ раҳбари бўлмиш Қибрай тумани ҳокими томонидан қонунга хилоф равишда чиқарилганлиги натижасида туман ДСИнинг асослантирилмаган тегишли қарорлари билан “Mix Master Ikrom” МЧЖга нисбатан 107,5 млн. сўм миқдорида солиқ қарздорлиги ҳисобланган.

🔻 Палата томонидан мазкур масала ўрганиб чиқилганда, Идоралараро комиссиясининг фаолиятсиз объект мулкдорига нисбатан таъсирчан солиқ чорасини қўллаш бўйича хулосаси Қибрай тумани ҳокими томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 сентябрдаги ПҚ-3928-сонли Қарорига зид равишда қабул қилинганлиги аниқланди.

📌 Шу сабабдан, Палата томонидан ўз аъзоси манфаатида Қибрай тумани ҳокимининг хулосасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳамда Қибрай тумани ДСИнинг манфаатдор шахсга нисбатан солиқ қорздорлигини ҳисоблаш тўғрисидаги қарорларини қабул қилишда ифодаланган хатти-ҳаракатларини қонунга хилоф деб топиш ҳақида судга ариза киритилди.

📝 Тошкент вилояти Нурафшон туманлараро маъмурий суди томонидан Палатанинг даъво талаблари қаноатлантирилиб, жавобгар Қибрай тумани ҳокимининг 12.07.2019 йилдаги 1/ЖМ-4-1105-сонли хулосаси хақиқий эмас деб, уни чиқаришдаги ифодаланган ҳатти-ҳаракати эса қонунга хилоф деб топилди.

❗️Шу билан бирга, жавобгар Қибрай туман ДСИнинг қарорларини қабул қилишдаги ифодаланган ҳатти-ҳаракатлари қонунга хилоф деб топилиб, шу орқали Палата аъзосининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинган.
#ССП_янгиликлари

📣 Жамоатчилик экспертизаси ўтказилган яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси хусусида

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 381 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Палата томонидан кўриб чиқилиб, Жамоатчилик экспертизаси хулосалари берилди.

🔰 Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Маҳаллаларда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ва саломатлигини мустаҳкамлаш марказлари фаолиятини ташкил этиш тўғисида"ги Қарори лойиҳаси жамоатчилик экспертизасидан ўтказилиб, у юзасидан Жамоатчилик экспертизаси хулосаси берилди.

📌 Лойиҳада тадбиркорлардан келиб тушадиган таклифларни ўрганиб чиқиш, таклифларнинг ким томонидан кўриб чиқилиши, тадбиркорлик субъектини аниқлаб олиш тартиби, рад жавоби берилиши, унинг асослари ва муддати, бундай қарор устидан шикоят бериш тартиби каби масалалар ва у билан боғлиқ процедуралар келтирилмаган.

❗️ Бу эса, ҳуқуқни қўллаш амалиётида бўшлиқларни, турли ноаниқликлар ва тушунмовчиликларни келтириб чиқариб, норматив-ҳуқуқий ҳужжатни турлича талқин қилиш имконини беради ҳамда коррупциявий ҳолатларга шароит яратади.

🔻 Батафсил сайтимизда.
​​#ССП_янгиликлари

“Chamber Business Solutions” унитар корхонаси томонидан 2022-йил май ойи давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида

📌 2022-йил май ойи давомида Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 150-60-06 ягона рақами ҳамда 1094 ишонч телефони орқали иш вақти ва иш вақтидан ташқари 2758 та қўнғироқ қабул қилинган.

🔻 Савдо-саноат палатасига қўнғироқ қилган мурожаатчилар тўғрисида маълумот билан сайтимизда танишинг.
​​#ССП_янгиликлари

“Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг “Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича виртуал қабулхонаси”га 2022-йилнинг май ойи давомида келиб тушган мурожаатлар тўғрисида

📌 Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг “Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича қабулхонаси”нинг ишонч рақамларига 2022-йилнинг май ойи давомида умумий ҳисобда 2 703 та қўнғироқ келиб тушган бўлиб, шундан тадбиркорлик фаолиятининг турли масалаларига доир 539 та мурожаат рўйхатга олинган. Мазкур мурожаатлардан, 383 та мурожаат иш вақтида келиб тушган бўлса, 156 та мурожаат иш вақтидан ташқари қолдирилган.

🔰 Тадбиркорлик субъектларининг қолдирган мурожаатларидан ташқари турли йўналишларда маслаҳат ёки қолдирган мурожаатларининг ижро ҳолатини сўраб, шу билан биргаликда ижтимоий, иқтисодий, шахсий саволлари билан қўнғироқ қилган мурожаатчилар ҳам мавжуд бўлиб умумий ҳисобда бу тартибдаги қўнғироқлар сони май ойида 2 164 тани ташкил қилади. Мазкур 2 164 та қўнғироқларнинг 1 341 таси иш вақтида қабул қилинган бўлса 823 таси иш вақтидан ташқари келиб тушган.

🔻 Батафсил сайтимизда.
​​#ССП_янгиликлари

📌 Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги томонидан ташкил этилган штабга келиб тушган қўнғироқлар тўғрисида

🔰 2022-йилнинг 15-март санасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ишонч рақами 1094 га Бизнесдаги экспорт-импорт операциялари, логистика ва инвестиция билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишда ёрдам бериш мақсадидад ташкил этилган штабга 2022 йилнинг 15-мартдан 27-майга қадар жами 365 та қўнғироқ келиб тушганлиги аниқланди.

🔻 Ушбу 365 та қўнғироқнинг 152 таси мурожаат сифатида рўйхатга олинган бўлиб, мурожаатларда банк, молия ва кредит, экспорт/ импорт масалари ва қўшимча қиймат солиғи бўйича мурожаатлар қолдирилган
#ССП_янгиликлари

Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг расмий веб-сайтига май ойида келиб тушган мурожаатлар тўғрисида

🔰 Душанбадан-жума кунига қадар соат 08:00-18:00 га келиб тушаётган турли йўналишдаги саволларга Chamber Business Solutions унитар корхонаcининг малакали мутахассислари томонидан маълумотлар тақдим қилиниб келинмоқда. Май ойи давомида 26 та мурожаат келиб тушганлигини аниқланди. Ушбу 26 та мурожаатларнинг 24 нафари (92%) махаллий тадбиркорлар ва 2 нафари (8%)хорижий мурожаатчилар эканлиги аниқланди ва сохавийлига қараб маслахат/маълумот/йўналиш берилди.
​​#ССП_янгиликлари

📣 Жамоатчилик экспертизаси ўтказилган яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси хусусида

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 388 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Палата томонидан кўриб чиқилиб, Жамоатчилик экспертизаси хулосалари берилди.

📌 Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун хужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (ID-61282) лойиҳаси жамоатчилик экспертизасидан ўтказилиб, у юзасидан Жамоатчилик экспертизаси хулосаси берилди.

🔻 Хулоса билан батафсил сайтимизда танишинг.
#ССП_янгиликлари

📣 Жамоатчилик экспертизаси ўтказилган яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси хусусида

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 394 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Палата томонидан кўриб чиқилиб, Жамоатчилик экспертизаси хулосалари берилди.

❗️ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022-2026 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси суғурта бозорини ривожлантириш стратегияси тўғрисида”ги Фармони лойиҳаси жамоатчилик экспертизасидан ўтказилиб, у юзасидан Жамоатчилик экспертизаси хулосаси берилди.

🔻 Хулоса билан батафсил сайтимизда танишинг.
#ССП_янгиликлари

📌 Тадбиркорларга берилган имтиёз ва преференцияларнинг қисқача таҳлили

Давлат раҳбари раислигида 2022 йил 31 март куни “Макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, бизнесни қўшимча қўллаб-қувватлаш масалалари” мавзусида ўтказилган видеоселектор йиғилишида тадбиркорларга берилган имтиёз ва преференцияларнинг қисқача таҳлили қилинди.

📣 Мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, тадбиркорлик фаолиятини юритишда ноқонуний аралашувлар шунингдек, юзага келаётган тизимли муаммоларни аниқлашда шаффофликни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан 2022 йил апрель-май ойлари давомида тадбиркорлик субъектлари ўртасида сўровномалар ўтказилди.

🔻 Сўровнома натижалари таҳлилига кўра иштирокчиларнинг 581 нафари ёки жами иштирокчиларнинг 14 фоизи корхонасининг ташкилий-хуқуқий шакли бўйича изоҳ қолдирган бўлса 659 нафари ёки жами иштирокчиларнинг 16 фоизи фаолият юрит фаолият юритадиган ҳудуди тўғрисидаги саволга жавоб берган.

🔗 Сўровнома натижалари билан батафсил сайтимизда танишинг.
#ССП_янгиликлари

Ўзбекистоннингтекстиль маҳсулотларини Франциядаги машҳур бренд компанияларига етказиб бериш масалалари муҳокама этилди.

💠 Жорий йилнинг 15 июнь куни Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонаси, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси ҳамда маҳаллий тўқимачилик корхоналари иштирокида Франциянинг текстиль соҳасидаги “Forweavers” ва “Cotton-Silk” компаниялари билан онлайн видеомулоқот бўлиб ўтди.

❗️Учрашувда Савдо-саноат палатаси масъул ходими Ғ.Усмонов иштирок этиб, Франция компанияларига жаҳоннинг машхур текстиль брендлари иштирокидаги қўшилган қиймат занжирига Ўзбекистоннинг текстиль корхоналарини жалб этиш бўйича амалий таклифларни билдириб ўтди.

🔸Жумладан, халқаро брендларнинг қўшимча қиймат занжирига қўшилиш талаблари асосида Франция текстиль компанияларидан иборат делегацияни Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш ва ўзбек-француз текстиль корхоналари учрашуви ҳамда мулоқотини жойида ташкил этиш таклиф этилди. 

▫️Ўз навбатида Франция томони Ўзбекистонда сўнгги йилларда текстиль соҳасидаги ижобий ўзгаришларни юқори баҳолаб, яқин келажакда маҳаллий корхоналар билан ҳамкорлик масалаларини кўриб чиқишини ҳамда Франция компаниялари делегациясини республикамизга ташрифини амалга оширишини қўллаб-қувватлади.
Учрашув якунида томонлар ўртасида ўзаро ҳамкорликнинг келгусидаги режалари келишиб олинди.
#ССП_янгиликлари

Networking – “Туризм билан боғлиқ транспорт хизмати бозорини ривожлантириш” мавзусидаги учрашув бўлиб ўтди.

❇️ Жорий йилнинг 22 июнь куни Ўзбекистон туризм транспорти уюшмаси томонидан, Савдо-саноат палатаси, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Тошкент шаҳар Транспорт бошқармаси билан ҳамкорликда туризм транспорти соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари учун “Туризм билан боғлиқ транспорт хизмати бозорини ривожлантириш” мавзусида учрашув ташкил этилди.

❗️ Тадбир бошида Савдо-саноат палатаси раиси сўзга чикиб, бугунги кунда транспорт соҳасида фаолият юритиб келаётган тадбиркорлик субъектлари дуч келаётган муаммоларни ўрганиб ечим топиш тўғрисида маъруза қилди.

🔻 Тадбир сўнгида соҳани ривожлантиришга масъул бўлган давлат идоралари ва тадбиркорлар ўртасида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишга келишиб олинди. Бундан ташқари Туризм транспорти соҳасини ривожлантириш бўйича тегишли ҳамкор ташкилотлар ўртасида ҳамкорлик меморандум лойиҳалари имзоланди.
#ССП_янгиликлари

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан яна бир тадбиркорнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинди

❇️ Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига унинг аъзоси “Бунёдкор қалқон қурилиш” МЧЖ мурожаат қилиб, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда амалий ёрдам сўраган. “Бунёдкор қалқон қурилиш” МЧЖ мурожаати ўрганиб чиқилганда, жамият ва Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси ўртасида пудрат шартномаси имзоланганлиги, унга кўра, жамият томонидан 12 млрд. сўмдан ортиқ ишлар бажарилганлиги, бироқ, вилоят Ички ишлар бошқармаси томонидан шартнома бўйича мажбуриятлар лозим даражада бажарилмасдан, жамиятга қилинган ишлар ҳақи тўлаб берилмаганлиги аниқланди.

❗️Ушбу қарздорликни ундириш юзасидан вужудга келган низоли масалани судгача ҳал этиш мақсадида Палата томонидан кўрилган чоралар натижа бермаганлиги сабабли, Палата томонидан ўз аъзоси манфаатида тегишли судга даъво аризаси билан мурожаат қилинган.

🔻 Фарғона туманлараро иқтисодий суди томонидан иш мазмунан кўриб чиқилиб, Палатанинг даъво талабларини қаноатлантириш ва Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳисобидан жамият фойдасига қарздорлик суммасини ундириб бериш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилинган ва, шу тариқа, Палата аъзосининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинган.

☎️ Ҳурматли тадбиркор, сизнинг ҳам фаолиятингизда шу каби муаммолар юзага келаётган бўлса, Савдо-саноат палатасининг ишонч рақамига қўнғироқ қилинг: (78) 150 60 06
#ССП_янгиликлари

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан яна бир тадбиркорнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинди

❗️ Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига унинг аъзоси “Tred Layn” МЧЖ мурожаат қилиб, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда амалий ёрдам сўраган.

💠 “Tred Layn” МЧЖнинг мурожжати ўрганиб чиқилганда, Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси томонидан “Tred Layn” МЧЖ фаолиятида ҚҚС тўғри ҳисобланиши бўйича камерал солиқ текшируви ўтказилган ва Давлат солиқ қўмитасининг “Камерал солиқ текширувида аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар материалларини кўриб чиқиш тўғрисида”ги қарори билан “Tred Layn” МЧЖга ҚҚС ҳисобланган.

📝 Сўнгра, “Tred Layn” МЧЖнинг аризаси асосида Тошкент туманлараро маъмурий судининг ҳал қилув қарори билан ДСҚнинг қарори ҳақиқий эмас деб топилган.

🔻 Мазкур суд қарори билан солиқ органи зиммасига камерал солиқ текширувида аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар материалларини қайта кўриб чиқиш мажбурияти юклатилган. Бироқ, солиқ органи томонидан ушбу мажбурият бажарилмасдан, “Tred Layn” МЧЖга қайтарилиши лозим булган 9 447,7 млн. сўм маблағ қайтарилмаган.

🔹 Шундан сўнг, Палата томонидан ўз аъзоси “Tred Layn” МЧЖ манфаатида Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси ҳисобидан ҚҚС бўйича ҳисобланган пул маблағларини қайтариш тўғрисида судга ариза киритилган.

🔰 Тошкент туманлараро иқтисодий суди томонидан Палатанинг даъво аризаси қаноатлантирилиб, Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси орқали давлат бюджетидан “Tred Layn” МЧЖ фойдасига ҚҚС бўйича ҳисобланган 9 447,7 млн. сўм маблағини қайтариш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилинган ва шу орқали Палата аъзосининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинган.
#ССП_янгиликлари

🇺🇿🇲🇾 Малайзия компанияси билан учрашув бўлиб ўтди.

2022 йил 27 июль куни Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонаси, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси масъул вакиллари ҳамда Малайзиянинг “Alpha Group” компанияси ижрочи директори Д.Алкатири иштирокида онлайн учрашув бўлиб ўтди.

🔰 Учрашувда Ўзбекистон-Малайзия ишбилармонлари ўртасида савдо-иқтисодий, инвестициявий соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

❇️ Бугунги кунда “Alpha Group” компанияси томонидан Ўзбекистон миллий маҳсулотлар шоурумини Куала-Лумпур шаҳрида ташкил этиш масаласи муҳокама этилди.

✔️ Онлайн мулоқот давомида ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг истиқболлари жумладан, электрон тижорат соҳасида ҳамкорлик, республикамиздан Малайзияга озиқ-овқат, қуритилган мева-сабзавот, тайёр тўқимачилик маҳсулотлари экспорти ҳажмини ошириш, икки давлат ишбилармонлари ўртасида бизнес алоқаларини ривожлантириш юзасидан чора-тадбирларни амалга оширишга келишиб олинди.
#ССП_янгиликлари

❇️ “Божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режимининг афзалликлари юзасидан Наманган вилоятида медиа тур ташкиллаштирилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 апрелда қабул қилинган “Божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режими қўлланилишини соддалаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-115-сон фармонининг мазмун моҳиятини кенг ёритиш мақсадида Савдо-саноат палатаси Давлат божхона қўмитаси билан ҳамкорликда жорий йилнинг 28 июль куни Наманган вилоятидаги “ART SOFT TEX” қўшма корхонасида тадбиркорлик субъектлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари учун “Божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режимининг афзалликлари: имконият ва қулайликлар” мавзусида медиа тур ташкиллаштирилди.

🔰 Тадбирда 50 дан ортиқ текстиль корхоналари, манфаатдор вазирлик ва идоралар вакиллари, матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

✔️ Тадбир аввалида Давлат божхона қўмитасининг Божхона назоратини ташкил этиш бош бошқармаси бошлиғи Рустам Қобулов сўзга чиқиб, мамлакатимизда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ва экспортни қўллаб-қувватлаш, қўшимча ишчи ўринларини яратиш мақсадида, кенг кўламли ишлар олиб борилиб, тадбиркорларга бир қанча қулайлик ва енгиликлар яратилаётганини таъкидлади ҳамда Савдо-саноат палатасининг Экспортга кўмаклашиш бошқармаси бошлиғи Усманов Ғофуржон томонидан Фармон бўйича тегишли муаммолар ва уларни ечими бўйича таклифлар билдирилди.

💠 Шунингдек, барча иштирокчилар учун тадбир якунида Фармон билан яратилган имкониятлар ҳозирда ушбу Фармон доирасида маҳсулотларни қайта ишлаб экспорт қилаётган “ART SOFT TEX” қўшма корхонаси мисолида реал ҳолатда кўрсатиб берилиб, корхонага ушбу режимдан фойдаланиш юзасидан аниқ тавсия ва таклифлар берилди.

🔻 Ўзаро жонли мулоқотларга бой тарзда ўтган медиа тур давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофилача жавоблар олишди. Ташкил этилган бу каби медиа турларда журналистлар энг аввало мавзунинг ичига кириб бориш ва ҳар бир детални пухта ўрганиш имконига эга бўлдилар.