Savdo-sanoat palatasi
13.1K subscribers
8.71K photos
1.25K videos
110 files
9.9K links
Oʼzbekiston Savdo-sanoat palatasi rasmiy kanali

facebook.com/uzchamber
instagram.com/uzchamber
youtube.com/uzchamber
https://chamber.uz

Murojaat va takliflar uchun 24/7:
+998 (78) 150-60-06
Download Telegram
#ССП_янгиликлари

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан яна бир тадбиркорнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинди

📌 Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига унинг аъзоси “BITI-PRODUCTION” МЧЖ мурожаат қилиб, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда амалий ёрдам сўраган.

📣 “BITI-PRODUCTION” МЧЖ мурожаати ўрганиб чиқилганда, жамият ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги хузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати” унитар корхонаси ўртасида пудрат шартномаси имзоланганлиги, унитар корхона томонидан шартнома бўйича ўз мажбуриятларини лозим даражада бажарилмаганлиги натижасида тадбиркор зарар кўрганлиги аниқланди.

🔻 Ушбу қарздорликни ундириш юзасидан вужудга келган низоли масалани ўзаро тинч йўл билан ҳал этиш мақсадида, Палата томонидан тарафлар ўртасида судгача низони ҳал этиш жараёни ўтказилди. Бироқ, низони ўзаро келишиш орқали ҳал этиш имкони бўлмаганлиги сабабли, Палата томонидан ўз аъзоси манфаатида тегишли судга даъво аризаси билан мурожаат қилинган.

📝 Тошкент туманлараро иқтисодий суди томонидан иш мазмунан кўриб чиқилиб, Палатанинг даъво талабларини қаноатлантириш ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги хузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати” унитар корхонаси ҳисобидан жамият фойдасига қарздорлик суммасини ундириб бериш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилинган ва шу орқали Палата аъзосининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинган.
​​#ССП_янгиликлари

Жамоатчилик экспертизаси ўтказилган яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси хусусида
📌Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 370 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Палата томонидан кўриб чиқилиб, Жамоатчилик экспертизаси хулосалари берилди.

🔻Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Солиқ маъмуриятчилигини ислоҳ қилиш даврида бизнес учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони лойиҳаси жамоатчилик экспертизасидан ўтказилиб, у юзасидан Жамоатчилик экспертизаси хулосаси берилди.

🔗Хулоса билан батафсил сайтимизда танишинг