Savdo-sanoat palatasi
13.3K subscribers
8.01K photos
1.18K videos
105 files
9.57K links
Oʼzbekiston Savdo-sanoat palatasi rasmiy kanali

facebook.com/uzchamber
instagram.com/uzchamber
youtube.com/uzchamber
https://chamber.uz

Murojaat va takliflar uchun 24/7:
+998 (78) 150-60-06
Download Telegram
📣 Ҳурматли тадбиркорлар!

Ўзбекистон-Савдо-саноат палатаси республикамиз ишбилармонларини 2022 йил 30 май куни соат 10.00 да Тошкент шаҳри, “International” меҳмонхонасида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон-Тожикистон ишбилармонлари B2B форматидаги учрашувига таклиф қилади.

🔹 Тожикистон томонидан қуйидаги йўналишдаги корхоналар иштирок этиши кўзда тутилган:
- қишлоқ хўжалиги;
- озиқ-овқат;
- енгил саноат;
- мебельсозлик;
- қурилиш моллари;
- фармацевтика;
- саноат маҳсулотлари;
- туризм;
- кимёвий маҳсулотлар;
- электротехника.

🇺🇿🇹🇯 Тожикистон компаниялари рўйхати билан қуйидаги сайтимиз орқали танишиш мумкин.

☎️ Қўшимча маълумот ва рўйхатдан ўтиш учун +998(78) 150-60-06 телефон рақамига мурожаат қилиш мумкин.
#Эълон

2022-йил 1-2 июнь кунлари Тошкент шаҳрида "МЕГАТРЕНИНГ 2020" халқаро бизнес форуми бўлиб ўтади.

Ушбу бизнес форум Ўзбекистонда илк бор ўтказилаётган бўлиб, бизнесда реклама, сотув ва системалаштиришга оид бўлади.

Бу форумда дунёнинг 14 нафар халқаро спикерлари, 10000 дан ортиқ йирик бизнес эгаларини иштирок этиши кўзда тутилган.

Шу билан бир қаторда бу форумда бизнесда бренднинг ўрни, маҳсулот экспорт кўрсаткичини ошириш, халқаро бозорларни забт этиш йўллари ҳақида билим ва кўникмаларингизни ошириш имкони ҳам мавжуд.

Қўшимча маълумот учун https://megatrening.uz

Манзил: "Хумо арена" спорт кўнгилочар ва муз саройи мажмуаси.
Германия брендлари билан ҳамкорлик кенгаймоқда

Ўзбекистон Республикасининг Германия Федератив Республикасида элчихонаси ёрдамида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов бошчилигидаги палата делегацияси ҳамда ИТСВ вакиллари Германияга ташрифи давомида Эссен шаҳрида жойлашган Европадаги энг йирик пойабзал ишлаб чиқарувчи Deichmann компаниясида бўлди.

👉 https://kun.uz/96250199

Kun.uz расмий канали
📣 В рамках новых традиций в Торгово-промышленной палате проходит ряд неформальных встреч и бизнес завтраков с предпринимателями!

❗️ В связи с этим, 28 мая 2022 года Палата проведет очередную встречу с представителями бизнеса на тему: "Креативная индустрия – драйвер экономического развития".

🔻 Бизнес завтрак будет напрямую транслироваться по ссылке на YouTube https://youtu.be/q80kJ3C4Phk

Следите за нашими каналами!
📣 Савдо-саноат палатасининг янги анъаналари доирасида тадбиркорлар билан норасмий учрашувлар ва бизнес-нонушталар ташкил этиб келмоқда.

❗️Шу муносабат билан, жорий йилнинг 28-май куни Савдо-саноат палатаси тадбиркорлар билан навбатдаги учрашувини ўтказади. Унда “Креатив саноат - иқтисодий ривожланишнинг драйвери” мавзуси муҳокама этилади.

🔻Бизнес-нонушта https://youtu.be/q80kJ3C4Phk ҳаволаси орқали YouTube каналида жонли эфирга узатилади.

Каналимизни кузатиб боринг!
Savdo-sanoat palatasi pinned «📣 Савдо-саноат палатасининг янги анъаналари доирасида тадбиркорлар билан норасмий учрашувлар ва бизнес-нонушталар ташкил этиб келмоқда. ❗️Шу муносабат билан, жорий йилнинг 28-май куни Савдо-саноат палатаси тадбиркорлар билан навбатдаги учрашувини ўтказади.…»
📣 Ҳурматли тадбиркорлар!

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан 2022 йил 3 июнь куни соат 10:00 да “Ўзбекистондан Кореяга маҳсулотларни экспорт қилиш” мавзусида вебинар ташкил этилмоқда.

💻 Вебинар “ZOOM” онлайн платформасида бўлиб ўтади.

🔘 Ушбу вебинарда қуйидаги мавзулар бўйича тақдимот бўлади:
Корея бозори ва ушбу давлатда талаб юқори бўлган маҳсулотлар тўғрисида маълумот;
Ўзбекистондан Кореяга экспортбоп маҳсулотлар тўғрисида маълумот;
республикамиздан Кореяга экспорт қилиш шартлари;
Кореядаги халқаро кўргазмалар ва уларда иштирок этиш.
Тақдимот Корея бозорида кўп йиллик тажрибага эга бўлган мутахассис томонидан ўзбек тилида олиб борилади.

🔻Тадбирда маҳаллий экспортёрлар,
экспорт фаолиятини йўлга қўймоқчи бўлган тадбиркорлар, ишбилармон аёллар иштирок этишлари мумкин.

☎️ Рўйхатдан ўтиш ва қўшимча маълумот учун Палатанинг Экспортга кўмаклашиш бошқармаси масъул ходим С.Аъзамовга +998997744594 телефон рақами орқали мурожаат қилиш мумкин.
#Эълон

Доривор ўсимликларни маданий ҳолда етиштириш ҳамда қайта ишлашни ташкил этиш, доривор ўсимликларнинг маданий плантацияларини барпо этишни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, касалликларнинг олдини олиш ва даволашда доривор ўсимликларни кенг қўллашни тарғиб этиш мақсадида “Шифобахш ўсимликлар етиштириш, қайта ишлаш ва уларнинг тиббиётдаги аҳамияти” мавзусидаги семинар ўтказиш режалаштирилди.

❗️ Семинар 2022 йил 1 июнь куни Тошкент шаҳар, Сирғали тумани, Спутник-10 массиви, Л.Назруллаева кўчасида жойлашган “Green zone of world” МЧЖ “Flowers garden” кўргазма майдонида бўлиб ўтади. Бошланиш вақти 10:00 да.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_биз_ҳақимизда

Махсус репортаж | Мева-сабзавот экспортини кенгайтириш масалалари таҳлили
Forwarded from Savdo-sanoat palatasi
#Объявление

📣 "SOF EXPO" приглашает вас принять участие на выставке "MEDPROPHARM EXPO 2022"!

🔻 Дни проведения выставки - 1-3 июня.

❇️ Тематика выставки:
Медицинское оборудование и техника
🔘 Диагностика
🔘 Фармацевтика
🔘 Стоматология
🔘Офтальмология
🔘 Лабораторное оборудование
🔘 Медицинские услуги и страхование

🔷 Очередное масштабное мероприятие в области медицины и охраны здоровья, охватывающий практически всю отрасль, включая производство оборудования, науку и практическую медицину.

❗️Регистрация на участие принимается до 20 мая 2022 года!

🏦 адрес: Самаркандская область, Джамбайский район, пос. Дехканабад.
📞Тел.: +998 97 919 31 17, +998 55 705 07 05
Forwarded from Savdo-sanoat palatasi
#Эълон

📣
"SOF EXPO" сизни "MEDPROPHARM EXPO 2022" кўргазмасида иштирок этишга таклиф қилади.
Кургазма саналари- 1-3 июн 2022

🔻 Кўргазма мавзуси:
Тиббиёт асбоб-ускуналари
🔘 Диагностика
🔘 Фармацевтика махсулотлари
🔘 Стоматология
🔘 Офталмология
🔘 Лабаратория жихозлари
🔘 Тиббий хизматлар ва суғурта

🔷 Тиббиёт ва соғлиқни сақл
аш сохасидаги яна бир кенг кўламли тадбир жумладан асбоб-ускуналар, ишлаб чиқариш, фан ва амалий тиббиётнинг деярли бутун тармоқларини қамраб олади.

❗️ Иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш 2022-йил 20 майга кадар қабул қилинади!

🏦 Maнзил: Самарқанд
вилояти, Жомбой тумани, Дехконобод ҚХ.
📞Тел.: +998 97 919 31 17, +998 55 705 07 05
#ССП_янгиликлари

⚖️ Палата томонидан тадбиркорлик субъектларининг хуқуқий химоясини таъминлаш, бизнес сохасида коррупция ва бошқа хуқуқбузарликларга қарши курашиш ҳамда ҳакамлик судларида ишлар кўрилиши аҳволи муҳокамаси

Жорий йилнинг 27 май куни Палата Раисининг биринчи ўринбосари И.Жасимов бошчилигида Палатанинг ҳудудий бошқарма бошлиқлари ўринбосарлари, юридик хизмати ходимлари ҳамда ҳакамлик судлари раҳбарлари иштирокида Палата аъзолари манфаатида судларга даъво аризалари киритилиши ҳолати ҳамда бизнесда коррупцияга қарши курашиш ва тадбиркорлар ўртасида “Коррупцияга қарши курашиш” Хартияси аъзолигига жалб қилиш, шунингдек, Палата ҳузуридаги ҳакамлик судларининг фаолиятига бағишланган видеоконференцалоқа шаклида селектор бўлиб ўтди.

Тадбирда Палатанинг энг муҳим вазифаларидан бири унга аъзо бўлган тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини суд орқали ҳимоя қилишнинг сифати ва ишончлилигини ошириш эканлиги таъкидланди.

❗️Биргина, 2022 йилнинг биринчи чорагида Палата аъзолари манфаатида судларга 113 мингдан ортиқ, умумий суммаси 12,6 трлн. сўмга яқин даъво аризалар киритилган бўлиб, ушбу кўрсатгич 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 2 баробарга кўп эканлиги тўғрисида ахборот берилди.

🔻Батафсил сайтимизда танишинг.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_биз_ҳақимизда

Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот
​​#Ҳафта_статистикаси

⚖️ Ўтган хафта давомида ССП Марказий аппарати томонидан аъзолари манфаатида жами 168 та ҳолатда судларга даъво аризалари киритилди.

🤝 4 та ҳолатда тадбиркорлик субъектлари ўртасида вужудга келган низолар Палата вакилларнинг аралашуви ёрдамида судгача ўзаро келишув йўли орқали ҳал этилди/

👥 27 та норматив-хукукий хужжатлар бўйича жамоатчилик экспертизаси ўтказилди, шундан 18 таси бўйича аниқ таклифлар билан хулосалар берилди.

☎️Ушбу хафта давомида “Chamber Business Solutions” УК томонидан Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ягона рақамларига умумий ҳисобда 749 та қўнғироқ келиб тушди.
📞Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг “Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси”нинг ишонч рақамларига умумий ҳисобда 694 та қўнғироқ келиб тушди.

📋 Тадбиркорлик субъектлари томонидан жами 99 та мурожаат келиб тушди.

📄 Савдо-саноат палатасининг "SSP- EKSPERTIZA BYUROSI" Унитар Корхонаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолиятининг товар номенклатураси бўйича 69 та эксперт хулосаси берилди.
Лойиҳа.rar
47.6 KB
#Элон

📣 Савдо-саноат палатаси томонидан Давлат солиқ қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Тадбиркорлик субъектлари учун тенг рақобат муҳитини яратиш ва инсофли солиқ тўловчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори лойиҳасини (ID-57952) тадбиркорлик субъектлари билан муҳокама қилиш режалаштирилган.

❗️ Ушбу мақсадда 30 май куни 16:00 да мазкур Қарор лойиҳаси Экспертлар кенгаши йиғилишида муҳокама қилинади.

🖥 Йиғилишда қуйидаги ҳавола орқали онлайн тарзда иштирок этишингиз мумкин: https://us02web.zoom.us/j/86055375256?pwd=VFNEM1pnVUUyQ2F0OUtaUU9LNHRqQT09
Айни дақиқаларда Ўзбекистон-Тожикистон ишбилармон доира вакиллари иштирокидаги В2В форматидаги учрашувнинг очилиш маросими бўлиб ўтмоқда.

Очилиш маросимида Тожикистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулотда ва муҳтор элчиси Рахмонзода Абдужаббор Азиз ва Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари И.Жасимов иштирок этишмоқда.
#ССП_янгиликлари

Жамоатчилик экспертизаси ўтказилган яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси хусусида

📌 Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 356 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Палата томонидан кўриб чиқилиб, Жамоатчилик экспертизаси хулосалари берилди.

🔻 Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат функция ва хизматларини амалга ошириш жараёнларига хусусий секторни кенг жалб этишни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори лойиҳаси жамоатчилик экспертизасидан ўтказилиб, у юзасидан қуйидагича Жамоатчилик экспертизаси хулосаси берилди.

🔗 Хулоса билан батафсил сайтимизда танишинг.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#СМИ_о_нас

Комментарии к работе по развитию сферы услуг
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_биз_ҳақимизда

Хизматлар соҳасини ривожлантириш борасидаги ишлар тўғрисида шарҳ
​​#ССП_янгиликлари

🇺🇿🇹🇯 Ўзбекистон-Тожикистон: савдо-иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш

📣 Жорий йилнинг 30 май куни International Hotel Tashkent меҳмонхонасида Ўзбекистон ва Тожикистон ишбилармон доиралари ўртасида В2В форматидаги музокаралар ҳамда Ўзбекистон-Тожикистон ишбилармонлар Кенгашининг 5-йиғилиши бўлиб ўтди.

Тадбир давомида тадбиркорлар ўз маҳсулот ва хизматларини ҳамкорларга намойиш этди, шунингдек, уларнинг экспорт салоҳияти ва ҳамкорликнинг устувор йўналишлари юзасидан фикр алмашилди.

📌 Учрашув чоғида икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди. Савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларидаги истиқболли йўналишлар бўйича ҳам батафсил маълумот берилди.

🔻 Батафсил сайтимизда.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ролик

Бизнес-нонушта: хизматлар соҳасини ривожлантириш масалалари муҳокамаси