Savdo-sanoat palatasi
13.3K subscribers
8.01K photos
1.18K videos
104 files
9.57K links
Oʼzbekiston Savdo-sanoat palatasi rasmiy kanali

facebook.com/uzchamber
instagram.com/uzchamber
youtube.com/uzchamber
https://chamber.uz

Murojaat va takliflar uchun 24/7:
+998 (78) 150-60-06
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Бугун ҳунармандлар учун барча йўл очиқ. Мана шунинг ўзи – мен учун катта рағбат"дейди Мансур Қурязов

🟡"Тадбиркорлик тақдиримда" кўрсатувининг навбатлаги қахрамони Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби, “Жайҳун” қўғирчоқ театри асосчиси, ҳунарманд-тадбиркор Мансур Қурязов. Ўзбек миллий ҳунармандчилик санъатини дунёга намойиш этиб келмоқда.

Бугунги кунгача 40 дан зиёда давлатда бўлиб ўтган кўргазмаларда мамлакатимиз амалий санъат маҳсулотларини намойиш этиб келмоқда. Ҳунарманд ясаган қўғирчоқлар Сеул, Теҳрон, Париж,Тайван, Хирояма, Брюссел музейларида амалий санъат асари сифатида ўрин олган.

Ҳаётий эҳтиёж туфайли қўғирчоқсозликни бошлаган Мансур Қурязов бугун анъанавий ҳунармандчилик соҳасида якка тадбиркорга айланди.

🗣YOUTUBE

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Президентнинг жорий йил 14 август куни қабул қилинган фармонига мувофиқ тадбиркорлар куни муносабати билан мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган соҳа вакилларидан бир гуруҳи юксак унвон, орден ва медаллар билан мукофотланди.

🏅
Жумладан, Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти бошқармаси Сайхунобод тумани бўлими раҳбари, «Олимжон қизи Шоирахон» фермер хўжалиги бошлиғи Шаматова Шоирахон Алимовна “Шухрат” медали билан тақдирланди.

Давлат мукофотига муносиб деб топилган Палатанинг жонкуяр ходими, Шоирахон Шаматовани қутлаймиз ва келгуси фаолиятида омад тилаб, Президентимиз ғоялари асосида амалга оширилаётган ислоҳотларга қўшаётган ҳиссаси учун Савдо-саноат палатаси жамоаси номидан самимий миннатдорчилик билдирамиз!

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🖥🖥

ZAMON
| Президент тақдирлаган фаол тадбиркор

“Фаол тадбиркор” кўкрак нишони соҳиби, «Akmal Umid Baraka» масъулияти чекланган жамияти директори Омон Дусмухамедов билан суҳбат 🎤

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Йил бошидан Қорақалпоғистондаги корхоналар 350 миллиард сўмлик солиқ имтиёзларидан фойдаланди.

Натижада тадбиркорлар “соя”дан чиққани, фаолиятини кенгайтиргани ҳисобига 4 минг аҳоли ишли бўлди. Лекин, имтиёз олган айрим корхоналарда иш ўринлари камайган.

Нукус, Кегейли, Чимбой, Қораўзак ва Тахтакўпир туманларини “ишсизлик ва камбағалликдан холи ҳудуд”га айлантириш ишларида сусткашликка йўл қўйилаётгани қайд этилди.

Қорақалпоғистонда бизнес учун яратилган имконият ва шароит бошқа бирорта вилоятда йўқлиги ҳисобга олинса, шаҳар-туман ҳокимлари бу имкониятларни лойиҳа ва иш ўрнига айлантира олганда, кўрсаткичлар 5-10 карра юқори бўларди, деди давлатимиз раҳбари.

Facebook|Instagram|X
Президентимиз тадбиркорлар билан бу йилги очиқ мулоқот айнан Қорақалпоғистонда ўтказилишининг сабабларини айтди.

Қайд этилганидек, Қорақалпоғистонга инвестиция киритиб, бизнес қилишнинг бошқа ҳудудларга нисбатан 3 та устунлиги бор.

Биринчиси – Қорақалпоғистонда бизнес учун бирорта ҳудудда йўқ имтиёзлар пакети қилиб берилган. Жумладан, сўнгги беш йилда алоҳида фармон ва қарорлар билан 52 турдаги имтиёз ва енгилликлар берилди.

Ушбу имтиёзлар ҳисобига ўтган даврда тадбиркорлар ихтиёрида 2 триллион сўмдан зиёд маблағ қолди.

Бундан ташқари, 50 миллиард сўмдан юқори лойиҳаларга инфратузилма қилиб беришни ҳам давлат ўз зиммасига олган.

Facebook|Instagram|X
Қорақалпоғистоннинг иккинчи устунлиги – ер ажратишнинг содда тизими жорий қилинган.

Нукус шаҳрида 1 миллион доллар, қолган туманларда 300 минг доллар инвестиция киритиш шарти билан Вазирлар Кенгаши қарори асосида ер участкалари тўғридан-тўғри берилмоқда.

Учинчиси. Қорақалпоғистон – бу Янги Ўзбекистоннинг дарвозаси. Чунки катта бозорларга чиқиш учун энг қулай ҳудуд айнан Қорақалпоғистон.

Лекин, тадбиркорларимиз бу имкониятдан тўлиқ фойдаланмаётгани кўрсатиб ўтилди. Масалан, хом ашё “Довуд-ота” постидан олиб ўтилса, Сариёғочга нисбатан масофа 1 минг километрга, транспорт харажати эса 25 фоизга камаяди.

Агар импорт хом-ашё Қорақалпоғистонни ўзида қайта ишланиб, тайёр маҳсулот қилиб, экспортга чиқариладиган бўлса, ташишдан иқтисод қилинган маблағ 2 карра ошади.

Facebook|Instagram|X
Эртага республикамизнинг барча ҳудудларидан 300 га яқин энг кўзга кўринган тадбиркор ва инвесторлар Қорақалпоғистонда тўпланади.

Бундан ташқари, хорижда бизнесини йўлга қўйган яна 40 дан зиёд ватандошларимиз келиб, Қорақалпоғистон шароити билан танишади. Ҳудудий студияларда мингдан ортиқ бизнес вакиллари иштирок этади.

Ушбу тадбиркорлар билан аниқ таклифлар ишлаб чиқиш муҳимлиги қайд этилди. Мутасаддиларга бошқа ҳудудлардан келган тадбиркорлар билан ишлаб, ҳар бир туман кесимида “Қорақалпоғистонда бизнес қилинг” дастурини ишлаб чиқиш топширилди.

Бу дастур Қорақалпоғистонда саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизматларни ривожлантириш учун янги нафас, камида 10 миллиард долларлик инвестиция ва 500 минг иш ўрни учун катта замин бўлади.

Facebook|Instagram|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун 20 август – Ўзбекистон тарихида 4-бора Тадбиркорлар куни кенг нишонланмоқда.

✔️ Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сиз, азизларни, 20 август – Тадбиркорлар куни билан чин дилдан қутлаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, юрт равнақи ҳамда халқ фаровонлиги йўлидаги олижаноб фаолиятингизда улкан зафарлар тилайди.

Сизлар бор экансизлар, Ўзбекистон албатта катта марраларни забт этишда дадил одимлайверади!


🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#очиқ_мулоқот

🗣20 август — Тадбиркорлар куни муносабати билан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва тадбиркорлар ўртасида бўлиб ўтадиган тўртинчи очиқ мулоқотда иштирок этиш учун бир гуруҳ тадбиркорлари Қорақалпоғистонга етиб келишди.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Нукус шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан навбатдаги очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.

В Нукусе состоялся очередной открытый диалог Президента Республики Узбекистан с предпринимателями.

#Mirziyoyev #muloqot #tadbirkorlar #Qoraqalpogiston

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Нукусда тадбиркорлар билан навбатдаги очиқ мулоқотини ўтказди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
📺 Айни дақиқаларда Халқаро пресс клубнинг “ТАДБИРКОРЛАР УЧУН ЯНГИ ИМКОНИЯТ, ЯНГИ ШАРОИТ” мавзусидаги жонли эфири бўлиб ўтмоқда.

📺Жонли эфирни “Ўзбекистон 24” телеканалида тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин!

Мавзуга доир савол/таклифларингиз бўлса, @xalqaropressklubbot орқали мурожаат қилинг.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM