"YUKSALISH" HARAKATI
3K subscribers
3.66K photos
595 videos
7 files
1.97K links
“Yuksalish” harakati

☎️ +998 95 230 33 23
📩[email protected]

Bizning ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
https://taplink.cc/yuksalish.org
Download Telegram
Что важнее: внешний вид учащегося или качество образования?

Государственная инспекция по надзору за качеством образования при Кабинете Министров на портале regulation.gov.uz на общественное обсуждение разместила проект акта законодательства, предусматривающий внесение поправок в Положение о лицензировании деятельности в сфере оказания негосударственных образовательных услуг.

В документе имеется несколько моментов, которые вызвали резонанс в обществе, и Общенациональное движение «Юксалиш» решило обратить внимание на эти аспекты.

Во-первых, на качество образовательных услуг, как правило, влияют такие факторы, как квалификация педагогов и обслуживающего персонала, эффективность образовательных программ, обеспеченность ресурсами и необходимой материально-технической базой. Но как на это может повлиять внешний вид учащегося? Есть ли у разработчиков проекта результаты исследований, факты, подтверждающие необходимость детального прописывания требований к «имиджу» школьников?

Во-вторых, установление жестких требований по внешнему виду учащихся негосударственных образовательных учреждений ограничивает свободу выбора и самовыражения детей. Они имеют право одеваться так, как им удобно, конечно, соблюдая этические нормы. Лишая детей выбора, возможности самовыражения, можно навредить их психике, пробудить ненависть к системе образования в целом. Насколько оправдано правовое регулирование аспектов внешнего вида учащегося?

Надеемся, что разработчики смогут дать обоснованное разъяснение по предлагаемым поправкам в действующее законодательство.

@uzbyuksalish
Нима муҳимроқ: ўқувчининг ташқи кўриниши ёки таълим сифати?

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан regulation.gov.uz порталига Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисида низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарор лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжатдаги бир қатор муҳим жиҳатлар кенг жамоатчиликнинг муҳокамасига сабаб бўлгани учун “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати мазкур масала юзасидан ўз муносабатини билдиради.

Биринчидан, таълим сифатига, энг аввало, педагог кадрларнинг ва хизмат кўрсатувчи персоналнинг малакаси, ўқув дастурининг самарадорлиги, зарур ресурслар ва керакли моддий-техник база билан таъминланганлиги каби омиллар таъсир кўрсатади. Ушбу жараёнларга ўқувчининг ташқи кўриниши қандай таъсир ўтказиши мумкин? Лойиҳа ташаббускорларида мактаб ўқувчисининг “имижига” қўйилаётган талабларни тасдиқловчи ўтказилган тадқиқот натижалари ёки бошқа фактлар мавжудми?

Иккинчидан, нодавлат таълим муассасалари ўқувчиларининг ташқи кўринишига қатъий талаблар қўйилиши болаларнинг танлаш ва ўзини ифода этиш эркинлигини чеклашга олиб келади. Улар ўзлари истаганича кийиниш ҳуқуқига эгадирлар, албатта, умумий қабул қилинган ахлоқий меъёрлар доирасида. Болаларни танлаш имкониятидан ва ўзини ифода этиш имкониятидан маҳрум этиш орқали уларнинг руҳиятига зарар этказиб қўйиш ва умуман таълим тизимига нисбатан нафрат уйғотиш мумкин. Ўқувчининг ташқи кўринишини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш қанчалик тўғри?

Умид қиламизки, ҳужжат ташаббускорлари қонунчиликка киритилиши таклиф этилаётган ушбу ўзгаришлар юзасидан асослантирилган сабаблар тақдим эта оладилар.

@uzbyuksalish
#Парламент_муҳокамалари
Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини муҳокама қилинди.

Жумладан, 1999 йил 19 августда қабул қилинган “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 13 ва 16-моддаларига мувофиқ, гиёҳвандлик воситаларининг, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг сақланиши ҳамда ташилиши махсус ваколатли орган белгилаган тартибда амалга оширилиши белгиланган.

Қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикасининг “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида”ги Қонунининг 13 ва 16-моддаларига ўзгартишлар киритиш орқали гиёҳвандлик воситаларини, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш ҳамда ташиш тартибини белгилаш бўйича қонунда белгиланган ваколатлар бевосита Вазирлар Маҳкамасига ўтказилиши, бунда махсус ваколатли орган томонидан идоравий тартибга солиш истисно этилиши таклиф этилмоқда.

Ҳужжат депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

@uzbyuksalish
Бугун Самарқанд шаҳри ҳокими Бобурмирзо Облоқулов "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати аъзосига айланди.

Унга аъзолик сертификати Ҳаракатнинг ҳудудий бўлинмаси раҳбари Шохрух Джуракулов томонидан топширилди. Учрашувда Бобурмирзо Облоқулов "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати фаолиятини келгусида қўллаб-қувватлашга ва ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.

Аввалроқ, Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов ҳам Ҳаракатимиз аъзосига айланган эди.

Шунингдек, куни кеча вилоятнинг 7 нафар туман ҳокимлари ҳам Ҳаракат аъзолигига қабул қилингани ҳақида хабар берган эдик.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Туристик ренессанс давридаги Ўзбекистонга қандай ташриф буюриш мумкин?

Сайёҳларнинг севимли нашри ва туризм соҳасидаги энг етакчи нашр ҳисобланувчи — «Condé Nast Traveler» 24 февраль куни Ўзбекистондаги ижобий ўзгаришларга бағишланган "Туристик ренессанс давридаги Ўзбекистонга қандай ташриф буюриш мумкин?" деб номланган катта мақола чоп этди.

Унда муаллиф сайёҳ сифатида юртимизга ташриф буюриб, туризм йўналишлари, меҳмонхоналар, миллий таомлар, бозор ва савдо марказлари ва ҳаттоки АҚШдан Ўзбекистонга етиб келиш учун авиарейслар ҳақида батафсил маълумот тақдим этиб ҳамда Ўзбекистонга ташриф буюришни маслаҳат берган.

Шунингдек, нашр сайтида Ўзбекистонга ташриф давомида тасвирга олинган қизиқарли видеоролик ҳам тақдим этилган.
https://www.cntraveler.com/story/how-to-plan-a-trip-to-uzbekistan

@uzbyuksalish
Туркияда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг баъзи танланган асарларини ўз ичига олган турк тилидаги «Янги Ўзбекистон — Келажаги буюк давлат» номли китоб чоп этилди.

Нашр Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги, Кутубхоналар ва нашриётларнинг Бош бошқармаси ва Туркия Республикасининг Тошкентдаги элчихонаси, Маданият ва Тарғибот бошқармасининг ташаббуси билан профессор доктор Фират Пурташ бошчилигидаги гуруҳ томонидан тайёрланди.
--------
В Турции опубликована книга «Новый Узбекистан — государство с великим будущим» на турецком языке, в нее включены избранные выступления и доклады Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева.

Издание подготовлено группой во главе с профессором Фиратом Пурташем по инициативе Министерства культуры и туризма Республики Турция, Главного управления библиотек и издательств, посольства Турецкой Республики в Узбекистане, Управления культуры и пропаганды.

@uzbyuksalish
Бугун Ўзбекистон Республикаси Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг тўлақонли аъзосига айланганига 28 йил тўлди!

Шу муносабат билан, БМТнинг юртимиздаги ваколатхонаси “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати билан ҳамкорликда Ўзбекистонда барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш бўйича ҳаракатлар ва мажбуриятлар ўн йиллигига старт бермоқда.
____________
Сегодня исполнилось 28 лет со дня вступления Узбекистана в Организацию Объединенных Наций в качестве полноправного члена!

В связи с этим представительство ООН в нашей стране при сотрудничестве с Общенациональным движением «Юксалиш» дает старт десятилетию действий и обязательств по достижению Целей в области устойчивого развития в Узбекистане.

@uzbyuksalish
Утверждена Государственная программа по реализации Стратегии действий в Год развития науки, просвещения и цифровой экономики. Она состоит 284 пунктов.

На реализацию проектов и мероприятий предусмотрено направить 18,17 трлн сумов и 10,3 млрд долларов. В том числе 12,9 трлн сумов из средств Государственного бюджета и внебюджетных целевых фондов, 2 трлн сумов — средства исполнителей и банков, 3,3 трлн сумов и 10,3 млрд долларов — средства международных финансовых институтов и гранты.

Напомним, что с 11 по 20 февраля текущего года шло общественное обсуждение проекта Госпрограммы на веб-платформах 2020.strategy.uz и regulation.gov.uz. Всего поступило 3 162 комментария и предложения.

В инфографике мы сравнили проект Госпрограммы и ее окончательный вариант, усовершенствованный с учетом мнений граждан.

@uzbyuksalish
Жами 284 та банддан иборат Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тасдиқланди.

2020 йил Давлат дастурида умумий қиймати 18,2 трлн сўм ва 10,3 млрд АҚШ долларига тенг лойиҳалар назарда тутилмоқда, шундан:
▪️Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари мақсадли фондлар – 12,9 трлн сўм;
▪️Ижрочилар ва банклар маблағлари – 2 трлн сўм;
▪️Халқаро молия институтлари маблағлари ва грантлар – 3,3 трлн сўм ва 10,3 млрд АҚШ долл.

Эслатиб ўтамиз, ҳужжат лойиҳаси 2020 йилнинг 11-20 февраль кунлари жамоатчилик муҳокамаси учун 2020.strategy.uz ва regulation.gov.uz веб-порталларига жойлаштирилди. Муҳокамалар жараёнида аҳолидан жами 3 162 та таклиф билдирилди.

Мазкур инфографикада биз Давлат дастури лойиҳасини фуқароларнинг фикр ва мулоҳазаларидан сўнг қабул қилинган ҳолати билан солиштирдик.

@uzbyuksalish
«Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили» Давлат дастури рақамларда

▪️2020 йил Давлат дастуриж жами 284 та банддан иборат;
▪️ давлат дастурида умумий қиймати 18,2 трлн сўм ва 10,3 млрд АҚШ долларига тенг лойиҳалар амалга оширилади;
▪️ аҳолидан жами 3162 та таклифлар қабул қилинган.

Қайси йўналишда кўпроқ таклифлар билдирилди?
▪️давлат бошқаруви – 765 та;
▪️суд-ҳуқуқ – 586 та;
▪️иқтисодиёт – 542 та;
▪️ижтимоий соҳа – 815 та;
▪️ташқи сиёсат ва хавфсизлик – 91 та;

▪️фармон лойиҳасига билдирилган таклифлар – 363 та.

Натижада жами 62 та концептуал ва 30 дан ортиқ таҳририй ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди

@uzbyuksalish
Ўзбекистонда Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш бўйича Ҳаракатлар ва мажбуриятлар ўн йиллигига старт берилди

Жорий йилнинг 2 март куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистонда Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш бўйича Ҳаракатлар ва мажбуриятларни амалга оширишга киришилгани расман эълон қилинди. Шу муносабат билан “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ва БМТнинг юртимиздаги ваколатхонаси томонидан тадбир ташкил этилди.

Эътиборлиси, Ҳаракатлар ўн йиллиги старти Ўзбекистон Республикаси БМТнинг тўлақонли аъзосига айланган кунга тўғри келди.
https://yumh.uz/uzc/news_detail/166

@uzbyuksalish
В Узбекистане дан старт десятилетию действий и обязательств по достижению Целей в области устойчивого развития

2 марта текущего года в Ташкенте состоялся официальный запуск Действий и обязательств по достижению Целей в области устойчивого развития в Узбекистане. В связи с этим Общенациональным движением «Юксалиш» и представительством ООН в нашей стране организовано мероприятие.

Дата запуска десятилетия выбрана не случайно. 2 марта 1992 года Узбекистан стал полноправным членом Организации Объединённых Наций.
https://yumh.uz/ru/news_detail/166

@uzbyuksalish
Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати расмий веб-сайтига жойлаштирилди. Танишишингиз мумкин.
https://yumh.uz/uzc/program

@uzbyuksalish
⚡️Расмий хабар
«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати Андижон вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари Садбархон Мамитова Андижон вилоятининг Бўстон туманига ҳоким этиб тайинланди.

Шу муносабат билан, Садбархон Неъматжоновнага Ҳаракат жамоаси номидан самарали фаолиятлари учун миннатдорлик билдирамиз ва келгусидаги ишларига муваффақиятлар тилаймиз!
————
⚡️ Официально
Руководитель регионального подразделения Общенационального движения «Юксалиш» Андижанской области Садбархон Мамитова назначена хокимом Бустонского района Андижанской области. Ее кандидатура утверждена соответствующим Кенгашем народных депутатов.

Коллектив Движения благодарит Садбархон Неъматжоновну за плодотворную работу и желает успехов в ее дальнейшей деятельности!

@uzbyuksalish
⚡️Расмий хабар
«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати Фарғона вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари Саидфаррух Исломов Жамшид ўғли Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Фарғона вилояти филиали раҳбари этиб тайинланди.

Бу бугуннинг ўзида жамоамиз таркибидан амалга оширилган иккинчи тайинлов ҳисобланади. "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати жамоаси Саидфаррух Жамшид ўғлини табриклайди ва келгуси фаолиятларида зафарлар тилайди!
_______
⚡️ Официально
Руководитель регионального подразделения Общенационального движения «Юксалиш» Ферганской области Саидфаррух Жамшид угли Исломов назначен руководителем Ферганского областного филиала Агентства развития государственной службы при Президенте Республики Узбекистан.

Это второе назначение за день из состава нашей команды. Коллектив Общенационального движения «Юксалиш» поздравляет Саидфарруха Исломова с назначением и желает успехов в дальнейшей деятельности.

@uzbyuksalish
В конце февраля дан старт второму этапу акции «Бир миллион дарахт» («Один миллион деревьев»).

Первым адресом стала Навоийская область. Только 20 февраля на площади в 10 гектаров в махалле «Ёшлик» города Навои посажено 15 тысяч деревьев. Посадка продолжается и в других городах и районах области.

В целом, весенний этап акции охватил 12 регионов Узбекистана. За первые две недели посажено 2 125 225 декоративных и плодовых деревьев. Осенью прошлого года посажено 1 650 113 деревьев в 8 регионах Узбекистана.

Примечательно, что акция «Бир миллион дарахт» стала импульсом для продвижения других идей по озеленению и благоустройства территорий. ОНД «Юксалиш» приветствует подобные зеленые инициативы и активность в преумножении количества деревьев в Узбекистане, вклад разных организаций в сохранение и расширение зеленого покрова республики, формирование благоприятной окружающей среды.
https://yumh.uz/ru/news_detail/168

@uzbyuksalish
“Бир миллион дарахт” акциясининг иккинчи босқичига старт берилди.

Навоий вилояти акциянинг биринчи манзилига айланди. Биргина 20 февраль куни Навоий шаҳрининг “Ёшлик” маҳалласидаги 10 гектар майдонда 15 минг туп кўчат экилди. Акция вилоятнинг бошқа туман ва шаҳарларда ҳам давом эттирилмоқда.

Умуман олганда, акциянинг баҳорги босқичи Ўзбекистоннинг 12 та ҳудудини қамраб олди. 20 февралдан шу кунга қадар юртимиз бўйлаб 2 125 225 туп кўчат экиб бўлинди.

Эътиборлиси, “Бир миллион дарахт” акцияси ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришга қаратилган бошқа ғояларни илгари суришга туртки бўлмоқда. “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Ўзбекистонда дарахтлар сонини оширишга қаратилган фаоллик ва ва бу каби яшил ташаббусларни, қулай атроф-муҳит яратиш, уни сақлаб қолиш бўйича турли ташкилотларнинг ҳиссаларини қўллаб-қувватлайди.
https://yumh.uz/uzc/news_detail/168

@uzbyuksalish
⚡️Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Пахтачилик соҳасида бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Унга мувофиқ, 2020 йил ҳосилидан бошлаб давлат томонидан пахта хом ашёси ишлаб чиқариш ва сотиш режасини белгилаш амалиёти бекор қилинади.

Шунингдек, қарор билан бошқа бир қатор вазифалар белгиланган. Улар билан навбатдаги инфографикамиз орқали танишишингиз мумкин.

@uzbyuksalish
8 март — Халқаро хотин-қизлар куни арафасида Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги томонидан “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвонини олган аёллар рўйхати эълон қилинди.

Рўйхатдан жамият ҳаётининг турли жабҳаларида фаол ва фидокорона меҳнат қилган, юрт равнақига муносиб ҳисса қўшган 16 нафар аёллар жой олган.

@uzbyuksalish
🌸🌸🌸
Азиз аёллар, опа-сингиллар, барчангизни «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати жамоаси номидан кириб келаётган 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни билан самимий табриклаймиз!


Бу тор хона эмас, балки бу осмон,
Юлдузларни гулдай сочмоқда шамол.
Юрагимга етиб келдингми омон,
Эшикка суяниб жилмайган аёл.

Пастда зулмат, бўшлиқ макон қурибди,
Бу ерда ҳаёту, у ёқда завол.
Икки жаҳонимни суяб турибди
Эшикка суяниб жилмайган аёл.

Эшқобил Шукур,
Мувозанат

🎧Қўшиқ:
Бахтиёр Раҳмонов
🎬Видео клип: https://www.youtube.com/watch?v=8RMCpItfpQQ