"YUKSALISH" HARAKATI
3K subscribers
3.66K photos
595 videos
7 files
1.97K links
“Yuksalish” harakati

☎️ +998 95 230 33 23
📩[email protected]

Bizning ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
https://taplink.cc/yuksalish.org
Download Telegram
Акмал БУРХАНОВ, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раиси:

— Бугун бутун дунё ҳамжамиятининг диққат марказида COVID-19 пандемияси бўлиб турибди. ЖССТ маълумотларига кўра, бугунги кунда дунёда 12 млнга яқин одам коронавирус билан касалланиш ҳолати аниқланган, шу жумладан, 550 мингга яқин ўлим ҳолатлари қайд этилган. Тўғри, Ўзбекистонда бу кўрсаткичлар нисбатан анча кам. Чунки касаллик тарқалишининг биринчи босқичида Ўзбекистон раҳбарияти томонидан бир қатор шошилинч чоралар кўрилди. Лекин, афсуски, охирги кунларда бизда касалланганлар сони кундан-кунга рекорд даражада кўпаймоқда. Шунинг учун ҳам республика бўйлаб яна карантин чекловлари қайтадан жорий этилди. Бу чекловлар қачондир жиддий ижтимоий-иқтисодий асоратларни келтириб чиқаради ва энг ёмони, аҳоли бандлиги масаласи яна кун тартибига чиқади. Бугун вазият кўрилаётган чораларни доимий таҳлил қилиб боришимизни тақозо этмоқда.

@uzbyuksalish
Ронни ХАЙНЕ, региональный уполномоченный представитель Фонда им. Конрада Аденауэра по Центральной Азии:

— В Германии приняты необходимые меры для жизни населения в период пандемии. В отдельный период в стране сложилась непростая ситуация, количество заболеваний увеличивалось по экспоненте. В это время Фонд имени Конрада Аденауэра предложил свое содействие, предоставив экспертную поддержку, внес вклад в решение возникающих проблем и вызовов, делился международным опытом. В частности, о том, как быть с карантином, как он повлияет на экономику. В настоящее время в Германии в отдельных регионах могут ужесточить карантинные ограничения, а в других — смягчить. Для преодоления кризиса принимаются целенаправленные меры.

@uzbyuksalish
Ронни ХАЙНЕ, Конрад Аденауэр номидаги жамғарманинг Марказий Осиё бўйича минтақавий ваколатли вакили:

— Германияда пандемия мобайнида аҳолининг яшаш шароити учун керакли чоралар кўрилди. Маълум бир вақтда мамлакатда қийин вазият юзага келди, яъни касалланиш ҳолати экспонент бўйича ортди. Бу вақтда Конрад Аденауэр номидаги жамғарма пайдо бўлган муаммолар ечимига ҳисса қўшиш, халқаро тажриба билан бўлишиш учун ўзининг экспертлик кўмагини таклиф қилди. Хусусан, "Карантин пайтида қандай йўл тутиш керак?", "Карантин иқтисодиётга қандай таъсир қилади?" каби саволларга жавоб изланди. Айни пайтда Германиянинг алоҳида ҳудудларида карантин чекловлари олиб ташланиши, бошқаларида эса юмшатилиши мумкин. Инқирозни енгиб ўтиш учун мақсадли чоралар кўрилмоқда.

@uzbyuksalish
Умид АБИДХОДЖАЕВ, заместитель директора Центра экономических исследований и реформ при Администрации Президента Республики Узбекистан:

— До настоящего времени из Антикризисного фонда на лечение инфицированных коронавирусом, содержание граждан в карантине, приобретение систем тестирования израсходовано 745 млрд сумов. Возникают вопросы о том, почему из средств данного фонда не выделены субсидии на поддержку предприятий малого бизнеса. Мы изучили меры, предпринятые в период пандемии в 165 странах. У каждого государства выработаны свои модели, исходя из возможностей экономики. В Узбекистане поддержка предпринимателям оказана не путем предоставления непосредственной материальной помощи, а в виде кредитных каникул, налоговых льгот.

@uzbyuksalish
Умид АБИДХОДЖАЕВ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директорининг ўринбосари:

— Айни вақтга қадар айнан коронавирус инфекциясига чалинганларни даволаш, карантинда сақлаш, тест тизимлари учун Инқирозга қарши кураш жамғармасидан 745 млрд сўм маблағ сарфланди. Ушбу жамғарма маблағларидан нега кичик бизнес корхоналари субсидиялар билан қўллаб-қувватланмади, деган саволлар бўлмоқда. Марказимиз томонидан 165 давлат тажрибаси, пандемия даврида қўллаган чоралари ўрганилди. Ҳар бир давлатнинг ўз иқтисодиётидан келиб чиққан моделлари бор. Ўзбекистон тадбиркорларга тўғридан-тўғри моддий ёрдам кўринишида эмас, кредит тўловларини кечиктириш, солиқ имтиёзлари кўринишида кўмак кўрсатди.

@uzbyuksalish
Умид АБИДХОДЖАЕВ, заместитель директора Центра экономических исследований и реформ при Администрации Президента Республики Узбекистан:

— На пополнение Антикризисного фонда направлено 500 млн долларов от Азиатского банка развития, 700 млн долларов от Всемирного банка, 375 млн долларов от Международного валютного фонда. О расходовании этих средств Министерство финансов предоставляет прозрачную информацию. Публикуются отчеты по каждому направлению. В нынешней ситуации на первое место выходят вопросы исполнения и дисциплины.

Совместно с германскими партнерами организовали специальный опрос для изучения состояния предпринимателей, оказавшихся в тяжелой ситуации в результате введения карантинных мер. Нам удалось охватить 997 предприятий, оценить реальную картину, настроения субъектов бизнеса. 41 процент респондентов оценили ситуацию как «хорошо», 42 процента — «удовлетворительно», а 17 процентов сказали, что ситуация ухудшилась. Проводятся исследования по изучению настроений потребителей.

@uzbyuksalish
Умид АБИДХОДЖАЕВ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директорининг ўринбосари:

— Инқирозга қарши курашиш жамғармасига Осиё тараққиёт банкидан 500 млн доллар, Жаҳон банкидан 700 млн доллар, Халқаро валюта жамғармасидан 375 млн доллар маблағлар жалб қилинган. Бу маблағлар қаерга сарфланаётгани бўйича Молия вазирлиги шаффоф фаолият кўрсатмоқда. Ҳар бир йўналишда ҳисоботларни чоп этмоқда. Ҳозирги вазиятда ижро ва интизом масалалари биринчи ўринга қўйилиши лозим.

Биз бугунги кунда карантин чоралари натижасида қийин аҳволга тушган тадбиркорлар ҳолатини ўрганиш бўйича германиялик ҳамкорлар билан махсус сўровномалар ташкил қилаяпмиз. Бунда 997 та корхоналар билан боғланиб мавжуд ҳолат, уларнинг кайфиятлари ўрганилди. Сўровнома қатнашчиларининг 41 фоизи мавжуд вазиятни “яхши”, 42 фоизи “қониқарли” ва 17 фоизи “ёмонлашган” дея баҳолашди. Худди шу каби бу борада истеъмолчилар кайфияти бўйича ҳам тадқиқотлар юритилмоқда.

@uzbyuksalish
Ибрат САФО, корреспондент ВВС (Великобритания):

— В настоящее время ситуацию в мире определяют не государства, не люди или международные организации, а коронавирус. Где-то смягчаются карантинные меры, где-то, наоборот, вновь вводятся жесткие ограничения. Смягчение карантина и возвращение к нему — естественный процесс, то есть правительства действуют по принципу шаг вперед и два назад. И в Великобритании вслед за открытием магазинов, баров, ресторанов, в городе Лестере вновь полностью ввели жесткий карантин.

Правительство принимает меры экономической поддержки и предприятий. Внедряется практика по выплате владельцам предприятий, трудоустраивающих молодежь, по 1 000 фунтов. Планируется оказание материальной помощи самозанятым индивидуальным предпринимателям или гражданам, оказавшимся без дохода. В этой ситуации я бы использовал фразу «метод кнута и пряника». То есть некоторые государства не только «воспитывают» кнутом, но и «балуют» пряником.

@uzbyuksalish
Ибрат САФО, BBC мухбири (Буюк Британия):

— Ҳозир бутун дунёдаги аҳволни давлатлар эмас, одамлар эмас ёки халқаро ташкилотлар эмас, коронавирус белгилаяпти. Қаердадир карантин чоралари юмшатиляпти, қаердадир қатъий чекловлар яна қайтариляпти. Карантин юмшатилиши билан яна унга қайтиш бу — табиий ҳолат, яъни бир қадам олдинга, икки қадам орқага тамойили бўйича иш кўриляпти. Британияда ҳам дўконлар, барлар, ресторанлар очилиши ортидан Лестер шаҳри яна тўла қаттиқ карантинга киритилди.

Ҳукумат ҳам корхоналарни иқтисодий қўллаб-қувватлаш чораларини кўраяпти. Ёшларни ишга олган корхона эгаларига 1000 фунт маблағ тўлаб бериш амалиёти киритилмоқда. Ўзини ўзи иш билан таъминлаган якка тадбиркорларга ёки даромадсиз қолган одамларга моддий кўмак бериш режалаштирилган. Мен бу вазиятга "Қанд ва қамчи" иборасини қўллаган бўлардим. Яъни айрим давлатлар фақат қамчи билан уриб қийнамасдан, қанд бериб ҳам сийлаяпти.

@uzbyuksalish
«Афсуски, бутун дунёда коронавирус пандемияси давом этмоқда. Ушбу инфекцияга қарши курашда, қандайдир “сеҳрли рецептлар” йўқ».

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев,
2020 йил 8 июль


@uzbyuksalish
«Мамлакатимизда коронавирус аниқланган кундан бошлаб таъкидлаб келмоқдамиз: бу оғир кураш бўлади. Бу курашда кўп нарса ўзимизга боғлиқ».

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев,
2020 йил 8 июль


@uzbyuksalish
«Айни вақтда ҳаётимизни нормал изга солиш, иқтисодиётимизни тиклаш учун пандемия шароитида яшаш ва меҳнат қилишга ўрганишимиз, барча эҳтиёт чораларини кўрган ҳолда, бу борада бошлаган ишларимизни “темир интизом” билан давом эттиришимиз керак».

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев,
2020 йил 8 июль


@uzbyuksalish
«Бугунги мураккаб вазиятда барчамиз “Ўз соғлиғингни, ўз болангни, ўз оилангни ўзинг асра!” деган шиорга амал қилиб яшашимиз зарур».

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев,
2020 йил 8 июль


@uzbyuksalish
“COVID-19 карантин чекловлари: жаҳондаги вазият”

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати қошидаги Халқаро мунозара клубининг илк учрашуви ушбу мавзуга бағишланди.

Батафсил: https://yumh.uz/uzc/news_detail/213
____________________

«Карантинные ограничения в связи с COVID-19: ситуация в мире»

Этой теме была посвящена первая встреча Международного дискуссионного клуба при Общенациональном движении «Юксалиш».

Подробнее: https://yumh.uz/ru/news_detail/213

@uzbyuksalish
⚡️ Бугун, 8 июль куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда бюджет тушумларини сўзсиз таъминлаш чора-тадбирларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда давлатимиз раҳбари пандемиядан кучли бўлиб чиқишнинг бирдан бир йўли – кичик бизнес ва тадбиркорликка қулай муҳит яратиш эканини таъкидлади ва бу бўйича муҳим вазифаларни белгилаб берди. Жумладан:

▪️ Жойлардаги раҳбарлар корхоналарнинг 9 ой якуни бўйича камида 70 фоизини, йил якунига қадар эса тўлиқ қувват билан ишлашига масъул ва жавобгар бўлади;
▪️ Фаолиятини бошлаётган тадбиркорларни қўллаб-қувватлашнинг мутлақо янги тизимини ишлаб чиқиш. Бунда тадбиркорни махсус курсларда ўқитиш, асбоб-ускуна сотиб олиш харажатларининг бир қисмига грант ажратиш назарда тутилади;
▪️ “Солиқ идораси – тадбиркорга кўмакчи” тизимини йўлга қўйиш;
▪️ Бўш ер участкаларини очиқ савдога, электрон аукционга чиқариш жараёнларини жонлантириш;
▪️ камида 257 минг нафар муҳтож оилалар вакилларини ишга жойлаштиришни таъминлаш.

@uzbyuksalish
Бугун, 8 июль куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида тадбиркорликни ривожлантириш ва бюджет тушумларини таъминлаш чораларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда давлатимиз раҳбари томонидан қатор муҳим вазифалар белгиланди. Навбатдаги #инфографикамиз ана шу ҳақда.

@uzbyuksalish