"YUKSALISH" HARAKATI
2.98K subscribers
3.65K photos
592 videos
7 files
1.96K links
“Yuksalish” harakati

☎️ +998 95 230 33 23
📩[email protected]

Bizning ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
https://taplink.cc/yuksalish.org
Download Telegram
#Xalqaro_muhokama

Адвокатлик институти мустаҳкамланиши суд-ҳуқуқ тизимида қонун устуворлигини таъминлашга қанчалик хизмат қилади? Шахснинг судланганлиги унинг яқин қариндошлари тақдирига таъсир ўтказиши адолатданми?

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ташаббуси билан ўтказилган халқаро онлайн конференцияда маҳаллий ва хорижий экспертлар Ўзбекистон Конституциясига киритилиши таклиф этилган ўзгаришлар ва бунда айнан қайси жиҳатлар инобатга олиниши муҳимлиги борасида фикр алмашди.

Хорижий экспертлар Ўзбекистондаги трансформация жараёнларини, конституциявий ислоҳотларнинг мазмунини ҳам қўллаб-қувватламоқда. Конституция шунчаки ҳужжат бўлиб қолиши керак эмас, балки у ишлаши керак.

👉 Батафсил:
https://yumh.uz/uzc/news_detail/516

@uzbyuksalish
#Инфографика

16—17 август кунлари Ўзбекистон бўйлаб “Никоҳ шартномаси — мулк ҳуқуқи кафолати” ҳуқуқий акцияси ташкил этилди. Икки кун давомида 50 нафар нотариус ходимлари томонидан 800 га яқин фуқароларга бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Иккита оилага никоҳ шартномаси расмийлаштирилди.

Акция якунлари бизнинг навбатдаги #инфографикамизда

✍️... Бугун орамизда никоҳ шартномаси ҳақида салбий фикрловчилар кам эмас. Айримларнинг фикрича, бу фақат мулкий манфаатни кўзлайдиган, оилавий қадриятлар, анъаналаримиз бузилишига олиб келадиган амалиёт. Ҳуқуқшунослар фикрига кўра, никоҳланувчилар нафақат ўзи, балки фарзандлари, уларнинг келажагини ўйлаб ҳам никоҳ шартномаси тузишлари керак. Никоҳ шартномаси фақатгина ажрим учун тузилмайди.

👉Батафсил: https://yumh.uz/uzc/news_detail/517

@uzbyuksalish
Мустақиллик байрамида неча кун дам оламиз?

Президент фармонига кўра, Мустақиллик байрами муносабати билан:
▪️ 1 сентябрь — Мустақиллик куни;
▪️ 2 сентябрь — иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
▪️ 3 сентябрь — олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
▪️ 4 сентябрь — барча учун одатдаги дам олиш куни.

📍5 сентябрьбарча учун иш куни. Таълим муассасаларида янги ўқув йили бошланади.

@uzbyuksalish
#Лойиҳа #Инфографика

GSP+ нима У ҳақида нима биласиз

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) билан биргаликда “Ўзбекистоннинг GSP+ доирасидаги имкониятлари ҳамда унга амал қилиниши бўйича хабардорликни оширишлойиҳасини бошлади.

Лойиҳа доирасида Ўзбекистонда GSP+ нинг янги экспорт имкониятлари ва ундан фойдаланиш бўйича кенг жамоатчилик хабардорлигини ошириш мақсадида ННТлар, тадбиркорлар ҳамда маҳаллий бошқарув органлари вакиллари учун ўқув тренинглари ўтказилмоқда. Шу кунга қадар бу каби тренинглар Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Бухоро ва Фарғона вилоятларида бўлиб ўтди.

👉🏽 GSP тизими бўйича бизнинг туркум инфографикаларимиз орқали билиб олишингиз мумкин.

@uzbyuksalish
#Лойиҳа #Инфографика

Хабар берилганидек, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) билан биргаликда “Ўзбекистоннинг GSP+ доирасидаги имкониятлари ҳамда унга амал қилиниши бўйича хабардорликни ошириш” лойиҳасини бошлади.

👉🏽 Лойиҳа бўйича туркум инфографикаларимизнинг навбатдагиси Ўзбекистонга GSP+ мақоми берилиши ҳақида

@uzbyuksalish
#Лойиҳа #Инфографика

Хабар берилганидек, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) билан биргаликда “Ўзбекистоннинг GSP+ доирасидаги имкониятлари ҳамда унга амал қилиниши бўйича хабардорликни ошириш” лойиҳасини бошлади.

👉🏽 Лойиҳа бўйича туркум инфографикаларимизнинг навбатдагиси GSP+ доирасида Ўзбекистоннинг имкониятлари ҳақида

@uzbyuksalish
#Лойиҳа #Инфографика

Хабар берилганидек, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) билан биргаликда “Ўзбекистоннинг GSP+ доирасидаги имкониятлари ҳамда унга амал қилиниши бўйича хабардорликни ошириш” лойиҳасини бошлади.

👉🏽 Лойиҳа бўйича туркум инфографикаларимизнинг навбатдагиси GSP+ доирасида Ўзбекистоннинг экспорт салоҳиятига эга асосий маҳсулотлари ҳақида

@uzbyuksalish
🇺🇿 Коллектив Общенационального движения «Юксалиш» искренне поздравляет всех узбекистанцев и соотечественников за рубежом с Днем независимости! Желаем крепкого здоровья, полноценной реализации инициатив и идей, плодотворной работы!

Пусть воплотятся все добрые надежды и мечты каждой семьи, каждого жителя страны!

@uzbyuksalish
🇺🇿 "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати жамоаси барча ўзбекистонликларни ва хориждаги ватандошларни Мустақиллик куни билан чин юракдан табриклайди! Барчага сиҳат-саломатлик, ташаббус ва ғояларни тўлиқ амалга ошириш, унумли меҳнат қилиш бахтини тилаймиз!

Ҳар бир оила, ҳар бир инсон эзгу мақсадларига етсин!

@uzbyuksalish
#Инфографикa #Мустақиллик_солномаси

🇺🇿Ўзбекистон мустақил бўлганига 31 йил тўлди. 1991 йил 1 сентябрдан бошлаб жаҳон харитасида янги давлат – Ўзбекистон Республикаси пайдо бўлди.

Бугун Ўзбекистон ўз Конституциясига, ўз давлат рамзларига – байроғи, герби, мадҳиясига, миллий валютасига, мустақил армиясига эга. 1992 йилда Ўзбекистон ҳаво йўллари миллий авиакомпаниясига асос солинди. 1996 йилда миллий автомобилсозлик саноати яратилди. Пахта монополияси тугатилди, дон етиштириладиган майдонлар 5,5 бараварга оширилди. 50 дан ортиқ халқаро ташкилотлар, 130 дан ортиқ давлатлар билан дипломатик алоқалар ўрнатилди.

Эришилган бу каби ютуқлар, амалга оширилган ислоҳотлар Мустақиллик солномаси бўлиб қолади. Биз уларни #инфографикада акс эттирдик.

@uzbyuksalish
Жорий йилнинг 30 августидан Германиянинг Конрад Аденауэр номидаги жамғарма раиси, профессор Норберт Ламмертнинг Ўзбекистонга ташрифи бошланди.

Ташриф доирасида 1 сентябрь куни “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатида германиялик меҳмонлар юртимиздаги ННТлар вакиллари ҳамда Ёшлар парламенти аъзолари билан очиқ мулоқот ўтказди.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ҳамда К.Аденауэр номидаги жамғарманинг Тошкентдаги Марказий Осиё бўйича ваколатхонаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланган.

👉Батафсил: https://yumh.uz/uzc/news_detail/523

@uzbyuksalish