"YUKSALISH" HARAKATI
2.98K subscribers
3.65K photos
592 videos
7 files
1.96K links
“Yuksalish” harakati

☎️ +998 95 230 33 23
📩[email protected]

Bizning ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
https://taplink.cc/yuksalish.org
Download Telegram
“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати қошидаги “Шаҳарсозлик тўлқини” ташаббуси Хитойнинг "Hisense" компанияси билан ҳамкорликда архитектура ва муҳандислик соҳаси битирувчилари ўртасида Hisense Award “Shaharsoz 2022” танловини эълон қилади.

Ғолиблар тўрт йўналиш бўйича аниқланади: архитектура, шаҳарсозлик, конструкция, муҳандислик.

💰Ғолибларнинг ҳар бири 10 миллион сўм миқдорида пул мукофоти ҳамда ҳомийлардан совғалар билан тақдирланади.

Аризалар қабули 2022 йил 17 сентябрга қадар давом этади.
Якуний натижалар 2022 йил 10 октябрда эълон қилинади.

👉Танлов ҳақида батафсил

📥 Ариза юбориш

@uzbyuksalish
Forwarded from Bobur Bekmurodov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий тармоқларда "Пермдаги ўзбек диаспораси раҳбари шахсан ўз ватандошларини Украинага урушга жалб қиляпти" сарлавҳали видеолар тарқалмоқда.

Ватандошларга мурожаат қилиб айтмоқчиманки, бундай провокацияларга учманг, ҳеч қандай ҳарбий ҳаракатларда иштирок этманг! Ўзбекистонда бу жиноят, 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши белгиланган.

@bbekmurodov
Некоторые их называют реформаторами, архитекторами экономического чуда, другие диктаторами и сторонниками консервативных взглядов. Но все сходятся в одном — их приход к власти стал переломным для масштабной трансформации, открыл возможность для преобразования государства и общества, новую страницу в истории стран.

Они — главы правительств, президенты, партийные лидеры, инициировавшие реформы и программы, которые впоследствии заложили основу общественно-политического и социально-экономического развития государств. Длительность их жизни на высшей политической арене — от 11 до 36 лет.

В нашей очередной #инфографике лидеры-реформаторы и политические долгожители.

@uzbyuksalish
Уларни айримлар ислоҳотчилар, иқтисодий мўжизалар меъморлари, баъзилар эса диктаторлар ва консерватив қарашлар тарафдорлари деб аташади. Лекин барчаси бир жиҳатда ҳамфикр — улар ҳокимият тепасига келишлари билан кенг кўламли ислоҳотлар юз берди, давлат ва жамиятни ўзгартириш учун имкониятлар яратди, мамлакати тарихида янги саҳифалар очди.

Улар — ўз давлатининг ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ривожига замин яратган ислоҳотлар ҳамда дастурлар ташаббускорлари бўлган ҳукумат раҳбарлари, президентлар, партия етакчиларидир. Улар юқори сиёсий аренада 11 йилдан 36 йилгача қолишган.

Бизнинг навбатдаги #инфографика мамлакатни узоқ муддат бошқарган лидер-реформаторлар ҳақида.

@uzbyuksalish
#Давлатдастури_2022 #Госпрограмма_2022

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ҳузурида ташкил этилган Мустақил мониторинг ва баҳолаш жамоатчилик гуруҳи “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” Давлат дастурининг ярим йиллик ижроси бўйича жамоатчилик муҳокамасини ўтказди.

Давлат дастурида жами 398 та банд бўйича аниқ муддатлар асосида 672 та вазифаларни амалга ошириш белгиланган.

👉Батафсил: https://yumh.uz/uzc/news_detail/514
_______________________________

Общественная группа независимого мониторинга и оценки, сформированная при Общенациональном движении «Юксалиш», обсудила ход реализации Государственной программы Года обеспечения интересов человека и развития махалли в первом полугодии.

В Государственной программе установлено выполнение в конкретные сроки 672 задач по 398 пунктам.

👉Подробнее: https://yumh.uz/ru/news_detail/514

@uzbyuksalish
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Давлат дастурининг ижроси юзасидан 2022 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида 170 та банд бўйича 232 та вазифалар амалга оширилиши кўзда тутилган. Белгиланган 142 та вазифа ижроси таъминланган".

@uzbyuksalish
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Янги ўқув йилидан бошлаб Қорақалпоғистон Республикасида бошланғич синф ўқувчиларининг бепул овқат билан таъминланиш жараёни мониторинг қилинади"

@uzbyuksalish
#Эълон

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Ўзбекистон Нотариал палатаси ва қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда “Никоҳ шартномаси — мулк ҳуқуқи кафолати” шиори остида ҳуқуқий акциясини ўтказади. Акция 2022 йилнинг 16—17 август кунлари республика бўйлаб ташкил этилади. Тадбирлар давомида нотариуслар томонидан ёшларга бепул маслаҳатлар берилади.

Акция мақсади — ёшлар ўртасида ажримларнинг олдини олишга кўмаклашиш, эр ва хотиннинг мулкий ҳуқуқи кафолати учун никоҳ шартномасининг аҳамиятини тарғиб қилишдан иборат.

@uzbyuksalish
Forwarded from Bobur Bekmurodov
Ҳадемай, янги ўқув йили бошланади. Ота-оналар болаларини мактабга тайёрлаш ишлари билан оворалар.

Тўғриси, болалар учун мактаб кийими, пойафзал, сумка, дафтар ва ҳоказо билан боғлиқ тайёргарлик анча қиммат.

Муҳтожларни топиб, боласининг мактабга чиқиш ҳаражатлари учун ёрдам беринг. Мен ҳам икки нафар бола учун ҳаражатларига ҳисса қўшдим. Болалар - қувончимиз.

Ташаббусни қўллаб-қувватланг, бошқалар билан бўлишинг.

@bbekmurodov