"YUKSALISH" HARAKATI
3K subscribers
3.66K photos
596 videos
7 files
1.98K links
“Yuksalish” harakati

☎️ +998 95 230 33 23
📩[email protected]

Bizning ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
https://taplink.cc/yuksalish.org
Download Telegram
Бугун, 19 май куни Самарқандда Марказий Осиёнинг нодавлат нотижорат ташкилотлари академиясига старт берилди.

Академия минтақа мамлакатларининг 20 дан зиёд ННТларини бирлаштиради. “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг ушбу ташаббусини Конрад Аденауэр номидаги жамғарманинг Марказий Осиё бўйича ваколатхонаси қўллаб-қувватлади.

ННТларнинг минтақавий академияси доирасида икки кунлик интенсив мулоқотлар фуқаролик жамиятини ривожлантириш учун мамлакатлараро ҳамкорлик майдонига айланиши кутилмоқда.
______________

В Самарканде сегодня, 19 мая, стартовала первая Центральноазиатская академия негосударственных некоммерческих организаций, объединившая 20 представителей ННО из стран региона.

Эту инициативу Общенационального движения «Юксалиш» поддержало представительство Фонда имени Конрада Аденауэра по Центральной Азии.

Двухдневный интенсив в рамках региональной Академии ННО призван стать межстрановой партнерской площадкой для развития гражданского общества.

@uzbyuksalish
“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ташаббуси билан Жиззах вилоятининг Фориш туманида сел оқибатида жабрланган оилаларга ёрдам кўрсатиш мақсадида “Хайрли” хайрия акцияси ташкил этилди.

Юз берган сув тошқини оқибатларини юмшатиш мақсадида жорий йилнинг 18 май куни Фориш тумани Эгизбулоқ қишлоғига инсонпарварлик ёрдамининг биринчи партияси, шу жумладан 100 та озиқ-овқат жамланмаси ҳамда болалар ва катталар учун устки кийимлар тўплами етказилди.

Ҳаракатнинг ушбу ташаббусини Хитойнинг Ўзбекистондаги элчихонаси, PepsiCo’нинг Ўзбекистондаги расмий боттлери — International Beverages Tashkent компанияси, Anglesey Food компанияси, REDTAG бренди каби бизнес тузилмалари вакиллари қўллаб-қувватлади.

Бундан ташқари, хайрия акцияси доирасида ЮНИСЕФ Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамияти билан ҳамкорликда USAID’нинг Гуманитар масалалар бўйича бюроси молиявий кўмагида зиён етган ҳудудга 180 та гигиена воситалари ва зарур маҳсулотлар жўнатди.

Батафсил: https://yumh.uz/uzc/news_detail/480
________

Читать на русском

@uzbyuksalish
“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раиси Бобур Бекмуродов Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифларни шакллантириш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича Конституциявий комиссия таркибига киритилди.

Комиссия таркиби 20 май куни бўлиб ўтган Олий Мажлис Сенати Кенгаши ва Қонунчилик палатаси Кенгашининг қўшма мажлисида тасдиқланди. Унга жамиятимизнинг турли қатламларидан, жами 46 нафар мутахассис — депутатлар, сенаторлар, барча ҳудудлардан вакиллар, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, етук ҳуқуқшунос, сиёсатшунос ва бошқа экспертлар киритилди.

Конституциявий комиссия ўз фаолиятини “Жамият — ислоҳотлар ташаббускори” деган ғоя асосида очиқлик ва шаффофлик тамойилларига асосланган ҳолда олиб боради.

Комиссияга Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов раислик қилади.

@uzbyuksalish
#Инфографика

Бугун, 26 май куни Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифларни шакллантириш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича Конституциявий комиссия ўзининг биринчи ташкилий йиғилишини ўтказди.

📌Қулай, бепул ва инклюзив

Фуқаролар ва кенг жамоатчилик вакилларининг таклифларини йиғиш, умумлаштириш, уларни Конституциявий комиссияга тақдим этиш механизми ишлаб чиқилди.

Таклифлар:

▪️“Менинг Конституциям” онлайн платформаси
▪️маҳаллалар
▪️халқ депутатлари Кенгашлари
▪️Cаll-марказ
▪️анъанавий почта
▪️электрон почта
▪️махсус Телеграм бот орқали қабул қилинади.

👉 Батафсил бизнинг #инфографикада

@uzbyuksalish
#Cўровнома Респондентларнинг 40,1 фоизи Самарқанд вилоятида жамоат транспортининг мавжуд ҳолатини мутлақо қониқарсиз деб баҳолади

Жорий йилнинг 18 майидан 25 майига қадар Самарқанд вилоятида жамоат транспорти ҳолатини ўрганиш мақсадида “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати вилоят бўлинмаси томонидан ижтимоий сўров ўтказилди.

"Самарқанд вилоятидаги жамоат транспорти ҳолатини қандай баҳолайсиз?" деган саволга респондентларнинг 40,1 %и мутлақо қониқарсиз, 32,1 %и қисман қониқарли, 20,2 %и қисман қониқарсиз деб жавоб беришган бўлса, 3,6 % респондент қониқарли деб баҳолаган. Қолган 4 % сўров иштирокчилари жавоб беришга қийналишган.

☝️ Респондентларга кўра, бугунги кунда жамоат транспорти фаолиятида кузатилаётган, йўловчиларга ноқулайлик келтираётган ҳолатлар қайсилар?

☝️ Сўровнома натижаларини умумлаштирган ҳолда қандай хулоса ва тавсиялар берилди?

👉 Батафсил: https://yumh.uz/uzc/region_detail/32

@uzbyuksalish
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Общенациональное движение «Юксалиш» совместно с Институтом социальных и экономических инициатив при поддержке Бюро Государственного департамента по правоохранительной деятельности и борьбе с международным незаконным оборотом наркотиков (INL) и МННО «Региональный диалог» представляет очередной номер вестника «Демократия в Узбекистане».

📍С предыдущими номерами бюллетеня на трех языках вы также можете ознакомиться на официальном веб-сайте Движения: https://yumh.uz/ru/csonewsletter

P.S.: Уважаемые представители ННО, актуальные новости, материалы с фотографиями о деятельности вашей организации, с которыми вы хотите поделиться с местным и международным сообществом, отправляйте на электронную почту [email protected] с пометкой "Newsletter" до 28 числа каждого месяца.

@uzbyuksalish
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Ижтимоий ва иқтисодий ташаббуслар институти билан ҳамкорликда ҳамда АҚШ Давлат департаментининг Ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти ва халқаро гиёҳванд моддаларининг ноқонуний савдосига қарши курашиш Бюроси (INL), “Минтақавий мулоқот” халқаро нодавлат ташкилоти (Словения) кўмагида тайёрлаган “Ўзбекистонда демократия” ахборотномасининг навбатдаги сонини тақдим этади.

📍Шунингдек, Ахборотноманинг аввалги сонлари билан уч тилда "Юксалиш" УМҲнинг веб-сайтида ҳам танишишингиз мумкин: https://yumh.uz/uzc/csonewsletter

❗️ННТлар диққатига! Фаолиятингиз ҳақида маҳаллий ва халқаро ҳамжамият билан баҳам кўришни истаган янгиликлар, фотосуратли материалларни ҳар ойнинг 28-санасигача "Newsletter" белгиси билан [email protected] электрон манзилига юборинг.

@uzbyuksalish
📣📣 ПРИГЛАШАЕМ НА ЦЕРЕМОНИЮ ОТКРЫТИЯ НЕДЕЛИ АКТИВНЫХ ГРАЖДАН

13—17 июня 2022 года
в Узбекистане пройдет Неделя активных граждан, организованная Общенациональным движением "Юксалиш" совместно с Сенатом Олий Мажлиса, Национальным центром по правам человека и Министерством юстиции и рядом партнеров.

Цель — обсуждение перспектив развития гражданского общества в стране в рамках Стратегии развития Нового Узбекистана на 2022—2026 годы.

5 дней, 18 городов, более 30 разноформатных мероприятий (форумы, круглые столы, дискуссии, дебаты, телеобсуждения, тренинг, марафоны) с охватом свыше 3000 участников.

📍Где и когда? 13 июня, 09:30, гостиница Hilton.

Предварительная регистрация 👉https://faolfuqarolar.uz/

@uzbyuksalish
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📣📣 "ФАОЛ ФУҚАРОЛАР ҲАФТАЛИГИ"НИНГ ОЧИЛИШ МАРОСИМИГА ТАКЛИФ ЭТАМИЗ

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Олий Мажлис Сенати, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ ҳамда Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда 2022 йилнинг 13—17 июнь кунлари “Фаол фуқаролар ҳафталиги”ни ўтказади.

Мақсад — 2022—2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси доирасида мамлакатимизда фуқаролик жамиятини ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш.

Ҳафталик давомида республикамизнинг 18 та шаҳрида форум, давра суҳбати, муҳокама, мунозара, телемуҳокама, тренинг, марафон шаклидаги 30 дан зиёд тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.

📍Қачон ва қаерда? 13 июнь, соат 09:30 да, Hilton меҳмонхонаси.

Рўйхатдан ўтиш 👉https://faolfuqarolar.uz/

@uzbyuksalish
Қўқон шаҳар ҳокими Турк дунёси шаҳарлари бирлиги иттифоқининг Директорлар кенгаши аъзоси бўлди

Истанбул шаҳрида Президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон раислигида Турк дунёси шаҳарлари бирлиги иттифоқи Бош Ассамблеясининг навбатдаги 6-қурултойи бўлиб ўтди. Тадбирда “Юксалиш” умумиллий ҳаракати раиси Бобур Бекмуродов бошчилигидаги Самарқанд, Қўқон, Хива шаҳарлари ҳокимларидан иборат Ўзбекистон делегацияси иштирок этди.

Батафсил: https://yumh.uz/uzc/news_detail/489
______

Хоким города Коканда вошел в состав Совета директоров Союза муниципалитетов тюркского мира

В Стамбуле состоялось 6-е очередное собрание Генеральной ассамблеи Союза муниципалитетов тюркского мира с участием Президента Реджепа Тайипа Эрдогана. В мероприятии участвовала и делегация Узбекистана из числа хокимов Самарканда, Коканда, Хивы во главе с председателем Общенационального движения «Юксалиш» Бобура Бекмуродова.

Подробнее: https://yumh.uz/ru/news_detail/489

@uzbyuksalish
#Live Тошкентда Фаол фуқаролар ҳафталиги старт олди

5 кун, 18 та шаҳар, 30 дан ортиқ турли форматдаги тадбирлар, 3 000 дан зиёд иштирокчилар

Ҳафталик давомида турли форматдаги тадбирларда 2022—2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси доирасида мамлакатимизда фуқаролик жамиятини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинади.

Онлайн. Очилиш маросими

@uzbyuksalish
#Live Фаол фуқаролар ҳафталиги доирасида "Ижтимоий масъулиятли бизнес — барқарор иқтисодий ривожланиш асоси" мавзуида мулоқот бўлиб ўтмоқда.

Давлат органлари, ишбилармон доиралар ва жамоатчилик вакиллари Ўзбекистонда корпоратив ижтимоий масъулият (КИМ) тамойилларини жорий этишнинг долзарб жиҳатларини муҳокама қилмоқда.

Онлайн кўриш

@uzbyuksalish
Ўзбекистонда Фаол фуқаролар ҳафталиги ўтказилмоқда

13 июнь куни Тошкентда Ҳафталикнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда ННТлар, фуқаролик жамияти институтлари, вазирлик ва ташкилотлар, маҳаллий бошқарув органлари, экспертлар, фаол фуқаролар ва ОАВлар вакиллари бир мулоқот майдонига жамланди. Иштирокчилар Ўзбекистон ва Марказий Осиё минтақаси миқёсида фуқаролик жамиятини ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди.

📍Беш кун мобайнида 18 та ҳудудда 30 дан ортиқ турли форматдаги тадбирлар ўтказилиши, уларда 3 мингдан зиёд иштирокчилар қамраб олиниши кўзда тутилган.

Фаол фуқаролар ҳафталигини ўтказиш зарурати нимада?

Батафсил: 👉 https://yumh.uz/uzc/news_detail/490

👉 На русском

@uzbyuksalish