"YUKSALISH" HARAKATI
2.98K subscribers
3.65K photos
592 videos
7 files
1.96K links
“Yuksalish” harakati

☎️ +998 95 230 33 23
📩[email protected]

Bizning ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
https://taplink.cc/yuksalish.org
Download Telegram
#2022_Давлатдастури

🔺"Фуқароларнинг рақамли паспорти" нима? Кимларга бепул юридик ёрдам кўрсатилади? Кекса ва ногиронлиги бўлган бўлган шахслар, жазони ўтаб чиққан фуқароларга қандай енгилликлар берилади?

🔻2022 йил Давлат дастурида белгиланган асосий вазифалар бизнинг #инфографикада

@uzbyuksalish
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Общенациональное движение «Юксалиш» совместно с Институтом социальных и экономических инициатив при поддержке Бюро Государственного департамента по правоохранительной деятельности и борьбе с международным незаконным оборотом наркотиков (INL) и МННО «Региональный диалог», а также при содействии Общественного фонда по поддержке негосударственных некоммерческих организаций и других институтов гражданского общества при Олий Мажлисе Республики Узбекистан представляет очередной номер вестника «Демократия в Узбекистане».

📍С предыдущими номерами бюллетеня на трех языках вы также можете ознакомиться на официальном веб-сайте Движения: https://yumh.uz/ru/csonewsletter

P.S.: Уважаемые представители ННО, актуальные новости, материалы с фотографиями о деятельности вашей организации, с которыми вы хотите поделиться с местным и международным сообществом, отправляйте на электронную почту [email protected] с пометкой "Newsletter" до 28 числа каждого месяца.

@uzbyuksalish
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️"Юксалиш" умуммиллий ҳаракати Ижтимоий ва иқтисодий ташаббуслар институти билан ҳамкорликда ҳамда АҚШ Давлат департаментининг Ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти ва халқаро гиёҳванд моддаларининг ноқонуний савдосига қарши курашиш Бюроси (INL), “Минтақавий мулоқот” халқаро нодавлат ташкилоти (Словения), Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди кўмагида тайёрлаган “Ўзбекистонда демократия” ахборотномасининг навбатдаги сонини тақдим этади.

📍Шунингдек, Ахборотноманинг аввалги сонлари билан уч тилда "Юксалиш" УМҲнинг веб-сайтида ҳам танишишингиз мумкин: https://yumh.uz/uzc/csonewsletter

❗️ННТлар диққатига! Фаолиятингиз ҳақида маҳаллий ва халқаро ҳамжамият билан баҳам кўришни истаган янгиликлар, фотосуратли материалларни ҳар ойнинг 28-санасигача "Newsletter" белгиси билан [email protected] электрон манзилига юборинг.

@uzbyuksalish
Forwarded from Bobur Bekmurodov
Беларусда ўтказилган сўнгги ижтимоий сўровлар Александр Лукашенконинг сиёсатчи сифатидаги рейтинги 25-30 фоиз атрофида эканлигини кўрсатган.

Шу билан биргаликда, сўровда иштирок этганларнинг 46% - "ҳеч қачон Лукашенкога овоз бермаслиги"ни маълум қилган.

Бугун кўплаб ривожланган давлатлар Лукашенкони Беларус халқи номидан гапира олмайдиган шахс деб ҳисоблайди.

Шунинг учун, бугунги кунда бу инсоннинг Ўзбекистон ҳақидаги фантазияларини жиддий қабул қилиш шарт эмас.

@bbekmurodov
Сформирован ежегодный Топ-40 управленцев до 40 лет

Общенациональное движение «Юксалиш» совместно с Институтом социальных и экономических инициатив с 2019 года публикует рейтинг перспективных руководящих кадров Узбекистана до 40 лет.

В нынешнем году формирование рейтинга происходило в два этапа.

▪️На первом
эксперты гражданского общества, аналитических центров и СМИ оценили результативность деятельности управленцев в достижении стратегических целей и задач в своей сфере. При составлении списка претендентов учитывались образование, узнаваемость руководителей среди общественности, активность в социальных сетях, уровень их участия и влияния на повестку реформ, а также личные и профессиональные достижения.

▪️Второй этап — голосование экспертов из разных сфер. Из более 60 кандидатов, попавших в финальный тур, было отобрано Топ-40 руководителей до 40 лет, которые набрали больше всего голосов экспертов.

👉Подробнее

@uzbyuksalish
40 yoshgacha bo’lgan rahbarlarning yillik Top-40 reytingi shakllantirildi

“Yuksalish” umummilliy harakati Ijtimoiy va iqtisodiy tashabbuslar instituti bilan hamkorlikda 2019-yildan buyon O‘zbekistonning 40 yoshgacha bo‘lgan istiqbolli yosh rahbar kadrlari reytingini e’lon qilib kelmoqda.

Joriy yilda reytingni shakllantirish ikki bosqichda amalga oshirildi.

▪️Birinchi bosqichda fuqarolik jamiyati, tahlil markazlari va OAV vakillaridan iborat ekspertlar yosh rahbarlarning o‘z sohalarida strategik maqsad va natijalarga erishganlik bo‘yicha faoliyatini baholashdi. Bunda nomzodlarning ma’lumoti, rahbar sifatida jamoatchilik orasida tanilganligi, ijtimoiy tarmoqlardagi faolligi, islohotlar jarayonidagi ishtiroki va ta’sir darajasi hamda shaxsiy va kasbiy yutuqlari inobatga olindi.

▪️Ikkinchi bosqichda turli soha ekspertlarining ovozi to‘plandi. Yakuniy bosqichga o‘tgan 60 dan ziyod nomzodlar orasidan eng ko‘p ovoz olgan 40 yoshgacha bo‘lgan eng yaxshi 40 nafar rahbar tanlab olindi.

👉Batafsil

@uzbyuksalish
Ал-Хоразмий майдонининг реконструкцияси: лойиҳа экспертизадан ўтди

Тошкент шаҳридаги Ал-Хоразмий майдонини реконструкция қилиш ишчи лойиҳаси ва смета ҳужжатлари экспертизадан ўтказилди. Кейинги босқич — майдонда қурилиш ва ободонлаштириш ишларини амалга оширадиган пудратчи ташкилотни танлаш учун тендер ўтказишдан иборат.

👉Батафсил: https://yumh.uz/uzc/news_detail/435
_______________

Реконструкция площади Аль-Хорезми: проект прошел экспертизу

Рабочий проект реконструкции площади Аль-Хорезми в Ташкенте и сметная документация прошли экспертизу. Следующий этап — проведение тендера на выбор организации–подрядчика, которая будет осуществлять строительство и благоустройство территории.

👉Подробнее: https://yumh.uz/uzc/news_detail/435

@uzbyuksalish
Мухаммад Захириддин Бабур — прямой потомок Амира Темура (в пятом поколении), талантливый военачальник, основатель империи Бабуридов, которая правила в Индиии 332 года, поэт, писатель, созидатель.

Знаете ли вы, что в честь Бабура названы
▫️крылатая ракета, которую Пакистан испытал в 2005 году;
▫️улицы в городах Индии, Пакистана и Бангладеша, а также в Алматы и Шымкенте
▫️мечеть в индийской Айодхье;
▫️Сад в Кабуле (Бог-и Бобур);
▫️Ошский государственный академический узбекский музыкально-драматический театр;
▫️ школа в селе Аксукент Сайрамского района Южно-Казахстанской области.
▫️парк и улица в Ташкенте, парки, улицы в Намангане, Фергане и Нукусе.
▫️международный аэропорт, театр, университет, библиотека, проспект, музей в Андижане.

Другие факты о наследии Бабура в нашей #инфографике.

@uzbyuksalish
Заҳириддин Муҳаммад Бобур соҳибқирон Амир Темурнинг бешинчи авлоди, шоҳ ва шоир, давлат арбоби, 332 йил ҳукмронлик қилган Ҳиндистондаги буюк Бобурийлар салтанатининг асосчиси.

Бобур номи билан аталади:

▫️2005 йил Покистонда синовдан ўтказилган ракета;
▫️Ҳиндистон, Покистон ва Бангладешдаги кўчалар;
▫️Ҳиндистондаги Айодхья масжиди;
▫️Афғонистоннинг Кобул шаҳридаги боғ (Боғи Бобур);
▫️Ўш давлат академик ўзбек мусиқали драма театри;
▫️Қозоғистоннинг Олмаота, Чимкент шаҳарларидаги кўчалар, Сайрам туманидаги қишлоқ мактаби;
▫️Тошкент шаҳридаги боғ ва кўча, Наманган ва Андижондаги марказий кўчалар, Фарғона ва Нукусдаги кўчалар;
▫️Андижондаги халқаро аэропорт, театр, университет, музей, кутубхона ва миллий боғ.

Бобур мероси ҳақида бошқа фактлар бизнинг #инфографикада.

@uzbyuksalish
Тошкентда Халқаро мунозара клубининг “Демократлаштириш, фаол фуқаролик жамияти ва инсон ҳуқуқлари устуворлиги” мавзусида навбатдаги сессияси бошланди. Унда Марказий Осиё давлатларининг “ақл марказлари”, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари ва халқаро экспертлар иштирок этмоқда.

Тадбир “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати томонидан Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети билан ҳамкорликда Конрад Аденауэр номидаги фонднинг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси кўмагида ўтказилди. Тадбирнинг ахборот ҳамкори Халқаро пресс-клуб.

@uzbyuksalish
Содиқ Сафоев, Халқаро мунозара клуби раиси: Замонавийлашган жамиятнинг доимий тараққиётини алоҳида шахслар эмас, ички тизим ишлаши таъминлайди.

— Замонавийлашган жамият доимий тараққиётни таъминловчи ички механизмларга эга. Бу алоҳида шахсга эмас, тизим ишлашига боғлиқ. Механизмларнинг энг муҳимларидан бири — ҳокимиятнинг учта тармоғи ичидаги бир-бирини тийиб туриш тизими, давлат бошқарув тизимини марказлаштириш, хусусий мулк дахлсизлигини, ривожланган фуқаролик жамиятини ва қонун устуворлигини талаб этади. Бугун Ўзбекистон чуқурроқ, мураккаброқ, фундаментал ўзгаришлар бўсағасида турибди.

@uzbyuksalish
Ронни Хайне, К.Аденауэр номидаги фонднинг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси минтақавий вакили:

— Ўзбекистонда иқтисодий, ижтимоий соҳалардаги чуқур ва динамик характерга эга бўлган ўзгаришлар содир бўляпти ва бу мамлакатнинг нафақат минтақада, балки жаҳонда тутган имиджини оширмоқда. Ўзбекистон фуқароларнинг қарорлар қабул қилиш жараёнидаги иштирокини кенгайтириш, сиёсий институтларни демократлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш ғояларига содиқлигини намоён этмоқда. Бу эса ривожланиш, фаровонлик омили бўлиб хизмат қилади, янги импулслар беради.

@uzbyuksalish
Досим Сатпаев, сиёсатшунос, Қозоғистон жамоат арбоби:

— Ижтимоий тармоқлар жамоатчиликнинг у ёки бу ҳодисаларни қизғин муҳокама қилиш нуқтаи назардан "домино эффекти"ни яратади. Фуқароларнинг бундай фаоллиги бир неча сабабларга кўра, ижобий тенденция ҳисобланади.

Биринчидан, сиёсий маданият даражаси кўтарилади, чунки муайян муаммони ҳал қилишда иштирок этиш кузатилади.

Иккинчидан, кўпчилик жамиятдаги муаммолар ҳақида ташвишлана бошлайди.

Учинчидан, волонтёрлар ҳаракати кўз ўнгимизда ривожланади, бу эса истиқболдаги фуқаролик жамиятининг асосларидан биридир. Зеро, қонун доирасидаги ҳар қандай фуқаролик фаолияти ичкаридан бўладиган ижтимоий тажовузлардан яхшироқдир.

@uzbyuksalish
Бобур Бекмуродов, "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати раиси:

— Мамлакатимизда бошқа соҳаларда бўлгани каби сўз эркинлиги, демократлаштириш борасида ҳам жадал ривожланиш кузатилмоқда. Фуқаролик жамиятининг, нодавлат ташкилотларининг Халқаро мунозара клуби майдонида, яъни мулоқот платформаларида фаоллиги, ўйлаймизки, давлат томонидан қабул қилинаётган қарорларнинг инклюзивлигини таъминлайди. Жамиятнинг барча қатламлари манфаатларини эътиборга олиш, турли ижтимоий муаммолар бўйича ягона позицияни ишлаб чиқиш имкониятини ҳам беради.

Бу каби мунозаралар кўламини янада кенгайтиришни ва яқин орада Марказий Осиё фуқаролик жамияти форумини ташкил этишни режалаштирганмиз. Унда минтақага оид муаммоли масалалар таҳлил қилинади, уларнинг ечимлари ва таклифлари ишлаб чиқилади. Эндиликда эришилган ютуқлар билан тўхтаб қолиш эмас, балки ислоҳотларнинг иккинчи босқичига ўтишимиз керак.

@uzbyuksalish
17 февралда Тошкент шаҳри Марказий Осиё давлатларининг “ақл марказлари”, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари ва халқаро экспертлар учун мулоқот майдонига айланди. Шу куни Халқаро мунозара клубининг “Демократлаштириш, фаол фуқаролик жамияти ва инсон ҳуқуқлари устуворлиги” мавзусида навбатдаги сессияси ташкил этилди.

Батафсил: https://yumh.uz/uzc/news_detail/438
__________

17 февраля Ташкент стал центром притяжения представителей «мозговых центров», институтов гражданского общества из стран Центральной Азии и международных экспертов. В этот день состоялась очередная сессия Международного дискуссионного клуба на тему «Демократизация, активное гражданское общество и приоритетность прав человека».

Подробнее: https://yumh.uz/ru/news_detail/438

@uzbyuksalish