Bosh prokuratura
36.5K subscribers
43K photos
5.89K videos
10.1K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 [email protected]
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Бош прокурор ўринбосари Ш.Тўхтабоев бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан “Ўзсувтаъминот” АЖ масъуллигида халқаро молия  институтлари маблағлари иштирокида амалга оширилаётган лойиҳалар жойига чиққан ҳолда ўрганилмоқда.

Хусусан, Осиё тараққиёт банки иштирокидаги лойиҳалар доирасида Тошкент вилоятининг Тошкент ва Зангиота туманларидаги 4 та объектда олиб борилаётган қурилиш-монтаж ишлари билан танишилди.

Ўрганиш давомида, ушбу объектларнинг 1 тасида қурилиши якунланган сув иншоотини синовдан ўтказиш ҳамда атрофини мустаҳкамлаш бўйича зарур бўлган қурилиш маҳсулотлари етказиб бериш ҳамда 1 та объектда пудрат ташкилоти ва буюртмачи ташкилот масъулларига ишларни жадаллаштириш мақсадида зарур бўлган 16 дона бетон плиталар, 16 та сув тақсимлагич, 34 куб бетон қоришмаси ва 9 та қудуқ жамланмасини олиб келиб ўрнатиш зарур бўлган 7 та турдаги қурилиш материаллари ва махсус жиҳозлар билан таъминлаш ҳамда ўрганилган объектларда ишчилар ва махсус техникалар сонини ошириб қурилиш ишларини сифат даражасини оширган ҳолда жадаллаштириш бўйича масъулларга тегишли кўрсатмалар берилиб, аниқланган муаммоларни жойида бартараф этилиши  таъминланди.

Шунингдек, аниқланган камчиликлар масъуллар иштирокида муҳокама қилинди ва объектларда қурилиш ишларини жадаллаштириш
ҳамда тармоқ жадвалларида кўрсатилган муддатларда амалга ошириш бўйича тегишли топшириқлар берилиб, ижроси қатъий назоратга олинди.

Бу борадаги ўрганишлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида маҳаллаларда истиқомат қилаётган ёшлар ўртасида спортнинг кураш бўйича “Бош прокурор кубоги” Самарқанд вилоят босқичи мусобақаси ўтказилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳри Юнусобод туманида қиш мавсумига тайёргарлик борасида амалга оширилаётган ишлар

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қорақалпоғистон Республикасида прокуратура органлари томонидан оммавий қабул ташкил этилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокуратура ишчи гуруҳи томонидан халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан “Ўзсувтаъминот” АЖ масъуллигида Сурхондарё вилоятида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари ижроси масъуллар иштирокида муҳокама қилинди.

Хусусан, Европа тикланиш ва тараққиёт банки иштирокидаги “Оқтош ва Пошхурт ер ости сув манбаларидан сув қувури қуриш йўли билан Сурхондарё вилояти Музрабод туманининг сув таъминотини яхшилаш” лойиҳаси доирасида кузатилаётган муаммолар тегишли масъуллар томонидан уларни жойида бартараф этилиши бўйича кўрсатмалар берилди.

Бу борада ўрганишлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бугун Марказий сайлов комиссияси Матбуот марказида Бош прокурор ўринбосари Шохрух Аминов иштирокида бўлиб ўтган брифингдан фотолавҳалар

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун, 28 октябрь куни Марказий сайлов комиссияси Матбуот марказида Бош прокурор ўринбосари Шохрух Аминов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Андижон вилояти прокурори М.Абдухакимов бошчилигида Пахтаобод туманида қиш мавсумига тайёргарлик аҳволи ўрганилди.

Хусусан, масъуллар тумандаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда умумий ўрта таълим мактабларига бориб, қиш мавсумига тайёргарлик ва ёнғин хавфсизлиги аҳволи билан танишди.

Ўрганишда, ижтимоий соҳа объектларида қиш мавсумига тайёргарлик, энергия самарадорлигини таъминлаш ва кўмир захираси таъминоти ҳамда ҳудудларни ободонлаштириш аҳволига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, ҳудудда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва фаолиятга доир бошқа масалалар ўрганилиб, масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Ўрганиш ишлари давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 31.05.2023 йилдаги 170-сон қарори билан тасдиқланган "Прокуратура органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш" концепцияси доирасида Бош прокуратурада навбатдаги маърифат тадбири ташкил этилди.

Тадбирда Ўрмон хўжалиги агентлиги “Яшил ҳудуд” ДУК директори А.Маматкаримов иштирок этиб, ходимларга “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш ишларини самарали ташкил этиш масалалари ҳақида маълумот берди.

Иштирокчилар ўзларига қизиқарли бўлган саволларга жавоб олишиб, меҳмонга эсдалик совғалари берилди.

Ўзбекистон Республикаси прокуратураси жамоаси А.Маматкаримовга ташриф учун ўз миннатдорчилигини билдириб, келгуси ишларига муваффақиятлар тилаб қолади.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook