Бош прокурор ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори Б.Кудратходжаев томонидан Андижон туманида ўрганишлар давом эттирилди.
Жараёнда аҳоли хонадонларига электр, табиий газ ва кўмир етказиб бериш ҳолатининг мавсумга шайлиги, энерготежамкорлигини таъминлаш ишлари натижалари жойида ўрганилди.
Ижтимоий соҳа объектларида қиш мавсумига тайёргарлик, бунда энергия самарадорлигини таъминлаш ва кўмир захираси таъминоти аҳволига эътибор қаратилди.
Шунингдек, ҳудудда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва фаолиятга доир бошқа масалалар ўрганилиб, масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Расмий баёнот
26 октябрь куни Қибрай туманида фуқаро С.С. бошқарувидаги “Range Rover” русумли автомашинага қарата 2 нафар номаълум шахс ўқотар қуролдан бир неча маротаба ўқ узиб, қасддан одам ўлдиришга суииқасд қилиб, номаълум томонга яширинганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура томонидан Жиноят кодексининг 25, 97 (Қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) ҳамда 248 (Ўқотар қуролнинг, ўқ-дориларнинг, ўқотар қурол асосий қисмларининг, портловчи моддаларнинг, портлатиш воситаларининг ёки портлатиш қурилмаларининг қонунга хилоф муомаласи) моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, Бош прокуратура, Тошкент вилояти, Тошкент шаҳар, Ҳарбий, Транспорт прокуратуралари ҳамда ИИВ, вилоят, Тошкент шаҳар ИИББ, Божхона қўмитаси ходимларидан иборат таркибда тергов-тезкор гуруҳи тузилган.
Ўтказилган тергов ва тезкор қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни содир этган шахсларнинг бир нафари аниқланиб, гумонланувчи тариқасида ушланди.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Расмий муносабат
Сўнгги кунларда Бош прокуратура томонидан тергов қилинаётган жиноят иши юзасидан ижтимоий тармоқлар орқали тасдиқланмаган ва асоссиз, шунингдек, ишончли расмий манбаларга таянилмаган маълумотлар кенг тарқатилмоқда.
Ҳолбуки, ҳолат юзасидан тегишли идораларнинг малакали ходимларидан иборат тезкор-тергов гуруҳи тузилиб, тергов ҳаракатлари давом этаётгани ҳақида хабар берилган. Тафсилотлар ҳақида қўшимча равишда хабар берилади.
Қонунчиликда ахборот соҳасидаги ҳуқуқ ҳамда масъулият аниқ белгиланган – буни, айниқса, фаол ва катта аудиторияга эга блогерлар, ижтимоий тармоқлардаги гуруҳ ва каналлар маъмурлари яхши ҳис этишлари лозим. Чунки жамиятда улар тарқатаётган ҳар қандай ахборотни ҳақиқат сифатида қабул қиладиганлар кўп.
Медиа вакиллари ҳам худди давлат органларидан талаб этилгани каби соҳага оид амалдаги қонунчилик меъёрларига риоя этишлари шарт эканлигини унутмаслиги керак.
Шунга кўра, жамоатчилик орасида турли нотўғри талқин ва тахминлар тарқалишининг олдини олиш мақсадида, оммавий ахборот воситаларидан прокуратура органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор ёки тергов тадбирларини ёритишда фақат Бош прокуратура матбуот хизмати томонидан тақдим этилган расмий маълумотларга таяниш ва ҳавола келтиришни қатъий сўраб қоламиз.
Бош прокуратура аҳоли орасида ёлғон, ҳақиқатга тўғри келмайдиган ва ваҳима чиқаришга қаратилган материалларни ҳар қандай шаклда тарқатиш учун жиноий жавобгарлик мавжудлигини яна бир бор эслатади!

Бош прокурор ўринбосари Ш.Тўхтабоев бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан “Ўзсувтаъминот” АЖ масъуллигида халқаро молия институтлари маблағлари иштирокида амалга оширилаётган лойиҳалар жойига чиққан ҳолда ўрганилмоқда.
Хусусан, Осиё тараққиёт банки иштирокидаги лойиҳалар доирасида Тошкент вилоятининг Тошкент ва Зангиота туманларидаги 4 та объектда олиб борилаётган қурилиш-монтаж ишлари билан танишилди.
Ўрганиш давомида, ушбу объектларнинг 1 тасида қурилиши якунланган сув иншоотини синовдан ўтказиш ҳамда атрофини мустаҳкамлаш бўйича зарур бўлган қурилиш маҳсулотлари етказиб бериш ҳамда 1 та объектда пудрат ташкилоти ва буюртмачи ташкилот масъулларига ишларни жадаллаштириш мақсадида зарур бўлган 16 дона бетон плиталар, 16 та сув тақсимлагич, 34 куб бетон қоришмаси ва 9 та қудуқ жамланмасини олиб келиб ўрнатиш зарур бўлган 7 та турдаги қурилиш материаллари ва махсус жиҳозлар билан таъминлаш ҳамда ўрганилган объектларда ишчилар ва махсус техникалар сонини ошириб қурилиш ишларини сифат даражасини оширган ҳолда жадаллаштириш бўйича масъулларга тегишли кўрсатмалар берилиб, аниқланган муаммоларни жойида бартараф этилиши таъминланди.
Шунингдек, аниқланган камчиликлар масъуллар иштирокида муҳокама қилинди ва объектларда қурилиш ишларини жадаллаштириш
ҳамда тармоқ жадвалларида кўрсатилган муддатларда амалга ошириш бўйича тегишли топшириқлар берилиб, ижроси қатъий назоратга олинди.
Бу борадаги ўрганишлар давом эттирилмоқда.