Bosh prokuratura
37.1K subscribers
43.9K photos
5.99K videos
10.4K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 [email protected]
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Қурилиш соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорларга “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги” мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Бош прокурор ўринбосари С.Самадов, Бизнес омбудсман Д.Қосимов, Солиқ қўмитаси раиси Ш.Қудбиев, Савдо - саноат палатаси раиси Д.Ваҳобов, Президент ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб – қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгаши аъзолари ва бошқа мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирокида семинар ўтказилди.

Маълумки, Президентнинг жорий йил 23 январдаги тегишли қарори билан қонунчилик талабларига амал қилган ҳолда фаолият юритаётган тадбиркорларга янада қулай шарт - шароит яратиш ва уларни рағбатлантириш мақсадида “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги”ни жорий этиш белгиланган.

Таъкидланганидек, қурилиш саноатида фаолият юритаётган 34,5 мингта корхоналарда 400 мингдан ортиқ аҳоли бандлиги таъминланган.

Корхоналар томонидан 150 трлн. сўмлик қурилиш ишлари амалга оширилган. Бироқ, корхоналарнинг барчаси ҳам қонунларга тўла риоя этмаган. Ўтган йилда 11 мингга яқин корхоналар 1 нафар ишчи билан қурилиш ишларини бажарган.

Семинарда қурилиш ташкилотлари билдирган “Шаффоф қурилиш” тизимида айрим параметрлар бўйича қўшимча рейтинг балларини тақдим қилиш ва хусусий маблағ ҳисобига иншоотлар қуришда буюртмачини мажбурий жалб қилиш талабларини бекор қилиш каби ўнлаб таклифлари ишчи гуруҳ томонидан ўрганиш учун қабул қилинди.

Бундан ташқари, тадбиркорларни қийнаб келаётган муаммолар бўйича мурожаатлари қабул қилиниб, кўриб чиқилиши назоратга олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram
| Instagram | YouTube | Veb-sayt
Иқтидорли ёшларни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида “Сирдарё вилояти прокурорининг фан олимпиадаси” тадбири ўтказилди.

Хусусан, олимпиада вилоятдаги барча умумтаълим мактабларининг 9-синф ўқувчилари ўртасида “Она тили ва адабиёт” ҳамда "Кимё" фанлари бўйича ўтказилди.

Олимпиадага туман (шаҳар)лар босқичида 800 нафарга яқин ўқувчилар иштирок этиб, туман босқичида юқори ўринларни эгаллаган иқтидорли ёшлар вилоят босқичида куч синашишди.

Ўқувчилар вилоят босқичида ҳам назарий ҳам амалий жиҳатдан имкониятларини синовдан ўтказишди. Кескин баҳс-мунозараларга бой ўтган фан олимпиадасининг якуний босқичида ғолиб чиққан ўқувчиларга диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram
| Instagram | YouTube | Veb-sayt
Тошкент шаҳар прокурори Э.Юлдашев бошчилигида Миробод тумани 2-сектори ҳудудига кирувчи “Абдулла Авлоний” маҳалласида ижтимоий-иқтисодий аҳвол ўрганилди.

Хусусан, ушбу маҳалла инфратузилмасини янада яхшилаш, аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш ва бандлигини таъминлаш мақсадида янги иш ўринлари яратиш, ҳуқуқбузарлик ҳамда жиноятчиликни олдини олиш, маҳалла еттилигининг фаолиятини ролини ошириш, ижтимоий ҳимоя ва кўмакка муҳтож оилаларга ёрдам кўрсатиш, солиқ, оилавий ажрим, алимент ва муаммоли кредит қарздорликларини ундириш масалалари чуқур муҳокама қилиниб, масъулларга бажарилиш лозим бўлган аниқ ишлари юзасидан кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Шунингдек, шаҳар прокуратураси томонидан 2024 йилда амалга оширилиши лозим бўлган хорижий инвестиция жалб этилган лойиҳалар ўрганилиб, уларни амалга оширилишида юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш юзасидан тизимли ишлар олиб борилмоқда. 

Масъуллар Миробод туманида амалга оширилаётган 50 млн. АҚШ долларлик “Tashkent inernational medical center” МЧЖ томонидан замонавий кўп тармоқли тиббиёт комплексини ташкил этиш лойиҳаси билан танишиб, лойиҳани амалга оширишда юзага келаётган муаммоларни ҳал этиш юзасидан тегишли мутасадди ташкилотларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram
| Instagram | YouTube | Veb-sayt
Бош прокурор ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори Б.Кудратходжаев томонидан Андижон вилоятида ўрганишлар олиб борилди.

Хусусан, Хонобод шаҳридаги ўзини ўзи бошқариш органларида “маҳалла еттилиги тизими” фаолияти ўрганилиб, тегишли тавсиялар берилди.

Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятига кенг йўл очиб бериш ва уларнинг бандлигини таъминлаш борасидаги ишлар натижалари билан танишилди.

Шунингдек, Жалақудуқ тумани 2-сон касб-ҳунар мактабида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида ҳамкорликда амалга оширилаётган тадбирларга эътибор қаратилди.

Бундан ташқари, ҳарбий қисмлардан бирида мавжуд шароитлар, техника ва аслаҳалар шайлиги аҳволи ўрганилди. Жараёнда масъулларга зарур кўрсатмалар берилди.

Тадбирлар тунги ўрганишлар билан давом этди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram
| Instagram | YouTube | Veb-sayt