Матбуот анжуманида йўл ва кўприк қурилишидаги
жиноятлар очиқланди
Жорий йилнинг 3 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида республикамизда йўл ва кўприк қурилиш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокуратураси ва мазкур соҳага масъул бўлган корхона ва ташкилотлар, назорат органларининг вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Анжуманда соҳада эришилган ютуқлар билан бир қаторда қилиниши керак бўлган ишларга ҳам алоҳида тўхтаб ўтилди. Шунингдек, йўл ва кўприк қурилишида содир этилган жиноятлар ҳақида Ўзбекистон Республикаси транспорт прокуратура томонидан маълумот берди. Жумладан, Республика транспорт прокуратураси томонидан 2020 йилда йўл ва кўприк қурилиш соҳасида бюджетдан ажратилган пулларни ўзлаштириш ҳолати бўйича 40га яқин жиноят иши очилган. Уларда йўллар қурилишидаги коррупцион ҳолатлар бўйича 11,5 млрд сўмлик давлат мулки талон-торож этилгани фош этилди.
2020 йилда Транспорт прокуратураси ва йўл ташкилотлари томонидан коррупцияга қарши курашиш бўйича бир нечта қўшма қарорлар имзоланган. Шунга биноан, ҳар битта топшириладиган объект тўғрисидаги маълумот Транспорт прокуратураси назорати учун берилиши келишиб олинган. Бу – ҳар бир топшириладиган объектни ўз вақтида, сифатли қабул қилиб олиш, коррупцион ҳолатларни бартараф этишда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Шу билан бирга, 2020 йил давомида Транспорт прокуратураси томонидан ҳар бир объектга чиқиб йўллар аҳволи ўрганилганда, қатор камчиликлар борлиги аниқланди.
Аввало, йўл ва кўприк қурилишига оид қонунчилик ва уларни қуришда қўлланиладиган давлат стандартлари, йўриқнома ва қоидаларни такомиллаштириб, ҳозирги замонга мослаштириш зарурати юзага келган. Боиси, ҳозирги кундаги қурилишлар ҳанузгача собиқ иттифоқ давридаги стандартлар асосида амалга оширилмоқда.
Мисол учун, ўша пайтларда йўллар 14 тонналик юк машиналарига мослаштирилган бўлса, бугунги кунда 80 тонналик автомобиллар йўлларимизда юрибди. Бу ҳам йўллар сифати тез бузилиши, ишдан чиқишига олиб келмоқда. Транспорт прокуратураси томонидан бу борада тегишли таклифлар берилганлиги қайд этилди.
Шунингдек, матбуот анжуманида кўприк ва йўллар қурилишида лойиҳа институтлари монополияси тугатилгани, бундан буён объектлар очиқ тендер савдолари орқали қурилиши таъкидланди.
👉 @uzbprokuratura

Жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида
Жорий йил 3 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари Абдухалим Холмахматов томонидан Тошкент шаҳар прокурори Бахриддин Валиев, шаҳар прокурорининг биринчи ўринбосари Икром Наримов, шаҳар ИИББ бошлиғи Азиз Ташпулатов, Учтепа ва Чилонзор туман прокурорлари ва ИИБ бошлиқлари иштирокида Учтепа ва Чилонзор туманида жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилаётган криминоген ҳудудларни ўрганилиб, уларни олдини олиш мақсадида жойларда ички ишлар органлари назорат масканларини ўрнатиш юзасидан тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича келгусидаги режалар мухокама қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори генерал-майор Шухрат Узаков раҳбарлигида Республика ишчи гуруҳи томонидан “Обод маҳалла” дастури доирасида жорий йилнинг 2-4 февраль кунлари Миробод туманидаги Заминобод, Иноқобод, Қорасув ва Файзиобод маҳаллаларидаги қатор ижтимоий объектлар ўрганилди.
Масалан, Заминобод маҳалласида 1942 йилда қурилган собиқ 53-сонли мактаб кўп йиллардан буён фойдаланилмасдан қаровсиз аҳволдалиги сабабли, барча бино ва иншоотлари мукаммал таъмирга муҳтож, ҳудуди эски металл ва ёғоч жиҳозлар ҳамда бошқа турли чиқиндилар билан тўлган.
Шунингдек, Иноқобод маҳалласидаги “Uzavtoyo‘lbelgi” давлат унитар корхонасининг 1949 йилда қурилган бино-иншоотлари тўлиқ таъмирталаб, ташландиқ ва қаровсиз аҳволда, ҳудудидаги ички йўлларнинг асфальт қопламалари абгор ҳолатда, ҳудуди эса носоз транспорт воситалари, металл, ёғоч, бошқа хил жиҳозлар, ашёлар қолдиқлари ва чиқиндиларга тўла.
Қорасув маҳалласида жойлашган Давлат активларини бошқариш агентлигига қарашли собиқ улгуржи савдо маркази базаси, Файзиобод маҳалласидаги Тошкент Давлат транспорт университети балансидаги 4 қаватли бино ҳам мукаммал таъмирга муҳтож.
Аниқланган юқоридаги каби камчилик ва муаммоларни қонунчиликда белгиланган тартибда бартараф этиш чораларини кўриш юзасидан сектор раҳбарлари ва масъулларга зарур кўрсатмалар берилди.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Об открытом диалоге с молодежью и общественный приём в г. Ангрен Ташкентской области. 5 МБ
👉 @uzbprokuratura
👉 @uzbprokuratura
Forwarded from Расмий хабарлар I Официальные новости
❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!
Ўзбекистонда расмий ахборотнинг биринчи манбаси - ахборот хизматлари ҳисобланади. Хозирги кунда барча давлат органлари телеграмда ўз саҳифаларини юритишмоқда.
Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.
🔔 Давлат органларининг расмий каналлари билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.