Bosh prokuratura
36.6K subscribers
42.8K photos
5.87K videos
10K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 [email protected]
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Андижон вилояти прокурори вилоят ёшлари ва хотин-қизлари билан учрашувлар ўтказмоқда.

Аҳоли бандлигини таъминлаш, очиқ ва тўғридан-тўғри мулоқотни кучайтириш орқали фуқароларнинг ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини аниқлаш ҳамда ҳал этиш мақсадида прокуратура органлари томонидан қатор тадбирлар ўтказилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.01.2019 йилдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли Қарори ижроси юзасидан Андижон вилоят прокурори Г.Фозилов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан карантин қоидаларига қатъий риоя этилган ҳолда тасдиқланган режа асосида ҳудуддаги ёшлар ва хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва жойида ҳал этишга қаратилган бевосита учрашувлар ўтказилмоқда.

Вилоятнинг Мархамат, Хўжаобод, Қўрғонтепа туманлари ва Хонобод шаҳрида ўтказилган учрашувларда иштирок этган 160 га яқин ёшлар ва хотин-қизларнинг 85 та мурожаатлари жойида ҳал этилди, 5 таси назоратга олинди.

Мисол учун, Хўжаобод туманидаги учрашувда иштирок этган ёшларнинг 13 нафарига тикувчилик, нонвойчилик, чилангарлик билан шуғулланиш учун кредит олиш, 6 нафарининг ишга жойлаштириш, 2 нафарининг маиший газ балони олиш, 2 нафарининг бепул тиббий кўрикдан ўтиш ҳамда 2 нафарининг бепул даволаниш учун йўлланма олиш хусусидаги мурожаатлари шу куннинг ўзида ҳал этилди.

Ёки, Қўрғонтепа туманидаги учрашувда иштирок этган хотин-қизлардан 17 нафарининг ҳунармандчиликни ривожлантириш учун имтиёзлар кредит ажратилиши, ишга жойлаштириш ва бошқа масалардаги мурожаатлари қаноатлантирилди.

Бу борадаги иш давом эттирилмоқда.

👉 @uzbprokuratura
Ҳарбий суд судьялари ва ҳарбий прокуратура ходимлари иштирокида семинар бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори генерал-майор Ш.Ш.Узаков
нинг ташаббуси билан Республика Ҳарбий суди ҳамкорлигида Қуролли Кучлар Академиясида видеоконференцалоқа тарзида семинар ташкил этилди.

Манба: @oliysuduz

👉 @uzbprokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қорақалпоғистон Республикаси Нукус туманида 2-сектор фаолияти юзасидан. 10 МБ

👉 @uzbprokuratura
IX Қурултой делегатларига Бош прокурорнинг табрикномаси етказилди

Жорий йил 4 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари С.Б.Артикова Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмасининг IX Қурултойида қатнашди.

Ўзбекистон касаба уюшмаси фаолиятига дахлдор қатор масалалар муҳокама этилган тадбирда парламент аъзолари, вазирлик ва бошқа идоралар ходимлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Бош прокурор ўринбосари Қурултой делегатлари ҳамда таклиф этилганларга Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Н.Т.Йўлдошевнинг табрикномасини ўқиб эшиттирди.

👉 @uzbprokuratura
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус доирасида Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси томонидан Қуролли Кучлар қўшинлари қўмондонликлари ва Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида қатор тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Мазкур фаолиятнинг амалий давоми сифатида куни кеча ёшларни жисмоний жиҳатдан чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида ўз қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш ҳамда улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори генерал-майор Ш.Ш.Узаковнинг ташаббуси билан пойтахтимиздаги “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейида “Мен мустақил Ўзбекистон фарзандиман” шиори остида ҳарбий спорт мусобақаси ташкил этилди.

Миллий гвардия қўмондонлиги ва Ҳарбий-техник институти ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи ўқувчилари эстафета, стол тенниси, волейбол, турникда тортилиш, тош кўтариш, шунингдек, халқ ўйинлари бўйича беллашишди.

Мусобақа якунида биринчи, иккинчи, учинчи ўрин соҳибларига ҳамда бошқа юқори натижалар кўрсатган иштирокчиларга Республика Ҳарбий прокуратурасининг қимматбаҳо совғалари топширилди.

Бундан ташқари, тадбир сўнггида 100 га яқин номдаги бадиий китоблар тўплами таълим муассасаси кутубхонасига тақдим этилди. Ўқишда аъло натижалар кўрсатиб келаётган бир гуруҳ ўқувчиларга ҳам эсдалик учун китоблар ҳадя қилинди.

👉 @uzbprokuratura
Транспорт прокуратураси ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга моддий ёрдам кўрсатди

Мамлакатимизда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашни кучайтириш, жамиятда ўзаро ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат, бағрикенглик ва хайр-саховат муҳитини янада мустаҳкамлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилиб, мазкур жараёнда Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокуроратураси фаол иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори М.Ходжаев ташаббуси билан Ховос темирйўлчилар маданият саройида Сирдарё, Жиззах вилоятлари худудида жойлашган темир йўл ташкилотларида ишлаётган эҳтиёжманд оилалар вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Мустақиллик байрами муносабати билан янги ўқув йили бошланиши арафасида ташкил этилган тадбирда темирйўлчилар оилаларига касбига бўлган садоқати ва махоратли меҳнатлари учун миннатдорчилик билдирилиб, ҳар бир оилага маиший техника воситалари моддий кўмак тариқасида топширилди.

Коронавирус пандемияси ҳукм сураётган бир вазиятда муҳтожларга ёрдам ва мурувват кўрсатиш ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ аҳамият касб этиб, Ўзбекистон халқини янада жипслаштириш ва барча синовлардан ёруғ юз билан ўтиш имконини беради.

👉 @uzbprokuratura
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоаси Тошкент вилояти прокуратураси ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими алоҳида муҳим ишлар бўйича катта терговчиси Камалов Тургун Джумановичнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг қариндош ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.