This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2020-2021 йилларда барча давлат ва
хўжалик бошқаруви органларида
коррупцияга карши ички назорат
тизими ("комплаенс-назорат")ни
босқичма-босқич жорий этиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан. 13МБ
👉 @uzbprokuratura

Тошкент шаҳар прокуратурасида Куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнини ўрганиш натижалари бўйича Республика комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари А.А.Усманов, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори генерал-майор Ш.Ш.Узаков, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент шаҳридаги Халқ қабулхонаси мудири Т.О.Муллажонов ҳамда пойтахтнинг 4 та сектор раҳбарлари, бошқа мутасадди ташкилотлар раҳбарлари ва шаҳар прокуратураси ходимлари иштирок этишди.
Тадбирда, Республика комиссияси томонидан шаҳарда ўтказилаётган ўрганишларда аниқланган ҳолатлар, уларни бартараф этиш борасида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифалар танқидий кўриб чиқилиб, масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

Бош прокуратура тизимида Табиатни муҳофаза қилишга оид қонунчилик ижроси устидан назорат ҳамда ерлардан ноқонуний фойдаланишни бартараф этиш бўйича ихтисослаштирилган прокуратура ташкил этилади.
Манба: Uza.uz
👉 @uzbprokuratura
Манба: Uza.uz
👉 @uzbprokuratura
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев
ҚОНУН УСТУВОРЛИГИ ВА АДОЛАТ ТАНТАНАСИНИ ТАЪМИНЛАШ ЙЎЛИДА
Мақоланинг тўлиқ матни
Манба: “Халқ сўзи” газетаси 28.08.2020 й. №182 (7684)
👉 @uzbprokuratura
ҚОНУН УСТУВОРЛИГИ ВА АДОЛАТ ТАНТАНАСИНИ ТАЪМИНЛАШ ЙЎЛИДА
Мақоланинг тўлиқ матни
Манба: “Халқ сўзи” газетаси 28.08.2020 й. №182 (7684)
👉 @uzbprokuratura
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги Президент Фармонига кўра прокуратура органларининг қуйидаги ходимлари давлат мукофотлари билан мукофотланди:
“Содиқ хизматлари учун” медали билан:
Мавлонов Санжар Абдирахимович - Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани прокурори
Меликулов Ахрор Норкулович - Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани бўлими бошлиғи
Нарзиев Парда Бурханович - Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ижтимоий соҳада қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси катта прокурори
Науризбаев Байрам Сарсенбаевич - Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманини ривожлантиришга оид қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи|
Хакимов Хусниддин Умматали ўғли - Наманган вилояти Поп тумани прокурори
“Шуҳрат” медали билан:
Авазов Неъматжон Хужамберганович - Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Хоразм вилояти Урганч шаҳар бўлими бошлиғи
Джумаев Анвар Олтинович - Навоий вилояти Хатирчи тумани прокурорининг ўринбосари
Жамалов Жанабай Кенгесбаевич - Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот тумани прокурорининг ўринбосари
Лукмонов Рустамали Мирзамақсуд ўғли - Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Фарғона вилояти бошқармаси ходими
Бош прокуратура жамоаси номидан ҳамкасбларимизни ушбу мукофотлар билан муборакбод этиб, келгуси фаолиятларида зафарлар тилаймиз!

Қонунийликка қатъий амал қилиш керак
Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокуратураси ташаббуси билан Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ташқи ишлар вазирлиги, ИИВ транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ва бир қатор соҳага алоқадор идоралар ҳамкорлигида Тошкент марказий вокзалида тарғибот тадбири ўтказилди.
Маълумки, Республика махсус комиссиянинг қарорига мувофиқ хориждаги Ўзбекистон фуқороларини юртимизга олиб келиш белгиланган. Шунга асосан айни вақтда Ўзбекистон ҳаво йўллари ва темирйўл транспорти орқали хорижда қолиб кетган фуқаролар навбати билан чартер рейслар орқали Ватанга қайтарилмоқда.
Бўлиб ўтган тадбирда чартер рейсларни ташкил қилиш ва уларни амалга оширишда қонунчиликка қатъий риоя қилиш лозимлиги таъкидланди. Жумладан, чартер рейсларда хизмат кўрсатаётган мутасадди ходимлар ва ишчиларга ҳозирги пандемия даврида йўловчиларни ташишда санитария-гигиена ва хавфсизлик қоидаларига қатъий амал қилиш лозимлиги ҳақида тегишли кўрсатмалар берилди.
Шу ўринда таъкидлаш лозимки, айрим нопок кимсалар бундай шароитдан фойдаланиб қолишни кўзлашларини ҳам инкор этиб бўлмайди, яъни бу билан юртимизга турли контрабанда маҳсулотларини олиб ўтиш хавфи ошади. Шу каби ҳолатлар инобатга олиниб, чартер рейслар ходимлари хушёрликни янада оширишлари уқтирилди.
Тадбир якунида Республика махсус комиссиясиянинг топшириғига асосан ташкил этилган Тошкент-Кинел-Тошкент чартер рейси хориждаги юртдошларимизни ватанига қайтариш учун йўлга кузатилди.

Ҳар бир бола – эътиборда !
Вояга етмаганлар ишлари бўйича республика идоралараро комиссияси ташаббуси билан Бош прокуратура, БМТнинг Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) билан ҳамкорликда энг улуғ, энг азиз умуммиллий байрамимиз – Мустақиллик кунининг 29 йиллиги муносабати билан Зангиота туманидаги 24 - сонли вояга етмаганлар жазони ижро этиш колонияси ва бошқа болалар учун махсус жойларда тадбир ўтказилди.
Тадбирда муассасада болаларни сақлашнинг шарт - шароитларига ҳамда пандемия ҳолатида санитария -гигиена қоидаларига риоя этилиши аҳволи ўрганилиб, зарур бўлган тиббий ҳимоя воситалари топширилди.
Бундан асосий мақсад – болаларни ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини тўлақонли таъминлаш, улар давлатнинг эътибори ва ғамхўрлигида эканлигини ҳис қилиши учун барча шароитлар яратиш ҳисобланади.
Тадбир санитария - гигиена қоидаларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда ўтказилиши таъминланди.