Bosh prokuratura
37.1K subscribers
44.4K photos
6.05K videos
10.5K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 [email protected]
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Ғўза агротехникаси ва пахтани йиғиштириб олиш борасидаги ишлар аҳволи танқидий муҳокама қилинди

Батафсил

👉 @uzbprokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилоятида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва бандликка кўмаклашиш. 13 МБ

👉 @uzbprokuratura
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хоразмда тадбиркордан 20 000 АҚШ доллар пора талаб қилган масъул ушланди. 30 МБ.
#uzbekiston24

👉 @uzbprokuratura
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилояти прокуратураси томонидан Фармацевтика йўналишидаги тадбиркорлик корхоналарини қўллаб-қувватлаш. 16 МБ

👉 @uzbprokuratura
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманган вилоятида иккинчи сектор фаолияти. 18 МБ

👉 @uzbprokuratura
Фуқароларни 4 000 АҚШ долларига ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Андижон вилоят бошқармалари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Унда Андижон давлат университети ўқитувчиси А.Х. ОТМ қабул жараёнларидан фойдаланиб фирибгарлик йўли билан даромад орттириш мақсадида О.А.нинг ишончига кирган. Уни университетнинг "Факультетлараро жисмоний маданият ва спорт" йўналишига юқори лавозимдаги танишлари орқали ўқишга киритиб қўйиш эвазига 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Шунинигдек, Департаментнинг Урганч шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Ш.К. икки нафар абитуриент — Д.С. ва З.А.ларни Урганч Давлат университети, "Жисмоний тарбия ва тасвирий санъат" йўналишига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 3-босқич талабаси М.А. орқали 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 @uzbprokuratura
Расмий баёнот

Жорий йил 31 май куни Ўзбекистон Республикаси Сўх тумани, Чашма қишлоғининг Қирғизистон Республикаси, Баткен области, Кадамжай райони, Чечме айили билан чегарадош ҳудудида жойлашган “Чашма” булоғи бўйида Қирғизистон ҳамда Ўзбекистон фуқаролари ўртасида булоқдан фойдаланиш юзасидан келиб чиққан низо оқибатида оммавий тартибсизликлар рўй берган.

Ушбу низони бартараф этиш мақсадида Сўх тумани Чашма қишлоғига етиб борган маҳаллий ҳокимият вакиллари ҳамда ҳуқуқни мухофаза қилувчи орган ҳодимларига тартиббузарлар томонидан фаол қаршилик кўрсатилиб, уларга турли даражада шикастлар етказилган.

Мазкур ҳолат бўйича 01.06.2020 йилда Фарғона вилоят прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 219-моддаси (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) ва 244-моддаси (Оммавий тартибсизликлар) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов давомида 6 нафар шахсга нисбатан ЖКнинг 219 ва 244-моддалари билан айб эълон қилиниб, уларга “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

👉 @uzbprokuratura
Ҳарбий прокуратура органлари ходимлари ва ҳарбий суд судьялари иштирокида семинар

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори генерал-майор Ш.Ш.Узаковнинг ташаббуси билан Республика Ҳарбий суди ҳамкорлигида Қуролли Кучлар Академиясида видеоконференцалоқа тарзида семинар ташкил этилди.

Семинар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 август кунги “Суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳиятига бағишланди.

Онлайн тадбирда Ҳарбий прокуратура органлари ходимлари ва Ҳарбий суд судьялари иштирок этишди.

Анжуманни Республика Ҳарбий прокурорининг ўринбосари адлия майори С.С.Мухитдинов олиб борди. Унда Республика Ҳарбий судининг раиси ва судьяларининг ҳамда Республика Ҳарбий прокуратураси маҳкамаси ходимларининг маърузалари тингланди.

Таъкидландики, “Суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармоннинг қабул қилиниши соҳадаги давлат сиёсатини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарди. Мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини тўлиқ ҳамда ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш борасида янги даврни бошлаб берди.

Тарихий аҳамиятга молик ушбу фармон шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтиришга ҳамда фуқароларда суд-тергов фаолиятига бўлган ишонч ортишига замин яратиши алоҳида эътироф этилди.

Семинар сўнггида фармон талабларидан келиб чиқадиган вазифалар ижроси юзасидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар белгилаб олинди.

👉 @uzbprokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Навоийда ёшлар ва аёлларни иш ўрни билан таъминлаш. 5 МБ

👉 @uzbprokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2020-2021 йилларда барча давлат ва
хўжалик бошқаруви органларида
коррупцияга карши ички назорат
тизими ("комплаенс-назорат")ни
босқичма-босқич жорий этиш борасида
амалга оширилаётган ишлар юзасидан. 13МБ

👉 @uzbprokuratura
Тошкент шаҳар прокуратурасида Куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнини ўрганиш натижалари бўйича Республика комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари А.А.Усманов, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори генерал-майор Ш.Ш.Узаков, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент шаҳридаги Халқ қабулхонаси мудири Т.О.Муллажонов ҳамда пойтахтнинг 4 та сектор раҳбарлари, бошқа мутасадди ташкилотлар раҳбарлари ва шаҳар прокуратураси ходимлари иштирок этишди.

Тадбирда, Республика комиссияси томонидан шаҳарда ўтказилаётган ўрганишларда аниқланган ҳолатлар, уларни бартараф этиш борасида амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифалар танқидий кўриб чиқилиб, масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

👉 @uzbprokuratura
Бош прокуратура тизимида Табиатни муҳофаза қилишга оид қонунчилик ижроси устидан назорат ҳамда ерлардан ноқонуний фойдаланишни бартараф этиш бўйича ихтисослаштирилган прокуратура ташкил этилади.

Манба: Uza.uz

👉 @uzbprokuratura