Bosh prokuratura
37.1K subscribers
43.6K photos
5.97K videos
10.3K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 [email protected]
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ – УЗЛУКСИЗ ЖАРАЁН

БАТАФСИЛ

👉 @uzbprokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мўйноқда амалга оширилаётган иқтисодий ва ижтимоий лойиҳалар юзасидан (Видеолавҳа) 10 МБ.

👉 @uzbprokuratura
Бош прокуратурада Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари мувофиқлаштирувчи Кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди.

Онлайн тарзида ўтказилган Кенгаш йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари ва бошқарма бошлиқлари, вилоят ва уларга тенглаштирилган прокурорларнинг ҳамда Департамент ва Бюронинг соҳа бўйича ўринбосарлари, туман (шаҳар) прокурорлари ва ички ишлар бўлимлари бошлиқлари иштирок этди.

Йиғилишда, терговга қадар текширув ва дастлабки тергов ўтказишда, жиноятларни ҳисобга қўйишда йўл қўйилган хато ва камчиликлар ҳамда қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи ҳолатлар ва улар бўйича кўрилган чоралар танқидий муҳокама қилиниб, амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

👉 @uzbprokuratura
ЁШЛАР БИЛАН ЎТКАЗИЛАЁТГАН УЧРАШУВЛАР ЎЗ САМАРАСИНИ БЕРМОҚДА

Батафсил

👉 @uzbprokuratura
​​“ТАДБИРКОРГА КЎМАК” РАСМИЙ АХБОРОТ КАНАЛИ ФАОЛИЯТИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ

Фарғона вилоят прокуратурасининг ташаббуси билан “Тадбиркор – бош ислоҳотчи” тамойили асосида тадбиркорлик субъектларига, шу жумладан инвесторларга яқиндан кўмак бериш, аноним сўровлар ўтказиш йўли билан улар фаолиятида учраётган муаммоларни ўрганиб, доимий таҳлил қилиб бориш орқали қонунчиликка таклифларни тайёрлаш, соҳада қабул қилинган қонун ва қонуности норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги имтиёз ва преференцияларни мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиб бориш мақсадида Фарғона вилоят прокуратурасининг “Telegram” – ижтимоий тармоғидаги “Тадбиркорга кўмак” расмий ахборот канали
https://t.iss.one/farprotadbirkor” фаолияти йўлга қўйилди.

Шунингдек, тадбиркорлик субъектлари фаолиятига ноқонуний аралашиш ва тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагида бўлган фуқароларга тўсқинлик қилиш билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан мурожаатларни масофадан туриб қабул қилиш ҳамда улар юзасидан тезкор муносабат билдириш мақсадида
@prokurorga_murojaatbot” тизими орқали ҳам мурожаат қилиш имконияти яратилди.

Мазкур ижобий тажрибани амалиётга жорий этиш юзасидан республиканинг барча вилоятларига тегишли тавсия ва кўрсатма юборилди.

👉 @uzbprokuratura
“Яшил бозор” - дала дўконларини ташкил этиш белгиланган режалар асосида олиб борилмоқда

Батафсил

👉 @uzbprokuratura
Ахборот ҳаққоний ва холис бўлиши зарур

Ижтимоий тармоқларда Шаҳрисабз Давлат музей-қўриқхонаси бош директори бюджет маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилганлиги ҳақидаги хабарлар кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Аниқланишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шаҳрисабз шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Шаҳрисабз Давлат музей-қўриқхонаси бош директори Н.Х. музей-қўриқхонада ҳақиқатда ишламаган турмуш ўртоғи Д.В. ва яна 4 нафар фуқарога сохта ҳужжатлар асосида иш ҳақи ҳисоблаб, 62,9 млн. сўм бюджет маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги ҳолати юзасидан 2020 йил 24 июнда Бош прокуратура Матбуот хизмати томонидан берилган маълумот (расм №1) асосида
Qalampir.uz” сайтида “Давлат музей-қўриқхонаси бош директори ҳибсга олинди” номли асоссиз хабар эълон қилинган (расм №2).

Ҳолбуки, Бош прокуратура Матбуот хизматининг юқоридаги ҳолат юзасидан хабарида жиноят иши доирасида бирон-бир шахснинг ҳибсга олингани ҳақида маълумот берилмаган.

Qalampir.uz” сайти ҳақиқатга тўғри келмайдиган ўз хабари юзасидан жамоатчилик ўртасида кескин мунозара бошланганидан кейингина унинг сарлавҳасини “Давлат музей-қўриқхонаси бош директори жиноий иш фигурантига айланди”, деб ўзгартирган (расм №3).

Бундан ташқари, ушбу сайт ўзининг дастлабки хабарига раддия бериб, Давлат музей-қўриқхонаси бош директори ҳибсга олинмаганлигини билдирган (расм №4).

Ўз навбатида, Давлат музей-қўриқхонаси бош директори ҳибсга олингани ҳақидаги хабар ҳақиқатга тўғри келмаслиги юзасидан Маданият вазирлиги томонидан 2020 йил 25 июнда
Qalampir.uz” сайтида эълон қилинган хабарга раддия берилган. Шунингдек, вазирлик раддиясида мазкур жиноят иши асоссиз қўзғатилгани ҳақидаги иддаолар ҳам мавжуд.

Эътибор ва эътирозга сабаб бўладиган жиҳат шундаки,
Qalampir.uz” сайти таҳририяти Маданият вазирлиги томонидан айнан шу сайтда эълон қилинган асоссиз хабарга раддия берилган бўлишига қарамасдан, ўзи томонидан йўл қўйилган хатоликни тан олмаган.

Аксинча, вазиятга юзаки ёндашиб, 2020 йил 25 июнда “Шаҳрисабзда нима бўлганди? Маданият вазирлиги Бош прокуратурага фактлар билан раддия берди” сарлавҳали хабарни эълон қилган (расм №5).

Ваҳоланки, Маданият вазирлиги “раддия”ни Бош прокуратурага эмас, сайтда эълон қилинган хабарга нисбатан билдирган. Вазирликнинг жиноят иши асоссиз қўзғатилгани ҳақидаги мулоҳазаларига эса ваколатли тергов ва суд органлари ўз баҳосини беради.

Фурсатдан фойдаланиб, “Qalampir.uz” сайти ижодкорларини 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан самимий табриклаб, уларга “Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасига мувофиқ журналист ўзи тайёрлаётган материалларининг тўғри ёки нотўғри эканлигини текшириши ва холис ахборот тақдим этиши шартлигини яна бир карра эслатмоқчимиз.

Бош прокуратура Матбуот хизмати

👉 @uzbprokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
26 июнь - Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни доирасида Фарғона ҳарбий прокуратураси томонидан Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши билан ҳамкорликда "Биз гиёҳвандликка қаршимиз" шиори остида ўтказилган онлайн мулоқот. 7 МБ

👉 @uzbprokuratura