This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳар прокурори Улуғбек Қосимов бошчилигида ишчи гуруҳ томонидан Сергели туманида амалга оширилаётган ижтимоий ва иқтисодий ишлар аҳволи ўрганилди.
Хусусан, ҳудуддаги 300-сонли умумий ўрта таълим мактабидан олиб борилаётган қурилиш ва капитал таъмирлаш ишлари жараёни билан танишилиб, пудрат корхонаси ва коммунал соҳа ташкилотлари раҳбарларига топшириқлар берилди.
Сўнгра, туман бандликка кўмаклашиш маркази фаолияти ўрганилиб, фаолиятда йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этиш ва маҳаллабай ишларни ташкил этиб, ишсизларни аниқлаш ҳамда бандлигини таъминлаш ҳақида кўрсатмалар берилди.
Бундан ташқари, шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси масъули раҳбар ходимлари иштирокида “Белариқ” маҳалласида жойлашган марказий поликлиниканинг “Ўзгариш” филиали кўздан кечирилиб, бинони капитал таъмирлаш ва тиббий хизмат сифатини тубдан яхшилаш бўйича таклиф ва фикрлар билдирилди.
👉 @uzbprokuratura

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти перинатал маркази ҳудудида ноқонуний равишда дарахтлар кесилганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалган.
Мазкур ҳолат Бош прокуратура томонидан тузилган ишчи гуруҳ томонидан ўрганилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги "Республика кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-46-сонли Фармони билан давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига мораторийнинг амал қилиши муддатсиз даврга узайтирилган.
Шунга қарамасдан, Андижон шаҳар ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Ғ.Ш. томонидан Андижон вилояти перинатал маркази ҳудудидаги "Элдор қарағойи" (Pinus eldarica) навли 12 туп дарахтлар қонунга хилоф равишда кесиб юборилганлиги оқибатида табиатга 115,5 млн. сўм миқдорида зарар етказилган.
Ўтказилган текшириш натижасига кўра, Андижон шаҳар ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Ғ.Ш.га нисбатан Жиноят кодексининг 198-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг 18 январь куни Бош прокурор ўринбосари Шавкатжон Рахимов раҳбарлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 23.11.2021 йилдаги “Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ ҳўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-20-сонли қарори ҳамда сув тежовчи технологияларни жорий этиш ва тўлов интизомини таъминлашга қаратилган қонун ҳужжатлари ижроси бўйича идоралараро видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда Қишлоқ хўжалиги, Сув хўжалиги вазири ўринбосарлари, Кадастр агентлиги директори ўринбосари ва уларнинг ҳудудий бошқарма бошлиқлари, тижорат банклари, кластер корхоналари, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар прокурорларининг соҳа бўйича ўринбосарлари ва бошқа мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.
Масъулларга пахта ва ғалладан қисқартирилаётган ер майдонларида боғдорчилик, узумчилик, полиз ва сабзавотчилик, дуккакли ва мойли экинларни етиштириш соҳасида экспортбоп қишлоқ хўжалиги экинлари экишни кўпайтириш, шунингдек, аҳолининг кенг қатламларини жалб қилиш орқали ушбу ерлардан самарали фойдаланиш тизимини яратиш, тўлов интизомига риоя этиш ва сув тежовчи технологияларнинг жорий қилинишида қонунчилик талабларига риоя этишлари бўйича тегишли топшириқлар берилди.

Қидирув тадбирлар натижасида қарздорликлар ундирилмоқда
Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари ижросининг самарадорлигини янада ошириш мақсадида Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро Бюроси ваколатига тааллуқли ишлар бўйича терговга қадар текширув ва суриштирув, шунингдек, тезкор-қидирув фаолиятини амалга ошириб келмоқда.
Хусусан, Бюронинг Жиззах вилоят бошқармаси томонидан амалга оширилган тезкор-қидирув фаолият натижасида 2021 йилда жами 250 нафар жисмоний шахслар ва 116 та автотранспорт воситалари топилиб, қарздорлардан 3,8 млрд. сўмдан ортиқ пул маблағлари ундирилган.
Бюро томонидан қидирувдаги қарздор шахслар ва уларнинг мол-мулклари турган жойини аниқлаш, қонун устуворлигини таъминлаш мақсадида самарали ва тезкор тадбирлар давом эттирилмоқда.

Тошкент шаҳар прокурори Улуғбек Қосимов бошчилигида ишчи гуруҳ томонидан Сергели туманида амалга оширилаётган ижтимоий ва иқтисодий ишлар аҳволи ўрганилмоқда.
Хусусан, Зангиота туманидан ўтган “Белариқ” маҳалласи ҳудудида фуқаро Ж.Азаматовга тегишли мебель ишлаб чиқариш цехи кўздан кечирилиб, газдан фойдаланиш қоидаларига риоя этиш ҳамда ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш бўйича мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш истагини билдирган фуқаро М.Носиров билан учрашиб, унга яшаш хонадонида автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шохобчаси ташкил этиш бўйича амалий ёрдам кўрсатиш ҳақида топшириқлар берилди.
Бундан ташқари, “Белариқ” маҳалласида “Delta Biznes” қўшма корхонаси томонидан барпо этилаётган коттеджлар ва фуқаро Ф.Казакбаев томонидан ташкил этилаётган қушхона бинолари кўздан кечирилиб, мутасадди ташкилотларга мазкур объектларга ер ажратилиши ва қурилишларнинг қонунийлигини ўрганиш бўйича топшириқлар берилди.

Андижон вилоят прокурори С.Эшқувватов, Хонобод шаҳрининг оғир ҳудуд сифатида танлаб олинган “Янги ҳаёт” МФЙда олиб борилаётган бунёдкорлик, қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.
Ўрганиш жараёнида “Янги ҳаёт” МФЙда жорий йилда 13 км кўчаларни асфалтлаш ва ёритиш, 9 км ичимлик суви тармоғини реконструкция қилиш, 5.2 км электр тармоғи тортиш,
4 та трансформаторни таъмирлаш ва 2 та янги қўйиш, ҳудудни ободонлаштириш, уяли алоқа сифатини яхшилаш ишларини амалга ошириш зарурлиги белгилаб олинди.
Шунингдек, мазкур ҳудудда амалга оширилиш режалаштирилган ишларни жадаллаштириш ва сифатли амалга ошириш борасида тегишли маъсул ходимларга кўрсатмалар берилди.

Навоий вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Нормат Турсунов ҳамда вилоят прокурори Бахтиёр Ахмедовларнинг Кармана туманидаги Савдо-саноат палатаси вилоят бошқармаси биносида тадбиркорлар билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда 50 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари иштирок этиб, ўзларини қийнаб келаётган муаммолари ва таклифларини билдирди.
Жумладан, "Sanjar Sulton Bog‘i" ХК, "Marziyaxonim" МЧЖ, "Shodibobo Shukurjon" ФХ, "Mehriddin Aziz Sardor" МЧЖ, "Sardor-Yuldash" МЧЖ, "Egam-Samad" МЧЖ, “Oltin Tuproq Karmana” МЧЖ каби субъектларга иссиқхона фаолиятини такомиллаштириш учун “Иссиқлик таъминоти” МЧЖ орқали етказиб бериладиган иссиқ сув учун ҳисобланадиган устама пулини камайтириш масаласи кўриб чиқилди.
Мутасаддиларга 3 кун муддатда ушбу муаммоларни ўрганиб чиқиб, унинг ечими бўйича вилоят раҳбарларига таклиф киритиш топширилди.
Сектор раҳбарларининг тадбиркорлар билан учрашувлари давом этмоқда.

Андижон вилоят прокурори Сирожиддин Эшқувватов томонидан Булоқбоши туманида сайёр қабул ўтказилиб, унда 50 нафардан ортиқ фуқаролар ва юридик шахсларнинг вакилларидан мурожаатлар келиб тушди.
Ушбу мурожаатларда кўтарилган масалаларнинг 5 таси иш билан таъминлаш, 2 таси моддий ёрдам ажратиш, 5 таси электр энергияси ва газ таъминоти, 8 таси маиший газ балон ажратиш, 8 таси банк кредити ажратиш, 2 таси даволаниш учун ордер бериш, 3 таси ер майдони ажратиш, 4 таси уй-жой билан таъминлаш, 3 таси кадастр ҳужжатлари расмийлаштириш ва 10 таси бошқа соҳани ташкил қилди.
Қабулда келиб тушган мурожаатларнинг 18 таси жойида ижобий ҳал этилди, 12 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди ва қўшимча ўрганиш вақт талаб этиладиган 21 та мурожаатнинг кўриб чиқилиши назоратга олинди.
Мисол учун, "Буюк Турон" маҳалласида яшовчи фуқаро М.Хабибуллаеванинг ишга киришда амалий ёрдам берилишини сўраб қилган мурожаатига асосан тумандаги 19-сон мактабгача таълим ташкилотига тарбиячи вазифасига ишга қабул қилинди.
Вилоят прокурори қабули бошқа туман (шаҳар)ларда ҳам ўтказилади.