Bosh prokuratura
36.5K subscribers
43K photos
5.89K videos
10.1K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 [email protected]
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Жорий йил 24 август куни Бош прокуратурада Ҳукумат комиссиясининг экспорт кўрсаткичлари ижросини таъминлаш, махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини ташкил этиш бўйича топшириқларини бажарилиш аҳволи юзасидан йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда Бош прокуратура бошқарма бошлиғи Ж.Азимов, Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари Б.Раҳимов, масъул вазирлик ва идора раҳбарлари, ҳудудий прокурорларнинг катта ёрдамчилари иштирок этди.

Ушбу йиғилишда экспорт кўрсаткичларини бажарилиши, махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини йўлга қўйишда, шу жумладан коммуникация тармоқларига улаш, тадбиркорлик субъектларининг мавжуд муаммолари ҳамда уларни бартараф этиш масалалари муҳокама қилиниб, тегишли кўрсатмалар берилди.

👉@uzbprokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда имконияти чекланган фуқаролар учун тиббий кўрик ташкил қилинди

👉@uzbprokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилоятида қурилиш ишларида қонунчилик назорати ўрнатилган

👉@uzbprokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда оналик ва болаликни ҳимоя қилиш юзасидан амалга оширилаётган тадбирлар

👉@uzbprokuratura
Тошкент шаҳрида “Инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини таъминлашда давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳамкорлиги” мавзусида Миллий форум ўтказилди.

Форумда дипломатик корпус ва халқаро ташкилотлар, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари иштирок этди.

Сўзга чиққанлар сўнгги йилларда мамлакатимиз инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳолат бутунлай ўзгарганини, шунингдек, шахсий, сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва маданий ҳуқуқларни ҳимоя қилишда фуқаролик жамияти институтлари билан давлатнинг очиқ ҳамкорлиги йўлга қўйилганини алоҳида эътироф этди.

Тадбирда Бош прокуратура бўлим бошлиғи Т.Умаров инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларнинг тўлиқ бажарилиши, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончи ҳимоя қилишни таъминлашга қаратилган прокуратура органлари фаолияти ҳақида маълумот берди.

👉@uzbprokuratura
Аҳоли билан очиқ мулоқот қилиш, уларнинг кўп йиллардан буён қийнаб келаётган ёки ечимини топмаётган муаммоларини ўрганиш ва қонуний ҳал қилиш мақсадида Хоразм вилояти прокурори Ботир Кудратходжаев раҳбарлигида Қўшкўпир туманининг "Ўрта қишлоқ" маҳалласида сайёр қабул бўлиб ўтди.

Сайёр қабулда жами 21 нафар фуқаролардан турли мазмундаги мурожаатлар қабул қилинди.

Қабул қилинган мурожаатлар асосан ишга жойлашиш ва бошқа ижтимоий ҳимоя, тадбиркорлик, тергов ва суриштирув, суд қарорлари ва суд қарорларининг ижроси юзасидан, қишлоқ хўжалик ерларидан фойдаланиш ва бошқа масалаларни ташкил этиб, ўрганишни талаб қиладиган мурожаатлар вилоят прокурори томонидан назоратга олинди.

👉@uzbprokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бош прокурор ўринбосари бошчилигидаги ишчи гуруҳнинг Қашқадарё вилоятидаги ўрганишлари

👉@uzbprokuratura