Bosh prokuratura
37.1K subscribers
43.4K photos
5.95K videos
10.3K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 [email protected]
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Меҳр-мурувват ва саховат инсонни улуғлайди

Бош прокурор ўринбосари-Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори генерал-майор Шухрат Узаковнинг ташаббуси
билан юртимиз бўйлаб ҳарбий прокуратура органлари томонидан “Мурувват уйлари”да истиқомат қилаётган қариялар, ёлғиз яшовчи нуроний отахон ва оналар ҳолидан хабар олиш, уларга кўмак бериш яхши анъанага айланган.

Хусусан, Наманган ҳарбий прокуратураси томонидан Поп туманидаги ногиронлиги бўлган шахслар учун ташкил қилинган "Эркаклар интернат уйи"га бориб, унда яшовчилар ҳолидан хабар олинди.

Айниқса, ҳарбий оркестр томонидан куйланган куй ва қўшиқлар уларга юқори кайфият бағишлади.

Шунингдек, Чирчиқ ҳарбий прокуратураси томонидан Қибрай тумани, “Янги авлод” маҳалласида яшовчи Р.Абдукадировнинг яшаш уйига бориб, унинг ногиронлиги бўлган фарзанди Л.Абдуқодировага махсус ногиронлар аравачаси ва бошқа турдаги зарур маҳсулотлар топширилди.

Бу каби хайрли ишлар давом эттирилмоқда.

👉 @uzbprokuratura
Муқаддам хабар қилинганидек, Олий Мажлис Сенатининг 27.08.2021 йилдаги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент вилоятида 204 та ердан фойдаланувчиларнинг 3.250 гектар қишлоқ хўжалиги ер майдони Тошкент шаҳри ҳисобига ўтказилган.

Шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг кўрсатмасига асосан жорий йилнинг 15 октябрь куни Тошкент шаҳар ҳокимлигида Бош прокуратура, шаҳар прокуратураси ва ҳокимлиги, туманлар сектор раҳбарлари, маҳалла раислари ва бошқа мутасадди идоралар раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Унда Бош прокуратура бошқарма бошлиғи М.Абдухакимов, шаҳар ҳокимининг 1-ўринбосари Б.Раҳмонов, шаҳар прокурорининг ўринбосари А.Пўлатовлар сўзга чиқиб, Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига ўтган экин ерларидан мақсадли ва оқилона фойдаланиш, талон-торож қилинишини олдини олиш, шаҳарда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни йўлга қўйиш юзасидан тегишли тавсия ҳамда кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, экин ерларини талон-торож қилинишини олдини олиш ва мақсадли фойдаланилишига масъул бўлган мансабдор шахслар қонунбузилишига йўл қўймаслик тўғрисида расман огоҳлантирилди.

Бундан ташқари, Тошкент шаҳрига ўтказилган ер майдонларидан мақсадли фойдаланиш юзасидан амалий ёрдам бериш мақсадида Бош прокуратура ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги масъул ходимлари бириктирилди.

👉 @uzbprokuratura
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида аҳоли бандлигини таъминлаш йўлида

👉 @uzbprokuratura