Bosh prokuratura
37.1K subscribers
43.7K photos
5.98K videos
10.3K links
O'zbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasining rasmiy Telegram-kanali

📞1007
☎️ 0(371)-202-04-86
📥 [email protected]
👉www.prokuratura.uz
👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100092602076596
👉https://www.instagram.com/boshprokuratura
Download Telegram
Жиззах вилояти прокурори Б.Иброхимов томонидан Зомин туманида Жиззах тажрибаси асосида “Ёшлар етакчилари форуми - 2025” лойиҳаси доирасида вилоятдаги 309 нафар маҳалла ёшлар етакчилари иштирокида ёшлар оқшомида иштирок этиб, ўқув-семинари ўтказилди.

Семинарда, ҳудудларда ёшларнинг ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни Ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, бандлигини таъминлаш, уларнинг жамиятда ўз ўрнини топишларига кўмаклашиш юзасидан зарур кўрсатмалар берилди.

Жараёнда, ёшлар етакчиларидан иш самарадорлигини ошириш борасида 20 га яқин таклифлар келиб тушиб, уларнинг 7 таси жойида муҳокама қилиб олинган бўлса, қолганлари бўйича ўзаро ҳамкорлик асосида имзоланган меморандумга кўра, ҳал этиш чоралари белгиланди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ ҳолатларни фош этишга қаратилган назорат тадбирлари давом этмоқда.

Хусусан, Наманган вилояти Чуст туманидаги “C.Sh.” МЧЖ раҳбарлари М.С. ва И.Ж.лар жамиятга қарашли сутни қайта ишлаш ва қуритиш цехида электр энергиясини ҳисобини юритувчи ток трансформаторни қасддан узиб қўйишиб, 2,1 млрд. сўмлик электр энергиясини талон-торож қилишган.

Ҳолат бўйича М.С. ва Ж.И.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳурматли тадбиркорлар !

Фаолиятингиз давомида энергия ресурсларидан қонуний
тартибда ва оқилона фойдаланинг.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари томонидан табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини фош этишга қаратилган кучайтирилган рейд тадбирлари давом этмоқда.

Шуни унутмангки, энергоресурслардан қонунга хилоф равишда фойдаланиш ҳолатлари фош этилади ва жазо муқаррарлиги таъминланади.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Адолат" номли фильмининг премьераси

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳар прокурори Эркин Юлдашевнинг мурожаати

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Самарқанд вилояти прокурори М.Эшназаров раислигида вилоят прокуратураси органларининг вилоятда қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги 2024 йилдаги фаолият якунлари ва келгусидаги вазифаларига бағишланган ҳайъат йиғилиши ўтказилди.

Унда видеоконференцалоқа орқали маҳкама ва барча ҳудудий прокуратуралар ходимлари, департамент ва бюронинг вилоят бошқарма бошлиқлари иштирок этишди.

Хусусан, 2024 йилда прокуратура органлари томонидан аниқланган қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан 19 мингдан ортиқ назорат ҳужжатлари қўлланилиб,16 мингга яқин фуқаронинг бузилган ҳуқуқлари тикланган.

Назорат тадбирлари ва дастлабки тергов давомида аниқланган 283,5 млрд. сўмлик зарарлар ундирилган.

Амалий ишлар натижасида 509 та сув иншооти таъмирланди, 315 та маҳаллалардаги 414 мингдан ортиқ аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланди.

Йиғилишда фаолиятда йўл қўйилган хато ва камчиликлар танқидий руҳда муҳокама қилиниб, уларни бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик борасида аниқ вазифалар белгилаб олинди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиззах вилоятида профилактик тадбирлар

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборотни етказиш йўналиши

Жамиятда ҳуқуқий маданиятни янада юксалтириш, фуқароларда қонунларга ҳурмат ва ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасизлик ҳиссини кучайтириш, прокуратура органлари фаолиятига ошкоралик бериш, жамоатчилик билан алоқаларни таъминлаш, ҳуқуқий ахборотни етказиш борасида қатор тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Хусусан, бу борада 2024 йилда фаолиятнинг асосий йўналишларидан бири сифатида қаралиб, прокуратура органлари томонидан жами 153 124 та қонунчилик тарғиботи тадбирлари амалга оширилди, шундан 106 899 таси маъруза, суҳбат ва бошқа шаклдаги оғзаки тадбирлардан иборат бўлиб, 46 225 тасини оммавий ахборот воситаларидаги чиқишлар ташкил қилган.

Халқ олдида ҳисобот бериб бориш ҳамда жамоатчиликка холис ахборот етказиш мақсадида халқ депутатлари Кенгашлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига қонунийлик аҳволи ҳақида 446 та ахборот ва ҳисоботлар берилди.

Прокуратура органлари томонидан интернет ижтимоий тармоғидаги чиқишларга асосий эътибор қаратилиб, Бош прокуратуранинг расмий сайтида жами 5 495 та маълумотлар, шунингдек, “Telegram”, "Instagram" ва "Facebook" ижтимоий тармоқларидаги саҳифаларига 16 489 та хабарлар, янгиликлар, видеоролик ва инфографикалар жойлаштирилди.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, Ўзбекистон Ҳарбий ва Транспорт прокуратураларнинг “Facebook”, “Telegram” ва "Instagram" ижтимоий тармоқларидаги саҳифалари ташкил қилиниб, амалга оширилган ишлар ва фаолиятга оид маълумотлар жойлаштириб борилмоқда.

Бош прокуратуранинг Матбуот хизмати бошлиғи сифатида телеграм мессенджерида яратилган t.iss.one/HShamsutdinov каналида 169 та ва "Х" онлайн ижтимоий-ахборот хизматида яратилган @HNShamsutdinov саҳифасида 149 та хабарлар, янгиликлар, видеороликлар жойлаштирилган.

Ҳудудларда оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар вакиллари ҳамда журналист ва блогерлар билан ҳамкорликни яхшилаш, шу жумладан, уларни прокуратура органлари фаолияти билан яқиндан таништириш мақсадида пресс-турлар ҳамда матбуот анжуманлари ўтказилди.

Бундан ташқари, оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан интернет тармоқларида чиқаётган танқидий мақолалар доимий равишда ўрганиб борилмоқда ва ўрганиш натижаси бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда.

Жумладан, прокуратура органлари аралашувини талаб қиладиган мингдан ортиқ танқидий мақолалар аниқланиб, ўрганишлар натижаси бўйича тегишли баёнотлар берилган.

Мисол учун, ижтимоий тармоқларда Хонқа туманидаги 36-сон умумий ўрта таълим мактабида ўқувчининг онаси С.Р. ва ўқитувчи Г.Р. ўртасида зиддият келиб чиқиб, уришиб кетишганлиги ҳақида видеохабарлар жойлаштирилган.

Ушбу ҳолат юзасидан ички ишлар органи томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, фуқароларга нисбатан асоссиз равишда қўзғатилган маъмурий ҳуқуқбузарликка оид қарорлар прокуратура томонидан бекор қилинган ва фуқаро С.Р.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов органига юборилган.

Бу борадаги ишлар давом этмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокуратуранинг Фуқаролик суд ишларини юритишда прокурор ваколатини таъминлаш бошқармаси томонидан 2022-2024 йилларда фуқаролик судларида солиқ тизими идораларига ишга тиклаш билан боғлиқ кўрилган ишлар ва меҳнат қонунчилигига риоя қилиниши аҳволи таҳлил қилинди.

Аниқланишича, судларда жами 77 (43/20/14) та ишлар кўрилган ва шундан 50 (28/15/7) нафар ходимлар билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишда қонун талаблари бузилганлиги сабабли суд қарорларига асосан улар ишга тикланган.

Суд қарорлари билан ишга тикланган шахсларга иш ҳақи ва етказилган маънавий зарар учун 1 млрд. 69 млн. сўм иш ҳақи ва маънавий зарар ундириш белгиланиб, шундан 841 млн. сўм тўлаб берилган.

Прокуратура органлари томонидан солиқ тизими масъул мансабдор шахсларидан 186 млн. сўм давлатга етказилган зарарни регресс тартибида давлат фойдасига қайтариб ундириш ҳақида фуқаролик ишлари бўйича судларга 40 та прокурор даъво аризалари киритилиши таъминланди.

Шу билан бирга, меҳнат қонунчилиги талаблари бузилганлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси раиси номига тақдимнома киритилиб, бошқарма ходимлари ҳамда масъуллар иштирокида муҳокама қилинди.

Муҳокама давомида қонун талабларига тўлиқ риоя этиш юзасидан кўрсатмалар берилди.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook