Наманган вилояти сектор раҳбарларининг барча туманлардан ер олган ва "Ёшлар дафтари"дан ёрдам олган ёшлар билан Тўрақўрғон маданият марказида очиқ мулоқати бўлиб ўтди.
Маълумот учун, ҳозирда вилоят аҳолисининг 652 минг нафарини 14-30 ёшли йигит-қизлар ташкил этади. 2024 йилдан бошлаб янгича тизим асосида 652 879 нафар ёшлар баланси шакллантирилди ва 3 тоифага ажратилиб, улар билан индивидуал ишлаш тизими жорий этилган, 52 минг ишсиз ёшлар бандлиги таъминланган. “Ёшлар дафтари”га киритилган 11 118 нафар ёшлардан 7 342 нафарига 14,7 млрд. сўмлик амалий ёрдамлар кўрсатилган.
Президентнинг 05.04.2024 йилдаги "Ёшларга ер ажратиш орқали уларнинг даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлаш, шунингдек, янги ер майдонларини ўзлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-153-сон қарори ва маҳалла еттилиги тавсияси асосида "e-auksion" электрон платформаси орқали 18 105 нафар ёшлар 4 390 гектар майдонларга эга бўлдилар. Уларнинг 14 908 нафари имкониятдан самарали фойдаланиб, умумий миқдорда 64 млрд. сўмдан ортиқ даромад олишга эришган.
Очиқ мулоқат давомида ёшлар ўз таклифлари ва мурожаатларини билдирдилар. Уларнинг аксариятига жойида ечим топилиб, ижроси масъулларга йўналтирилди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш устидан давлат назоратини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича Республика ва ҳудудий штаблар томонидан энергия ресурсларни талон-торож қилинишини фош этишга қаратилган назорат тадбирлари давом этмоқда.
Хусусан, Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги “Б” МЧЖ раҳбари А.Т. жамиятга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасини тармоққа ноқонуний равишда улаб, жами 2 млрд. 716 млн. сўмлик табиий газни ўғирлаган.
Мазкур ҳолат юзасидан тадбиркорга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Дастлабки тергов давомида етказилган 2 млрд. 716 млн. сўм зарарни тўлиқ қопланиши таъминланди.
Ҳурматли тадбиркорлар!
Фаолиятингиз давомида энергия ресурсларидан қонуний тартибда ва оқилона фойдаланинг.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари томонидан табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини фош этишга қаратилган кучайтирилган рейд тадбирлари давом этмоқда.
Шуни унутмангки, энергоресурслардан қонунга хилоф равишда фойдаланиш ҳолатлари фош этилади ва жазо муқаррарлиги таъминланади.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Хусусан, Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги “Б” МЧЖ раҳбари А.Т. жамиятга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасини тармоққа ноқонуний равишда улаб, жами 2 млрд. 716 млн. сўмлик табиий газни ўғирлаган.
Мазкур ҳолат юзасидан тадбиркорга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Дастлабки тергов давомида етказилган 2 млрд. 716 млн. сўм зарарни тўлиқ қопланиши таъминланди.
Ҳурматли тадбиркорлар!
Фаолиятингиз давомида энергия ресурсларидан қонуний тартибда ва оқилона фойдаланинг.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари томонидан табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини фош этишга қаратилган кучайтирилган рейд тадбирлари давом этмоқда.
Шуни унутмангки, энергоресурслардан қонунга хилоф равишда фойдаланиш ҳолатлари фош этилади ва жазо муқаррарлиги таъминланади.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Президент Администрацияси, Бош прокуратура ва бошқа тегишли ташкилотларнинг масъул ходимларидан ташкил топган ишчи гуруҳ томонидан Сурхондарё вилоятида куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш, жисмоний ва юридик истеъмолчиларни ёқилғи-энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш, энергия ресурсларини иқтисод қилиш, талон-торожликларни олдини олиш масалалари ўрганилди.
Ўрганишда, ишчи гуруҳ томонидан Ангор туманида жойлашган 20, 38-сонли умумтаълим мактаблари ва 1-сонли оилавий шифокорлик пунктини қиш мавсумига тайёрлик аҳволи ўрганилди.
Сўнгра, Қумқўрғон туманидаги ижтимоий соҳа объектларига борилиб, биноларни иситиш аҳволи ўрганилиб, аниқланган камчилликлар бўйича масъулларга топшириқлар берилди.
Ишчи гуруҳ томонидан бу борадига ўрганишлар давом эттирилмоқда.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Ўрганишда, ишчи гуруҳ томонидан Ангор туманида жойлашган 20, 38-сонли умумтаълим мактаблари ва 1-сонли оилавий шифокорлик пунктини қиш мавсумига тайёрлик аҳволи ўрганилди.
Сўнгра, Қумқўрғон туманидаги ижтимоий соҳа объектларига борилиб, биноларни иситиш аҳволи ўрганилиб, аниқланган камчилликлар бўйича масъулларга топшириқлар берилди.
Ишчи гуруҳ томонидан бу борадига ўрганишлар давом эттирилмоқда.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бош прокуратура ишчи гуруҳи томонидан “Ўзсувтаъминот” АЖ масъуллигида халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан Навоий вилоятида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари жойига чиққан ҳолда ўрганилмоқда.
Хусусан, вилоятда Франция тараққиёт агентлиги иштирокида қиймати 25,2 млн. АҚШ долларлик “Навоий вилояти Кармана туманида оқова сув тизимларини қуриш” лойиҳаси амалга оширилмоқда. Лойиҳани ишга тушириш натижасида Кармана туманида 14 та маҳаллаларда истиқомат қилувчи 54,9 минг нафар аҳолининг 49,4 минг нафари илк бор марказлашган оқова сув хизмати билан таъминланиб, қамров даражаси 90 фоизга етказилиши кўзда тутилган.
Ўрганишда, объектни қуришга “Кумушқон” маҳалласидан тавсия этилган 7,43 га ер майдони “Зарафшон” дарёсининг муҳофаза ҳудудида жойлашганлиги, шу сабабли объектни танланган жойдан қуриш имкони мавжуд эмаслиги аниқланиб, мавжуд муаммони бартараф этиш ҳамда объектни “Дўстлик” маҳалласида қуриш имкониятларини ўрганиш мақсадида ишчи гуруҳи тузилди.
Ишчи гуруҳида тез фурсатларда танланган ҳудудни мукаммал ўрганиш ва асосланган таклифларни тақдим этиш юзасидан топшириқлар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди.
Бу борада тадбирлар давом этмоқда.

Бош прокурор ўринбосари Ж.Хатамов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан Навоий вилоятининг Ғозғон шаҳри ва Нурота туманида куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш ҳамда энергоресурсларни иқтисод қилиш борасида ўрганиш ишлари олиб борилди.
Хусусан, шаҳар электр тармоқлари корхонасида қишга тайёргарлиги, заҳира материаллари яратилганлиги, авария бригадаларининг шайлиги, АСКУЭ дастури орқали маълумотларни олиш ва улар билан ишлаш аҳволи ўрганилди.
Шунингдек, туманда жойлашган “А.Навоий” маҳалласида яшовчи аҳоли истеъмолчиларининг табиий газ таъминотини яхшилаш мақсадида ўрта босимли газ қувурларини монтаж ишлари билан танишилиб, мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан масъулларга кўрсатмалар берилди.
Сўнгра, энергия ресурсларини тежаш ҳамда энергетика соҳаси объектларини 2024/2025 йиллар куз-қиш мавсумида барқарор ишлашини таъминлаш бўйича штаб фаолияти ва туман электр таъминоти корхонасида яратилган заҳира ўрганилди.
Ўрганиш давомида, тайёрлов корхоналари ва тадбиркорлик субъектлари томонидан озиқ-овқат маҳсулотларини заҳирага жамғариш ишлари билан танишиш билан бирга мутасаддиларга куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш учун тегишли чораларни кўриш, энергия ресурсларини иқтисод қилиш, талон-торож қилиниши ҳолатларини олдини олиш бўйича тегишли топшириқлар берилди.